чоршанба, октябр 01, 2014 маҳаллий вақт 04:54

Минтақа / Ўш қирғини

Ўш вице-мэри: Миллий низо бошида Ўш мэри Мирзакматов турибди

“Ўш шаҳар мэри Мелис Мирзакматов Ўшда беш кундан бери тинмаëтган миллатлараро низони гиж-гижлаëтган¸ балки уни бошлаган шахсдир. У ўз атрофига йиғиб олган ëлланма жанггарилар ва криминал тўдалар билан қирғизни ўзбекка қарши қайрамоқда."

Мирзакматов ҳокимиятдан ағдарилган Қурмонбек Бакиевнинг яқин одамларидан бири экани халққа яхши маълум.
Мирзакматов ҳокимиятдан ағдарилган Қурмонбек Бакиевнинг яқин одамларидан бири экани халққа яхши маълум.

Мультимедиа

Аудио
Замира Шукур

"Агар Ўшни бошқариш бу одамга қолса¸ ҳозирда ярми кулга айланган Ўш саноқли кунлар ичи буткул харобазорга айланади."

Бу Қирғизистон муваққат ҳукумати раҳбари томонидан Ўш шаҳар мэрининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган¸ 15 июн куни эса Мирзакматов томонидан вазифасидан мажбуран бўшатилган Темур Қамчибековнинг Озодликка қилган баëноти.

Мирзакматов буйруғига биноан 30 нафар ëлланма қуроллилар автомати остида мэрия биносидан ҳайдаб чиқарилган вице-мэр билан 15 июн куни Ўш вақти билан соат 20:30 да суҳбатлашдик.

Озодлик: Бизга тўрт кундан бери “Бунинг бошида Ўш шаҳар мэри турибди” деган хабарлар келаяпти. Мана сиз ҳам шу гапни айтаяпсиз. Бу гапни тасдиқловчи бирорта фактингиз борми? Мана шу одамнинг миллий низони қўзғашга аралашганига оид бирорта ҳужжат-далил борми?

Темур Қамчибеков: Мелис Мирзакматовнинг Бакиев даврида Жаниш Бакиевнинг ўнг қўли бўлиб ишлаганини бутун халқ билади. Бу киши шаҳарнинг бугунги мэри. Бу киши шу пайтгача ўзининг шовинистик ҳаракатлари¸ миллатчилик чақириқлари билан танилган. Мен ҳам бирга ишлаганимиздан кейин бу кишини яқинроқ билиб қолдим. Бутун Ўшнинг қирғизидан ҳам¸ ўзбегидан ҳам сўраса бўлади. Бу кишининг ҳақиқий юзи бугун кўриниб қолди. Кўринганига ҳам бир ойдан ошиб қолди. Унинг ким эканлигини эл билади.

Озодлик: Ҳозир Ўшда бўлаëтга қирғинни¸ айниқса ўзбекларга қарши бораëтган қирғинни бу одам бошқаряпти¸ алоқаси бор деган гап чиқди. Сиз шуни тасдиқлайсизми?

Темур Қамчибеков: Буни энди халқ айтяпти. Қирғизларда “Халқ айтса алдамайди” деган сўз бор. Мен тўрт кундан бери ўзбек маҳаллаларига ҳам¸ қирғиз маҳаллаларига ҳам кириб “Бегуноҳ халқнинг¸ гўдакларнинг¸ хотинларнинг¸ келинларнинг қонларини  тўкишни қўйинглар. Иккала томонни яраштирай” деб миротворческий акцияларни ўтказяпмиз. Икки-уч кун олдин¸ он сам признался нам¸ по указанию мэра бутун Ўш шаҳри бўйича тунги соат 01.30 да ўзининг қўлидаги наëмник болаларни айттириб “Қирғизлар¸ уйғонинглар. Ўзбекистоннинг ҳарбийлари киряпти. Қочинглар” деб қирғиз элини турғазиб¸ қирғизлар домлардан бир-бирига туртилиб тушиб тоққа қочиб чиқишган. Бу факт. У аппарат йиғилишида бутун шаҳарнинг службаларига буни ўзи тан олди. У ўзи шу приказни берганини айтди. Нимага берганлигим тўғрисида мен сизларга ҳисоб бермайман деди.

Озодлик: Қирғизни ўзбекка қайраш учун берганми?

Темур Қамчибеков: Ҳа. Мен айтаяпманку факт деб. Вот это косвенное доказательство. Нимага у шаҳар мэри бўлиб туриб тинч ухлаëтган элни уйғотади¸ мана провокация бўлиб икки халқнинг орасида ўт чақилиб кетди. Ўртада ўзбек халқи ҳам¸ қирғиз халқи ҳам қуруқ номусга қолиб кўп ерларда қон тўкилиб кетди. Икки кундан кейин кўп ерларда эл тушуниб қолиб¸ биз бориб келишиб¸ оқсоқоллар бориб¸ ўзбегни ҳам¸ қирғизни ҳам кўп ерларда яраштиряпмиз.

Озодлик: Бу одам сизга яраштирма деяптими?

Темур Қамчибеков: У бу ишни қилма¸ дегани йўқ. “Уни қилма” деб менга айта олмайди. Мен ҳозир айтганимнинг сабаби¸ мана “Ўзбекистоннинг войскаси Ўшга кириб келди. 7 минутда Ўшга киради” деб тунги соат 01.30 да чопарларини жўнатиб домма дом қийқиртириб¸ бутун халқнинг Ўш тоғ-тошларига қочиб чиққани унинг миллатлараро низо тарқатаëтганига фактлардан бири бўлади.

Озодлик: Муваққат ҳукумат “Ўш ва Жалолободдаги қирғинни Жаниш Бакиев ушютиряпти. Максим Бакиев пул берган” деяпти. Бу мэр уларнинг одамими?

Темур Қамчибеков: Ҳа. 7 апрел куни бизнинг оддий халқ Бакиевнинг коррупциялашган¸ бандитлар билан биргалашган ҳукуматини қувиб юборганини бутун дунë билади. Сизлар ҳам буни биласизлар. Бакиев қочиб келганда 8 апрел куни Мирзакматовнинг ўзи кутиб олиб резиденциясига олиб бориб чой берган. Ундан кейин 15 апрел куни Ўш вилоятини¸ жанубий Қирғизистонни бўлиб олиб ўзларича хонлик истаб¸ “Бакиевни яна жанубга хон қиламиз” деб ҳаракат қилишган. Халқ¸ биз оппозиционерлар мана Бакиевни Ўшга киргизмасдан таëқ билан ҳайдаб чиқарганмиз. 15 апрел куни ўзининг наëмниклари¸ бандитлари билан келган Бакиев. Мирзакматов ўша куни ҳам Бакиевни Ўшнинг резиденциясига ўтирғизаман¸ деб ҳаракат қилган. Бу унинг Бакиев тарафдори эканлигининг бир исботи¸ факти. У деярли икки йил шаҳар мэри бўлди. Янги ҳокимият келгандан кейин ҳам бу ердаги криминаллар билан бирлашиб туриб янги ҳокимият кучга эга бўлмасдан шу кунгача мэр бўлиб келди.

Озодлик: Мана “Шу одамнинг миллий низо бошида ким турганини қирғиз ҳам¸ ўзбек ҳам билди” деяпсиз. Шу айтганларингизни Бишкекдагиларга айтмадингизми¸ дейлик Ўтунбаевага? Мана кеча Текебаев борди Жалолободга. Шуларнинг хабари йўқми? Нимага тўхтатмаяпти бу одамни?

Темур Қамчибеков: Мен тепадагиларга бир неча марта мурожаат қилдим¸ аммо мен шаҳар мэрининг ўринбосариман. Мен уларга буйруқ бера олмайман. Менинг бунақа компетенциям йўқ. Шунинг учун мен фактларни бериб келдим. Муваққат ҳукуматни очиқ шаклда қўрқитиб “Булар мени ололмайди. Буни олсанг¸ Ўшда тўполон қилдириб юборади” деб айтганидан чўчидими ëки яна нимадир сабаби борми муваққат ҳукумат келганидан икки ойдан бери у ҳалигача мэр бўлиб турибди.

Озодлик: Мана ҳозир Ўшда комендант бор-а?

Темур Қамчибеков: Ҳа.

Озодлик: Бутун ваколат шунга берилган. Бу одам нима қиляпти? Бу одам ким тарафида? Бу одам халқни тинчлантиришга ҳаракат қилмаяптими? Ўзбек билан қирғизга шунақа провокацияни тушунтирмаяптими?

Темур Қамчибеков: Комендант физический улгуролмаяпти. Сабаби Ўш шаҳрининг ярми кул бўлиб куйди. Комендант билан икки кун бирга юриб¸ ўзбек ëшлари ҳам¸ қирғиз ëшлари ҳам горячий голова бўлиб комендантга қулоқ солмай¸ мэриянинг вакили қатори менга ҳам қулоқ солмай икки кун фақат шу билан овора бўлдик. Комендант бугунги кунда стабилизация қилишнинг ҳаракатида юрибди.

Озодлик: Ҳозир бу одам мэр бўлиб қолаверса¸ сиз айтгандек¸ икки томонни бир-бирига қарши қайрашни давом қилаверса¸ бунда Ўшда тинчлик бўлмайдику. Уни қандай тўхтатмоқчисизлар?

Темур Қамчибеков: Мирзакматов Мелисни тез орада¸ бу халқнинг айтгани¸ бу ишдан олиб туриб жавобгарликка тортмаса¸ бу одам Ўшни хонавайрон қилиб тугатади.

Озодлик: Мана беш кундан бери ëниб битди¸ деяпсиз. Қанча ўзбек қирилди¸ орада қирғиз ҳам қирилди. Ҳозир вазият қандай? Бироз бўлса ҳам тинчидими?

Темур Қамчибеков: Кеча¸ бугун Ўш шаҳрининг кўп ерларида тинчлик ўрнатилди. Кўпчилик билан биргаликда эл ҳам тушунди. Тинчлик ўрнатилиб¸ кўп одамлар бир-бирлари билан яраштирилиб¸ қирғиз маҳаллалари¸ ўзбек маҳаллалари яраштирилаяпти. Анча-мунча ерларда мана наëмник снайперлар келишиб ўзбекдан ҳам¸ қирғиздан ҳам отиб қўйиб нима қилишяпти. Мана кеча Қорасув РОВДсининг началник милициясини отиб қўйишди. Мана шунақа провокациялар бўляптида. Шунинг орқасидан у ер бу ерда ўт чиқиб кетди. Асосийси¸ эл тушунди.

Озодлик: Яна бир хабар эшитдим¸ Ўш шаҳар мэрида Ўшдаги ҳовлилар¸ маҳаллалар ҳаммасининг картаси бор экан. Сиз “Бу ишни асосан четдан келган наëмниклар қилди” деяпсиз. Шаҳар мэри ëлланма қотилларнинг қўлига мана шу карталар¸ ўзбек маҳаллалар харитасини берган бўлиши мумкинми? Чунки айтилишича¸ ҳужумлар махсус режа асосида¸ асосан ўзбек маҳаллаларга бўлаëтган экан.

Темур Қамчибеков: Берган¸ деган факт менда йўқ. Тўғри Ўшнинг картаси мэрияда бор. Берган бўлиши мумкин. Аммо аниқ билмаганим учун Мирзакматов картани наëмникларга берди¸ деëлмайман. Лекин мумкин.

Озодлик: Сиз ҳали ҳам вице-мэрмисиз ëки сизни ишдан олдими?

Темур Қамчибеков: Йўқ. Мана бугун Фарҳод чойхонаси деган жойнинг орқасидаги ўзбек маҳалла билан қирғизлар яшаган микрорайонни яраштириш учун тинчлик йиғилиши ўтказаëтган эдик. Шу жойда йиғилиш ўтказиб оқсоқолларга тинчлик бўлсин деб дуо қилдираяпмиз¸телевидение тушириб¸ шу билан машғул бўлиб турсак¸ шаҳарнинг мэри телефон қилиб “Тезда кабинетга кел” деди.

“Мен элни яраштириб юрибман” десам¸ “У ишингни тўхтат. Давай кел” дейди. “Мана бу ерга ҳаммани йиғиб зўрға яраштираяпмиз” десам¸ “Менга унинг қизиғи йўқ. Давай кел” дейди. Йиғилиш ўтказиб¸ яраштириб¸ дуо қилдириб кейин шаҳар мэри ўтирган идорага кириб борсам¸ 30 та қуролланган криминал одамлар билан ўратиб олиб автомат тақаб “Давай аризангни ëзасан” деди. Ундан кейин мен “Ҳеч қандай ариза ëзмайман. Вице-мэрни конституция бўйича президент қўяди ва президент ишдан олади. Ҳозир мен сенга ариза ëзмайман. Отсанг¸ отиб юбор” дедим.

Ундан кейин “Мана мен сенга буйруқни ўқитиб қўяй. Бугунги кунда мен сени ишдан олдим” деб қўлидаги буйруғини кўрсатди. “Буйруғингни берчи. Мен кўрай” десам¸ “Йўқ бермайман” деб болаларига “Давай қўлини қайириб кабинетнинг калитини ол. Хизмат машинасини арестоват қилинглар” деб улар менга автоматда угроза қилди. Мен “Сен бугун ўзбек билан қирғизнинг қонини тўкаяпсан. Мен сен билан кабинет талашмайман. Мен ўзимнинг нарсаларимни олиб чиқиб кетай. Кабинет менинг отамдан қолган эмас” деб кабинетдан ўзимнинг нарсаларимни олиб чиқиб кетдим. Элнинг тинчлиги учун чиқиб кетишга мажбур бўлдим.

Озодлик: Энди нима қиласиз?

Темур Қамчибеков: Конституция бўйича бу ноқонуний ҳатти-ҳаракат. Шаҳар мэри вице-мэрни ишдан бўшата олмайди. Мэрни ва биринчи вице-мэрни фақат президент қўяди¸ президент олади. Қолган мэрларни Бош вазир лавозимга тайинлайди ва лавозимдан олади.

Озодлик: Бу ҳақда Бишкекка билдирдингизми?

Темур Қамчибеков: Факс орқали етказдим. Бу энди ўзининг криминаллар билан қўли ҳаром бўлиб турган одамнинг Ўш шаҳрини бошқараëтганининг ўзи жуда уят иш.

Озодлик: Энди нима бўлади? Бу одамни ким тўхтатади? Бунинг одамларидан ҳукумат қўрққан бўлса. Халқ бечора шундоқ ҳам қирлиб ëтган бўлса.

Темур Қамчибеков: Ўш шаҳрида 500 минг аҳоли бўлса¸ шунинг 100 минги қочқин бўлиб уй-жойини ташлаб кетган бўлса¸ мана шунча элнинг кўз ëши¸ мана шунча етим-есирнинг кўз ëши¸ Оллоҳнинг ўзи етади. Оллоҳнинг ўзи жазолайди.

Озодлик: Бу чорамасда! Буни тўхтатиш учун нимадир қилиш керак. Бўлмаса¸ қон тўкилаверадида.

Темур Қамчибеков: Мен ҳозир Оллоҳга солдим уни.

Озодлик: Бу одамни тўхтатишга ҳарбийларнинг кучи етмайдими?

Темур Қамчибеков: Бугун мен у одамнинг ўзининг атрофидаги криминаллари билан мени шаҳарнинг иккинчи одами сифатида автомат тираб¸ угрожат қилиб чиқарганини билдирдим. Энди уларнинг нима чора кўришларини мен билмайман.
Хабар, фото ва видеоларни ОЗОДЛИКка +420 724 971 539 WhatsApp ва Telegram орқали юборинг!

Озодликнинг жонли мулоқотларида душанба ва чоршанба кунлари Тошкент вақти билан соат 19:00да OzodOvoz, OzodSkype ва Ozodlik Online Skype манзиллари воситасида қатнашинг!

Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

Xabar, foto va videolarni OZODLIKka +420724971539 WhatsApp va Telegram orqali yuboring!

Ozodlikning jonli muloqotlarida dushanba va chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00da Ozodovoz, Ozodlikonline va Ozodskype Skype manzillari vositasida qatnashing!

Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.

Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар саҳифаси
муаллиф: muzaffar қаердан: osh
16.06.2010 21:53
assalomu alaekum ozodlik radiosi men sizlarga ezishimdan maksat TEMURBEK dan ikkilanib ishidan haedagani uchun melis mirzakmatovni emonlayapti degan halkka aetmokchiman TEMURBEK ham melis ham menga hech kim emas 1 tieinlik kizigi ham yuk demokchiman bundan bir necha eil oldim temurbekni uega bomba tashab portlatishganda temurbek tvdan chikib gapirgan bu ishni bakievni ukasi kildi deb ushanda ham bakiev prizident edi men bilaman temurbek natsis emas spravidlivie odamligini sizlar ham bilib kueinglar

муаллиф: 24 қаердан: kg
16.06.2010 16:36
Толекан Исмаилова: На границе Кыргызстана с Узбекистаном, в лагере беженцев, где скопилось около 30 тысяч детей и женщин, до сих пор не ступала нога ни одного чиновника
16/06/10 17:21, Бишкек – ИА «24.kg»
«На границе Кыргызстана с Узбекистаном, в лагере беженцев, где скопилось около 30 тысяч детей и женщин, до сих пор не ступала нога ни одного чиновника», - заявила ИА «24.kg» глава правозащитного центра «Граждане против коррупции» Толекан Исмаилова, которая находятся на месте трагических событий.
По ее данным, «в течение этих трех-четырех дней, когда люди покинули свои дома, убегая от наемных банд, расстреливающих их в упор, их не кормили, не предоставили гуманитарную помощь, дети погибают от жажды, потому что нет даже питьевой воды».
«Мы разговариваем с сотнями из беженцев, и они все жалуются, что ни один сотрудник, ответственное лицо из мэрии Оша, администрации региона ни разу не появлялся в лагере. Сюда не привозили гуманитарку, не организовывали обеды, не обеспечивали медикаментами. Дети лежат третьи сутки на голой земле, никто не интересуется ими», - информирует Толекан Исмаилова.
«Несмотря на заверения временного правительства о том, что все усилия направлены на контроль и четкое распределение помощи, это не соответствует действительности. Мы только что были свидетелями того, как во двор здания областной администрации заехал КамАЗ с гуманитаркой. Никого из правозащитников и добровольцев, занимающихся раздачей продуктов питания беженцам, не подпустили. Всем процессом разгрузки руководит заместитель губернатора Ошской области Таалай Бекиров, который раздает продукты и остальную поступившую помощь своим сотрудникам», - рассказывает Толекан Исмаилова.
По ее данным, такую же картину они наблюдали чуть ранее, «когда чиновники Ошской мэрии остановили машину с продуктовым грузом, предназначенным беженцам и пострадавшим жителям южной столицы, разобрали ее за полчаса и унесли с собой».
Толекан Исмаилова и группа добровольцев из разных неправительственных организаций, работающая в Оше, просит временное правительство «незамедлительно принять самые жесткие меры вплоть до увольнения и привлечения к уголовной ответственности всех ошских чиновников, причастных к откровенному мародерству».
«Временное правительство Кыргызстана должно четко осознавать, что в Оше и Ошской области руководит криминалитет, и обязано немедленно навести порядок в регионе», - заключает глава правозащитного центра «Граждане против коррупции».

URL: http://www.24.kg/osh/76729-tolekan-ismailova-na-granice-kyrgyzstana-s.html

муаллиф: Uzbek қаердан: Koreyadan
16.06.2010 14:50
Assalom alekum Ozodlik radiosi sizlarga qushni qirgizistondagi vaziyatlarni yoritayotganilar uchun avvalo raxmat utganlarni alloh uz raxmatiga olsin sizlardan yana bir iltimos sharxlarilarda xolisroq yondoshilar (qochqinlarga birinchi navbatta xotirjam tinch joy kerak silar aytgan meva chevalar ikkinchi balkim uchinchi darajada) Uzbekiston xozirda yuz minglab qochqinlarga joy oziq ovqat tibbiy yordam beryapti davlat boshidayam aqlli odamlar bor xozirda butun Uzbekiston sogliqni saqlash favqulotda vaziyatlar vazirligi yana boshqa vazirliklar xammasi Andijonga safarbar qilingan. Xadeb Uzbekistonni yomon tarafini kurmasdan yaxshi taraflarigayam baho berilar insonni yomon desa yomon buladi yaxshi desa yaxshi buladiku a? shunchali buladida endi Mustaqillik (Bu odamlarga yana nima kerak)
Жавобан

муаллиф: Аноним
16.06.2010 20:14
Эх соддагина узбегим, одамни яхши деса яхши буп кетганида, 20 йилдан буён эртаю-кеч кукларга кутариб макталаётганлари бор.Куй ука, купчиликни ярасига туз сепма. Дил кумсаётган булса узбек газет-журналларию,ТВсини интернетдан топгину маззени киловир,озодлик сайтида нима килиб юрибсан адашиб.
Жавобан

муаллиф: abdulloh қаердан: saudia
16.06.2010 16:03
eee okam borakansizku!uzbekiston yana nima qilsin bularga.ozodlik radiosi sizlardan iltimosim uzbekiston qilayotgan yaxshiliklarini xam gapirib turilar!bizni uzbekistonda xam yaxshi odamlar bor!xali yuqolib ketmadi.

муаллиф: Shuhrat_osh қаердан: 10 adir
16.06.2010 14:14
Kirgiz oldin bilgan bu urushga tayorgarlik kilishgan voennisiyam kochada avtomat kotarib yurgan krgzlarga indamayapti ulardan biri melis shahar meri. hamasi bir ishanmelar ularga. OLLOH bizga sabr kuch kasosimizi bersin

муаллиф: Абдуллах қаердан: Бишкек
16.06.2010 14:09
.Бу мелис дегани хакикатдан хам мана шу фитналарга алокаси бор булса,нима учун халигача юрибди.Яна шунча одамни ёстигини куритиб, мер булиб ишлаб юрибди..Хурматли Озодлик тахририяти мана шу саволни киргиз азаттык хизматига берсангиз.Хеч булмаса бу ишни узингиз урганиб чикинг.

муаллиф: Саид қаердан: МОСКВА
16.06.2010 13:42
Ош мэрига кучи етадиган одам ёки куч ишлатар идоралар йукми шунча одам улса яна жим турилса бу одам коганлапниям уруштирмайдими? бу ерда кимга ишониб нима дейишгаям хайрон булиняптику !!! Новкатли военкаматда ишлаган узбек одам борса крип колдинг деб кабул килмаса .узбек милитсиядан сени жахлинг тез деб кулидаги куролни опкуйса буни нима деб тушунса булади ,?! Руза Отинбаева Исроилга бориб кепти Исроил куп йиллардан бери Фаластинни камал килиб туркия ёрдамигача киргизмиман деб очикдан очик килган хунрезлигини дунё куриб билиб турган вактда Исроил Руза Отинбоевага ёрдам килармиди ,,??? имконияти купрок буган Одамлар холатни урганиб имкон кадар азримизни эшитадиган кулок соладиган урушни тухтат дея оладиган жойларга етказилар !!! аввал 30 000 кочкин кегин 75 000 -80 000 энди БМТ 275 000 кочкин деяпти бу оддий холатми ? Киргизистон армияси узи отяпти деса унашмаса отяткан одамлар куроллилар Киргизлар буса армия хам Киргизлар буса милиция Киргиз буса ,давлат арбоблари Киргиз буса Узбекка ёрдам киляпмиз деган гапларга ким ишонади ???!!! аклим бор деган одам ишонадими ???!!! шахарни хама жойида улим сони куп лекин танкларда БТР ,БМП да отган жойларда 117 одам улди деб турса буни ёлглнлигига далил узи шумасми ??? улик жасадларни йокиб йуборган буса тирикларни йокиб йуборган буса , яна хама ёк тинч деган гапларга ким ишона ??? черёмушкада 10 та оилани уйларига камаб йокворилган екан буларни хеч гапирилмасдан беркитишман овора булинятса узбек мени халким деганлар борми ??? муслималар хорланса зурланса мусулмонман деб жим турган мусулмон ХУДО га нима деб жавоб беради ??? халк РУССИЯ га ишониб дуст якин деб биларди РУССИЯ куриб ёрдам кимаслиги айтди -------???!!! бутун халк номидан Исроилга бориб ёрдам сураш нима дегани ??? РУССИЯ га кемайдими хат бериб куйиб тек турмасдан !!!! хурматли озодлик сахифаси хатимни чикаринг колиб кетмсин илтимос укиганлар бошка тилларга таржма кила олганлар тек турмасинлар уруш киргин баротни тухтатишга харакат килсинлар

муаллиф: 555 қаердан: олис олис
16.06.2010 11:56
То что замешан Мелис в этой буче 100% Я гарантирую потомучто он один из самых преданных псов БАКИЕВА это раз во вторых и у него самого 300-преданных псов об этом знали все СПЕЦ СЛУЖБЫ,УВД города ОШ и ГАИ но никто не предпринял своевременные меры и если надо будет это ОН замешан в сокрашении АКН чтобы монополизировать наркотики из АФГАНА которые идут транзитом в ОШ,смерть ни в чем не повинных людей на твоей совести и БОГ тебе судья
Жавобан

муаллиф: Аноним
16.06.2010 20:25
Знаеш,то, что он замешан стопудово. Но не думай, что временн правительство не при делах. На 300 быков-дилетантов всегда можно пустить хотя бы столько же профессионалов спецподразделений,при желании конечно,согласись, а эти щас станут обыкновенными козлами отпущения.

муаллиф: Oshlik қаердан: BIshkek
16.06.2010 11:15
Bundan bir necha oy oldin, Oshning meri Mirzahmatov televizor orqali chiqish qilib "Osh shahrini ozgartiramiz. Markazdagi er uylarini buzamiz, chunki ular seysmik shartlarga javob bermaydi. Ularni orniga kop qavatlik uylar quramiz" degan edi. Men oshanda oylanib qolgan edim. Chunki markazdagi er uylarda asosan ozbeklar yashaydi va ular hech qachon uylarini davlatga berib qoyishmaydi, deb.

Endi mana korinib turibti qanday qilib ozbeklarni uylarini tortib olmoqchi bolganini.

Ozbeklar, uylaringizni berib qoymanglar! Er bilan bitta bolgan bolsa ham bermanglar! Bu sizning eringiz, davlatniki emas!!!
Жавобан

муаллиф: ALIKSEY қаердан: MOSKVA
16.06.2010 18:44
Asli man Rossiya Fedirachiyasida tugilgan uzbek man .
Uzbekistondi man ota yurtim xisoblayman.Lekoin u erdan man hech qachon joy mol talab qilmaganman.Lekin rossiyada mani xaqqim bor ulishim bor.
Nima demoqchiman qirgizstonda yashaydigan uzbeklar xam xuddi shunaqa .Agar uzbekiston xam uzidagi qirgizlardi shu axvolga solsa bilasizlarmi bu xalq yuqolib ketadi er yuzidan.Uzbekistonda aqil bor shuni bilinglar !!!!!!!!!!!!!!!!

муаллиф: Arlon қаердан: Arslonbob
16.06.2010 09:25
Ё Аллох. Темур Қамчибековнинг сузлари кизик булди-ю. Тугри шахар мэрининг бу иларда кули борлигини аввалрок эшитгандик. Лекин мени иккилантирган холат нега Темур Қамчибеков айнан Мелис Мирзакматов уни кабинетдан хайдаб солгандан кегин ичида унга "азоб бераётган" хакикатни озодликга ошкор килишга карор килди. "Агар виждони кийналиб кетгандир да десак, агар унинг мумиккгина кресслоси тортиб олинмаганда бу кургур виждон яна канча сабр кила оларди?" Мен бу холатни уруш ичидаги уруш деб бахолайман холос.

муаллиф: Узбек қаердан: Osh
16.06.2010 08:31
Ха бунга мен хам 100% кушиламан. Чунки дустларимдан ештишимча, уларнинг махалла аеллари Мерга (Мелис Мирзакматовга) телефон килишиб ердам сурашса- " узларинг купайиб кетишудингда " деган жавоб бериб, гушакни куйиб куйибди. 2600 та улган одамларни уволи тутсин у вахшийни.
Шарҳлар саҳифаси

Озодлик Фейсбукда

.

Тўсиқсиз интернет ва Скайп


Ўзбекистонда "Озодлик"ка Millat.INFO прокси сайти орқали киринг.


Бу адресни яқинларингизга юборинг!


ПРОКСИГА ҲАМ ТЎСИҚ ҚЎЙИЛСА ЯНГИСИНИ ШУ ЕРДА ЭЪЛОН ҚИЛАМИЗ.
 

ОЗОДЛИК радиоси билан исталган пайт Skype орқали боғланинг!

OzodOvoz, OzodlikOnline, OzodSkype

Skype Me™! Add me to Skype

WhatsApp  +420 724 971 539

Озодлик Одноклассникида