Тинглаш

Жонли эфир

Оқшом тўлқинлари I

Ҳозирча йўқ








Андижон: 5 йил ўтиб...
Ўш ва Жалолобод қирғини
Озодликка тасвир йўлланг!

Озодликка боғланиш

Ўзбекистондаги янгилик ва жараëнлар ҳақдаги хабарларингизни
 +420 602 61 27 13 ëки ++420 773 26 72 30 рақамига қўнғироқ қилиш ëхуд SMS йўллаш орқали Озодликка йўллашингиз мумкин.
Озодлик ходимлари билан эса¸
uzbekweb@
rferl.org
электрон манзилига мактуб ëзиш орқали боғланишингиз мумкин.
Озодликнинг Skypeдаги манзили эса: ozodlikradiosi

Озодликда иш бор!
Озодлик орқали ўз сурат ва видеолавҳаларингизни бошқалар билан ўртоқлашишни истайсизми? Тасвирларингизни uzbekweb@rferl.org электрон манзилига йўлланг! Озодлик билан ҳамкорликка марҳамат!

Ўзбек сўмининг расмий қурби

UZS / 
USD
1621
UZS / 
EUR
2132,6
UZS / 
RUB
54,354
UZS / 
GBP
2575,1
UZS / 
UZS
1

Rates may not be current.

Марказий Осиë

Қирғиз мухолифати ҳукуматга 7 кун муҳлат берди

Бишкекдаги мухолифат қурилтойи иштирокчилари сони дақиқа сайин кўпаймоқда.

Бишкекдаги мухолифат қурилтойи иштирокчилари сони дақиқа сайин кўпаймоқда.

17.03.2010
Элмурод

17 март куни Бишкекда мухолифат томонидан уюштирилган халқ қурултойи бўлиб ўтди. Қурултойга республиканинг турли шаҳар ва қишлоқларидан, мустақил кузатувчилар ҳисоб –китобига кўра, 5,5 - 6 минг одам келган. Уларнинг орасида қирғизистонлик ўзбеклар ҳам бор.

Халқ қурултойи Бишкекнинг Ала-Тоо бош майдонида ўтиши режалаштирилган эди. Аммо Бишкек шаҳар суди бош майдонда қурултой ўтказишни тақиқловчи қарор чиқаргач, Бишкек шаҳар мэрияси мухолифатчиларга қурултойни “Спартак” стадионида ўтказишни таклиф қилган.

Мухолифат бу таклифга розилик билдирган ва қурултой иштирокчилари шаҳарнинг асосий кўчаларида пиёда юриш қилиб, “Спартак” стадионига боришларини эълон қилган. Бироқ Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги бу юриш ноқонуний бўлишини расман билдиргач, мухолифатчилар қурултойни ҳар томонлама қулай бўлган “Медиа Форум” хусусий комплексида ўтказишга қарор қилганлар.

Эрталабки соат 11 да мухолифат қурултойини парламент депутати Рўза Ўтунбаева очиб берди. У ҳукуматнинг “Кейинги йилларда халқ бойиди, иқтисод ўсди”, қабилидаги чиқишларини кескин танқид қилди.

- Фақат сизнинг иқтисодингиз ўсмоқда! Қирғизистонда фақат сиз бойияпсиз!- деди Рўза Ўтунбаева ҳукумат амалдорларини назарда тутган ҳолда.

Қурултойда сўзлаган бошқа нотиқларнинг нутқлари ҳам мана шу руҳда бўлди. Қурултой иштирокчилари ҳар бир чиқишни олқишлар билан кутиб олдилар.

Қурултойда ҳукумат томонидан электр энергияси, иссиқ сув, иссиқлик ҳамда бошқа коммунал хизматлар ҳақининг деярли 200-250 фоизга оширилгани, мамлакатдаги стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналарнинг арзон баҳога сотилаётгани, президент Бакиевнинг демократик тамойиллардан чекинаётгани, мухолифатчиларнинг тазйиққа олинаётгани муҳокама қилинди.

Қурултойда коммунал хизматлар ҳақини аввалги ҳолига келтириш, арзон баҳода сотилган стратегик корхоналарни давлат ихтиёрига қайтариш, президентнинг ўғли Максим Бакиевни истеъфога чиқариш, мухолифат вакилларига тазйиқни тўхтатиш, Озодлик радиоси қирғиз хизмати эшиттиришларини мамлакат ичкарисидаги радиоларда трансляция қилиш амалиётини қайта тиклаш каби талаблар битилган резолюция қабул қилинди. Агар бу талаблар 24 мартгача бажарилмаса, қурултой вилоятларда давом эттирилиши ва ҳукумат халқ талабига бўйсунмагунича намойишлар бўлиши ҳақида қарор қабул қилинди.

Айтиб ўтиш жоизки, мухолифат қурултойида 17 ёшдан 80 ёшгача бўлган одамлар иштирок этдилар. Улардан бири Қуролбой Усубалиев 73 ёшда. У Қорабура туманидан келган.

- Ҳукуматнинг бугунги фаолияти нол, нол, нол... Бу ҳукумат фақат истеъфо бериши керак, амалдорларни эса судлаш керак,-дейди оқсоқол.

Қурултойда қирғизистонлик ўзбеклар вакиллари ҳам иштирок этдилар. Улардан бирини суҳбатга тортдик:

- Президент сайлов вақтида берган ваъдаларини бажариб, ҳалол ишлаб бериши керак эди. Афсуски, бундай бўлмади. У иқтисодни ривожлантираман, аҳолини, айниқса ёшларни иш билан таъминлайман, деган эди. Бироқ аҳвол ёмонлашса ёмонлашдики, асло яхши томонга ўзгармади,-деди қурултойга Ўшдан келган Олимжон Акбаров.

Мухолифат қурултойи давомида мамлакатдаги нодавлат ташкилотлари ўз мониторинггини олиб бордилар. “Бундан мақсад халқнинг сиёсий фаоллигини аниқлаш эди”, дейди мониторинг гуруҳи аъзоси Иззатулло Раҳматуллаев.

- Бугунги қурултой Қирғизистон халқининг сиёсий фаоллиги кундан кунга ошиб бораётганини кўрсатмоқда. Қурултойда жуда кўп миллат вакиллари иштирок этиши ҳам алоҳида аҳамиятга молик. Жумладан, бу ерда ўзбеклар ҳам қатнашяпти. Улар асосан Қирғизистон жанубидаги Ўш, Жалолобод, Аравон, Новқат шаҳарларидан келган ўзбеклардир. Бугунги қурултой мамлакатдаги иқтисодий ва сиёсий муаммоларга халқ бефарқ эмаслигини, айни мана шу муаммолар уларни намойишларга чиқишига туртки бўлаётганини кўрсатиб турибди,-деди Иззатулло Раҳматуллаев.

Мухолифат қурултойига президент Қурмонбек Бакиев, Бош вазир Дониёр Усенов, Бош прокурор, Конституциявий суд раиси, Бишкек шаҳар мэри, халқаро ташкилотлар ва элчихоналар вакиллари таклиф қилинган. Бироқ улар қурултойга келмадилар.

Қурултой хавфсизлигини 200 га яқин милиция ходими таъминлади. Эрталаб соат 11 дан соат 16 гача давом этган қурултой ишига ҳуқуқ-тартибот тузилмалари ёки ҳукумат идораларининг тўсқинлик қилгани ҳақида хабарлар йўқ.

Айни пайтда 17 март куни Қирғизистоннинг Норин, Олой, Ахси туманларида ҳам митинглар бўлиб ўтди. Норин шаҳридаги норозилик намойишида 3000 киши қатнашгани хабар қилинмоқда.
Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
    Кейингиси 
Шарҳлар саҳифаси
муаллиф: кузатувчи қаердан: озод юртдан
23.03.2010 13:26
РАХМАТУЛЛО ва ТОШМАТ биродардарга


мен утган галги шархимда хукумат тарафдоримасман деб айтгандим...яна кайтараман мен хукуматни хам мухолифатни хам тарафдоримасман...бир нарсани яхши тушуниб олишимиз керак , хозирги кундаги мухолифат лидерлари хаммаси илгариги лавозими учун куращаяпти халк манфати учун эмас....КРИЛОВни "ЛЕБЕДЬ ЩУКА И РАК" масалини укиганмисиз.....ана шу холат хозир бизда....бу мухолифат лидерларига ким кафолат беради ахволни узгартириб юьоришига ..ким ???хеч ким, чунки 2005 йилги инкилоб халкни фаровонлигини кузлаб килинган эди , купгина инкилоб бошчилари хозир катта-катта лавозимларда ишламокда...кани энди айтинг-чи нима иш килди улар халк учун...нима???хеч нима...чунки максадлари амал ,мансаб эди....мен кузимни жуда катта очганман иккаласиниям.,,анчадан беои кузатиб келаман мухолифат лидерларини ....БАКИЕВга карши биринчи пикет уюштирилганда улар куп ,лекин нимагадир айримлари яна бошка лавозимларга миниб куринмай колишди,уларни урнига амалдан тушганлари келиб кушилишди....амалдан тушганидан кейин кушилганлар нима учун амалдор вактларида жим туриб ,хозирги кунда президентни емонлаб уни камчиликларини баралла айтишаяпти....нимага ????агар яна инкилоб булиб хукумат мухолифат кулига утса билиб куйинг хеч качон 5.500 000ахолини ахволи яхши булиб колмайди , аксинча уша мухолифат лидерларини 10-15 кишини хаети яхшиланади....пикетларга катнашган,курултой иштирокчилари хозирги кунда арзимаган 500-600сомга алданиб колганларидек уша вактда хам алданиб колаверадилар....бунга мисол келтиришга хожат йук , чунки бу алдовларни сиз хам мен хам гувохи ва иштирокчисимиз.....

муаллиф: Рахматуло қаердан: Киргизстон Уш
22.03.2010 19:44
Сиз озод юртлик бродар Каримов фукароси булсангиз керак,киргизстони бир кузингиз билан кузатасиз шекили Тошмат икковингларни бахсингларни укиб хайронман сиз киргизстонда хамма нарса пул билан улчанади деб уйлайсиз шекилли.Тошматга ухшаган фидоилар жуда куп,агар Акаев,Бакиевларга ишкибоз булсангиз бекорга берамиз олиб кетинг.(хазил) Аммо Тошматни узбеклар муамолари тугрисида ёзганлари хаммаси тугри 110 %.Мен Тошмат ва унга ухшаган 60 фидоии курултой делегатлари билан фахирланаман.Каримов мухолифатчиларига ухшаб чет элга кочиб кетиб аюханос солмай ватанда туриб цвилизацион йул билан курашишмокда,киргизстонди кузатганингизда иккала кузингизни каттарок очинг (озод юртлик)Рахматуло

муаллиф: Тошмат қаердан: Киргизстон Уш
20.03.2010 22:58
Озод юртдан кузатувчига.Роза Утунбаева,Бакиев,Анвар Артиков,Дуйшен Чотонов ва бошка сайловдан утолмаган номзодлар Акаевни томири чириб танаси колган режимини осонлигча агдаргани бу факт,Аммо Утинбоевани уша пайитда танлаган позицияси бошкаларникидан кура тинч осойишта утганини биламан сиз нимани назарда тутяпсиз билмадим?
Аммо у Бакиевга ухшаб Узбеклар учун олтин тог вада килмаган.Мен билишимча сиз хозирги режим конуний йуллар б-н Узбекни АКШни резарвациядаги индейцлар кунига солаётганидан бе хабар куринасиз.масалан давлат тилини кенг таркатиш бахонаси б-н узбек тилидаги ОАВ кискарди,кучалардаги узбек тилидаги ёзувлар олиб ташланди.
Мактабларда она тилимиздаги китоблар етишмайди,Узбек кадрлар давлат оргенларида 1%ни хам ташкил килмайди буни устига социал тенгсизлик,хатто узбек матабларига кирсангиз деворий газета ва бошка ёзувлар кыргыз тилида.
Узбек депутатлари,Милий марказ рахбарлари узбекни номини сотиб узлари учун давлатдан сохта обруй олиш б-н овора.Мухолифат курултойга борган узбеклар чикмаган жондан умид деб боришди.эртага мовжуд хокимят кетиб урнига келгани узбеклар у-н шар шароят яратиб беради дейишдан йирокман аммо томчи сув тошни хам тешиб юборишни биламан.саломат булиг. Тошмат

муаллиф: кузатувчи қаердан: озод юртдан
20.03.2010 14:08
УШЛИК ТОШМАТга узр ешингизни билмайман .....биродар!!!мен КИРГИЗИСТОНдаги вокеаларни анчадан бери кузатиб келаман ва хозирги кундаги ахволни хам яхши биламан...мен хозирги кундаги хукуматни хам тарафдоримасман.....2005 йилги революцияда нимадан бошланган уни лидерлари кимлар эди уни хам яхши биламан....мен кимдан кечирим сурай ???? уша курултойга катнашганларни хакикатда 80%пулга елланганликларини билиб турибми???РУЗА УТУНБОЕВАни АКАЕВ давридаги кирдикорлари учунми,????тугри мухолифатчиларни орасида хакикий халк гамида чикканлар хам бордир ,лекин ким кафолат беради улар уз ниятларига етишгач яъни БАКИЕВни истефога чикарса КИРГИЗИСТОНда халкни ахволи узгариб кетишига???бунга сизни хам кузингиз етмаса керак...аслида коммунал хизматлар,соликлар,ишсизлик, биргина КИРГИЗИСТОНда ошгани йук бу нарсаларни купгина давлатда кузатиш мумкин...бу нарсаларни олдини олиш учун хукуматни агдариб ,янги хукумат сайлаш керакми...сиз билан биз бир маротаба бу нарсани курдик-ку нималарга олиб келганини...ундан кура хар канака муаммога бир тарафлама ендашиш максадга муофик буларди менимча...

муаллиф: Тошмат қаердан: Киргизстон Уш
19.03.2010 21:16
Озод юртдан кузатучига.Сиз 80% пулга ёланган оми делегатлар деб 60 дан ортик милатдошларингизни хафа килдингиз.мухолифат курултойига узни, якинларни, ховф остига колдириб.миллат довлат келажагини уйлаган мард,киргизстондаги узбекларни каймоги пул учун эмас гоя учун боришди.Сиз айтган пул, шахсий манфат,учун ёланган оми делегатлар 24 марть куни амалдаги хокимятни курултойига боришиб узбекларни номини сотиб,амалдаги хокимятга бугунги булаёткан киматчилик,ишсизлик,ноконуний кониституцион реформа,кундан кунга ошиб бораётган соликлар учун Бакиевга тассанолар айтиб осмонга кутариб улуглаб узлари учун дивидентлар олиб кайтишади.Мухолифат курултойда шахсан узим гувохман 4 узбек сузга чикиб бугун узбеклар 5 чи колонияга айланиб бораятганини алам истироб билан 8-9 минг халк олдида айтиб берди. Мухолифат курултойи делегатларида узур сураб куйсангиз ёмон булмасди.Ушдан Тошмат.

муаллиф: Саид қаердан: Киргизстон Уш
18.03.2010 20:09
Алига.2005 йил 23 март ревалюциясини дастлабки кунлари Узбеклар норозилик намоишлари булаётган мадонни четлаб утишди,Узбек миллий марказини республика рахбари жоноб М.М.собик довлат секратари Усмонахун Убрайимовг КТРдан чикиб хамма Узбекларга бурук бердик Узбелар намоишларга катнашмайди деб Киргизстондаги Узбекларнини сиёсий фаолигини бостиришга харакат килди.Киргиз хамюртларимиз олдида уятга колиб турган патимизд Анвар Ортиков 80 та Узбекни олиб чикиб Киргизстондаги Узбекларни юзни ёруг килди.Амалдаги хокимятга пахта куйиш на факат Узбекистолик узбеклар умуман марказий осиёда яшаб келаётган хамма узбекларда кузатилади.бу куринишга факат асрлар мобойнида калбланган минталитетимизни узгартирсакгина бархам бериш мумкин.мен юкорида келтирган жаноб М.М Бакиев хокимятга келгандан кейин тунини узгартириб хозирда АК Жол патиясидан ЖК да депутат базида маруза килганда Биз шундай ёркин хаётга ревалюция оркали келдик деб маруза килади аммо шу ёркин хаётга шахсан узи кандай хисса кушгани хакида лом-лум демайди.гос чиновник и в африке чиновник экан.

муаллиф: кузатувчи қаердан: озод юртдан
18.03.2010 15:43
киргизистондаги мухолифат лидерлари асли АКАЕВ даврида юкори лавозимларда ишлаб халкни нонини туя килган чиновниклардир ...улар хозир амалдан тушиб нима килишни билмай уз кирдикорлари очилиб колишидан (акаев давридаги) куркиб тез-тез пикетлар уюштириб туришибди...уша курултойда иштирок этганларни 80%пулга елланган оддий оми одамлар...бу курултой хеч качон ижобий самара бермайди,чунки мухолифат лидерларини асли максади хокимятни уз кулларига олиб яна уз мансабларига кайтишдир...РУЗА УТУНБАЕВА АКАЕВ даврида канака обруга амалга эга булиб нима хунарлар курсатганини хали купчилик унутгани йук...колган мухолифат лидерлари хам шуларнинг бирларидир....

муаллиф: Дукчиэшон қаердан: ЭРК
18.03.2010 15:38
Домла, даъватингизга муовфик uzbekistanerk.com га ташриф буюурдик, жим-житлик?! Яхшилар расмий сайти форумига таклиф этмокдалар ушбу форумда хабарлашамиз деган умидда коламиз.
http://turkiston.tv/bbpress/

муаллиф: Дукчиэшон қаердан: ЭРК
18.03.2010 15:28
Али???
Домла "пазывной"нинггизни узгартирибсиз? тинчликми ишкилиб.

муаллиф: hophob қаердан: koshni
18.03.2010 13:59
Avalambor Assalomu aleykum Ali akami yo dost savolizga oddiy bir koshni sifatida javob bermoqchiman Hukumatni avval ozimiz opkeldik ishonch bildirdik hayotimiz koshnilarimizdek bolar mikan deb lekin fakat sizlarni rivojlangan tarafilarga havaskilib keyin karase adashkanga ohshimiz avvalgi boshchimizi ikkita farzandidan korkib mana endi farzandi pluf ettita aka ukasi bor kotta kirollikni opkelishti endi eski boshchini izlashadi orkasi achichishib lekin kundizi chirok yokib topolmeydi ketini opsayam opkelolmeydi sizlardek biroz sabir kilseydi otish davri bizdayam sizlardek bop kolardi kop kulgan bolsa kereda koshnilariz mana tushti boshiga.....
    Кейингиси 
Шарҳлар саҳифаси