жума, феврал 10, 2012 маҳаллий вақт 04:06

Ўзбекистон

Ўзбек чегарчилари ҳам қирғиз ҳамкасбларини қўлга олди

Қирғизистон чегарачилари 21 август куни Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси зобитларини безориликда айблаб, ҳибсга олган эди. 31 август куни Ўзбекистон чегарачилари ҳам қирғизистонлик ҳамкасбларини давлат чегарасини бузиб ўтиш ва безориликда айблаб, қўлга олди.

Матн катталиги - +

РИА Новости агентлигининг хабар қилишича, Ўзбекистон чегарачилари Боткен вилояти Айдаркон тумани чегара хизмати раҳбарлари билан музокаралар пайтида уларни қўлга олиб, ноқонуний тарзда ушлаб тургани ҳақида Боткен вилоятининг мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича бошқармаси бошлиғи маълум қилган.

Қўлга олинган қирғиз чегарчилари полковник Зиядилло Бегматов ва подполковник Исматилло Анарбоевлар ўзбек ҳамкасблари билан Ўзбекистоннинг Сўх ва Шохимардон анклвалари орқали транзит корридорини очиш масаласини муҳокама қилгани нейтрал зонага келишгани айтилади РИА Новости хабарида.

Қирғизистон чегара хизмати зобитлари қўлга олинганини Ўзбекистон ҳукумати кўз қарашларини акс эттирувчи press-uz.info сайтида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини муҳофаза қилиш қўмитаси эълон қилган хабарномада ҳам тасдиқланган.

Ўзбекистон томонига кўра, қирғиз чегарачилари билан музокаралар олиб борилганига оид хабарлар ҳақиқатдан йироқдир. Чунки, дейилади пресс-релизда, Ўзбекистон мустақиллигининг байрам қилиниши муносабати билан қўшни мамлакатлар чегарачилари билан бундай музокараларни ўтказиш 25 августдан тўхтатиб қўйилган.

Ўзбекистон МХХсига кўра, Қирғизистон махсус хизматларининг контрразведка бўлими бошлиғи полковник Бегматов Зиядилло Абдисатарович ва Айдаркон чегара пункти бошлиғи подполковник Анарбаев Исматилла Абибиллаевич 31 август куни Ўзбекистоннинг Фарғона туманига қарашли Вадил аҳоли яшаш пунктидаги “Яхши ният” чойхонасига тушлик қилгани кирган ва алкогол ичимликларини истъемол қилиб, маст ҳолатда маҳаллий фуқаролар билан мушталашгандан кейин қўлга олинган.
Уларга нисбатан бир гуруҳ шахслар томонидан давлат чегарсининг бузилиши, ҳукумат вакилларига қаршилик кўрсати ва безорилик бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, 21 август куни Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходими ва Божхона қўмитасининг уч нафар зобитини қўлга олган эди.

Уларнинг ҳибсга олиниши ноқонуний эканини баён қилган ўзбекистонлик адвокат Феруза Валиева press-uz.info агентлигига берган суҳбатида Қирғизистон чегарачилари Ўзбекистон фуқароларининг ҳар бири учун 2500 АҚШ доллари, жами 10000 доллар талаб қилаётганини таъкидлаган эди.

Қирғизистон томони Ўзбекистон ҳарбийларини безориликда айблаган бўлса, Ўзбекистон расмийлари МХХ ва Божхона қўмитаси зобитлари ўзларнинг хизмат вазифасини ўтаётганида ҳибс этилганини айтиб келмоқда.
Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар
     
муаллиф: сайфуллох қаердан: ош
02.09.2010 03:28
Киргизистон чегарачилари килаётган харакатлар худди сичконни мушук билан уйнашаётганига ухшайди. Лекин булар кандайдир уртаосиёда катта уруш келтириб чикаришдан манфаатдор болган катта давлатлар буюртмасини бажаришаётганга ухшайди. Чунки бунга ухшаган правакацияловчи ишлар ичкарида куч структуралари томонидан узбек миллатига нисбатан олиб боришмокда. Менимча бу кетишда бу ахмокларни касофати билан уруш узок чузиладиганга ухшайди. Кенгайиш эхтимоли хам бор.

муаллиф: Аноним
01.09.2010 22:53
shamol bolmasa darahtning uchi kimirlamaydi shunday garazli odamlar borki gullab yashnayotgan joyni kora olmaydi yana shunday insonlar borki ochayotgan otga yog sochadilar eh Ollohi ozi barchamizni asrasin.

муаллиф: gladiator қаердан: rim
01.09.2010 19:43
bunaka hola hola oynamasdan.oshdagi vokeani hal kilishsa bomaydimi.kimga aza?kimga maza?hakikat kolmadi bu dunyoda.znachit.KIYOMAT YAKIN!

муаллиф: A қаердан: KG
01.09.2010 17:55
Вадил аҳолисига маслахатим “Яхши ният” чойхонасини,хар йили Улуг Рамазон ойида, ''Ёмон Нияат'' деб куйинглар,1ойга вактинча номини узгартириб турсанглар булади,нимага десанглар Мусулмонлар Рамазонда хеч кандай Овкат сотувчи жойларни очмайдида,майли манабуларни 2та Аллохдан куркмаган Рамазонди кунида,Аллох Фарз килган Розани тутмай оч колиб,Узбек томонга овкатлангани утибсизлар,иш килиб яшхилаб туйиб олишдимикан,,Фаргонадаги СИЗОда у ердаги овкатларни беришмайди,агар оддий Киргиз Фукаросини ушлаб кандай камаган булса,бу Мансабдорларни хам уларданда тезрок камаб ишини Судга ошириб хеч кандай келишувга карамай,Уз,ЖК Безорига кандай Жазо булса,шуни берсин,агар Уз Давлати узлари махтангандай Давлат булса,мени бир Жиянимни анча йил бурун Фаргона шахрида,кандайдир ахмокчилик ёки юкоридагиларга ухшаб эмас,бошкача холатда Безорилик килганига оз хам куп хам эмас 14йилла берган Фаргона шахар Суди,хозиргача Зонада утирибди,,, полковник Бегматов Зиядилло Абдисатарович ва подполковник Анарбаев Исматилла Абибиллаевичларга хам Аллохдан Баракали Муддатга кетишини сурайман,агар Киргизистонни оддий Фукароси Мусулмон хох Киргиз хох Узбек булганда бундай демаган булар эдим,,
.