жума, октябр 31, 2014 маҳаллий вақт 15:28

Ўзбекистон

Хайрулла қамоқда қўшиқ ëзмоқда

Хайрулла Ҳамидовнинг қамоқхонада ëзган янги қўшиғи "Озодлик қадрини бизлардан сўра!" деб аталади.

Мультимедиа

Аудио
Абдулла Искандар

Қизилтепа қамоқхонасида жазо ўтаëтган диний воиз ва футбол шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов ëзган матн қўшиққа айланди.

Тақдир тақозоси билан айни қамоқхонада жазо ўтаëтган Зойир исмли хоразмлик ашулачи Хайрулла Ҳамидов ëзган мисраларни қўшиқ қилди.

Дийдорни соғинган кўзлардан сўра.
Озодликнинг ўзи катта бахт экан,
Озодлик қадрини бизлардан сўра.


"Маҳкум Хайрулла Ҳамидов Қизилтепа қамоқхонаси клубида режиссëрлик қилади, қамоқдаги маҳбусларни қайта тарбиялашга қаратилган тадбирлар уюштиради", дейди унинг онаси Муқаддас опа.

Бундан олдин Хайруллани қамоқхонада кўриб келган рафиқаси Озодлик билан суҳбатда¸ унинг қамоқ саҳнасида спектакллар қўйиб, маҳкумларни мутааассир қилаëтганини билдирган эди.

Бундай спектаклларда наркотикларнинг зарари танқид қилиниб, уларга мубтало бўлганлар аҳволининг кўрсатилгани айтилади.

Наркотиклар савдосида айбланиб қамоққа тушган хоразмлик ҳофиз Зойиржоннинг  маҳбус Хайрулла Ҳамидов билан “ижодий ҳамкорлиги” жазо муассасаси тарбиявий режасига уйғун экани айтилади.

Бу ижодий ҳамкорлик меваси сифатида “Озодлик қадрини бизлардан сўра” деган қўшиқ вужудга келган.

Рамазон ҳайити арафасида Қизилтепадаги қамоқхонага бир гуруҳ зиëли ва артистлар тарғибот тадбири ўтказиш учун боришди. (Бундай тадбирлар ўтказиш анъанаси совет давридан бери бор. Али Ҳамроевнинг “Ким жинни” филмида ашулачи Фахриддин Умаровнинг Қизилтепа қамоқхонасидаги маҳбуслар олдида концерт бергани тасвирланган.)

Ўша тарғибот тадбирида бўлганлардан бири биз билан микрофонсиз суҳбатлашди.

- Биз тадбир давомида Хайрулла Ҳамидов билан учрашдик. Кичкинагина, бир бурдагина бўлиб қолибди, деди суҳбатдош.

Тадбир қатнашчилари “Озодлик қадрини бизлардан сўра” деган қўшиқни қамоқ клубида Зойиржон ижросида эшитишган.

Кейин тадбир иштирокчиларидан бири бу қўшиқ ëзилган чипни  ўз мусиқа асбоби ичига яшириб олиб чиқишга муваффақ бўлган - шу тариқа бу қўшиқ  Озодлик радиосига етиб келди.

Бир қарашда Ўзбекистон режими қуюшқонига тўғри келадиган, маҳбусларни инсофга чақириб, очиқда юрган фуқароларга “Озодлик қадрини билинглар” деган мужда йўллайдиган насиҳатли дийдиë қўшиқ бу.

Аммо бу қўшиқни яширинча ташқарига олиб чиққанларнинг айтишига кўра, бу қўшиқ тарқалишини Қизилтепа жазо муассасаси ходимлари сира исташмаган.

- Биз чиқаëтганимизда роса тинтув қилишди. Ҳатто кўрган- кечирганларимизни айтмаслик ҳақида тилхат ҳам олишди, дейди суҳбатдош.

Қўшиқни қайта тинглаш мобайнида турма ичидаги кайфиятни англагандай бўламиз.

“Бизлар асирмиз –сиз эса озодсиз” деган жумлалар қайта-қайта такрорланган сайин ўзбек маҳбусларининг ҳузун тўла ҳаëти кўз ўнгимизга келади.

Дарвоқеъ, қамоқхонадаги “тадбир” иштирокчиси Хайрулла Ҳамидовнинг “лохмач” лар тарафидан калтаклангани ҳақида ҳам айтди.

Қамоқда қўшиқ куйлаш рус аристонларига хос ҳолат. Бу қўшиқларда бўйсунмас маҳбуслар улуғланади, турма нозирлари ва уларнинг югурдаклари қораланади.

Чор даврида қамоққа олинган ўзбеклар ҳам қўшиқлар куйлашган.

“Қарғалар учса қарайлик¸ Марғилоннинг йўлига” қўшиғи, чор қамоқхонасидан чиққан нола бўлиб бугунгача етиб келди.

Аммо мустақил ўзбек қамоқхонаси маҳсули экани айтилиб Хайруллага нисбат берилган бу қўшиқда очиқ қаршилик руҳини кўрмаймиз. “Атони қадрини билгил, анони қадрини билгил” йўлидаги насиҳат қўшиқ.

Аммо бу қўшиқ мисралари тагига кўмилган кайфият боис бу ашулани сиз билан баҳам кўрдик.

Нолибан, бошингни деворга уриб¸
Дийдорни соғинган кўзлардан сўра.
Озодликнинг ўзи катта бахт экан,
Озодлик қадрини бизлардан сўра.

Хотиржам ичасан уйда чойингни,
Аëлинг тўшайди тунда жойингни¸
Бизлардек лойлама умр сойингни¸
Озодлик қадрини бизлардан сўра.

Қўлингга сув қуйса эркатой қизинг¸
Ўғлинг сочиқ тутар артгани юзинг¸
Қучоғингда порлар тунда юлдузинг¸
Озодлик қадрини бизлардан сўра.

Ота-онанг ҳаëт дуосини ол¸
Кеч бўлмай аларнинг ризосини ол¸
Бизлар асир бўлдик, озод юрақол¸
Озодлик қадрини бизлардан сўра.
Хабар, фото ва видеоларни ОЗОДЛИКка +420 724 971 539 WhatsApp ва Telegram орқали юборинг!

Озодликнинг жонли мулоқотларида душанба ва чоршанба кунлари Тошкент вақти билан соат 19:00да OzodOvoz, OzodSkype ва Ozodlik Online Skype манзиллари воситасида қатнашинг!

Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

Xabar, foto va videolarni OZODLIKka +420724971539 WhatsApp va Telegram orqali yuboring!

Ozodlikning jonli muloqotlarida dushanba va chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00da Ozodovoz, Ozodlikonline va Ozodskype Skype manzillari vositasida qatnashing!

Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.

Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар саҳифаси
муаллиф: Аноним
07.09.2011 03:13
Бунақа зўр супер-мупер қўшиқ дунëда йўқ. Ичи тўла ғиж-ғиж маъно. Ҳудди олтину жавоҳир тўла сандиқ ҳазина. Ҳазоинул маоний. Шундан келиб чиқиб бу қўшиқни Оскар¸ Нобел¸ Эмми¸ Олтин айиқ¸ Олтин шер¸ Олтин палма бутоғи¸Ника¸Олтин минбар¸ Ниҳол каби мукофотларга тавсия қилиш керак.

муаллиф: УМАР қаердан: Узбекистон
04.09.2011 19:07
АЛЛОХДАН ХАММА МАЗЛУМЛАРГА НАЖОТ БЕРИШИНИ СУРАЙМАН ВА ХУСУСАН ШУ МАН УЧУН УСТОЗ БУГАН ХАЙРУЛЛОХ АКАНИ ОЙЛА АЗОЛАРИГА САБР ТОКАТ СУОАБ КОЛАМАН.ИНШААЛЛОХ ЁРУГ КУНЛАР ЯКИН !!!

муаллиф: umar қаердан: oyagdan
02.09.2011 18:29
Alloh mazlum va mazlumalarga najot bersin zolimlarga ozi kifoya qilsin ular ustida qudratini korsatsin

муаллиф: шарт эмас қаердан: Ош
02.09.2011 11:42
Мумин мусулмон учун бу дунё кафас
Кофур фосик учун бу дунё жаннат
маъносини чаккан инсон билади бу сузни

муаллиф: ХОЛИСЛИК қаердан: САРИ
02.09.2011 03:10
Биродаримизи акли етибди шекилли.Бу узбек халки учун кузини очаман деб шундай кора кунга тушиш хозирги совет хукумати даврида бир сум пулга арзимайдигон иш эканига.ОЛЛОХ жонини саклаб озодликка чикаришса келажакда хам бу билимлари керак булар оми халкни кузи очилганда.Бундок уйлаб куринглар эсини таниганидан буён халолу-харомни билмай йеб-ичиб кунгилхушлик килиб утирган кайси амлдорга ёкади.Бир ёш болани акл ургатиб тартибга чакиргани.Хали бор анчела бор УЗБда халкка карши гапиришга ХА АМАЛДОРГАМАС халкка карши акл ургатгани,кузини очтиргани.

муаллиф: Abu abduuloh қаердан: moskva
02.09.2011 01:43
she'r odamilikni eslatdi Ollohdan mahbusni tezroq ozod bolishini sorayman

муаллиф: Ozodbek қаердан: USA
02.09.2011 00:01
Assalomu Alaykum ozodlik sahifasi sizlarga katta rahmat shunday malumotlarni bizlarga yetkazib berayotkanilarga. Hayrulla aka Hamidovga kelsak u inson XXI asr Buhoriysi, yoki asrimiz Hasan Basriysidur. U kishi zolim podshoxga qarab haqiqatni aytgan insonlardan biri. Inshoalloh Hayrulla akaga Olloh nusrat beradi. Olloh u kishini iymonlarini yanada mustahkam qilishini biz ham Ollohdan so'rab qolamiz, Zolim Karimovga esa yaqin orada Qaddofiyning boshiga tushgan kunlaridan ham og'ir kunlar tushushiga ishonchimiz komil. Yana bir bor sizlarga katta rahmat Ozodlik!!!!!!!!

муаллиф: Аноним
01.09.2011 13:42
Ассалому алайкум "ОЗОДЛИК"сизларга шундай хайрли ишларингиз учун катта рахмат.Кушик жуда таъсирли чикибди.БУ золимлар уларни озодликдан махрум килганлари билан уларни рухи озод;виждонлари тоза иншоллох уларнинг айблари йук.ОЛЛОХ ТАОЛО тезрок нажот берсин.АМИН

муаллиф: AbdulHakim қаердан: Er
01.09.2011 13:03
"Бизлардек лойлама умр сойингни" - Bu Hayrulloh akaning sheridan bir parcha ekanlligiga ishongim kelmayapti, balkim BIZ deganda uzini nazarda tutmagandir...Chunki bu akani dini sababli qamalgan odam deb bilamiz.
Жавобан

муаллиф: ХОЛИСЛИК қаердан: САРИ
02.09.2011 02:47
Бу дегани кулидан хеч нарса келмайдиган хали бери аник фикри йук халкни кузини очаман деб узингни бевакт хазон килма.Бундай килиб оиладан узок булиш,камига азобланиш бу узбек миллати учун лойик эрмас экан.Жимгина сог юрсанг анави советлар кетгандан сунг балким келажакда керагин тегар дегани.
Жавобан

муаллиф: Аноним қаердан: moskow
06.09.2011 02:47
Йук, ундай хам эмас. Бу билан, биз чекайотган азиятлардан сен ибрат олгин, озодликнинг кадрига етгин демокчи. Мен шуни аник биламанки, иймон нималигини яхши биладиган Хайруллох Хамидов, АЛЛОХ йулидаги бу синовли мусибат учун хеч качон надомат чекмайди. Яна шуни хам айтиб утаманки, АЛЛОХ у кишини сабаб килиб, канчадан канча инсонларни хидоятга бошлади, ва шуларнинг каторида менинг хам иймонимни сайкаллади. Нафакат Узбекистонда, балки купгина узбеклар истикомат киладиган юртларда хам, у кишининг диний маърузалари халкка хизмат килди. Буни Хайруллох Хамидовнинг узи хам яхши билади. АЛЛОХ бу иши учун улкан ажрлар билан мукофатласин, ва хозирги холатига чиройли сабр берсин.

муаллиф: Аноним
01.09.2011 07:37
Хайруллох. Машааллох! Ва биз хайрлашмадик,насиб этса яна озод этилгай..Аммо такдир хар бошда гуе камчи уйнатар экан алхамдулиллах деймиз.Кунгил бозоридан топган хак билан ботил охангидан юрак жумбушга келди.Якиндур у яхши кунлар.Бу беш кунлик кунларда мусулмонларга токатига ва иймонига яраша синок берган яратмишдан сабр сураб коламиз.
Шарҳлар саҳифаси

Озодлик Фейсбукда

.

Тўсиқсиз интернет ва Скайп


Ўзбекистонда "Озодлик"ка Millat.INFO прокси сайти орқали киринг.


Бу адресни яқинларингизга юборинг!


ПРОКСИГА ҲАМ ТЎСИҚ ҚЎЙИЛСА ЯНГИСИНИ ШУ ЕРДА ЭЪЛОН ҚИЛАМИЗ.
 

ОЗОДЛИК радиоси билан исталган пайт Skype орқали боғланинг!

OzodOvoz, OzodlikOnline, OzodSkype

Skype Me™! Add me to Skype

WhatsApp  +420 724 971 539

Озодлик Одноклассникида