пайшанба, май 17, 2012 маҳаллий вақт 15:03

Ўзбекистон

“Ўзбекистонда исëн потенциали кучаймоқда”

“Бунга эса¸ репрессия машинасининг янада тезлашгани сабабчидир”¸ дейди америкалик тарихчи Дана Абизайд.

Мультимедиа

Аудио
Матн катталиги - +

“Мартин Лютер Кингнинг “бир жойдаги адолатсизлик ҳамма жойдаги адолатга нисбатан таҳдиддир” деган гапи бор.

Бугун Ғарб сиëсатчи ва мухбирлари Тунис¸ Миср¸ Ливия ва Ямандаги адолатсиз режимларга қарши оëққа қалққан намойишчиларни олқишлаб¸ уларни қўлламоқда. Аммо бундан 6 йилча аввал худди араб кўчаларидаги каби ижтимоий адолатсизлик¸ сиëсий ҳақсизлик ва қашшоқликка қарши овоз чиқариш учун Андижоннинг Бобур майдонига чиққан минглаб ўзбек исëни на таянч ва на олқиш олмасдан¸ тарих қатларида унутилмоқда.”

15 йилдан бери Марказий Осиë¸ хусусан Ўзбекистондаги вазиятни яқиндан кузатиб келаëтган америкалик тарихчи ва журналист Дана Абизайднинг Озодлик учун махсус ëзилган “Ўзбекистоннинг унутилган қўзғолони” сарлавҳали таҳлилий мақоласи ана шундай бошланади.

Дана Абизайд бир неча йил давомида Жанубий Қозоғистоннинг Сайрам қишлоғидаги ўзбек хонадонларида яшаб¸ ўзбеклар яшаш тарзи¸ зеҳнияти ва урф-одатларини бевосита кузатган¸ ўз мезбонлари билан улар тилида гаплашган америкалик тадқиқотчилардан бири.

"Бугун Ғарб матбуотининг Тунис¸ Миср¸ Ливия ва Яманда оддий халқнинг бир неча ўн йиллик мустабид режимларга қарши исëнини катта шавқ билан ëритаëтгани яхши ва адолатдан¸ аммо бу адолат Андижонга нисбатан Ғарбдаги адолатсизликни юва олмайди"¸ деб гап бошлайди Озодлик билан суҳбатда Дана Абизайд.

- 2005 йилдан бери Ўзбекистондаги халқнинг яшаш шароити¸ оддий халқ болаларининг яхши таълим олиш имконлари¸ меҳнатига яраша рисоладагидай ҳақ тўланадиган иш топиш эҳтимоллари муттасил камайиб¸ унга тескари давлат тизимларининг репрессив табиати янада кучайиб бормоқда. 2005 йилда Андижонда юзага чиққан қирғин атрофидаги жимлик дунëдаги энг шавқатсиз диктаторларининг Европа ва АҚШнинг сўзсиз қўллови билан оммавий қирғин учун жавобгарликдан бемалол қочиб қутулишлари мумкинлигидан огоҳлантирув ва бунинг оқибатида дунëдаги адолат тушунчасига тинимсиз зиëн етмоқда”¸ дейди америкалик тарихчи.

2005 йил 13 май куни Андижонда қонли воқеалар бошланганида¸ Ироқ ва Афғонистондаги иккита ўта қиммат уруш билан овора бўлиб турган Ғарб сиëсий машинаси ўз ëғида ўзи қовурилаëтган ва Марказий Осиëдаги бу фожиага¸ ҳатто вақт ажратишга ҳам ноқобил эди. Боз устига¸ Каримов режимидан нон¸ иш ва маърифат талаб қилиш учун ўн минглаб одам йиғилган Бобур майдонига ҳали Ал-Жазира каби сунъий йўлдош телеканаллари мухбирларининг оëғи етмаган эди. Зотан¸ Ўзбекистон ҳукумати Андижонга кирадиган ва бу ердан чиқадиган ахборот оқимини ўзи учун муваффақиятли тарзда мутлақ ëпишга муваффақ бўлди”¸ дейди Дана Абизайд.

- Одатда¸ оддий халқ¸ айниқса оғир меҳнат билан банд одамлар инқилоблар¸ хусусан сиëсий инқилоблар билан бошини оғритиб ўтирмайди. Дунëнинг ҳамма жойида оддий халқ ўз оиласини рисоладагидай боқишга имкон берувчи иш топиш¸ яхши маърифат олиш¸ касал бўлса яхши даволаниш имкони ва дастурхонида мазали овқат бўлишини истайди. Агар уларда бу оддий талабларини қондириш имкони бўлмаса¸ жилла қурса бундай вазиятга ўз норозилигини очиқ ифодалаш ҳаққи қолиши керак.

Акс ҳолда¸ халқ бундай норозиликни ифодалашнинг бошқача йўлларига бош уришга мажбур бўлади. Бундай ҳолда¸ сиëсий инқилобдан манфаатдор кучларнинг халққа ўз мафкурасини ўтказишга замин туғилади¸ дер экан америкалик тарихчи ва журналист халқнинг на ўз иқтисодий шароитини яхшилаши ва на унинг ўз сиëсий ҳақларидан фойдаланишига йўл қолмаган Ўзбекистондаги вазиятнинг қалтислашиб бораëтганини айтади.

- Мен Ўзбекистондаги бугунги вазиятни жуда ўзгарувчан ва олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган¸ деган бўлардим. Мен халқ ҳукуматни сиëсий сабаблар боис ағдаришга мойил¸ деган фикрдан йироқман. Аммо халқ авторитар бошқарувнинг ҳар кунги хунук башарасидан тўйиб бўлган ва борган сари кўпроқ ўзбекистонлик "нимадир қилиш керак"¸ деган фикрга келмоқда. Аммо нима қилиш керак¸ деган саволга кўпчиликда аниқ жавоб йўқ ва бу майдонни эгаллаш¸ халқни ўзига оғдириш учун турли мафкуралар курашаëтганини кўриш мумкин¸ дейди Дана Абизайд.

"Бугун Ғарб етакчилари Эрон ва Ливия режимларини ўз халқини шавқатсизларча қирғин қилаëтганликда айбламоқда¸ Қаддафийга қарши ҳарбий ҳужумлар уюштирмоқда. Андижонда айни шундай ўз халқини отган Каримовни эса¸ алвон гиламлар устида қабул қилмоқда. Ғарб Каримов режимининг ўз халқига ëн бериши учун унга босим ўтказиш фикридан йироқ. Бундай босим бўлмагач¸ Каримов ҳам ҳокимиятдан ўз ихтиëри билан кетиш фикридан йироқ"¸ дейди америкалик тарихчи Дана Абизайд.

- Бугун Ўзбекистон етакчилари Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги воқеалардан хулоса чиқариб¸ халққа ëн бериш¸ унинг сиëсий ва иқтисодий ҳақларини кафолатлашга уринишлари¸ сабр косаси тўлган халққа вазиятни ўзгартиришнинг инқилобдан ўзга воситасини қолдиришлари лозим. Аммо афсуски¸ амалда улар бунинг тескарисини қилмоқда ва халққа озгина эркинлик бериш ўрнига унинг ҳар қадамини пойлашни кучайтирмоқда.

Агар бугун Яқин Шарқни чулғаб бораëтган инқилоблар ўзбекларни ҳам яна қўзғалишга илҳомлантирса¸ Каримов режимининг яна ўз бегуноҳ халқини қирғин қилишига шубҳа йўқ. Ана ўшанда Ғарбнинг бу режимга қандай муносабатда бўлишини кузатиш жуда-жуда қизиқ бўлади¸ дейди “Ўзбекистоннинг унутилган қўзғолони” мақоласи муаллифи¸ америкалик минтақашунос тарихчи Дана Абизайд.
Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар саҳифаси
муаллиф: Ozod қаердан: Vodiydan
30.03.2011 17:56
golib....sekretniy shahar
26.03.2011. 13:33 va alamzada sunnatullo kabi fikrlovchilarga.

Qizil imperiy o'rta osiyoga bostirib kirganda ruslarga qarshi, DININI, AHLU-AYOLINI, VIJDONU, OR-NOMUS, VATANNINI himoya qilib, shu muqqadas yo'lda jon bergan zotlar ( sunnatullani tili bn aytganda ,,bosmachilar ,,) aksari vodiydan chiqqan.

Bugun tong otarda yuragim jo'shti,
Bezovta o'ylarim siz tomon ko'chdi.
E'rgashbek, Muhammadaminbek(Madaminbek) mardlarning boshi,
Sizni e'slab tinmas ko'zimning yoshi.

Sizni unutdilar, sizni sotganlar,
G'aflatda yotganlar, toshdek qotganlar,
Harom-harichlarga chunon botganlar,
Amal,mansab deya ayolini sotganlar.

Unutib bo'larmu sizdek zotlarni,
Vatan deya sapchip turgan uchqur otlarni.
Vatandan quviymiz insholloh!,
Zolimga yon bosgan, tili boshqa, dili yodlarni.(maddohlarni.)
* * *

Farg'ona deyilsa bas, g'anim dili g'ashlanur,
Chunki erk uchun kurash Farg'onadan boshlangan.
Insholloh Farg'onadan boshlanur.
Kuch va qudratimizdan chinqirar,
Diktator, Zolimga ko'zu- qoshlar.(yugurdak, uzunquloq, qonho'r jallodlar)






Жавобан

муаллиф: АСЛ қаердан: УЗОКЕР
31.03.2011 15:57
ФАРГОНАДАНМАН аждодим бой босмачилардан буган фахрланаман улардан.Шу десангиз илтимос Тошкетга каратилган уларди оёкка тургазадигон шерлариз борми.ЁКИ кийналган факат водийми.

муаллиф: АСЛ қаердан: УЗОКЕР
30.03.2011 15:45
Мен сабр клилар деб огиз очмайман лекин кузголонгаям хайрихохлигим йук,буса Тошкентда бусин Водийдамас.Украинада булди президентлари алмашди фойдаси кай даражада.Ирокда Хусайн даврида 1ор марта терорчилик ёки фукоролар уруши булмаган экан.Йикитишди хозирги ахволини куриб кусгин келади.Хиндистон мустакиллигидан сунг бу даражага неча йилда эришди.кушни покистондачи бошкарув нечтасини кулига утди нима биздан кура яхшими уларда.Европага умуман караманглар уларга ухшаш учун кушни давлатлар билан яхши окибат керак уларга ухшаб биздачи козок,киргиз,узбек,тожик туркман окибат кандай.21йил ичида камида 10марта махаллада дамком алмашди хаммаси 1-1идан зиёда чунтагини уйлаш буйича.ИАКям тилламасу хуш урнига ким бор ёзилар совет даврини курмаган шунга ухшаб колмейдиган одам борми.Тасаввур клилар жанг кетяпти ливияга ухшаб афгон тарафдан акш киргиз,тожик тарафдан руслар тошкентдан козоглар менимча кузлари 8та булиб кутишяпти негаки руслар тинчгина УЗБни карзга ботиролмаяпти. Тожик танишларим узларида булган урушни хозиргача коралашади нимага? Бир вактлар хар бир махаллада 2-3та тегирмон ишлаган нимага хозир ишламаяпти шу тегирмонлар участкаларга бугдой экишарди одамлар хозир нега экишмай куйишди?
Жавобан

муаллиф: Asadulloh қаердан: O'zbekiston
30.03.2011 19:19
UZOQER lik aka siz inqilob deganda qurolli qo'zg'olonni tushunyapsiz shekili. Qurolsiz ham inqilob qilsa bo'ladi. Yurtimizga bahor kelib kunlar ham isib qoldi. Hammamiz yoshu-qari oppoq liboslarni kiyib,( ur,teb, sindir, o't qo'y demasdan) bir kunni belgilab butun o'zbekiston aholisi viloyat va shahar markazlariga yigilib tinch namoyish o'tkasak bo'ladi. Bu bn Hukumat hech qanday qarshilik ko'rsatmaydi yoki qon to'kilmaydi deganimas . Har holda qurolli qo'zg'alon bn buni farqi bor kamroq qon to'kiladi. Vatanimiz Sizni nazaringizda tashqaridan qaraganda tinch ko'rinayotgandir lekin, vaziyat siz tassavur qilgandan, sof islom aqidasi bn qaraganda ancha og'ir. Hijobga, diniy ilim olishga va diniy ilm o'rgatishni ta'qiqlanishi, islom va musulmonlarga qarshili ochiq oydin ko'rinib turibdi. Musulmon kishi sifatida haq-huquqlarimizni talab qilishlikka haqqimiz bor. Zulmga rozi bo'lishlik, zulmdir. Diktator zulm qilayotganligi hammaga ravshan. Karimov tahtdan qulasa qanchdan-qancha beayb qamalgan insonlar ozod bo'ladi. O'rniga bundan zolimi keladimi, yo'g'mi bunisi ollohni o'zi biladi. G'aybga imon keltirganlar bu haqda tortishmaymiz.
O'zbekistonda hamma qishloqda 2-3 tegirmon ishlab turibdi. Hamma bug'doy etishtiryapti lekin, baraka yo'q. Ollohni dinidan uzoqlashib ketganimizdanmi, birovni haqqidan qo'rqmaganligimizdandur, boylar zakot bermay qo'yganligidandur, olloh bilguvchidir.
Жавобан

муаллиф: АСЛ қаердан: УЗОКЕР
31.03.2011 15:48
АСАДУЛЛОХ акаев иштонини ечмасдан бакийвди куйишди у улгурди иии кигани утинбоевани нима курсатаркин билмадим.Тан олин шахар одамларидан кура оддий кишлок одамлари ичкиликка нашага муккасидан кетган.Давлат огзидан мажбурий куймаётир ёки чукур илм керакмас буни килмасликка.Призидентимиз хам чичворяптику лекин халкимиз хам оппогмасда.ХАЖОЖни эсланг онаси тартибга чакиргани онасига берган жавобини.Советти сувини ичганлар куримагунча узгартириш кийин тузумди.

муаллиф: TINIQFIKRLOVCHI қаердан: SHARTMAS
30.03.2011 13:14
ODAMLARNING ENG YOMONI, ADOLATNING O'RNIGA ZULM QO'LLAGANLARIDIR, KIMKI QANCHALIK QATTIQROQ ZOLIM BO'LSA ATROFIDA QO'RIQCHILARI SHUNCHALIK KO'PROQ BO'LADI. ADOLATLI INSON QO'RIQLANISHGA MUHTOJ BO'LMAYDI. SHUNDAY EKAN, MANA BUGUN KARIMOVNING QO'RIQCHILARINING QANCHALIK KO'PLIGI VA QANCHALIK QUROLLANIB OLGANLIGI BU ZOLIMNING QANCHALIK DARAJADA PAST TUBAN ZOLIM EKANINI YAQQOL DALILIDIR. ULAR HECH QACHON O'ZINING ZOLIMMAS EKANINI TASDIQLAB BEROLMIDI. ADOLAT HECH QACHON QO'RIQCHIGA MUHTOJ BO'LMAYDI, JAMIYATDA QO'RIQCHINING KASBI NO O'RIN KASBDIR, BU BO'LMASLIGI KERAK. MANA ENDI BUTUN DUNYODA ZOLIMLAR TARAFIDAN O'Z QO'RIQCHILARIGA KETAYOTGAN MAOSHLARNI HISOBLAB TASAVVUR QILAVERING. BU QO'RIQCHILARGA KETGAN OYLIK PULLARINI EVAZIGA BUTUN BOSHLI DAVLAT QURIB VA BU DAVLATGA BUTUN DUNYODEGI MUHOJIRLARNI JOYLASHTIRSA BO'LADI

муаллиф: TINIQFIKRLOVCHI қаердан: SHARTMAS
30.03.2011 13:08
ming afsuslar bo'lsinkim, 70 yillik sovet ittifoqining dahriylik, yaratuvchini inkor qilib "bu odamzod maymundan tarqagan" degan bir davdan keyingi mana bu 20 yillik davr ham bizga islomni mashara qilingan dindorlarni tor-mor qilingan bir jamiyat bo'ldi. shuning uchun ham bugun halqlar dinni yomon ko'rishadi. bu soqol qo'ygan hijobga o'ralganlar yomon odamlar degan buzuq mafkurani mana shu hudosizlik davrlari bizga olib keldi. Ey insonlar sizlar nima uchun o'z sizlarga Alloh bergan aqldan kelib chiqib qaramaysizlar dunyoga? nima uchun mana shu hukumatning ko'zi bilan qaraysizlar. mana yaqinda men JanubiSharqiyOsiyodagi davlatlarning birida bir Alloh degan kalimani tiliga olmagan budparasga bir savol qildim "sen nima uchun budparas bo'lding, ahir bu to'g'rimasku seni yaratuvching bor seni bekorga yaratmagan hayotda yashashdan muayyan bir maqsad bor imtihondur bu, to'gri yo'lni o'z aqling bilan topa bilmadingmi? bud paras bo'lishlikka va bu yo'lni to'g'ri deyishinga nima asos bor?" desam, ota-bobolarimi shu yo'lda topdim shuning uchun men ham shuda" dedi. javobini kulgililigini qarang! sizlar ham mana shu hukumatning davrida esizi tanigan bo'sez demak shu hukumatning tili bilan "islom bu terror, bu bahhobiylik, bu soqol qo'yib hayotdan mahrum bo'lib majnun bo'lib yashash" deganimas. islom o'z o'zidan ma'nosiga yarasha salomatlik dinidir. islom nafaqat din islom bu butun borliqdir, butun yer kurrasi islom uchun yaratilgandir, olamlar parvardigori odamlarni yaratib islomni ularga shart qildi. demak olamlarning yaratuvchisi eng bilimli va eng hikmatli va qudratli zotning yuborgan hayot nizomi noto'g'ri bo'lib sizlarning karimov yurgizayotgan botil nizom to'g'rimi?

муаллиф: TINIQFIKRLOVCHI қаердан: SHARTMAS
30.03.2011 12:54
haqiqat esa mana bunday: "BUGUN DUNYO HALQLARINING ENG BAHTSIZ, ENG HORLANGAN VA ENG YOMON YASHAB, BUTUN INSONIY HAQ HUQUQLARIDAN MAHRUM QILINGAN HALQ O'ZBEKISTON HALQIDIR. BOSHQA BUTUN DUNYO MILLATLARIDAN VA ELATLARIDAN HAMMA NARSASI KAM BULARNI. HAMMADAN HAM YOMONI MANA SHU BAHTSIZLIKNING EVAZIGA NOROZI BO'LSIHNI O'RNIGA YANA MANA SHU BADBAHTLIKLARIDAN VA HORLIKLARIDAN FAHRLANISHMOQDA" sport, san'at va maishiy ishlab chiqarishlarni evaziga bu hukumat sizlardan aqida va vijdon erkinligini tortib oldi. sizlardan qancha qancha haqlarni avlodlarni jahannamga o'tin bo'lishilarga zamin yaratib berdi. Agarda shu zayilda davom etib shu holatda o'limni topselar ohiratda ham hor bo'lasizlar. aksincha bu zulmga qarshi chiqib o'z haqlaringni va dinu aqidalaringni qaytarib olishni da'vo qilib chiqsanglar yoki g'olib bo'lib maqsadga erishib hammalaring rizqing keng bo'lib qalbing hotirjam bo'lib bahtiyor yashaysizlar yoki shu yo'lda sizlarni ham otib qirib tashlashsa haqiqiy mardlarcha o'lasizlar. mana shu holatda yashab o'lsalaring nomardlarga o'hshab bu hukumat sizlarning jasadingizni hatto tuproqqa ham qo'ymasdan morglarda azolaringizni sotib yuboradi pul evaziga, nahotki to o'lim kelguncha mana shu rejimga rozi bo'lib kutaversanglar

муаллиф: TINIQFIKRLOVCHI қаердан: SHARTMAS
30.03.2011 12:53
. Ey o'zbeklar ko'zingizni oching 100 yil kufrga mute' bo'lib yashagandan 1 kun islomda aziz bo'lib o'tgan yahshi. tinchlik tarafdori ham o'ladi qo'zg'olon tarafdori ham o'ladi, haqiqiy mo'min ham o'ladi sohta MHHti hodimi ham o'ladi, karimov ham o'ladi buni tan olinglar. Uyda berkinib tinchlik tarafdori bo'lib bugungi razillikka rozi bo'lib yashash o'limni cho'zib uzoqlashtirmaydi, dovyurak bo'lib bu kufr va zulm rejimiga qarshi kurashish esa o'limni yaqinlashtormaydi. asosiysi qanday va qay holatda o'lish. bu sizlar 20 yildan beri halqlarni sabrga targ'ib qilib keldinglar mana shu 20 yil ichida qanchadan qancha avlod jismonan o'ldirildi qanchasi zo'rlandi (ayollar hususan boshiga ro'mol 'oragan muslimalar nomusi toptalib horlanib najas MHH hodimlari tomonidan homilador bo'lib ketishdi) qanchadan qancha avlod esa manqurt qo'ylarga aylanib ketishdi. biz tarihda kim edik bugun kim bo'ldik. shunda ham yana sabrga chaqiryabsizlarmi bizni. Yetar 20 yillik yo'qotish, agarda qo'zg'olon boshlanib ketsa ishonavering adolat tarafdorlari davlat to'ntarilishi tarafdorlari ko'proqdur "vatanparvar"lardan ko'ra, bugun karimovni qo'riqlayotgan ko'pchilik hususan armiya MHH IIB va boshqa muassasalarning hammasi zo'mdirlar bular, pul uchun yashashmoqda bularda aqida iymon va insof yo'qdur, mana shulargina qo'zgolonni oldini olib turishibdi, agarda haqiqat va voqelik mana shularga yetib kelsa bularning orasidan ham haqiqat va adolat tarafga og'ib ketadiganlari ko'p chiqadi. bugungi bu karimovning hukumati shunchalik darajada aqlsizki shunchalik darajada "tupoy"ki bugun kelib halqni jar yoqasiga olib keldi, halqni ma'naviy tarzda qaloq qilib ularning qalblariga ham kirib bordi, mana buning mevasi sifatida Imomul Buhoriy Horazmiy va Termiziylar chiqqan yurtlardagi qiz ayollar o'zga yurtda fohishabozlik qilishmoqda. toshkent ko'chalarida bazi biz tasviriy oynalarga ko'zim tushgandi ularda "BIZ HECH KIMDAN KAM EMASMIZ VA KAM BO'LMAYMIZ HAM" deb yozilgan edi. buning qanchalik kulgili ekanini bir tekshirib ko'rmaysizlarmi ahir.

муаллиф: TNIQFIKRLOVCHI қаердан: SHARMAS
30.03.2011 12:51
Bugun bu maqolaga eng ohirgi hulosaviy va yakuniy sharhimni yozaman, shuning uchun hurmatli "ozodlik"chilar iltimos sharhimni albatta chop etinglar;
Bu sharhda mana shu yerda sharh qoldirgan ko'pchilikka javob topiladi, va maqolaga aniq lo'nda va yaqinroq javob ham qilinadi. To'g'ri bugun O'zbekistonda qo'zg'olon patenciali ancha kuchayib qolgan ayni payitda "antiqo'zg'olonchilar" ham kam emas. kim kuchli kim kuchsiz ekanini faqat Alloh biladi va kim g'olib bo'lishini ham Alloh biladi. biz faqat tahminga suyangan holatda shuni aytamizki: bugun O'zbekiston ichida va tashqarisida yashovchi umum o'zbek halqining sanog'i 30 millonga yaqindir, mana shu 30 mlndan deyarli 70%i o'zbekistonning ichida yashaydi hozir qolgan 30% ning qoq yarmi boshqa davlatlar fuqaroligiga mansub bo'lib qolgan yarmi esa dunyoning boshqa chet davlatlarida kimisi dunyo orqasidan kimisi esa hijrat tufayli yurishibdi. endi mana shu 30 mln o'zbekning qanchasi qo'zg'olon tarafdori degan savol tug'iladi. tahmin 55-60% o'zbek qo'zg'olon tarafdori bu degani o'zbekistonda hozirgi karimovning hukumatiga rozi bo'lib yashayotgan tinchlik tarafdorlarining soni 30 mlndan bor yo'g'i 12-13 mlnni tashkil qiladi, endi bulardan to'q yashayotgani atigi oshib borsa 5%, vAllohu a'lam. qolgan 95 % o'zbek och va yalong'och. dardini kimga to'kib solishni bilmaydi. shunday ekan jumladan albatta biz ham qo'zg'olon tarafdorimiz, bilib qo'yinglar qo'zg'olonning orqasida yorug; hayot yotibdi, hayrullo hamidov kabi olim ulug' halq yetakchisi kabi brodarlarimizni qutqarish yotibdi, millonlagan och halqlarni ta'minlash yotibdi, bu o'tgan 20 yil mobaynida karimov qamoqlarida o'ldirilgan va 2005 yil andijonda 5000 begunoh aholining o'ldirilganligi uchun bulardan qasos olish yotibdi.
Жавобан

муаллиф: АСЛ қаердан: УЗОКЕР
30.03.2011 16:07
Биродар русларди гапи ленин хам о халким очсан ялангочсан бу императорди йикитиш керак халкни уйламайди деб рев-я килган эган.Атак шу пайтгача охирги имератор давридагичалик тез юксалиш ва кам ичкилик ичиш даражаси руй бермабди.Хозирда эса бу ленин,сталин уларди оч-ялангоч халкини уйлаб килган рев-яю сиёсатини коралашгани-коралашган.Шу вокеа булмаганда шу даражада яшамас эдик деб.АТИГИ бир дона давлатти курсатилар рев-дан сунг шакалатда яшаётган халкни.

муаллиф: зокир қаердан: россия
30.03.2011 01:01
горбачев сссрни куролсиз парчалади тузум екмаса еки жабрланган булсангиз кузгалон килиш шарт эмас .сабабини узингиздан изланг.хозир хаммага кийин .ким дарбадар..ким мардикор.. лекин узбекистон тугилиб усган ватанимиз .ватандошлар кон тукмайлик ватанда .жаннатмакон улкамизни асрайлик террордан.исломда хам террорга йул йук.дуппини кулга олиб уйлаб акл миннаан иш килайлик.гина кудратни унитайлик. она тупрогимизни булгамайлик.сабр килсанг гуродин холво пишур бе каноат уз оегидан йикур. хх хаммаси яхши булади.ассалому алайкум ва рахматуллоху ва барокотух
Жавобан

муаллиф: Zokirga
30.03.2011 11:44
Sen o'hshaganlar sabr qilaverib 20 yildan beri qanchadan qancha avlod karimovning qamoqlarida o'lib ketdi. Sen borib boshqalarga sabr haqida dars bergin. O'zbekistonning bu zulmlariga sabr qilishlikka targ'ib qilish sen uchunmas. bu o'zbekistonni jannatmakon dedingmi? sen Allohning mo'min bandalari uchun tayorlab qo'ygan jannatga iymon keltirmaganga o'hshaysan. Avval iymon keltirib islomni qabul qil, keyin esa senga sabrning haqiqatini va qaerda qo'llanishini senga tushintirib beraman

муаллиф: IBODULLOH қаердан: U.S.A
29.03.2011 20:26
Otabek birodar bormisiz ? sogindik ku sizni Assalomu alaykum va raxmatullohi va barokatu . OLLOHning yolida sobit qadam boling birodar . OZODLIK xaqigaham duo esdan chiqmasin OLLOH ularning saflarini OZIdan qorqadigan bandalari bilan toldirsin amiyin !
Жавобан

муаллиф: Отабек қаердан: Дадажонов
30.03.2011 04:02
Baaлайкум ассалом! Биродар, худога шукр, яхши юрибман, ишларим купайиб кетди, шунинг учун хам инетга кам кирябман! Узингиз хам сог саломат экансиз, жуда хам хурсандман! Сизни Оллохни панохига топширдим!!! Биродар, Сунаттилло халиям узгармабди-а??? Хааа, одамда сал булиши керак экан! Шунча одамларга, ёлгон гапириш осон эмас!

муаллиф: Аноним
29.03.2011 19:39
Суннатилло каби фикрлайдиганлар фатал ва хеч бир мантикка тугри келмайдиган мантиксиз одамларгина узича оммани тинчлантирмокчи булади.лекин галаен булиши аник!
Шарҳлар саҳифаси