жума, феврал 10, 2012 маҳаллий вақт 04:00

Минтақа

Ўш Ўзбек миллий маркази Мелис Мирзакматовни қаҳрамонликка тавсия этди

Ўш шаҳар Ўзбек миллий маркази раҳбари Абдурашид Хўжаев ўшлик ўзбеклар номидан Қирғизистон президенти Роза Ўтунбаевага мактуб йўллаб¸ унда Қирғизистон жанубида тинчлик ўрнатиш уринишлари учун шаҳар мэри Мелис Мирзакматовни “Қирғиз Эл ботири” унвони билан тақдирлашни сўради.

"24.kg" ахборот агентлиги билан суҳбатда Мелис Мирзакматов¸ ўзининг миллатчи эканини тан олди.
Матн катталиги - +

Ўш шаҳар Ўзбек миллий маркази номидан Қирғизистон Ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаевага йўлланган мактубда Ўш мэри Мелис Мирзаакматовнинг июн ойида юзага чиққан миллий низодан сўнг Қирғизистон жанубидаги вазиятни барқарорлаштиришда юксак ўрни борлиги таъкидланган ва Мирзакматовнинг ана шу хизматлари учун уни Қирғизистон юксак унвони билан тақдирлаш сўралган.

Ўшдаги ўзбек жамоси номидан ëзилган бу мактубга Ўш шаҳар Ўзбек миллий маркази раиси¸ минтақадаги "хитойчи тадбиркор"лардан бири Абдурашид Хўжаев қўл қўйган.

6 август куни Озодлик билан телефон суҳбатида Хўжаев¸ бу мактубнинг қандай туғилгани ва унга нима учун қўл қўйганини изоҳлагандек бўлди.

- Бешинчида келиб (Ўш шаҳар кенгаши аъзолари назарда тутилмоқда-таҳр.) бизни чақириб шундай деб маслаҳат қилди. Миллатимизнинг тинчлигини кўзлаб биз айтдикки¸ агарда шаҳар тинчлик бўлса¸ миллатимиз соғ-саломат қоладиган бўлса¸ биз розимиз¸ фақат бизга тинчлик керак¸ деган маънода биз қилганмиз буни, деди Ўш шаҳар Ўзбек миллий маркази раиси Абдурашид Хўжаев.

Унга кўра, шаҳар кенгашининг 30 июл куни ўтказилган йиғинида “Қирғиз Эл ботири” унвонига Ўш мэри Мелис Мирзакматовдан ташқари яна икки шахс - Ўш шаҳар коменданти Курсан Асанов ҳамда 11 июн куни ўлдирилган Ўш шаҳар кенгаши депутати Асқар Шокировлар номзоди қўйилган.

Ўш шаҳар мэри Мелис Мирзакматов - шаҳарда 10 июн куни юзага чиққан қирғиндан буëн энг кўп баҳсга сабаб бўлаëтган шахслардан бири. Аксар ўшлик ўзбеклар баробарида Мирзакматовнинг бир эмас¸ иккала ўринбосарлари– Темур Қамчибеков ва Бақит Аманбаевлар шаҳар мэрини асосан ўзбекларга қарши қаратилган зўравонликлар ташаббусчиси дея айбламоқдалар ва бугунга келиб мустақил кузатувчи ва журналистлар ҳам Қирғизистон жанубида тинчлик ўрнатишда Мирзакматовнинг муаммо ечими эмас¸ балки айнан муаммонинг ўзаги эканини таъкидламоқдалар. Хусусан¸ июл ойида бевосита Мелис Мирзакматов билан учрашган Озодлик таҳлилчиси Жеймс Кирчик¸ унинг шаҳар мэридан кўра¸ "жанггарилар тўдабошиси"га ўхшашини таъкидлаган эди. Мирзакматов Озодлик билан суҳбатда¸ ўзига қўйилаëтган айбларнинг барини фитна¸ деб¸ танқидчиларини эса¸ "псих" деб атади.

Қирғизистон раҳбарига¸ ана шундай кескин баҳсга сабаб бўлаëтган¸ миллатчилигини ўзи ҳам очиқ тан олган Ўш мэрининг ўзбекларни нишонга олган зўравонликлардаги бевосита иштироки ҳақидаги айбловларни ўрганишни эмас¸ балки унга қаҳрамонлик нишони беришни тавсия қилган Ўш шаҳар Ўзбек миллий маркази раиси билан суҳбатда унинг бу мактубни қай ҳолатда - босим ва таҳдид ëхуд ихтиëрий тазда ëзгани билан қизиқдик. Бу ҳақда телефон орқали эмас¸ балки юзма-юз ўтириб гаплашиш лозимлигини таъкидлаган Абдурашид Хўжаев¸ Ўшдаги ўзбеклар тинчлиги учун мактубга ўз ихтиëри билан қўл қўйганини айтди.

Аммо Ўшдаги ўзбек жамоаси етакчиларининг бугунги вазиятидан хабардор шахслар¸ Абдурашид Хўжаевнинг Мелис Мирзакматовни ботирлик унвонига тавсия қилувчи мактуб остига жиддий таҳдидлар остида қўл қўйганини айтмоқдалар.

Хусусан¸ Ўш вилоят Ўзбек миллий-маданий марказининг ўз хавфсизлигидан қўрқиб исми келтирилишини истамаган ходими Абдурашид Хўжаевнинг бу мактубга Ўшдаги ўзбеклар манфаатини ўйлаб қўл қўйганини айтади:

-Ўш миллий марказининг раҳбари Абдурашид Хўжаевни мен обсуждать қилмайман. Сабаби¸ ҳозирги вазиятда ҳар нарса бўлиши мумкин. Бунга мисол мана бир маҳаллар руслар Олой халқини қириб ташлаëтган пайтда Қурмонжон додҳо ўзининг боласини русларга бериб¸ боласини оттириб ўзининг халқини сақлаб қолган. Бугунги кунда Абдурашид Хўжаевнинг мана шу қилган иши ҳам мана шундай кўринишларнинг бири¸ деб ҳисоблайман. Ҳар нарсани кутиш мумкин ҳозирги кунда. Ўзбекчасига айтганда¸ оғзингизда чайнаганингиз гумон¸ ютганингиз ўзингизники. Бир соатдан кейин нима бўлишингизни билмайсиз. Мана шундай вазиятда¸ билмайман энди¸ нима мақсадларни кўзлаб қилган. “Нима учун бундай қилдингиз?” деб берган саволимга “Мен миллатнинг манфаати учун¸ миллатни сақлаб қолиш учун мана шу қадамга бордим” деб айтди, дейди Ўш вилоят Ўзбек миллий-маданий маркази ходими.

Ўш шаҳар Ўзбек миллий марказига яқин бўлган манбанинг Озодликка аноним тарзда айтишича, 30 июл куни Ўш шаҳар кенгаши йиғинидан сўнг Абдурашид Хўжаевни бу мактубни имзолашга мажбур қилишган.

- Сессия бўлдику, сессиядан кейин бу болани ҳам мажбур қилиб¸ олиб чиқиб қўл қўйдириб олибди. Менинг эшитишимга қараганда¸ президиумни тўпламасдан ўзи қўл қўйиб қўйибди. Ҳозир ҳамма норози ўшандан. Миллий марказнинг 17 тами президиум аъзоси бор. Уларнинг ҳеч қайсиси билмайди. Фақат председателни мажбур қилиб қўл қўйдириб олибди. Мелис Мирзакматов мени фақат қирғизлар эмас¸мана миллий марказ ўзбеклари ҳам қўллаяпти¸ деган мазмунда қилганда бу ишни. Жуда қарши одамлар. Энди ҳозир Абдурашидни ишдан ҳайдаймиз дейишаяпти.

Одамлар уни мажбурлашганини тушунаяпти¸ лекин барибир нимага миллий центр бундай қилади деб¸ ғазабда. Бунақа миллий центрнинг кераги йўқ¸ деяпти. Просто ўзбекларни шарманда қилдида, дейди исми айтилишини истамаган ўшлик суҳбатдошимиз.

Озодлик билан суҳбатда Ўш шаҳар Ўзбек миллий маркази раиси Абдурашид Хўжаев¸ марказ президиуми йиғинини чақирмай¸ бундай мактубга қўл қўйиш низомга хилоф эканини тан олди¸ бироқ бу ишни яна бир бор¸ ўзбеклар тинчлиги учун қилганини таъкидлади.

Халқаро ҳамжамият томонидан якдиллик билан асосий нишони ўзбеклар бўлгани айтилаëтган Ўш қирғинидаги иштироки махсус текширувни талаб қилувчи шаҳар мэрининг Ўшдаги ўзбек жамоаси номидан қаҳрамонликка тавсия этилиши¸ оддий ўзбекларнинг жиддий норозилигига сабаб бўлмоқда.

- Бундай бўлиши мумкинмас. Қандай қилиб Мелисга герой деб ном бериш мумкин?  Агар бошлиқ бўлганда¸ уруш бошлангандан кейин биринчи-иккинчи кунлари тўхтатса бўлардию. Тўрт кунгача қўйиб берган инсонни қандай қилиб герой дейиш мумкин.
Албатта¸ мен бунга қаршиман. Ҳамма қарши бўлиши мумкин. Йўқ¸ мен ишонмайман бу гапга. Ёлғондан ўзларидан ёзган бўлишлари мумкин, дейди шу кунларда Ўшдаги ўзбекларга қарши давом этаëтган таъқиблардан чўчиб исмини айтмаслигимизни сўраган ўшликлардан бири.
Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар саҳифаси
муаллиф: Хамидулло қаердан: Уш Киргизистон
09.08.2010 01:22
Озодлик радиоси жамоасидан бир илтимос манашу Абдрашит Хаджаев,Омонило Иминовларга ухшаган шахслар учун.Андижонлик шоир хозирги кунда Канада,да бошпана топган Холдор Вулкони "Сигиримни сотаётганда" номли шери бор манашу шерни сайтдан чикариб беришингизларни илтимос киламан.зора шуларга ухшаган узбек лидерларига тасир килса.шер мазмуний жихатдан бу иккала шахсга жавоб буларди.илтимос сизларни архивларингда булиши керак (Абдулох Эргаш ) Элмурод шу шерни ёддан билади мен ушандан эшитгандим..
Жавобан

муаллиф: Elmurod
11.08.2010 12:47
Сигиримни сотаётганда
Кўзларимдан чиқиб кетди ёш.
Муҳтожликка лаънатлар ўқиб,
Молбозорда эгиб қолдим бош.

Менку битта сигирни сотиб
Мижжам бўлди кўз ёшга тикан.
Ўз миллатин сотганларнинг ҳам
Кўзларидан ёш чиқармикан.

муаллиф: Аноним қаердан: osh
09.08.2010 00:48
Азиз Узбеклар тарихни бир эсланг,Бухорони Чингизхон кушинларни камал килиб ололмай хафсаласи совиб турган бир пайитда манашу Абдирашмт Хожаев,Омонило Иминовга ухшаган савдогарлар Бухаро истихкоми дарвозаларни очиб юз минглаб одамлар кирилган,бу икки савдогар уз бойлигини саклаб колиш учун,бири ОБСЕ кирмасин деб шахар кенеши сесиясидан мурожат килса иккинчиси миллатини сотиб кахрамолика тавсия килди.Бундай кишилар уз бойлигини саклаб колиш учун шайтонга имонини сотишдан хам тоймайди буларни жазосини аввалам бор Оллох,колаверса уша Мелисни бандитлари берсин.

муаллиф: shoh қаердан: mars
08.08.2010 18:46
Birodarlar bir narsaga etiboringizni karatin anavu dinsiz imonsiz badbaht tushgan suratni karang yoniga Allohni buyuk kitobi KURON koyib olibdi Musulmonman degandek kilib.

муаллиф: farhod қаердан: dubai/jallal abad
08.08.2010 02:54
voi karelar, bu oldiga Kuron koivobdimi ? nima kiladi u Kurondi ?yo men adashyabmanmi? yo bu ham agar oshni bosib olsam kuron boicha boshkaraman deb GITLERga taklid kilyabdimi? vashe tushinmadim

муаллиф: kimdur қаердан: bilmayman
07.08.2010 16:36
otangni qotiliga onangni ber deganlaridan bo'libdiku. Bitta odamni deb ham qancha odam o'lib ketadi shunga achinaman

муаллиф: Abdulaziz қаердан: Mazlumlar vodiysi
07.08.2010 12:26
Qanchaga sotilding ....Yoki hamma eyotgan kaltakdan qorqdimi?Nima haqqing bor edi,manfat paras yana qanaqa tinchlikdi oylab qildim deyapsan.Undan kora olganing afzal,bu ishingdan seni o'zbeklar kechirmas.Qorqqoq,sen erkakmassan.Hamma ozbekka bosim bolyapti,osha milliy markaz nima qilyapti.(Iltimos chiqaring admin)

муаллиф: bori қаердан: ormondan
07.08.2010 09:56
kambagalni kamiga eshak uribdi ....miga!

муаллиф: uz қаердан: osh
07.08.2010 08:44
Kattarok pul tolagandirdirda, eng katta dushmaninizni, ozimiz geroy kib koysek, hayotda nimala bovotti,?

муаллиф: Шодиёна қаердан: Уш
07.08.2010 08:31
Дустлар, ахир тушунсангларчи, у медаль сохталигини. Бунаканги кахрамонлик Мелисдан бошкага умуман керакмас, жумладан Абдурашид акага хам. Унака медалдан истаганча такиб олиши мумкин, уша Мелис. Шу билан ботир ёки кахрамон булиб колмайдику! Хатто, киргиз халкининг узи хам билади у нишонга кандай эга булганини. Утган ишларни кайтара олмаймиз. Колганларни эса хар канакасига саклаб колишимиз керак. Буни тушунинглар. Озодлик мухаррирлари, менинг шархларимни чикаринглар! Талаб киламан!!!!!!!

муаллиф: Шодиёна қаердан: Уш
07.08.2010 08:16
Абдурашид ака! Биз сиз биланмиз! Барчамизни Аллох куллайди! Бунга ишонамиз. Сиз тугри килгансиз. Сизнинг урнингизда бошкаси булганда хам шундлай килар эди. Аслида кахрамонликка Мелис эмас, Сиз ва ёнингиздаги сафдошларингиз лойик! Биз Сизни куллаймиз ва хурмат киламиз. Чунки Сиз узокни уйлаб, акл билан иш юритадиган одамсиз.
Шарҳлар саҳифаси
.