жума, феврал 10, 2012 маҳаллий вақт 04:09

Ўзбекистон / Эркин микрофон

Эркин микрофон - "Раҳмат Ислом Каримов бобомизга!"

Бу гапни айтган тожикистонликлардан бири фикрича¸ Ислом Каримов туфайли Ўзбекистонда тинчлик ва фаровонлик бор эмиш.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
Матн катталиги - +
Ҳурмат Бобожон
Ўзи берган лицензияни¸ ўзи бекор қилмоқда...

Фарғонада шаҳарлараро йўловчи ташийдиган хусусий автобус-маршруткаларнинг эскирганлиги важи билан линиядан олиб ташланаётгани автобус ҳайдовчиларининг жиддий норозилигига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиси Аҳад полвон Озодлик радиосига билдирди.

Аҳад полвон: Ҳар хил йўналишлар бўйича Қўқон¸ Олтиариқ¸ Қува¸ Ëзëвон – мана шу йўналишлар бўйича чет элнинг Мерседес¸ Форд русумли машиналари қўйилган эди. Бу машиналар ҳали муддатини ўтаб бўлгани йўқ¸ бошқа бўлгани йўқ¸ қолаверса Отойўл давлат йўналишларини тўлиқ таъминлай олмайди¸ булар ҳозир ҳамма шофëрларнинг лицензиясини олиб қўяяпти. Вилоят бўйича юрган Мерседес¸ Фордларни олиб қўяяпти. Яъни маршрутдан чиқариб ташлаяпти.

Озодлик: Нима сабабдан?

Аҳад полвон: Машиналарингиз эски деяптида.

Озодлик: Машиналар ҳақиқатан ҳам эскими?

Аҳад полвон: Йўқ¸ машиналарнинг ҳаммаси янги. Нима сабабдан бунақа қилишаëтганини биров тушунмаяпти. Президентнинг қарори бор. Кўпчилик пассажирларни олиб юрадиган одамнинг энг кам стажи уч йил бўлиши керак. Бунинг ўрнига 18-19 яшар болалар Дамас машиналарини минишиб¸ бунинг устига авариялар кўпайиб кетди. Чунки уларнинг ҳали бу ишга муқобиллиги йўқда.

Озодлик: Ўрнига бошқа машиналар қўйилаяптими?

Аҳад полвон: Йўқда машина. Қўйилгани йўқ. Олдин ўша йўналишларни таъминлаб ундан кейин олиш керак эди. Булар бирданига олиб ташлаяпти.

Озодлик: Ҳайдовчилар нима деяпти?

- Одамлар Фарғона вилояти бўйича инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нималарига келишиб¸ дод фарëд қилишди. Бугун бориб ГАИ ходими Исоқжон деган йигит билан учрашдик. Подполковник экан. “Буларнинг ҳаммаси маршрутдан олинади. Мумкин эмас” дейди. Мен “Олдин маршрутларга автобусларни қўйинглар. Кейин олинглар” десам¸ “Йўқ¸ бўлмайди. Бу 2006 йилда чиққан қарор” дейди. Қарор 2006 йилда чиққан бўлса¸ у машиналарнинг техник ҳолатини назоратдан ўтказадию. Техник кўрикдан ўтказиб¸ ўзлари қўл қўйиб¸ ўзлари лицензия бериб уларнинг пуларини олишиб¸ ҳозир энди лицензияни ҳам қайтариб олаяпти¸ маршрутдан ҳам чиқариб юбораяпти. Бу одамлар қанақа қилиб тирикчилик қилади¸ дейди Аҳад полвон.



Москвада тақирбошлар яна бош кўтармоқда


 Россия пойтахтидан қўнғироқ қилган ўзбекистонлик мардикор ўтган ҳафта қирғизистонлик дўстини тақирбошлар ўлдириб кетгани ҳақда билдирди.

- Эшитиб юрар эдикку¸ ишонмас эдик. Бу ерда калбошлар дейдию. Мана ҳозир қирғиз йигити ҳалок бўлди. Асосий артериясидан уч марта пичоқ уришган. Бундан икки ҳафта олдин бир бомжни шунақа қилиб кетишган эди. Бомжларни ҳам шунақа қилиб қийнашади.

Озодлик: Қаердан телефон қилаяпсиз?

- Москвадан.

Озодлик: Ўзбекистонликмисиз?

- Ҳа.

Озодлик: Танирмидингиз бу одамни?

- Ҳа. У дворник эди. Ишлаб турган жойида орқасидан келиб кундуз куни соат тўртларда нима қилишганда.

Озодлик: Бу юзадан тергов бошландими?

- Бошланган. Ҳамма оëққа турган. Элчихона ўзининг темаси бўйича нимадир деган.

Озодлик: Бу тақирбошларнинг иши эканлиги нақадар тасдиғини топди?

- Бу энди орқасидан келиб уриши. Дворниклар қочиб кетаëтган ëш йигитларни кўришган. Бунақа ишлар билан асосан ўша йигитлар шуғулланадида. Ҳозир фоторобот чиқаришган. Фотороботда ҳам ëш болалар экан. Дворникнинг бировга зиëни йўқ. Фойда қилса қилади¸ зарар қилмайди бировга. Бизларнинг территорияда бундай воқеа бўлмаган экан. Шундай воқеа биринчи марта бўлибди. Шунинг учун ҳозир дворникларга “Якка юрманглар. Жуфт-жуфт юринглар” деб инструкция берилган¸ дейди ўзбекистонлик меҳнат муҳожири.


Ҳақ айтгувчи "159 болалари..."

Россиядан телефон қилган ва ўз исмини айтишни истамаган мана бу тингловчимиз “159 болалари” рукни остида Озодликда берилган эшиттришлардан таъсирлангани ҳақда айтади.

- Тўрт-беш киши йигитлар хориждамиз. 8-9-март кунлари “159 болалари” деган эшиттириш бериб қолдингизлар. Муроджоннинг қизи Муслимахон ва завжалари Мукамбархоннинг интервьюларидан кейин бутунлай уйқу қочиб кетди. Нега уйқу келмади билмадим. 20-йиллар олдин ҳозирги кунда 80 ëшга кирган нуроний отахон 1937-1938 йилларда оналари ва икки укаси билан Тоштурмадаги репрессияда бўлиб қолган отасини кўришга борганлигини айтиб берган эди. Ўша ҳолатнинг мустақил бўлганимиздан кейин яна қайтарилаëтгани¸ республикамизнинг кўплаб жойларида автобус ва поездларда қўлида тугун билан иккита-учта боласини етаклаб юрган опахон¸ сингилларни кўрасиз. Сўрасангиз¸ “Кўриб келаяпман” ëки “бораяпмиз” деб қолишади. Бу одамни бутунлай эзиб юборадида. Кўз олдимдан 1937 йиллардаги ҳолатлар кўп ўтиб қолди. Шунда ҳавасманд сифатида бир нарса қуйилиб келди. Айбга буюрмасангиз¸ ўқиб бераман.

Ота меҳрига тўя олмаган¸
Ота уларни суя олмаган¸
Отам ўлган деб куя олмаган¸
159 болалари.

Ëшлигини куйлай олмаган¸
Қувнаб¸ кулиб ўйнай олмаган¸
Отанг қаерда¸ сўйлай олмаган¸
159 болалари.

Жўғрофиядан¸ харитадан билимдон кўп¸
Бўлди Чиноз¸ Жаслиқда ҳам Қаршида кўп¸
Бир кун келиб юрагидан отилар тўп¸
159 болалари.

Катта ўғил рўзғор учун хориж кетган¸
Уйда ўтин¸ қопда буғдой тамом битган¸
Тунлар ўтиб¸ нурли кундан умид кутган¸
159 болалари.

Итлар ҳурар¸ қопар лекин карвон ўтар¸
Аҳил қавм доим ғолиб¸ улар ютар¸
Бардам бўлгин¸ ғурур ила бошинг кўтар¸
159 болалари.

Боболарга Иосиф ҳам туҳмат этган¸
Ўлгандан сўнг халқлар уни гўрдан отган¸
Азалдан бор ким қилмагай албат топган¸
Ҳақ айтгувчи 159 болалари.

Отангизни чин ишонган дилбандисиз¸
Миллатимиз келажаги фарзандисиз¸
Ватан обод¸ Ислом ривож топмас сизсиз¸
Тиловатда эсланг албат Муҳаммадни¸
Қўлда Қуръон 159 болалари.


Қўшнининг хотини қиз кўринар...


Навбатдаги суҳбатдошимиз Ўзбекистонни кўриш орзуси билан яшаётган Тожикистонда яшовчи ўзбеклардан.

- Биз Тожикистонданмиз. Биз Ўзбекистонни кўришга зормиз. Қани эди биз ҳам бир бориб кўрсак.

Озодлик: Бора олмайсизми?

- Чегаралар сал ëмонми билмайман. Пулимиз ҳам йўқ бориб кўргани.

Озодлик: Тожикистоннинг қаеридансиз?

- Ўзидан.

Озодлик: Қайси шаҳридан?

- Хатлон шаҳридан.

Озодлик: Нимага бора олмайсиз Ўзбекистонга?

- Пулимиз йўқ.

Озодлик: Ўзингиз Ўзбекистонда туғилганмисиз?

- Ота-боболаримиз Қарши томонлардан келиб қолган.

Озодлик: Лекин ўзингиз Тожикистонда туғилгансиз.

- Ҳа. Шу шаҳарларни кўришга зормиз. Орзу қиламиз. Ўзбек бўлганимиздан фахрланамиз. Ўзбекистон ҳақиқатан зўр давлат. Телевизорларда кўрамиз. Улар кўтарилиб кетаяпти. Раҳмат Ислом Каримов бобомизга Ўзбекистонни шундай ушлаб тургани учун. Ўзбекистонда Ислом Каримовдай бобомиз етишиб чиқишини истаймиз. Уни қўллаб-қувватлаймиз.

Озодлик: Тожикистончи?

- Тожикистон ҳам яшашга зўр. Қўлимда бўлганда Имомали Раҳмон бобомизни ҳам қўллаб-қувватлардим¸ дейди тожикистонлик президентсевар суҳбатдошимиз.

**************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар
     
муаллиф: Чингиз,кыргыз. қаердан: Москва
16.03.2010 20:07
Шунака содда одамлар яхшику-я,лекин бунакаларни сайловда овоз бериши ёки жамоат фикрида катнашиши душманни ишидан хам
ошиб тушиши ёмон-да.

муаллиф: Дд қаердан: Водий
16.03.2010 14:08
Койииил-эээ... Билэсизлеми бу менга нимени эслатти? СССР пайтида хар хил шиорлар булерди: ПАРТИЯГА ШОН-ШАРАФЛАР БУЛСИН; ПАРТИЯ БИЗНИНГ ОТАМИЗ. Айникса ЖИННИХОНАНИНГ НАК ДАРВОЗАСИ ТЕПАСИГЕ --- "ЛЕНИН С НАМИ" деганини укиб жуда котгендим. Кечирасизлар-у, лекин Узбекистон халкаро аэропортлерида --- КАРИМОВ С НАМИ деген ёзув етмай турувди. АГАРДА ШУНДЕЙ БУП КОЛСЕ, НАК ЖИННИХОНАДАН ФАРКИМИЗ КОМИЙДИ МАНИМЧА. Бу шундай сулим гушани, гузал мамлакатни, мехнатсевар халкни жиннига айлантирворди. Узи ва оила аъзоларини аклли, бутун бошли халкни эса, жинни деб уйлейдиёв!
Майли энди, отахон ёки уленин този итлари бу шархни укиётген буселе, хафа бумесликлери учун, бизам лаганбардорлик киб куяйлик, хеч бир жойимиз кам булмаса керагов: РАХМАТ КАРИМОВ БОБОЖОН КИГЕН, КИВОТГЕН ВА КИЛЕДИГЕН ИШЛЕРИЗ УЧУН, БИЗДАН (ХАЛКДАН) КАЙТМАСА ХАМ, ХУДОДАН КАЙТСИН. БУНИНГ УЧУН ТУНУ-КУН ХАЛК ВА ШАХСАН УЗИМ ДУО КИБ ЮРИЙМИЗ СИЗНИ!

муаллиф: amerikadagi boshqa o'zbek қаердан: AQSH
13.03.2010 04:29
Олл-а, бу тожикистонлик дустимиз, гафлат босган, дунё бехабарлар тофасидан эканку. Узбекистон расмийлариниг, ёлгонларга асосланган, ОАВ оркали таркатилаётган ташвикотга, лакка тушиб юрибди.

муаллиф: gunohkor қаердан: denov
12.03.2010 22:51
askiyachiga
maylida kelsalar kelaversinlarda to ular kelgunlaricha o'sha cho'l bog'ga aylansa ne ajab tvda ko'rganlarim rost ekan deb ketar faqat cho'lga kelgan suv uchun raxmatmi bobosiga emas boshqalarga aytardi

муаллиф: Askiyachi қаердан: Toshkent
12.03.2010 20:36
Озодлик: "... тожикистонлик президентсевар суҳбатдошимиз ..."

Шу жойи зўр чиқибти! :-). Бечора қондошимиз ҳаёт ташвишларидан эзилиб кетган шекилли... Чўлда чанқаб, ҳаёт учун курашиб ётган одамми кўзига илюзия кўринаркан. Сароб дейишади шекилли :-)
.