жума, феврал 10, 2012 маҳаллий вақт 04:02

Минтақа

ЕХҲТ Бишкек билан музокараларни давом эттиради

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти полициясини Қирғизистонга киритиш юзасидан меморандумни имзолаш жараёни номаълум муддатга қолдирилди. Маълумотларда айтилишича, ЕХҲТ ва Қирғизистон расмийлари халқаро полиция мандати масаласида ягона фикрга кела олмаётганлари бунинг асосий сабабидир.

Сўнгги икки ой ичида Ўш ва Бишкек шаҳарларида маҳаллий расмийлар қўлловида ЕХҲТ полиция кучларининг Қирғизистонга киритилишига қарши бир неча норозилик акцияси уюштирилди.
Матн катталиги - +
Қирғизистон президенти матбуот котиби Авланбек Жумабоевнинг Озодлик радиосига айтишича, халқаро полиция кучлари киритилиши тўғрисидаги меморандумни имзолаш жараёнининг ортга сурилиши тарафларнинг айрим масалаларда муросага кела олмаётгани билан боғлиқ.

- Ҳозирги кунда бу борадаги консултатив сўзлашувлар ниҳоясига етгани йўқ. Қирғизистон қачонки ўз манфаатларига тўғри келсагина, меморандумни имзолайди. Айни пайтда Қирғизистон ЕХҲТ котибияти томонидан таклиф қилинаётган меморандум лойиҳасига қарши чиқмоқда. Халқаро полиция гуруҳининг ҳозирлик муддати бўйича ҳам Қирғизистоннинг ўз позицияси бор. Бундан ташқари, меморандумнинг бошқа моддалари бўйича ҳам қарама-қарши фикрлар бор. Шунинг учун ҳам уни имзолаш кечикмоқда, - деди Авланбек Жумабоев.

Хавфсизлик соҳаси бўйича маҳаллий таҳлилчилар эса халқаро полиция тўғрисидаги меморандумнинг имзоланиши сиёсий сабабларга кўра кечиктирилаяпти, деб ҳисоблайдилар. Уларнинг айтишларича, республиканинг турли ҳудудларида ЕХҲТ полицияси киритилишига қарши намойишлар ўтказилгани бунинг биринчи сабабидир. Иккинчидан эса, миллатчи эканини матбуот орқали очиқ билдирганидан сўнг мамлакат жанубида нуфузи ошиб бораётган Ўш шаҳар мэри Мелис Мирзақматов ҳукуматнинг халқаро полиция тўғрисидаги қарорларини тан олмаслигини эълон қилган.

Шундан сўнг Қирғизистон ҳукумати Ўш мэрини лавозимидан бўшатишга ҳаракат қилди, аммо бу уриниш муваффақиятсиз якунланди.

Қирғизистон хавфсизлик кенгашининг собиқ раиси Алик Ўрўзов фикрича, бу воқеалар мамлакатдаги сиёсий вазиятни мураккаблаштириб юборди:

- Меморандумнинг имзоланиши билан боғлиқ вазият Ўш мэри Мирзақматовнинг позицияси билан ҳам боғлиқ. У мамлакат жанубида хон бўлиб олиб, “менинг рухсатимсиз бу ерга биронта полициячи киритилмайди”, деб эълон қилаяпти. Иккинчидан, парламент сайловлари яқинлашаяпти. Полициячиларнинг киритилиши Қирғизистон учун қанчалик муҳим бўлмасин, бу ишни сиёсий қарама-қаршилик авжига чиқадиган сайлов палласида амалга ошириб бўлмайди. Менимча, Қирғизистоннинг бундай позициясини ЕХҲТ ҳам тушуниш билан қабул қилади, - дейди Алик Ўрўзов.

Айни пайтда ЕХҲТнинг расмий вакили Виржиния Куллудон Озодлик радиосига берган суҳбати чоғида халқаро полиция гуруҳи ҳозирча Қирғизистонга жўнатилмаслигини тасдиқлади. Виржиния Куллудон Қирғизистондаги вазият қалтислиги туфайли ЕХҲТ халқаро полиция кучларини мамлакатга киритиш борасида расмий Бишкек билан олиб борилаётган музокараларни тўхтатмаслигини ҳам айтиб ўтди.

ЕХҲТ Қирғизистон ҳукумати илтимосига биноан 52 полициячи сентябр ойида мамлакат жанубига жўнатилиши ҳақида билдирган эди. Бу борадаги меморандумнинг эса август ойи якунида имзоланиши кутилаётган эди.
Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар
     
муаллиф: сайфулло
05.09.2010 00:31
Дунёдаги халкаро майдонда тасир кучига эга халкаро ташкилотлар узларини хакикий башарасини курсатишмокда. Улар канчалик кувватга эгалиги, кимларга хизмат килиши ва улар шаклланган тизм яъни системани канчалик заифлашганини корсатишмокда. Нафакат киргизистонга балки дунёни 3 га булиб (етакчи, бой, аграр) етакчи давлатлар босими остида факат уларни манфаатига хизмат киладиган машиналарга айланиб колишди. Эплаб сеплаб сайловни утказишни уйлаётган аслида жануб томонда умуман тасир кучи болмаган Утунбаева Американи хозирча коноатлантираётганга ухшайди. Акс холда халкаро ташкилотларни хийласи куч, мелсга ухшаган бир хира пашша уларни тухтата олмайди.

муаллиф: Узбегим қаердан: Узген
04.09.2010 20:42
Озодлик мени олдинги гапими чикармислами

муаллиф: Тофиржон қаердан: Ошдан
04.09.2010 04:31
Киришмай тургани макулрок. Шахар 10 кундан бери шубхали тинч,киргиндан олдин хам шахарда хеч кими куринмай колган эди.

муаллиф: Азиза қаердан: Ош
03.09.2010 11:34
Озодлик обесени кириш кирмасини билмиманку лекин оргин ходимлари милитция учаскавойлар айникса фуркат учаскавойлари энди озбек аёлларига кол котариб уришмокда. Айни шу соатни озида кели шиб КАНИБЕК исимли бошчи болиб док килиб аёлларни коркитмокда. КАНИБЕК бир аёлни сочидан юлиб урди. Хакикат борми ози. Келиб хол ахвол сораб корселар биласилар нима болганини молжал зам-зам чойхонаси .

муаллиф: ozbek ogloni қаердан: kg
02.09.2010 22:41
Bundan keyin ham noqonuni huqlar paymon bolsa ham milli qon tokilishlar bolsa ham endi bu politsiya kirmasin. Qiziq bu erda jabrlanyatganlar ozbek-kir-ton fuqorolariku ular esa zulumkor davlat hokimyatidan qorqib qandaydir qollarni kutsa ungacha jabirlanyotganlar oladiku ozbek halqi intizorlik bilan kutudi endi kirsa Ozbek halqidan ham ruhsat olib kirsin bolmasam osha palitsasi ozi huquqni paymon qilipdi. Iltimos....

муаллиф: Зулкарнайн
02.09.2010 19:39
проста уйин уйнашяпти

муаллиф: adik қаердан: osh
02.09.2010 16:33
ularni ham duhi yetmayabdi shekilli koyil kolmadim

муаллиф: Аноним
02.09.2010 15:40
Allihning shu imtihonlarini berganiga shukur.Berguvchi ham o`zi,olguvchi ham o`zi.Har kimga ham bravermaydi bunday imtihonlarni.Allohning suygan bandalari uchun bunday imtihonlar.Najotni sabrli va biluvchi Allohdan so`raylik kofirlardan emas birodarlar!
Жавобан

муаллиф: Узбегим қаердан: Узген
04.09.2010 20:36
Ошда жихот муборак деб куйибтимиш шу тугрими? Ким билса жавоб берилар.озодлик шуни чикаринг илтимос.

муаллиф: Корахоний қаердан: Узган
02.09.2010 14:38
Кеса келмади лекин аволию охири Оллохдан колмалик ким булишидан катийназар элнинг дардига даво топиш керак у дово элни калбини даволасини
.