Ҳозирча йўқ









Андижон: 5 йил ўтиб...
Ўш ва Жалолобод қирғини
Озодликка тасвир йўлланг!

Озодликка боғланиш

Ўзбекистондаги янгилик ва жараëнлар ҳақдаги хабарларингизни
 +420 602 61 27 13 ëки ++420 773 26 72 30 рақамига қўнғироқ қилиш ëхуд SMS йўллаш орқали Озодликка йўллашингиз мумкин.
Озодлик ходимлари билан эса¸
uzbekweb@
rferl.org
электрон манзилига мактуб ëзиш орқали боғланишингиз мумкин.
Озодликнинг Skypeдаги манзили эса: ozodlikradiosi

Озодликда иш бор!
Озодлик орқали ўз сурат ва видеолавҳаларингизни бошқалар билан ўртоқлашишни истайсизми? Тасвирларингизни uzbekweb@rferl.org электрон манзилига йўлланг! Озодлик билан ҳамкорликка марҳамат!

Ўзбек сўмининг расмий қурби

UZS / 
USD
1621
UZS / 
EUR
2132,6
UZS / 
RUB
54,354
UZS / 
GBP
2575,1
UZS / 
UZS
1

Rates may not be current.

Эркин микрофон

Эркин микрофон - "Тарихингдир минг асрлар ичра яксон ўзбегим...

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

16.03.2010
Садриддин

Сенга қондош минг мусибат¸ чексиз армон ўзбегим"¸ деб ўзгартирибди Эркин Воҳидовнинг машҳур "Ўзбегим" шеърини ўзини мухолиф фикрловчилардан бири¸ деб таништирган ўзбекистонлик ҳаваскор шоир.

Чегарада саргардонлик давом этмоқда

Илк суҳбатдошимизнинг исми Муҳиддин. У Марказий Осиë халқларининг доимий муаммоси бўлиб келаëтган чегара масаласи ҳақида гапирди.

Муҳиддин: Борди-келди энди айтсам¸ ҳамма нарсани пул ҳал қилаяптида. Мана шу Зафаробод томондан Айний совхози бор. Беш кишини ушлашибди. Бир миллион бериб чиқиб кетишибди иккитаси. Қолганлари суд бўлади деб кутиб ўтиришибди.

Озодлик: Ким ушлаган?

Муҳиддин: Ўзбекистон чегарачилари.

Озодлик: Булар чегарани ноқонуний кесиб ўтганда.

- Энди чегарани борку¸ чегара деганда булар халқни ўртада сарсон қилаяптида. Чегарадан ўтган нарсаларни ҳисобласангиз¸ у ëқдан бу ëққа КамАЗ-КамАЗ юклар ўтиб кетаяпти. Чегарани буздинг¸ деб бечора халққа азоб бераяпти бу ахмоқлар. Шапский деган жой бор. Ўша ерда ҳозир таксистлар рол ўйнаяпти. Тожикистоннинг одамлари боради. Таксистлар чегарадан бу томонга ўтиб туради. Солдатларнинг ëнига клиентлар бормайди ҳам. Таксистларнинг ўзлари юкни олиб келади. Солдатларнинг ўзи ўтиргизиб қўяди Янгиерга¸ бу ëғи Гулистон¸ бошқа жой кетаверади. Клиент 5000 сўм таксига беради. Таксилар солдатларга 1000 сўм берса керак. Яшаши керакку солдатлар ҳам¸ бошқалар ҳам. Ҳозир биласизку осон эмас. Ойлик йўқ ҳеч қаерда. Тожикистондаку умуман ойликнинг дараги йўқ. Айтмоқчи бўлаëтганим Леопольд мултфилмини кўрганмисиз? Сичқонларга “Давайте жить дружно” дейдику. Мен ҳам атрофдагиларга шундай деб айтай дейманда¸ дейди Муҳиддин.

Тожикистоннинг Панжакент туманидан қўнғироқ қилган ўқитувчи Каримбой ака ҳам чегара муаммосидан гап очди. Унинг айтишича¸ турмуш ўртоғи 2002 йилдан бери Ўзбекистонга ота-онасини кўришга бора олмаяпти.

- Мен Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятига чегара жойда яшайман. Менинг хотиним Ўзбекистондан. Самарқанд вилоятидан. Бизни умуман ўтказмайди. Нима сабабданлигини билмайман ҳайронман. Олти-етти йилдан бери хотиним ота-оналариникига бора олмайди¸ кўрмайди. Шунақа сарсончиликда. Ўзбекистон Тожикистон келишмовчилиги халққа зарар бўлдида. Турмуш ўртоғим мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайди. Мен ўзим ҳам ўқитувчи бўлиб ишлайман. Хотиним мана 2002 йилдан бери бора олмайди. Олдинлари ўтиб борарди¸ ҳозир умуман маҳкамланган. Тойлоқ туманидан телеграмма келган тақдирда боради. Бориш керак. Лекин Тойлоқ туманидан бу ëққа ўтказмайди. Турмуш ўртоғим ҳисобдан чиқарилган. На Ўзбекистон граждани¸ на Тожикистон. Ўзбекистон президентига айтмоқчиманда. Электр энергияси бўйича келишмаяпти. Мана Роғун масаласида ҳам шундай. Бизнинг Панжакент тумани билан Самарқанд вилояти умуман қуда-анда бўлиб кетган. Ҳозир бизларга тушган келинчаклар Ўзбекистонга борса¸ қувиб юбораяпти. Менинг битта қариндошим ўша ëққа тушган. Иккита боласи билан “Паспортинг йўқ экан. Тожикистон фуқаросисан” деб қувиб юборипти. Ўзбекистон президенти бу масалада келишса бўлмайдими. Қуда-андачилик бўлаяпти. Ўтишимиз қийин бўлиб қолди¸ дейди Каримбой ака.


"Маърифатли бойлар йўқ¸ порахўрлар бор..."

Якшанба куни эфирга узатилган "Қурултой" дастурига муносабатлар келишда давом этмоқда. Асли ўзбекистонлик бўлган Улуғбекнинг фикрича¸ буунги кунда Ўзбекистонда маърифатли бойлар йўқ.

- Менинг айтмоқчи бўлганим шу эдики¸ Ўзбекистонда бир пайтлар¸ кеча ҳам тарихчи акалар айтди¸ биламизки¸ Ўзбекистонда аввал ҳам кўп бойлар бўлган эди. Ҳақиқатан маърифатли бойлар жуда катта ишлар қилишган. Тарихдан ҳаммамиз биламиз. Менинг айтмоқчи бўлганим шуки¸ бугунги кунга келиб ундай бойлар йўқ. Энг катта сабаби Сталиннинг репрессиялари бўйича кўпи қатағон бўлиб кетган. Мен бундан беш-олти йил аввал Ўзбекистонда бўлган пайтимда ҳам ҳозирги Ўзбекистондаги бойларни бой деб атамаганман. Уларни коррупционер порахўрлар деб биламан. Бой бўлиш осон нарса эмас. Менинг фикримча¸ бой дегани бу калласи яхши ишлайдиган¸ тафаккури яхши ишлаб ўзининг ҳалол кучи билан бой бўлган одамлар. Мана Европаларда¸ бошқа ривожланган мамлакатларда шундай бойлар бор. Биздагилар бундай бойлар эмас. Булар коррупционер¸ солиқ¸ прокуратура. Бизнес секторидагилар ҳам давлат билан қоришиб кетган. Шуларга пора бериб¸ топганидан озгина едириб турмаса¸ булар ҳам бойимайди. Агар тўлақонли бизнесга йўл берилса¸ унинг учун демократия бўлиши керак¸ шунда жуда-жуда зўр бойлар чиқади биздан. Бугунги кунда бунга ҳеч қанақа имконият йўқ. Яқинда олигархлар қамалди¸ ундоқ¸ бундоқ деган гаплар бўлаяпти. Бу репрессив тузумнинг яна бир саҳна кўринишларидан бири. Бунинг ҳеч ажабланадиган жойи йўқ¸ дейди Улуғбек.


Тарихингдир минг асрлар¸ичра яксон ўзбегим...

Навбатдаги суҳбатдошимиз шоиртабиат йигит экан. Расман бўлмаса ҳам ўзини мухолифат сафида деб ҳисоблайдиган бу йигит бизга ўз машқларидан бир парча ўқиб берди.

- Мен исмимни айтишим шартмасдир. Шуни айтмоқчиманки¸ мен сизларнинг сафларингизга қўшилмоқчиман. Мен машҳур Дадахон Ҳасан¸ Юсуф Жуманинг мухлислариданман. Улар тарафидаман. Уларга доим омад тилайман. Шу кишиларга ўхшаб юришни бир умр истаган бўлардим. Мен ҳам ижод қиламан¸ қўлдан келганча шеърлар ëзаман.

Озодлик: Сиз ҳозир мухолифатга қўшилмоқчисиз, шундайми?

- Шунақа. Мен ўзимни мухолифат сафида деб ҳисоблайман расман бўлмаса ҳам. Мен бир бандини ўқиб бера оламан холос. Бу Эркин Воҳидовнинг шеърига ўхшатма. Ўзимнинг шеърларим ҳам бор. Лекин айни пайтда топганим шу бўлди.

Тарихингдир минг асрлар
Ичра яксон ўзбегим.
Сенга қондош минг мусибат¸
Чексиз армон ўзбегим.

Сўйласин Остонаю¸
Москва ўрмонлари¸
Москвадан Сеулгача¸
Бугун сарсон ўзбегим.

Ҳозир шуни топа олдим холос. Қолган варақларим ичкарида. Юсуф Жумага атаб шеър ëзганман. Шуни ўқиб берсам бўладими?

Озодлик: Бўлади¸ марҳамат.

Мададкорим бўлинг, сизга ўхшайин¸
Диллардан ечайин зангли қулфни¸
Шеърингиз хумори тутар кун сайин¸
Халқимга кўрсатай янги Юсуфни.

*********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
     
Шарҳлар
муаллиф: Сарсонбой қаердан: Москва
22.03.2010 20:34
Бу фикрларга 100 % кушиламан. Накадар дилдаги гаплар.

муаллиф: umidjon қаердан: kora-suv
18.03.2010 02:34
1)хозирги кунда чегара постларидаги вокеалар хам кулгили хам аянчли....кулгили тамони шундаки давлат ишониб чегарани курикласин деган харбийлар чегара постини хакикий савдо базасига айлантириб юборганлар..агар пулини тулсангиз постдан хатто атом бомбасини харбийлар узлари елкаларида чегарадан утказиб куйишади..уларга пул булса булди..президент жаноблари хакикий назорат пунктларини беркитиб ,айланма контрабанда йулларга кенг шароит яратиб бермокда...мен узим гувохи булган вокеа оддий солдат 3ой чегарани пойлаб уйига тико машинасини миниб кетди,албатта у хазина топиб олгани йук балки чегара епилгандан кейин кечалари контрабанда юкларни утказиб бергани туфайли топган пулига 3 ойда машина миниб кетди...у юкларни ичида нима бор унга кизиги йук пул булса булди бемалол утаверади....аянчлиси оддий халк уртасида узаро борди келди кийинлашиб кетди....туй-маърака ,таъзия ва бошка сабаблар билан кариндош уруглариникига бормокчи булган икки республика фукаролари уртада анча сарсон булишмокда...чегарадан утишни осон йули катта копни ичига эски кийимларни солиб чегара постида турган солдатга 1000сум берилса тамом керак булса копни солдатни узи елкасида сиз билан бирга утказиб куяди..бу афсона эртак еки уйдирма гаплар эмас...бу икки республика уртасидаги сим тусикларни енида хозирги кунда содир булаетган хакикий хаетий вокеалар ишонмаганлар булас аник манзилларини бераман узингиз бориб куришингиз мумкин...яна бир маслахат узбекистонни МАН деган харбий отряди бор улар ахен ахенда чегарни куриклагани келиб колади..улар билан хам тил топишса булади факат уларни ставкаси икки баровар кимматрок,яъни оддий чегарачи 1000сум олса улар 2000олади...нима булганда хам улар президентга якин ,ишонарли харбийлар ..обруси бор....2)масала 1917 йилги инкилобдан кейин купгина бойларни мол-мулклари большевиклар тамонидан тортиб олиниб узларини сибирга кулок килинганида хам бизни урта осие халклари большевикларни бу харакатларига хайри хох булганлар..бугун кундаги холат бундан 85-90 йил илгари булиб утган вокеаларни такрорланиши халос...БОЛЬШЕВИКларни "йуколси золим бойлар "деган шиори остида амалга оширилган бу жараен уз самарасини тезда курсатди...,хакикатда урта осиеда бойлар йуколиб ,халк камбагаллашиб,кашшоклашиб бошига очарчилик кунлари тушиб хатто кунжара еб шишиб улишгача бориб етганди...ИСЛОМ ОТАни бизда "олигархлар булмайди "деган гапида жон бор...хакикатда узбекистонда олигархлар булмайди,балки пахтакор дехконлар,мардикор куллар ,пул учун чет улкаларда ноиложликдан уз танини сотадиган фохишалар,кискаси бир пода куй булади 2020йилларга бориб ....

муаллиф: ziyo қаердан: Maskva
17.03.2010 02:22
Matinni ajoyib qilib chiqaribsilar sher ham qoyil maqom qilib haqiqatni yozibdi raxmat

муаллиф: Qo'chqor aka қаердан: svet, gaz yo'q qishloqdan
16.03.2010 23:43
yurtim senga arznoma bitdim bugun
qiyosingni topmadim aslo
mardikorlar bor o'z yurtun butun
olam aro qoloqlikda atagan tanho
ular nidolari uchdi ko'p yiroq
qanotida naqd pul yo'q diyori
bir o'lka bor dunyoda biroq
ho'rliklarga to'la dostondir bori
faqat ojiz hamyonim mani
o'zbekiston vatanim mani

davomi bor .............................