Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:00

Ўзбекистон Миср бўлмайди!


Айрим ўзбекистонликларга кўра¸ халқнинг қорни тўқ ва сиëсат билан иши ҳам йўқ.
Айрим ўзбекистонликларга кўра¸ халқнинг қорни тўқ ва сиëсат билан иши ҳам йўқ.

Мисрдаги сиëсий талотўпларга муносабат билдиришда давом этаëтган ўзбекистонликлар¸ бир-бирига қарама-қарши қутбдан туриб бўлса-да¸ Мисрдаги каби халқ норозилигининг Ўзбекистонда юз бериш эҳтимолини инкор қиладилар. Бир томон буни халқнинг тўқлиги билан¸ иккинчи томон эса¸ қўрқоқлиги билан изоҳлайди.


Ўзбек халқи- қўрқитилган халқ!


Тошкентлик Адҳам ака Озодликнинг “Қурултой”ида кўтарилган "Мустабидлар учун "Ҳайдалиш куни" яқинми?” баҳсга ўз муносабатини билдиради.

- Биринчиси, мана бу отахоннинг гаплари. 92 ëшга кирибдилар. Айтадиларки, 90 фоиз Ўзбекистон аҳолиси яхши яшайди. Ўзбекистонда яшаб яхши яшаяпти¸ деганларига ҳеч ишониб бўлмайди. Ëлғон гап бу.

Озодлик: Қурултойда “Ҳусни Муборак бошига тушган ҳайдалиш хавфи Ўзбекистон президентининг ҳам бошига тушиши мумкинми?” деган савол қўйилган эди. Сиз нима деб ўйлайсиз?

- Йўқ, тушмайди. Сабабики, мана хабарларингиз бор, сизларнинг радиодан эшитганим, Дадахон аканинг қўшиқларини эшитгани учун бухоролик маршрут ҳайдовчиси ва ëнидаги шериги қамалган. Бизларда чақимчилар кўп. Иккинчидан, диндорларнинг ҳаракатлари ҳам таъсир қилади. Сайловлардан кейин бўлган гап мана президентни Худо берган дейди. Учинчидан, халқ қўрқитилган. Шунинг учун Ўзбекистонда ундай воқеалар бўлишига мен ишонмайман. Бирортасида бундай ҳаракатга нима йўқ. Ҳаммаси ўзининг тинчини ўйлайди, ўзи хурсанд. Олий ўқув юртига ўқиб иш топмайди. Шунинг учун Мисрдаги воқеалар Ўзбекистонда бўлишига мен ишонмайман, дейди тошкентлик суҳбатдош Адҳам ака.


Халқимиз эртанги кунга ишонаяпти!

Қорақалпоғистоннинг Тахиатош шаҳридан қўнғироқ қилган Темурбек ака ўзбек халқида келажакка умид катталиги боис ҳам Ўзбекистонда Мисрдаги каби халқ ғалаёнлари бўлмаслигини айтади.

- Мисрда, мана ҳамма ерда бўлаяптику, унақа нима бизда бўлмайди. Сабаби¸ халқимиз эртанги кунга ишонаяпти. Ҳаммамиз ҳам ишонаяпмиз эртанги кунга. Араб мамлакатлари, Африка мамлакатларида кўп бўлаяпти. Бизда ҳозир шу кунда бўлиши ямумкин эмас. Сабаби¸ биз Худога шукур улардан кўп яхши яшаймиз. Яхши турамиз. Тўғри, бизда ҳам камчилик кўп. Мана 29 миллион халқ яшайди. Унга иш топиб бериш қаттиқ қийин. Одамларнинг тахминан 60-70 фоизи¸ Худога шукур¸ яхши яшаяпти. 30-40 фоизи анча яхши эмас. Асосан ҳозир нима талаб қилаяпти одамлар? Иш топиб беришни талаб қилаяпти. Ўзимнинг бешта ўғлимдан биттаси Россияда, биттаси Қозоғистонда ишлаяпти. Учтаси шу ерда иш тпоиб, амаллаб кунини кўраяпти. Энди қаëқдан иш топиш мумкин? Қанақа қилиш керак? Мана Муҳаммад Солиҳ гапираяпти. Номард бўлай, шол бўлай деган нимани айтиб кетди. Мард бўлсанг, сен ўзинг келмайсанми шу ерга. Далада туриб номард бўлай, шол бўлай деб юрган киши келиб доказат қилмайсанми. Нима қилиш керак экан¸ ҳеч ким айтмайди. Ўзбекистоннинг ҳозирги шароитида яхши бўлиб кетиши учун нима қилиш керак? Худога шукур¸ секин-секин яхши бўлиб келаяпти. Ўтган йилгидан бу йил яхши.

Озодлик: Сиз бизда яхши бўлиб кетади деяпсиз. Мана сизнинг бешта ўғлингиз ҳам ишсиз экан. Қачон улар иш топади¸ деб ўйлаяпсиз?

- Шу беш йилнинг ичида ишсизлик камаяди. Йўқ бўлмайдию, камаяди. 2015-2016 йилларга қараб бизда яхши бўлиб кетиши керак, дейди қорақалпоғистонлик Темурбек ака.


Ишонган одамларимизни ўғрибоши қилманглар!


Тошкентлик Одил ака Ўзбекистон равнақига ҳасад қилаётганлар президент Каримовга тош отишади, деган фикрни билдиради.

- Мен хафа бўлиб кетдим. Нимага ҳадеб Ўзбекистонни лойдан олиб лойга уришаяпти? Бизларнинг ўзимизнинг Ўзбекистондан чиққан одамлар ҳар хил гаплар. Ўзбекистонда революция қилса бўладими, ҳозир Мисрда бўлаяпти, халқ турадими. Мен просто айтмоқчи бўлганим нима қилмоқчи булар? Шунчалик кўра олмай қолишдими бизларнинг давлатимизни энди кўкараëтган пайтда. Ҳамма фақат ëмон томонларни қидиришаяпти. Бизнинг ишонган одамларимизнинг ҳаммасини керак бўлса ўғрибошиларга чиқаришаяпти. Улар керак бўлса ватанимизни ушлаб турибдию. Кўчалар тинч мана. Қўпол қилиб айтганда¸ бир-биримизнинг орқамизни ковлагандан кўра маслаҳат, ëрдам сўрасак ¸ яхшимасмикан демоқчиман.

Менга президент газ берсин, менга президент свет берсин. Ўзидан ҳаракат бўлмайди, тайëрига ўрганиб қолишган одамлар. Ҳаммамизнинг осилиб олганимиз битта президент. Президент ëмон, президент ëмон, президент ëмон. Ундан кўра қўлларингдан келса ëрдам беринглар¸ барака топгурлар. Кеча яқинда эшитдик. Юлдуз астронавтларининг айтиши бўйича¸ Самарқанд юлдузи чиқибди. Авиценна, Термизийлар номлари ўша юлдузларга чиқибди. Ўша юлдузларга чиқиб туриб ўша ердан пастга қарасин улар Тошкентнинг гуллаб турганини кўради. Шуни кўра олмайдиган одамлар тайëр¸ Тошкентни ўзига тортиб олмоқчи, дейди тошкентлик Одил ака.


"Муҳаммад Солиҳ пошшомиз бўлсайди..."

Қашқадарёнинг Шаҳрисабз туманида яшовчи 83 ёшли Зайнаб хола мухолифатдаги “Эрк” партиясининг лидери Муҳаммад Солиҳга ихлоси баландлигини айтади.

- Мен энди Муҳаммад Солиҳни жуда ҳам яхши кўраман. Худди ўзимнинг ўғлимдай кўраман. Ана шу кишига менинг саломимни етказиб қўйинг.

Озодлик: Нима учун у одамни яхши кўрасиз?

- Жуда яхши кўраман. Ўзлари яхши одам-да. Чиқиб кетдиларда, хорижга чиқиб кетдилар. У кишининг қўлидан балки ҳали яхши-яхши ишлар келади, яхши бўлиб кетади Ўзбекистон¸ деб умид қиламан-да. Ҳали бора-бора яхши бўлиб Ўзбекистонга жуда агар ўша киши бўлганда, жуда ҳам яхши бўлар эди Ўзбекистонимиз. Агар у киши подшо бўлганида. У киши ҳақиқатан ўзлари яхши одам. Халққа меҳрибон, мана Амир Темур бободай бир гапли одам, ҳақиқатгўй одам. Шунинг учун яхши кўраман. Умид қиламан Ўзбекистонга у киши подшо бўлса, яхши бўлар эди деб, дейди қашқадарëлик 83 яшар суҳбатдош.

*************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG