жума, декабр 19, 2014 маҳаллий вақт 20:07

Минтақа / Ўш қирғини

Ўш ТВда бошлиқ ўзгарди

Ўзбек тилидаги кўрсатувлар 9 июлдан бери ЎшТВда чиқмаяпти, кейинги икки кун ичида эса ЎшТВ умуман кўрсатувлар беришни тўхтатди. Бу ҳақда Озодликка ўшликлардан бири хабар қилди.

ЎшТВ раҳбари Ҳалилжон Худойбердиев бошида қора булутлар шу йил май ойининг охирида сўроққа чақирилган пайтидаёқ айлана бошлаганди.
ЎшТВ раҳбари Ҳалилжон Худойбердиев бошида қора булутлар шу йил май ойининг охирида сўроққа чақирилган пайтидаёқ айлана бошлаганди.
Абдулла Искандар
Ўш шаҳар комендантининг матбуот котиби Темур Шершеналиевнинг Озодликка айтишича, ЎшТВ акциялари жанубий қирғизистонлик учинчи шаxсга сотилган ва телерадиоширкат раҳбари қилиб қирғиз миллатига мансуб Комил Сиддиқов тайинланган.

Олдин АкиПрессда ишлаган ва ҳозир Ўш ТВга раҳбар ўлароқ келтирилган Комил Сиддиқов билан боғланганимизда¸ у киши телерадиоширкат акциялари қўлдан қўлга ўтгани ва Ўш ТВга 20 йилдан бери раҳбарлик қилаëтган Халил Худойбердиев ишдан четлатилганини айтди.

Бундан олдин 9 июл куни Ўшдаги мустақил "ЎшТВ" телекомпаниясида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари тинтув ўтказган эди. Телевидениенинг янги раҳбари экани айтилаётган Комил Сиддиқов ҳам айнан 9 июл куни Ўш ТВга келтирилди.

Бир неча кун олдин қайта эфирга чиқа бошлаган мазкур телекомпания раҳбари санкциясиз ўтказилган бу тинтув чоғида олиб кетилган дискларнинг қайтарилишини кутаëтган эди. Комил Сиддиқовнинг айтишича, дисклар ўша куни кечқурун қайтарилган.

Айни пайтда Ўш ТВга яқин бўлган ва исми очиқланмаслигини истаган манбага кўра, ўзбек тилида кўрсатувлар берадиган ва бошлиғи ўзбек бўлган Ўш ТВ жиддий тазйиқлар билан юзма-юз бўлган. Ўш ўзбеклари етакчиларидан бири Қодиржон Ботировнинг ўзбек тилига расмий мақом сўраб, Ўш ТВда қилган чиқиши маҳаллий қирғиз мулозимларининг қаҳрини келтирган.

"Журналист" жамоат ташкилоти раҳбари Марат Тўқаевга кўра¸ Ботиров нутқида қонунга зид талаблар бўлмаса-да, бу нутқ замиридаги кайфият Ўш қирғизларининг ҳамиятига теккан.

11 июл куни Ўшда рўй берган этник ғалаëнлар пайтида Ўш ТВга ҳужум бўлган эди. Бу ҳужумдан кейин Ўш ҳокими Мелис Мирзақматов буйруғи билан ТВ фаолияти таъқиқлаб қўйилди. Ўша кунларда Ўш ТВ раҳбари Халил Худойбердиев Озодликка ўз касбий фаолияти таҳлика остида эканлигини айтган эди. Ўшандан бир ой ўтиб, Ўш ТВда раҳбар алмашди ва янги раҳбар Сиддиқовга кўра¸ кўрсатувлар қирғиз тилида эфирга узатилмоқда.

"Журналист" жамоат ташкилоти раҳбари Марат Тўқаевга кўра¸ Халил Худойбердиевнинг ишдан четлаштирилишининг машрулиги шубҳа остида. Ҳар ҳолда, бу ишдан рейдерликнинг ҳиди келиб турибди.

Ўз исмини айтилиши истамаган ходимлардан бирининг Озодликка айтишига кўра¸ ЎшТВнинг эндиликда собиқ раҳбари Халил Худойбердиев оиласини олиб, номаълум тарафга қараб кетган. ЎшТВ таҳририяти ва ижодий ходимлари эса катта босим остида қолмоқда.

- Кайфиятимиз шунақанги энди¸ тушунаëтгандирсиз. Зўрға гапираяпман. Ҳозирча шуларнинг айтганини қилиб турибмиз. Фақат уларнинг тилида бўладиган бўлаяпти. Янгиликларга бугун мен чиқдим. Мана шуларнинг тилида сюжетлар тайëрлаб бердик эфирга. (чуқур хўрсиниб) Шунақа бўлаяпти. Халил аканинг ўзи йўқ. Шанба кундан бери йўқ. Умуман телефони ўчирилган. Уйида йўқ. Оиласи билан қаергадир кетган дом-дараксиз. Биз олдинлари двухсторонний информация берардик. Масалан, бирор жойда бирор нарса бўладиган бўлса¸ иккала томон ҳам ëритиларди. Шу нарсани айтдик¸ лекин булар у нарсага кўнишмади. Бизга ҳозир фақат тинчликка чорлайдиган нарсалар қиласизлар, деди. Масалан, бугун мени университетга жўнатишди. Мен съëмка қилиб келдим. “Шунақа нарсаларни чиқарамиз. Уйи куйганлар тўғрисида ҳеч нарса берилмасин” деган мажбурият бўлаяпти, дейди маъюслик билан ўз исми айтилиши истамаган ходимлардан бири.

Қирғизистоннинг собиқ Омбудсмени¸ ҳозирда Қирғизистоннинг Малайзиядаги элчиси Турсунбой Бакир ўғига кўра¸ Ўшда ўзбек телеканалларининг ўзбек тилида гапиртирилмаслиги демократия ва гуманизм тамойилларига зиддир.

Ўшда бир неча мустақил хусусий телекомпания бўлиб, улар орасида иккитаси - ЎшТВ ва МезонТВ ўзбек тилида ҳам кўрсатувлар олиб борар эди. Ҳар иккала компаниянинг фаолияти 11 июн воқеалари бошланиши биланоқ Ўш шаҳар мэрининг фармойиши билан тўхтатиб қўйилган эди.

Ҳозир Мезон ТВ умуман эфирга чиқмаяпти. Ўш ТВ эса ўзбекча кўрсатувларини тўхтатди.
Хабар, фото ва видеоларни ОЗОДЛИКка +420 724 971 539 WhatsApp ва Telegram орқали юборинг!

Озодликнинг жонли мулоқотларида душанба ва чоршанба кунлари Тошкент вақти билан соат 19:00да OzodOvoz, OzodSkype ва Ozodlik Online Skype манзиллари воситасида қатнашинг!

Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

Xabar, foto va videolarni OZODLIKka +420724971539 WhatsApp va Telegram orqali yuboring!

Ozodlikning jonli muloqotlarida dushanba va chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00da Ozodovoz, Ozodlikonline va Ozodskype Skype manzillari vositasida qatnashing!

Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.

Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар саҳифаси
муаллиф: Аноним
19.07.2010 22:39
киргизистонди узбеклар гуллатар эди. Шахарларда чиройли иморатлар куради, кафе, ошхоналарди узбекларди ишлатар эди... Энди буларди максади хамма нарса киргизники булиш. Мана 'ош-тв'ни хам олшибди. Ха майли. кани ишлатишиб хам куришсинчи, неча кун куришаркин узини киргизини, чунки булар узбек кинолари яхши куришар эди. Узбеклар киргиз кино курмайди, кушикларини хам эшитмайди, булар эса бизни кушикларимизи хам яхши куришади. Киргизистонда факат киргиз яшаш керак дейишяпди да, майли яшаб куришсин, нима узгараркин.

муаллиф: Аноним
19.07.2010 17:50
Алхамдулиллах !

муаллиф: Аноним
19.07.2010 17:50
Алхамдулиллах !

муаллиф: gladiator қаердан: osh
17.07.2010 15:12
ey kirhizlar kilgan ishni tan olishlik mardlikka kiradi endi uzbeklar ayibdormi

муаллиф: bahrom қаердан: cheryomushka
17.07.2010 15:02
kirgiziston boyicha 1,5million nafar ozbeklar bor atiga ikkitagina ozbek kanali bor shu ham endi yogakan.mayli hozircha hech narsa demimiz yahshi ot keyin chopadi.olloh guvoh.

муаллиф: Аноним
17.07.2010 02:05
Самым одиозным оборотнем-националистом является нынешней мэр г. Ош МЕЛИС МЫРЗАКМАТОВ. Еще до начала событий он наводил киргизских националистов на места компактного проживания этнических узбеков, придав им своих боевиков для усиления. О преступных действиях М.Мырзакматова хорошо известно и нынешним властям Киргизии. Однако, Р.Отунбаева опасается снятия его с должности, так как мырзакматовские позиции в южных областях Киргизии в частности Ош и его прилегающие районы довольно сильны, в том числе и в уголовном мире. Это националист-оборотень в случае снятия его с должности шантажирует и угрожает устроить новую волну массовых беспорядков в Ошской области. Мало того, это через его людей в администрации и уголовном мире нанимались киргизы от 18-25 лет для разбоя и мародерства в отношении узбекского населения. Это с его скрытых денежных карманов выплачивались деньги для участвующих в беспорядках от $40 до $100 за участие в беспорядках, поджогах и убийствах. И конечно, именно с подачи МЕЛИСА МЫРЗАКМАТОВА был почти рейдерски забран у узбекских бизнесменов канал ОШ ТВ! МЕЛИС МЫРЗАКМАТОВ – это один из главных фигурантов по геноциду узбекского населения!!! МЕЛИС МЫРЗАКМАТОВ это один из главных фигурантов по разобщению узбекского и киргизского населения страны!!!

муаллиф: Бобур қаердан: Наримон
14.07.2010 16:20
Хурматли Озодлик мухбирлари янгиликларни кенгрок ёритилар сизлардан илтимос депутат Дилшодбек Муминовни хам нимага камашгани хакида суриштирилар бу нацисларни максади Узбекларни йук килиш хозир силардан курккани учун тунда комендант соати бошланганда Узбекларни уйларига кириб хохлаган ишини килишмокда....

муаллиф: Аноним
14.07.2010 14:00
ош твнинг собик ходимлaригa сaбр тилaймaн.иймоннингиздaн aйрилмaнг.иншaоллох бу ишлaр шундaй колмaйди.кунглим сeзиб турибди.энди ошлик кози очилди дeб уйлaймaн.aйрим киргиз эсликлaри хaм билaди булaрни жохиллигини.

муаллиф: ADOLAT қаердан: OSH
14.07.2010 12:48
Blarga ozi nima buldi? Buzoqni yugurgani somonhonagacha deyishadi...

муаллиф: asadbek қаердан: aqsh
14.07.2010 10:57
U qulini balant kurarib komendatni sizini urishsa menga ayting degan odam nima uzini opaq qilib kursatmoqchimi nega hoziram Uzbeklar horlanmoqda uqaysi komendatni aytyapti unda
Шарҳлар саҳифаси

Озодлик Фейсбукда

.

Тўсиқсиз интернет ва Скайп


Ўзбекистонда "Озодлик"ка Millat.INFO прокси сайти орқали киринг.


Бу адресни яқинларингизга юборинг!


ПРОКСИГА ҲАМ ТЎСИҚ ҚЎЙИЛСА ЯНГИСИНИ ШУ ЕРДА ЭЪЛОН ҚИЛАМИЗ.
 

ОЗОДЛИК радиоси билан исталган пайт Skype орқали боғланинг!

OzodOvoz, OzodlikOnline, OzodSkype

Skype Me™! Add me to Skype

WhatsApp  +420 724 971 539

Озодлик Одноклассникида