шанба, сентябр 20, 2014 маҳаллий вақт 04:53

Минтақа / Ўш қирғини

Роза Ўтунбаева: Ҳалок бўлганлар реал сонини ҳеч ким билмайди

15 июн куни Ўшнинг Ўн адирида яна камида 4 киши ўлдирилди. Бу ҳақдаги хабарни Озодлик Ўн адир шаҳарчаси маъмурий ҳудудий кенгаши раисидан олди. Шундай қилиб, норасмий манбаларнинг даъво қилишича, Ўш ва Жалолободда ўлдирилганлар сони 2608 нафарга етди.

Aксар ўзбек маҳаллаларидаги ўликлар ҳеч қайда қайд этилмай туриб кўмиб юборилмоқда.
Aксар ўзбек маҳаллаларидаги ўликлар ҳеч қайда қайд этилмай туриб кўмиб юборилмоқда.

Мультимедиа

Аудио
Сарвар Усмон
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб, 15 июн куни эрталаб эълон қилинишича, сўнгги тўрт кеча-кундуз ичида Ўш ва Жалолободда ҳаммаси бўлиб 171 киши ҳалок бўлган. Шу жумладан, Ўш вилоятида 128, Жалолобод вилоятида 43 киши ўлдирилган.

Лекин бу расмий маълумот фожеа кўламини реал акс эттирмаётгани аниқ кўриниб турибди.

Қирғизистон ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаева ҳам мана шундай фикрда.

15 июн куни Бишкекда ўтказилган матбуот анжуманида Ўтунбаева мана бундай деди: “Қирғизистон жанубида ҳалок бўлганлар реал сонини ҳеч ким билмайди”.

- Ҳар хил рақамлар айтилмоқда, масалан, 700 киши ўлгани тўғрисида гапирилмоқда. Бу маълумотларнинг барчаси реал бўлиши мумкин, чунки осиёча удумларга кўра, кўпчилик яқинларини вафот этиши биланоқ дафн қилади. Баъзилар суд-тиббий экспертизаси ўтказишни истамайди ва майитларни олиб кетиб қолади, деди Роза Ўтунбаева, деб хабар қилди  24.kg агентлиги.

Дунёнинг бир бир қатор етакчи оммавий ахборот воситалари ҳам қурбонлар сони расмий статистикадан кўпроқ бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

Ўшлик мустақил журналистларнинг иддао қилишича, уларнинг маҳалла қўмиталари раисларидан олган маълумотлари расмий статистикани акс эттирмайди.

- Жалолобод ва Ўшда жами бўлиб 2604 та одам қурбон бўлган, деб иддао қилди ўз исми ошкор этилишини истамаган журналист.

 Унга кўра, култепалар остидан топилмаган ҳамда вазият ўта оғир бўлган ҳудудларда қолиб кетаётган жасадлар ҳали ҳисобланмаган.

Ўш шаҳридаги маҳалла ва кварталлар бир неча ҳудудий кенгашларга бирлаштирилган.

Шаҳарнинг жануби-шарқидаги Ўн адир шаҳарчаси тўлалигича алоҳида бир ҳудудий кенгашдир.

Биз шу кенгаш раиси Солижон Худойбердиевдан талафотлар тўғрисида 15 июн куни сўрадик.

Солижон Худойбердиев: 11 июндан бугунга қадар 41 та бола вафот этди. Бари ëш йигитлар. Энг кичиги шу 15 ëшга кирган бола ҳам бор. Энг каттаси 45 ëш атрофидаги болалар.

Озодлик: Улар нимадан ҳалок бўлди?

Солижон Худойбердиев: Ўқдан ҳалок бўлди. Снайпер деган палакати бор экан. Шундан ҳалок бўлди. Бизнинг болаларда ҳеч қанақа қурол йўқ¸ бошқа йўқ. Ўзларини ҳимоя қиламиз¸ деб ëғоч таëқ кўтариб олишган. Уларда полностю қуролда. Армиянинг қуроли десангиз бўлаверади.

Озодлик: Аëллар ва болалар ҳам бор-ми?

Солижон Худойбердиев: Аëллардан йўқ. Аëлларни энди у ëққа чиқармадикда. Улар уйдан чиқишмади. Фақат эркаклар “Шулар билан муросага келиб қолармиканмиз ëки таëқ билан қувлаб солармиканмиз” деган фикрда чиқдик. Лекин бунақа ўлим бўлади деган хаëлнинг ўзи йўқ эди.

Озодлик: Ўлган одамлардан нечтаси расмий давлат рўйхатига киритилган?

Солижон Худойбердиев: Уни билмайман лекин. Биз ўзимиз йиққан нима бу. Қаерга бўлса¸ сўраган ерга биз информацияни бераяпмиз.

Озодлик: Менимча¸ давлатнинг рўйхатидан ўтиш учун ўша майитлар моргга олиб бориб доктор хулоса ëзиши керак. Бу  41 киши шунақа қилинганми?

Солижон Худойбердиев: Йўқ. Улар фақат ўзимизнинг нимадан. У ëқдан медэкспертизадан ҳеч ким чиқмаган.

Озодлик: Бедарак йўқолганлар борми?

Солижон Худойбердиев: Бедарак йўқолганлар 14 та.

Озодлик: Яраланганларчи?

- Яраланганлар 91 та бўлди. Чочма ўқ билан ярадор бўлганлар бор¸ снайпер билан урган¸ оëғидан ярадор бўлганлар бор. Ярадор кўп¸ дейди Солижон Худойбердиев.

Ўш шаҳри Ўн адир мавзеи маъмурий ҳудудий кенгаши раиси Солижон Худойбердиев билан бу суҳбатни 15 июн, куннинг биринчи ярмида ўтказган эдик.

Тушдан кейин олинган маълумотларга кўра, Ўн адирда ўлдирилганлар рўйхати яна камида 4 кишига кўпайди.

Солижон Худойбердиев: Охирги нимада ўлганлар мана 47 та бўлибди.

Озодлик: Эрталаб гаплашганимиздан бери ўлдими?

Солижон Худойбердиев: Ҳа.

Озодлик: Ким ўлдирди? Қанақа қилиб ўлдирди?

Солижон Худойбердиев: Боғларнинг ичида яна отишма бўляптида. Қабристоннинг орқа томонидада. Ўша ëқдан снайперда отяптида. Мана ҳозир у ëқ бу ëғи 45 та бўляпти.

Озодлик: Ҳукумат ўшаларга қарши куч олиб келмаяптими? Солдат олиб келмаяптими?

- Солдат бўлгани билан қарашмаяптида¸ тополмаяпти. Улар кетгандан кейин чиқяпти. Улар бекиниб ëтибдида. Улар келяптию бир қатор тариллатиб ўтиб кетяпти¸ дейди Солижон Худойбердиев.

Демак, шундай қилиб, 11 июндан 15 июн тушдан кейингача Ўшнинг Ўн адирида камида 45 киши ўлдирилди.

Солижон Худойбердиев билан ўтказилган суҳбатдан шу маълум бўлдики, мавзеда ҳалок бўлганларнинг биронтаси ҳам Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги рўйхатига кирмаган.

Ўн адирдаги вазиятни атрофлича ўрганар эканмиз, кенгаш раиси айтаётган рақамлар билан ўшлик мустақил журналистлар қўлга киритган маълумотлар ўртасида фарқ борлигини кўрдик. Журналистлар Ўн адирда 140 дан зиёд одам ўлгани тўғрисида айтмоқда. Аммо қурбонлар ҳақидаги маълумотни мустақил равишда текширишнинг имкони йўқ. Бу зўравонликлардан сўнг мазкур иддаоларни текширадиган терговчиларга ҳавола.
Хабар, фото ва видеоларни ОЗОДЛИКка +420 724 971 539 WhatsApp ва Telegram орқали юборинг!

Озодликнинг жонли мулоқотларида душанба ва чоршанба кунлари Тошкент вақти билан соат 19:00да OzodOvoz, OzodSkype ва Ozodlik Online Skype манзиллари воситасида қатнашинг!

Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

Xabar, foto va videolarni OZODLIKka +420724971539 WhatsApp va Telegram orqali yuboring!

Ozodlikning jonli muloqotlarida dushanba va chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00da Ozodovoz, Ozodlikonline va Ozodskype Skype manzillari vositasida qatnashing!

Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.

Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар саҳифаси
муаллиф: Amir temur қаердан: 10 adir
16.06.2010 17:03
solijon xudoyberdiev bergan raqamiga kora jurnalistlarni malumoti togri. chunki bu voqealarni ustida bolmagani uchun ozini royhatiga kiritilganini aytgan. Alloh Taolo otganlarni rahmatiga olsin qolganlarga ALLOH TAOLO sabr bersin.

муаллиф: Azızbek қаердан: Turkıye
16.06.2010 14:28
men on adırdan bolaman.ıltımos 45 olganlar roıhatıda kımlar bor anık malumot berılar ular kımlar?.men Turkıyedaman telefon orkalı bılaolmayapman?

муаллиф: ADOLAT. қаердан: HAQIQAT.
16.06.2010 13:04
MARD INSONLAR. YORDAM QILING QULIZDAN KELGANICHA.SUV.NON. NIMA QULIZDAN KELSA JUNATING ANDIJONGA. KATTA AJR OLASIZ OLLOHNI HUZURIDA BUNDAY IMKONIYATNI QULDAN BERMANG..

муаллиф: Ихтиербек қаердан: Корасув.
16.06.2010 12:30
CL2243225.Йордам берилар кадрдонлар шу маним паспорт сериям,бир тийн булса хам юборила.Кайтарамиз.+998936301014

муаллиф: matador912
16.06.2010 08:30
Ассалому Алайкум!!! Бутун Киргизияда яшовчи ва у ердан кочиб омон колган этник узбекларга уз яқинларининг халок булганлиги туфайли чукур таъзия изхор этаман.

муаллиф: Uzbek қаердан: Butun dunyo
16.06.2010 06:24
Assalomu alaykum< Ozodlik sayti>.Biz eshitimiz boyicha boshqa davlatlardan kelgan gumanitarni pomosh ozbek aholisiga yetib bormayabdi.Ahir jabr korgan ozbek halqiku

муаллиф: Ўзбек фарзанди қаердан: Оврўпо
16.06.2010 03:16
Мен асли қашқадарёданман. Шунча миллатдошларимиз саргардон бўлиб, жон сақлаш учун Ўзбекистонга ўтишаяпти. То Қирғизистонда вазият тинчигунча оилаларни водийдан ташқари ҳудудларда ҳам одамларнинг уйларда жойлаштириш мумкинми? Ўшда қариндошимиз йўқ, лекин ҳамма ўзбек бир жигармиз ахир! Ўзбекистон ҳукумати қочқинларнинг шунча узоқ жойга боришларига рухсат берармикан? Озодлик ходимлари, илтимос, шу борада аниқлаб, хабар ёзсангиз.Палаткаларда қийналиб яшагандан кўра мусулмон ўзбекларнинг уйларидан бошпана топишса яхши бўларди. Майли ярим коса овқат ермиз, майли бир хонада ўн киши яшар, ҳечқиси йўқ, ҳар бир ўзбекнинг тахмони тўла кўрпа-кўрпача! Биз ҳам эзилиб ўтирибмиз чорасиз. Қариндошларимиз балки машиналарда кафиллик бериб олиб кетишармиди? Имкони бормикан?

муаллиф: ALBATROS қаердан: GERMANIYA
16.06.2010 03:01
yonlamgan degani nayomnik degani kinodayam ular pulga odam uldir berishi kursatilib kelgan boshka davlatlarda bugan urishlar natijasidayam hukumatlar yonlangan kotillar (snayperchi nayomniklar) odam uldirganlikda ayiplab kup gaplar aytishadi ,demak ular odam uldirsa ulgan odam soniga karab hak oladi kimdir hak beradi snayperdan otib uldirilgan odamlar soni kanchalik kupaysa nayomniklar shunchali kup pul olishadi !!! endi nima desa nayomniklarni zakaz kilib pul beraman degan kandaydir kuch (odam) bor- ?! -MASMI ?! ULAR UZ ISHINI USTASI BUGANLIKDAN NAYOMNIK DEGAN NOMNI OLGANDA SOLDATLAR ULARNI OLDIDA HECH KIMMAS TAJRIBASIYAM YUK

муаллиф: Abou Daoud қаердан: Misr Egypt
16.06.2010 02:54
Эй Аллaҳ юртимиз мусулмонларига етаётган бу балоларни ўзинг даф қил!

Эй Аллaҳ золимларни зулмларидан тийиб қўй, уларни рушди ҳидоятларига қайтар!

муаллиф: ozod қаердан: VATAN
16.06.2010 02:28
hamma murdalarni suratga va videoga olinglar evropadan mustaqil jurnalistlar kelishadi.
Шарҳлар саҳифаси

Озодлик Фейсбукда

.

Тўсиқсиз интернет ва Скайп


Ўзбекистонда "Озодлик"ка Millat.INFO прокси сайти орқали киринг.


Бу адресни яқинларингизга юборинг!


ПРОКСИГА ҲАМ ТЎСИҚ ҚЎЙИЛСА ЯНГИСИНИ ШУ ЕРДА ЭЪЛОН ҚИЛАМИЗ.
 

ОЗОДЛИК радиоси билан исталган пайт Skype орқали боғланинг!

OzodOvoz, OzodlikOnline, OzodSkype

Skype Me™! Add me to Skype

WhatsApp  +420 724 971 539

Озодлик Одноклассникида