Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:21

Озарбайжонда Ҳусни Муборак ҳайкали олиб ташланди


Хирдалан шаҳар аҳлини кунда кузатиб турган Муборак ҳайкали ими-жимида олиб ташланди.
Хирдалан шаҳар аҳлини кунда кузатиб турган Муборак ҳайкали ими-жимида олиб ташланди.

Озарбайжон ҳукумати ҳокимиятдан ағдарилган Миср президенти Ҳусни Муборакка ўрнатилган ҳайкални олиб ташлади. Шунингдек Муборакнинг рафиқаси номи берилган мактаб номи ҳам ўзгартирилди.


Озарбайжон ҳукумати мухолифат чақириғини инобатга олиб, пойтахт Боку яқинидаги Хирдалан шаҳарчасида ўрнатилган Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборакнинг ҳайкалини олиб ташлади.

Муборакнинг ўрнини эгаллаган қадимий мисрлик.
Тўрт йил олдин ўрнатилган ҳайкал сешанба куни кечқурун демонтаж қилиниб, ўрнига чордана қуриб ўтирган қадимий мисрликнинг ҳайкали ўрнатилди.

Муборакнинг рафиқаси Сузаннанинг номи берилган Хирдалан шаҳридаги ўрта мактабнинг номи ҳам “Миср мактаби” деб ўзгартирилди.


Муборак ҳайкали Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг буйруғига кўра олиб ташландими, йўқми ҳозирча номаълум қолмоқда.

Маҳаллий ҳокимият расмийларидан бири Фикрат Оруев ҳайкал Мисрда раҳбарият ўзгаргани учун олиб ташланганини маълум қилди.

Мисрда демократия тарафдорлари исён кўтариб, Муборакни ҳокимиятдан ағдарганидан кейин унинг ҳайкалини олиб ташлашга эҳтиёж туғилгани айтилмоқда.

Феврал ойида Ҳусни Муборак истеъфога чиқишидан бир неча кун олдин бир гуруҳ озарбайжонлик ёшлар ҳайкал олдига йиғилиб, мисрлик намойишчиларга бирдамлик изҳор қилган эди.

Ёшлар Алиев режимига норозилик билдирганидан кейин полиция томонидан дарҳол тарқатиб юборган эди. Ўша пайтдан бери Ҳусни Муборакнинг ҳайкали ва мактаб полиция ходимлари томонидан қўриқланаётган эди.

Айни пайтда Хирдалан шаҳрида яшовчи оддий фуқаролар Ҳусни Муборакнинг ҳайкали олиб ташланганидан мамнун эмас.

Озодлик мухбири билан сўзлашган қариялардан бири ҳайкал бузилишини қўллаб-қувватламаслигини айтди.

- Бу шунчаки ҳайкал. Дунёда минглаб ҳайкаллар бор. Бунинг кимга оғирлиги тушяпти? Ҳайкалда ким тасвирланганининг нима аҳамияти бор,- дейди озарбайжонлик фуқаро.

Айни пайтда, 8 июн куни Сербия пойтахти Белградда Озарбайжон Президентининг отаси Ҳайдар Алиевга ҳайкали очилди.
XS
SM
MD
LG