жума, феврал 10, 2012 маҳаллий вақт 04:07

Постсовет ҳудуд

Россияда Террорчиликка қарши курашда бирдамлик куни ўтказилди

3 сентябр куни Россияда Беслан қурбонлари хотирасига бағишланган мотам тадбирлари уюштирилди. "Террорчилиликка қарши курашда бирдамлик куни"да, Беслан фожиаси қурбонлари билан кейинги йилларда Россияда амалга оширилган террор ҳуружларида ҳалок бўлганлар хотирланди.

3 сентябр куни Беслан ҳуружидан кейин пайдо бўлган қабрлар олдига қурбонлар яқинлари тўпланди.
x
3 сентябр куни Беслан ҳуружидан кейин пайдо бўлган қабрлар олдига қурбонлар яқинлари тўпланди.
Матн катталиги - +

Россияда “Террорчиликка қарши курашда бирдамлик куни” ўтказилмоқда.

3 сентябр куни Москва ҳукумати қарори билан пойтахтнинг ўзида Россияда амалга оширилган террорчи ҳуружлар қурбонларини хотирлашга бағишланган 10дан ортиқ табир ўтказилди.

Соат 13:00да Москвада бошланган хотирлаш маросими Беслан воқеаларининг 300дан ортиқ қурбонлари исми шарифлари ўқиб эшиттирилди. Кейинги йилларда Москвада террорчи ҳуружлари амалга оширилган жойларда ҳам одамлар тўпланиб, қурбонлар хотирасига гулчамбарлар қўйилди.

Москва шаҳар жамоатчилик билан алоқа қилиш қўмитаси уюштирган бу тадбирларга кўплаб ёшлар жалб қилинди. Алена Мокрова мазкур қўмита раиси:

- Москва террорчилик нималигини жуда яхши билгани учун ушбу даҳшатли фожиалар рўй берган жойларга кўплаб одамлар, айниқса ёшлар йиғилди. Гуллар қўйлди, шеърлар уқилди,- деди Москвадаги хотирлаш тадбирлари ташкилотчиларидан бири.

Хотирлаш куни муносабати билан Москвадаги йирик тадбирлардан бири Беслан қурбонлари ёдгорлиги олдида уюштирилди.

Унда бир қатор жамоатчилик ташкилотлари ҳам иштирок этмоқда. “Миллатлар Уйи” ташкилоти вакили Алексей Дрожжин гапиради:

- Москва “Миллатлар Уйи” томонидан бу каби маросим биринчи маротаба ўтказилмоқда. Шу сабабли Беслан ёдгорлиги олдига барча миллий ва жамоатчилик бирлашмалари етакчилари таклиф этилди,- деди Алексей Дрожжин.

Миллатлар Уйи таркибига Ўзбек Миллий маданий марказининг киришини айтиш жоиз.

Хотира тадбирларидан яна бири Москванинг Дубровка Театри майдонида ҳам уюштирилди. Бу ерда 2002 йилнинг кузида террорчилар 900 дан ортиқ одамни гаровга олган. Улардан 130 киши, жумладан 10 нафар ёш бола ҳалок бўлган эди.

Террорчилик ҳуружлари қурбонларининг айрим партия ва ижтимоий ҳаракатлар хотирлаш кунини ўзларининг сиёсий мақсадларида ишлатиши мумкинлигидан ташвиш билдирмоқда.

Сергей Карпов “Норд Ост” жамоатчилик ташкилоти раисдоши:

- Ҳукумат “Норд-Остни” фақат 26 октябр куни эслайди. Уларга тадбир номига ўтказилса бас. Энг асосийси одамлар эсдан чиқармаслиги керак. Баримиз Худо, деб юрамиз. Террорчилик йўқ бўлгани йуқ-ку! Туманимиз ҳокимияти томонидан уюштирилган тадбирлардан ташқари “Молодая Россия” каби турли ташкилотлар бировнинг қабри устида ўзини намойиш қилиш билан овора. Ёнғинлар давомида ўзларини кўрсата олмади. Мана энди яна бир имконият. Қизиғи, уларга қарши ОМОН ҳам чақиртира олмаймиз: ахир ОМОН фақат 31 модда тарафдорларига қарши ишлатилади,- дея фикр билдирди “Норд Ост” жамоатчилик ташкилоти раисдоши Сергей Карпов.

Хотирлаш тадбирлари Москвада шунингдек “Лубянка”, “Маданият боғи”, Тушино аэродроми, Пушкин метроси, Гуряново, Каширская кўчаси ва бошқа жойларда ҳам уюштирилди.
Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар
     
муаллиф: fotih-10 қаердан: garb
04.09.2010 07:53
Assolomu-alaykum.Senlarni Russiy halqi ogzu-burningdan beri qon.!Rassiy halqi senlar sanachi 300-yildan beri nechta insonni uldirdikun Rassiya harbiylari,hisobiga etmasanglar,sanachi nechi martaba tinch va qurolsiz halqa urish ochdikun???.Beslan fojiyasini hujum qilib,Russiya halqini va farzandlarini, Russiya Armiyasi qirib tashladi.Beslandagi fojiyaga Rassiya Davlati ayibdor,sababi CHECHON Mujohidlar talabini bajarish kerak edi.DEMAK Davlat uz manfaatini,halqini qonidan ham ustin kurar ekan yni halqini hech qanday oliy qiymatlarini hisobga olmas ekan.Bu ham yahshi,Davlatga halqni nafratini uygotadi.Tinch yashashni avalroq uylash kerak edi.Zulim qilaetkan zolimlarni qulidan ushlab qolish kerak edi. CHECHENLARNI UCHDAN BIRINI QIRIB TASHLADINGLAR BUNGA KIM JOVOB BERADI???SENLARNI ALLOH HOR QILSIN.AMIN.
.