шанба, феврал 11, 2012 маҳаллий вақт 09:07

Ўзбекистон

Паркентдаги норозилар ҳарбийлар қуршовида қолмоқда

Гарчи Навбаҳор маҳалласи аҳли Паркентнинг ҳали газ кўрмаган бу қисмига газ олиб келиш ташаббусини бошлаб жиноятчига чиқарилган Азамат Ëқубовнинг озод этилишига эришган бўлса-да¸ маҳалланинг Ўзбекистон қуролли кучлари назоратида қолаëтгани айтилмоқда.

Айтилишича¸ ҳозирда Навбаҳор маҳалласи қуролли кучлар билан қуршаб олинган.
Матн катталиги - +
Меҳрибон
11 март куни Паркент туман ҳокимияти олдида 200 га яқин одам йиғилиб¸ Навбаҳор маҳалласининг собиқ раиси Азамат Ëқубовнинг озод этилиши талаб қилди. Халқдан ножўя тарзда пул йиғиб¸ унинг бир қисмини ўзлаштирганликда айбланаëтган Ëқубов 10 март куни  Паркент туман Ички ишлар бўлими томонидан ушланиб¸ ҳибсга олинган эди. Навбаҳор маҳалласи аҳли эса¸ Ëқубовнинг халқ учун қайғурадиган¸ бировнинг ҳаққига хиëнат қилмайдиган одам эканини айтиб¸ унинг фитна нишони бўлганини таъкидламоқда. Жума куни прокуратура қарорини кутган навбаҳорликлар¸ агар Ëқубов озод қилинмаса¸ Тошкент вилояти ҳокимлиги биноси олдида норозилик йиғини ўтказишга қарор қилган эди.

Душанба куни маълум бўлишича¸ Азамат Ëқубов¸ туман прокурои ваъда қилган каби¸ 13 март куни озод қилинган. Буни Озодлик суҳбатлашишга муваффақ бўлган Азамат Ëқубовнинг ўзи ҳам тасдиқлади.

Азамат Ëқубов: Очиқдаман ҳозир. Мен 10 мартда кирган бўлсам¸ 13 мартда чиқдим. 72 соат ўтирдим.

Озодлик: Нимада айблашаяпти сизни?

Азамат Ëқубов: Мени “Халқнинг пулини еб қўйгансан” деб айблашаяпти. Лекин халқнинг пули ишлатилган¸ еб қўйилмаган. Ҳозир прокурор шуғулланаяпти. Гумондор сифатида мени сўроққа таклиф қилишди.

Озодлик: Қанча миқдордаги пул ҳақида гап кетаяпти?

Азамат Ëқубов: Аҳолидан баëннома асосида 11 миллион 495 минг йиғилган. 9 миллион 447 минг 681 бу қилинган иш уларнинг ўлчови бўйича.

Озодлик: Сизнинг ўлчовингиз бўйича қанча?

Азамат Ëқубов: Менинг ўлчовим бўйича 23 миллион ëзилган. Лекин иш охирига етмаган. 549 минг мен¸ сметани янгилаш керак¸ квитанция бор¸ нима қилганман.

Озодлик: Ҳозир прокуратуранинг сизга қўяëтган камомади қанча?

Азамат Ëқубов: Тахминан 4 миллионга боради. Уларнинг ҳисоби бўйича қилинаëтга ишда. А так мен 23 миллионлик иш бажарганман.

Озодлик: Даъвогар ким?

- Даъвогарни мен билмайман. Мен прокуратурага ариза ëзганман. Менинг қилаëтган ишимга проект бор, ҳаммаси жойида. Рухсат бериб қўйишди. Проектим жуда ҳам яхши. Смета ҳам янги қилинган. Ҳокимнинг ўзи рухсат берди. “Азамат ака¸ босинглар” деди. Ишлар бажарилгандан кейин ишимни тўхтатиб қўйди. Облгаз менга рухсат берган. Лекин Облгазнинг ўзи яна ишимни тўхтатиб қўйган. “Нима учун менинг ишимни тўхтатдинглар? Шунга жавоб беринглар” деб прокурорга ариза ëзиб бердим. Прокурор мени ўзимнинг аризам бўйича энди ўзимни ноқулай аҳволга тушириб қўйди. Менинг проектимни тўхтатиб қўйиб¸ бошқа томондан ўша маҳаллани газлаштириш лойиҳасини кимларгадир кимлар сотиб юборди, дейди Озодлик билан суҳбатда Паркентдаги воқеаларнинг бош қаҳрамони Азамат Ëқубов.

Азамат Ëқубовнинг иши билан яқин таниш Паркент ҳуқуқ-тартибот идораларидан бирининг маъсули¸ Озодлик билан суҳбатда ишнинг расмий жиҳатларига ойдинлик киритди.

- Шанба куни эҳтиëт чорасини ўзгартирдик. Озод қилинди. Ҳозир тергов давом этаяпти. Тергов тамом бўлгунча ўртадаги фарқнинг бир қисмини кассага депозит ҳисоб рақамига тўлади. Тергов давом этади. Шунга қараб тергов натижаси бўйича ҳал қиламиз.

Озодлик: Нимада айбланаяпти бу одам?

- Бу одам маҳаллага газ олиб келаман деб халқдан пул йиққан. Текширишда эса халқдан йиғилган пулнинг бир қисми йўқ. Ўзи нотўғри иш қилган. Ўзбошимчалик билан стойкалар қўйган¸ Юқори Чирчиқ туманидан бу ëққа тортиб келмоқчи бўлган. Фактический у ëқда газнинг давлениеси йўқ. Одамлардан йиққан. Тўрт ярим миллион пул йўқ. Шунинг эвазига у ҳибсда. Тушунсангиз керак¸ қамоққа санкция олинмади¸ ушланди. Зарарни қоплагин¸ деб унга қонун талаби тушунтирилди. У бўлса “Хўп¸ хўп. У қилганман¸ бу қилганман. Кўрсатаман¸ уйимда турибди” деб юриб¸ ундан кейин ушланди. Икки кундан кейин умумий суммадан бир қисмини тўлади ва эҳтиëт чораси ҳам ўзгартирилди¸ деди Паркентдаги ҳуқуқ-тартибот идораларидан бирининг маъсули.

54 ëшли Азамат Ëқубов беш йил раислик қилган Навбаҳор маҳалласи аҳли¸ унинг айбсизлиги ва маҳаллага газ олиб келиш лойиҳаси райондаги бой одамлар режасига халал бергани учун¸ Ëқубовнинг туҳматга дучор бўлганини айтмоқдалар.

Навбаҳорликлардан бирига кўра¸ ҳозирда Ëқубовга қарши ишни катталаштириш учун маҳалла аҳлига босим ўтказилмоқда.

- Энди ҳозир бошқача бўлаяпти. Пул берган одамларнинг ҳаммасини чақириб олиб “Нимага ариза ëзмаяпсан? Ариза ëз” деб ëтибди улар. “Ариза ëзиб беринглар. Бизлар Азаматдан пулларингизни қайтариб олиб берамиз” деган маънода айтаяптида.

Озодлик: Маҳалла аҳли нима дейди?

- Маҳалла аҳлининг ҳаммаси Азамат томонда. Одамлар “Бизлар хайрия сифатида бердик маҳаллага. Газ олиб келса¸ яна берамиз” дебди. Ҳозир одамларни тўртта-тўрттадан чақираяпти. Дачанинг раисларини чақираяпти. Ўшаларга ҳам “Ариза ëзинглар” дебди. “Нимага ариза ëзамиз бизлар?” деса¸ “Азамат газ олиб келаман деб договор қилган эканку. Вақт ўтиб кетдику” дебди. Кейин улар “Бизларга беш йилдан кейин олиб келадими ишқилиб олиб келса бўлди. Бизларга бунақа гапларни гапирма” дебди. Ҳозир улар ҳам норози. “Пулни биз берган бўлсак. Нимага улар решат қилади? Биз ўзимиз решат қилмасдан у решат қиладими?” деяптида. Кеча¸ якшанба куни бир рота солдатларни олиб келиб қўйган.

Озодлик: Солдатларни нима учун олиб келишди?

- Чунки биз бозорга чиқиб митинг қиламиз деган эдик.

Озодлик: Қанча аскар бор?

- 50-60 та бор.

Озодлик: Ҳаммаси қуролланганми?

- Ҳа.

Озодлик: Ҳарбий техника йўқми?

- Йўқ. Машиналари бор¸ бор дейди Азамат Ëқубов атрофидаги машмашадан яхши хабардор паркентликлардан бири.

Паркент воқеаларини ўрганган мустақил журналист Василий Марковга кўра, ҳақиқатдан ҳам паркентликлар Азамат Ёқубовни ҳурмат қилишади.

- Мен Азамат Ёқубовнинг ҳибсга олинишини ўрганиш учун у яшаган Навбаҳор маҳалласига бордим. Маҳалла аҳли билан суҳбатлашдим. Уларнинг барчаси Азамат Ёқубов ҳақида фақат яхши гапиришди. Лекин мен маҳалла жуда катта назорат остида эканига гувоҳ бўлдим, дейди журналист.

Василий Марковнинг Озодликка билдиришича, у 13 март куни Навбаҳор махалласида бўлиб ўтган норозилик акцияси тафсилотлари юзасидан ахборот йиғишга уринаётган пайтида милиция ходимлари томонидан қўлга олинган.

- Маҳаллага борганимда жуда кўп одамлар билан суҳбатлашдим. Тахминан 15-20 одам мени ўраб олиб, Азамат Ёқубовнинг қанчалик яхши одам эканлиги ҳақида гапириб бераётган эдилар. Бу четдан қараганда стихияли митингга ўхшаб кетарди. Менимча¸ милиция ходимларига кимдир буни етказган ва улар келиб мени ушлаб кетишди. Мени ёнимда паспортим йўқ эди. Уни чиқиш визаси олиш учун ОВИРга топширгандим. Мени шаҳсимни аниқлашгач қўйиб юборишди, деди Василий Марков.
Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар саҳифаси
муаллиф: benom қаердан: Canada
16.03.2010 17:30
maktablarda pul yigishga majbur, chunki davlat pul ajratmaydi,ozlari pul yigib uzlari tamirlashadi. Bu SSSR davridan beri bor, tak chto xavotirga urin yuq

муаллиф: Buston қаердан: uzb
16.03.2010 17:07
Hali ham shunaqa insonlar borligi hursand etadi insonni. bir yordamimiz duo qilish ular haqqiga.

муаллиф: Abdulkarim қаердан: Toshkent viloyati
16.03.2010 06:11
Salom Ozodlik!O'zbekistondagi ko'p maktablerda o'quvchilar oilasidan maktabni tamirlashga va tozalash uchun farroshlarga oilik berish uchun pul yeg'iladi,nima uchun-bizde oddiy maktabda bilim olish bepul emasmi,yana bolalar pul olib kelishmesa o'qtuvchisi darsga kirgizmeydi,shu to'grimi?Shu temani ham bir yoritsangizlar deymen!Minatdormen.Kim buni nazoret qilishi kerak?

муаллиф: Julqunboy қаердан: Kashshirskiy shosse
16.03.2010 00:56
Yulbars ning fikriga 100 foiz qo'shilaman, Gulnora Karimova halqni boyliklariyu, pullarini o'zlashtirib FOND FORUM tuzib, hohlagancha pul sochaversinda. Bu yoqda bitta mahalli faolini ustidan jinoyat to'qilsa...Pulni o'zlashtirmaganini Karimovchilarni yahshi bilishadi, lekin, o'zbeklarni bosh ko'tarib chiqqanligi umuman TEPPAdagi korruptsiyachilarga yoqmayapti, go'yoki bu halq JIM o'lishga mahkum qilingandek......

муаллиф: Закарйо қаердан: Тошкан
15.03.2010 22:54
Азамат Ëқубов ,мана шунаканги инсонлар халкимиз кахрамонларидур хакикат учун курашиш керак , шунда адолат карор топади . Есланг 2005 йил 13 май инсон хукиклари поймол болган- да Андижон халки уз хак хукикларини талаб килиб Бобур майдонига йигилган шунда Каримов солдатлари вахшийларча халкни отиб улдирган шунда 3000 минга яакин инсонлар курбон болган тарих буни хеч качон унитмайди . Енди у халкни ота олмайди чунки уни вахшийлиги бутун дунйога маьлум болди .Болган вокиани Хакаро жамияат експорти теширяти ,яакинда Садам Хусайнни куни Каримов бошига тушади ИНШАОЛЛОХ

муаллиф: Bek қаердан: USA
15.03.2010 21:24
Halq dengizdir, halq to'lqindir - Halq kuchdir. Hlqni kuchini qarang, sharafsizlarni 3 kunda tavbasiga tayantiribti.

муаллиф: нодир қаердан: Россия
15.03.2010 21:18
Алхамдулиллох!!!Алхамдулиллох!!!Алхамдулиллох!!!
Узбек халким уйгонишни бошлади Оллох таолога хамду-санолар булсин!!!Азамат акадай акаларимиз бор булсин !!!
агар шу кетиш булса ёруг кунларни якинда куриб коламиз Иншо Оллох факат энди олга бориш керак факат Олга!!

муаллиф: ALI қаердан: RASSIA
15.03.2010 19:31
HA UZ HALQI UCHUN GAMHURLIK QILGAN INSONNI QAMASH .
QAMBAGALLARNI OGIRINI YENGIL QLMOKCH BULGAN INSON
OTASIGA MING RAHMAT.HAR HOLDA GULNORA KARIMOVAGA UHSHAB 3 MILLION DOLLARNI SHUNCHAKI BERIB YUBORIB.
ANA UNGA NEGA JINOYO ISH QUZGATMISAN NOMARD.SHU PULNI USHA INSONGA BER,ODAMLAR DUO QILSIN.KARIMOV QATGA QARAVOTDI.UZBEKISTONNI PULIGA UNI NIMA HAQI BOR.TALON -TAROSH QILISHGA.KICHIK QIZLARI AL-SAHIYDAN PULNI NALOG TULIDIMI.NOLOGOVIY INSPEKTOR,TAMOJNIYA NALOGINI TULIDIMI
ANA USHANI TEKSHIR .HA QURQASAN .QAMBAGALGA TOSH OTASAN.BU MARAZLARNI SIBIRIB TASHLAS KERAK.

муаллиф: Мусофир йигит қаердан: Россия
15.03.2010 19:24
Мана узбекларни хам кузгалишига гувох буляпмиз! Лекин солдатлар хавотир уйгатяптида!

муаллиф: muslim қаердан: O'zbekiston
15.03.2010 18:58
Qoilman !!!Tasanno Birodarlar.Hudo hohlasa boshlanayapti.Mana endi xalqimizga o'rnak bo'ladigan mardlar xam IAK bilan jang maydoniga qo'rqmasdan chiqa boshladilar.Bu yog'i endi qaymoqdek bo'ladi
ZA RRRODINU BRATVA!!!
Шарҳлар саҳифаси
.