Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:47

Рашид Бекжоннинг жазо муддати яна узайтирилди


23 феврал куни мухолифатдаги "Эрк" партияси лидери Муҳаммад Солиҳнинг укаси Рашид Бекжон 12 йиллик қамоқ муддатини тўлиқ ўтаб¸ озодликка чиқиши керак эди. Аммо яқинларининг Озодликка билдиришича¸ озодликка чиқарилиш ўрнига Рашид Бекжон бошқа қамоқхонага жўнатилган.



Ўзбекистон қамоқхонасида энг узоқ қолаëтган сиëсий маҳбуслардан бири саналувчи Рашид Бекжоннинг тутқунликдаги ҳаëти тугашига уч ҳафта қолганида у жазо изоляторига ташланди. Сўнгра эса¸ яқинларининг 3 март куни билдиришича¸ бошқа қамоқхонага кўчирилиб¸ янгидан суд қилинган.

Рашид Бекжон Тошкентда 1999 йил 16 февралда содир этилган портлашлардан икки кун ўтиб қўлга олинган ва конститутсиявий тузумга тажовуз қилганликда айбланиб¸ 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Озодликка чиқиши лозим кундан 10 кун ўтиб ҳам¸ Рашид Бекжоннинг қайси асосда "раскрутка" қилингани ва унинг жазо муддатига яна қанча муддат қўшилгани маълум эмас.

Озодлик билан суҳбатда маҳбуснинг турмуш ўртоғи Бозоргул Ўразметова бу ҳақда кимдан ва қандай қилиб маълумот олишни билмай сарсон эканини айтади.

- Жуманазар акам билан ўғилчам бориб келди. У ерда “Маълумини билмаймиз. Кетган. Бир ойча бўлган. Каттақўрғонда суди бўлиб турибди” дебди. Фақат шу гапни эшитдик. Бошқа гап-сўз йўқ.

Озодлик: Ҳеч ким кўриша олмасдан қайтиб келдими?

- Ҳа.

Озодлик: Нимага Каттақўрғонга жўнатибди? Қанақа суд бўлаяпти экан?

- Суд бўлиб турибди деган. Бошқа ҳеч гап-сўз айтмаган. Билмайман энди. Бизлар ҳам кутиб ўтирибмиз. Шундан бери ҳеч гап-сўз йўқ. “Каттақўрғонда суди бўлаяпти. Олиб кетганига бир ойча бўлди” дебди улар.

Озодлик: Энди кимдан¸ қандай ахборот олмоқчисизлар?

- Билмайман энди.

Озодлик: Биров энди сизларга расмий қоғоз юборадими?

- Ўзлари шунақа дебди. Постда турганлар “Ўзлари хабар юборишади” дебди. Кимдан хабар келади билмаймиз.

Озодлик: Расман озодликка чиқишилари керак эди-а?

- Ҳа. 23 февралда 12 йиллик муддат тугади.

Озодлик: Ичкаридаги маҳбуслар орқали нима бўлганини била олмадингларми?

- Йўқ. Умуман постдан ўтказмабди буларни. “Началникнинг ëнига кириш мумкин эмас” деб постдан ўтказишмабди. Шу ердан қайтиб келишибди.

Озодлик: Уйда қанақа вазият?

- Уйда ўтирибмиз шу. Энди хабар келар¸ деб ўтирибмиз. Билмадим энди. Каттақўрғонга борса, киргазишмаса яна.

Озодлик: Кўнглингиз нимани сезаяпти? Яхшиликка ўхшамаяпти-да тўғрими?

- Худо хоҳласа¸ яхшилик бўлсин. Яхшиликка нима қилиб ўтирибмиз.

Озодлик: Олдин ҳам қамоқхонанинг ичида суд бўлганмидилар?

- Йўқ, суд бўлмаган. Зонанинг ичида суд бўлмаган.

Озодлик: Зонанинг ичида суд бўлди дегани яна унга муддат қўшиб беради деганими?

- Шундай¸ деб эшитган эдим. Борганларимда эшитган эдим. Билмайман энди ҳозир Каттақўрғондаги Тоштурмага олиб кетилибди. “Нима бўлишини биз билмаймиз” дебди.

Озодлик: Аҳволлари ҳақидачи?

- У ерда ҳеч нарса айтмаган¸ дейди Ўзбекистонда энг узоқ тутқунликда қолаëтган сиëсий маҳбус Рашид Бекжоннинг турмуш ўртоғи Бозоргул опа.
XS
SM
MD
LG