Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:48

Озарий офицерлари коррупциядан шикоят қилди


Озарий армиясининг бир йиллик бюджети 3 миллиард доллардан ошиқроқдир.
Озарий армиясининг бир йиллик бюджети 3 миллиард доллардан ошиқроқдир.

Озарбайжон армиясининг уч офицери Youtube.com портали орқали президент Илҳом Алиевга видеомурожаат йўллашди.


Озарбайжон армиясининг уч офицери - капитан Рамин Қосимов¸ лейтенант Асгар Асгаров ва уоррент-офицер Шаҳлар Ризаев Youtube.com портали орқали ўтган ой мамлакат президенти Илҳом Алиевга видеомурожаат йўлладилар.

Зобитлардан президентга видеомурожаат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:23 0:00
Бевосита линк



Ўз мурожаатида офицерлар Озарбайжон қуролли кучлари ичидаги коррупция ва давлат мулкини талон-тарож қилишлик ҳолларига алоҳида эътибор қаратилишини сўрадилар. Ўз даъволарига далил сифатида улар ҳарбий баракларнинг офицерлар маблағи ҳисобидан таъмирланаëтгани¸ ҳарбий транспорт воситалари учун эҳтиëт қисмлар сотиб олишга ҳам офицерлардан пул талаб қилинаëтганини келтирдилар.

Бу видеомурожаатга муносабат билдирган Озарбайжон Мудофаа вазирлиги¸ ҳозирда унда қўйилган айбларнинг тафтиш қилинаëтганини билдириш билан чекланди¸ холос.

Айни пайтда¸ Озарбайжон жамотчилиги ва мустақил кузатувчиларни армиядаги коррупция ҳақида президентга мурожаат қилишга ботинган уч оддий офицер тақдири хавотирга солмоқда.

Бакудаги Доктрина ҳарбий тадқиқот маркази раҳбари Жасур Сумеренлининг Озодликка айтишича¸ офицерлар шикоятида келтирилган ҳолатлар қолиб¸ уларнинг ўзига қарши жиноий иш очилиш эҳтимоли баландроқдир.

Зотан¸ Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Вагиф Маммадов¸ президентга мурожаат қилган офицерлардан бири Рамин Қосимовга қарши ўз назоратидаги икки аскарга жисмоний шикаст еткизганлик айби билан тергов жараëни бошланганини билдирди.

Ўз баëнотида Мудофаа вазирлиги расмийси¸ капитан Қосимовни ўз қўл остидагиларни президентга мурожаатга қўшилишга мажбурлаганликда ҳам айблади.

- Лейтенант Асгар Асгаров ва уоррент-офицер Шаҳлар Ризаевлар фақат Қосимовнинг буйруғига бўйсунишган. Улар нима бўлаëтганини тушуниб ҳам етмаган¸ деди Мудофаа вазирлиги расмийси журналистлар билан учрашув чоғида.

Озарбайжондаги мустақил нашрларнинг билдиришича¸ президент Илҳом Алиевга мурожаат қилган учала офицер яқинларига нисбатан тазйиқлар бошланган¸ аммо Мудофаа вазирлиги бундай хабарларни инкор этди.

Уч озарий офицерининг видеомурожаати¸ таҳлилчиларга кўра¸ Озарбайжон армиясида сурункали касалга айланган коррупция ва ноқонуний ҳатти-ҳаракатларнинг нақадар кенг кўламли ҳодисага айланганидан берилган жиддий огоҳлантирувдир.

Йиллик бюджети 3 миллиард 300 миллион АҚШ доллари бўлган озарий армиясида ҳукумат сарф-харажатларининг 20 фоизидан кўпроғини ташкил қилувчи шунча пулнинг қайга кетаëтгани устидан рисоладагидай назорат йўқ¸ дейди озарбайжонлик ҳарбий таҳлилчи Жасур Сумеринли Озодлик билан суҳбатда.

- Мамлакат ҳарбий харажатлари йилдан-йилга ошиб бормоқда¸ аммо улар мутлақо ижтимоий соҳага йўналтирилмасдан қолмоқда. Халқаро стандартларга кўра¸ ҳарбий харажатларнинг камида 30 фоизи аскарларнинг кийим-кечаги¸ овқати ва ойлигига сарфланиши лозим. Ижтимоий муҳофазага асосланган армияларда¸ бу харажатлар 40-50 фоизгача боради. Аммо озарий армиясида бу бор-йўқ 10 фоизга етар-етмасдир¸ дейди Сумеринли.

Жорий йил бошида президент Илҳом Алиев давлат тизимларидаги порахўрликка қарши кенг кўламли кураш бошланганини эълон қилди; бу ташаббусдан сўнг мамлакатдаги ҳар бир идора коррупцияга қарши кураш йўриқномаларини ишлаб чиқди. Мудофаа вазирлиги эса¸ бу ташаббусга қўшилмади ҳам.

Бугун Озарбайжон армиясига ажратилаëтган улкан маблағнинг қайга кетаëтганини назорат қилувчи бирор тизим йўқ ва шу боис ҳукумат уч офицер видеомурожаатидан катта миқдордаги талон-тарожликни тўхтатиш учун асос сифатида фойдаланиши лозим¸ дейди Доктрина ҳарбий тадқиқот маркази раҳбари.

Маркази Берлинда жойлашган Transprency International ташкилотинигн 2010 йилги хулосасига кўра¸ коррупция даражаси жиҳатдан Озарбайжон дунëдаги 178 давлат рўйхатининг 134-поғонасига¸ яъни коррупция кенг илдиз отган мамлакатлар сафига қўйилди.
XS
SM
MD
LG