Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:04

Берлин Норов билан сиëсий маҳбуслар ҳақида гаплашди


Норов Ўзбекистондаги сиëсий маҳбуслар
Норов Ўзбекистондаги сиëсий маҳбуслар

Немис расмийларининг Норов билан суҳбати Ўзбекистон халқ ҳаракати Берлинда ўз илк қурултойига йиғилган кунда бўлиб ўтди.

24 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири муовини Владимир Норов ишчи ташриф билан Берлинга келди.

Норов айни куни Германия канцлери маъмурияти ва Германия Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди.

Германия ташқи ишлар вазирлигида Норов давлат котиби Корнелиа Пепер (Cornelia Pieper) тарафидан қабул қилинди.

Шунингдек Норов Германия ҳукумати инсон ҳуқуқлари идораси бошлиғи Маркус Лўнинг (Markus Löning) билан ҳам учрашди.

Германия Ташқи ишлар вазирлигидаги манбанинг Озодлик мухбирига билдиришича¸ учрашув чоғида Маркус Лўнинг Владимир Норов диққатини Ўзбекистон қамоқларидаги 13 нафар ҳуқуқ фаоли¸ хусусан Солижон Абдураҳмонов ва Аъзамжон Турғунов тақдирига қаратган.

Озодлик мухбирининг Берлиндан хабар қилишича¸ Солижон Абдураҳмонов сурати туширилиб "Ўзбек журналисти ҳақ сўз учун қамоққа олинади!" деган шиор осган автобус Владимир Норов ташрифи куни Германия пойтахтини кезиб юрган. Бу юришни Германиядаги инсон ҳақлари ҳимояси билан шуғулланувчи гуруҳлар ташкил қилган.

24 май куни Берлинда тўпланган Ўзбекистон халқ ҳаракати раҳбарияти Норовни ўз қурултойга таклиф қилган эди¸ аммо Норов бу таклифни инобатсиз қолдирди.

Норовнинг ташрифи Германия парламентидаги тўрт депутат тарафидан танқид қилинди.
XS
SM
MD
LG