чоршанба, сентябр 03, 2014 маҳаллий вақт 04:42

Минтақа

Қирғизистондаги ўзбек мактаблари тақдири савол остида

Ўш шаҳри мэри Мелис Мирзақматов ўзбек мактабларида таълимни қирғиз тилига кўчириш лозимлиги тўғрисида 30 сентябрда баёнот берганидан сўнг қирғизистонлик ўзбекларнинг июн фожеасидан сўнг пайдо бўлган ташвишларига яна бир ташвиш қўшилди. Буни масалага ойдинлик киритиб беришни сўраб Озодликка мурожаат қилаётган тингловчиларнинг кўплиги ҳам кўрсатиб турибди. Мавзуни ўрганар экан, Озодлик мухбири қирғизистонлик ўзбекларнинг мактаб таълими масаласида ташвишланишига асос йўқ, деган фикрга келди. Ҳар ҳолда, ҳозирча асос йўқ...

2010 йил июн воқеаларида Ўшдаги бир нечта ўзбек мактабига ўт қўйилган эди.
2010 йил июн воқеаларида Ўшдаги бир нечта ўзбек мактабига ўт қўйилган эди.

Мультимедиа

Аудио
Сарвар Усмон

Мирзақматов нима деган эди?

КирТАГ агентлигининг хабар қилишича, Ўш шаҳри мэри 30 сентябр куни бундай деган:

“Ўш шаҳридаги ўзбек мактабларида таълим ўзбек тилида олиб борилиши керак. Бу давр талаби бўлиб қолди. Қирғиз тилида олиб бориладиган предметлар тўғрисидаги таклиф Ўш шаҳар таълим бошқармаси билан ҳамкорликда таълим вазирлиги томонидан тайёрланади”.

5 октябр куни эса, Мирзақматов Озодлик радиоси қирғиз хизмати саволларига жавоб берар экан, мана бундай деган эди:

...бундан буён қирғиз-ўзбек, деб бўлинмай, мактабларни фақат мактабгина деб атаб, ўзбек мактабларнинг ҳаммасини қирғиз тилига ўтказиб, кириллица билан лотин ҳарфини бирдай қўйиб дегандай...

Мирзақматов нимани қандай айтган бўлса, шундай келтирдик.

Демак, тумтароқроқ гапининг мазмунига қараганда, Мирзақматов ўзбек мактабларида таълимни 100 фоиз қирғизчага ўтказишни таклиф қилмаяпти.

“Мирзақматов Каримовдан рухсат сўрамоқчи”

Бу ғалати гапни Ўш шаҳар ўзбек миллий-маданий маркази раиси Абдурашид Хўжаевдан эшитдик.

У Мирзақматовнинг тушунарсизроқ баёнотини қандай тушунишини айтиб берди.

- Энди тушунмовчилик бўлаяпти. Шаҳар мэри Мирзақматов айтаяптики, “Бугунги кунда ўзбек мактабни битирган болаларимиз ҳеч қаëққа бориб ўқимайди. Шунинг учун қирғизча ўқиса, Бишкекка борадими, бошқа ерга борадими институтларга кириб ўқиши мумкин. Каримов билан гаплашамиз. Каримов рухсат берса, ўзбекчани ярим лотин тилда қиламиз, аниқ фанларни кириллча ўқитамиз деб” бу ўзининг таклифи бўлган.

Озодлик: Мэлис Мирзақматов “Каримовдан рухсат сўраймиз” дегани аниқми?

- Аниқ. “Рухсат сўраймиз. Биз ҳам ўзбек мактабларини ярим лотинга ўтказайлик. Хоҳлаганлар кейин Тошкентга бориб ўқисин. Қирғизча ўқийдиганлар Бишкекда ўқисин” деган. Унинг ҳам гаплари яхши, тўғри.

Озодлик: Миллий марказ раиси сифатида сизнинг позициянгиз қанақа?

- Тил билган зиëн эмас.

Озодлик: Бу тўғри. Ўзбек мактабларини тўла қирғизчага ўтказиш ҳақида.

- Тўла қирғизча деган гап йўқ бу ерда. Тушунмовчилик бўлиб одамлар бу тараф бўлаяпти. Тўла қирғизча демаяпти. Она тили вба адабиëти, тарих ҳаммасини лотин тилида...

Озодлик: Лотин ëзувида денг.

- Ҳа, лотин ëзувида, дейди Абдурашид Хўжаев.  

Хуллас, Абдурашид Хўжаевнинг айтишича, Мирзақматов таклиф қилаётган формула бундай:

Ўзбек тили, ўзбек адабиёти ва тарих дарслари ўзбек тилида ўқитилади, бу дарсларни ўзлаштиришда лотин ёзувидан фойдаланилади ва лотин ёзувига ўтиш учун Ўш мэри нима учундир бошқа давлат – Ўзбекистон президентидан рухсат сўрамоқчи (?!)

Тил, адабиёт ва тарихдан бошқа барча предметлар қирғиз тилида, кирил ёзувида ўқитилади.

Хўжаевдан ўз позициясини билдиришни яна бир бор сўрадик.

Озодлик: Сизнинг позициянгиз қанақа?

- Менинг позициям ҳозир аниқ эмас, дейди Ўш шаҳар ўзбек миллий-маданий маркази раиси Абдурашид Хўжаев.

“Мен шахсий фикримни айта олмайман ”

Мавзуни ўрганар эканмиз, Ўш шаҳридаги ўзбек мактаблардан бирининг директорига ҳам бир неча савол билан мурожаат қилдик.

Озодлик: Ўзбек мактабларини қирғиз тилига ўтказиш бўйича амалий чоралар бошландими ëки бу фақат гап даражасидами?

- Ҳозирча ўтганда бу бир оғиз гапириб қўйилди катта мажлисда омманинг ичида. Амалга ошгани йўқ. Энди менинг ўйимча ота-оналар ҳам бу йилги нима бўйича опрос юргизганимизда, ҳозирча маъқуллик бергани йўқ ота-оналар. Бизга ҳам мажбурий давление деган нарсалар йўқ ҳозир.

Озодлик: Умуман шу ғояга сизнинг шахсий муносабатингиз қандай? Ўзбек мактабларида ўқишни қирғиз тилига ўтказиш ғоясига?

- Бу давлатнинг миқëсида ечиладиган масала. Мен ўзимнинг шахсий фикримни айта олмайманда. Менинг битта шахсий фикрим билан ечилмайдию.

Озодлик: Хабарларга қараганда бу йил бошланган янги ўқув йилидан ҳар бир мактабда биттадан қирғиз синфлари очилган. Сизларда ҳам шундай бўлдими?

- Йўқ, нотўғри. Районда, Моҳира Умаровнанинг мактабида битта қирғиз синфи очилди. Бир бориб кўзимиз билан кўрганмиз. Лекин шаҳар маорифида ўзбек мактабларида қирғиз синфлари очилгани йўқ, дейди Ўш шаҳридаги ўзбек мактаблардан бирининг директори.  

“Районда”, дер экан, Ўш шаҳридаги ўзбек мактаблардан бирининг директори Ўш шаҳрига туташ Қорасув туманини назарда тутди.

“Бош вазир масала Конституция доирасида ҳал қилинажагини айтди”

Ўш шаҳар мэри баёнотидан кейин қирғизистонлик ўзбеклар орасида миш-мишлар кўпайиб кетди. Улардан бири будир: эмишки, Бош вазир Атамбаев ўзбеклар вакилларини қабул қилибди. Учрашувда Атамбаев ўзбек мактабларини қирғизчалаштириш масаласи ҳал бўлган масала, деганмиш.

Биз Қирғизистон ҳукумати раиси билан учрашган ўзбеклардан бири билан ҳам гаплашдик. Фақат у Ўшдаги вазиятдан келиб чиқиб, исмини айтмаслигимизни, овозини эшиттирмаслигимизни илтимос қилди. Унинг айтишича, Бош вазир Алмазбек Атамбаев билан ўтган ҳафтада бўлиб ўтган норасмий учрашувда ўзбек мактаблари масаласи тилга олинган ва ҳукумат раиси масала мамлакат Конституцияси доирасида ҳал қилинажагини айтган.

“Бу масала ҳукумат даражасида кўрилган эмас”

Ҳукумат позициясини яхшироқ тушуниш учун Қирғизистон республикаси маҳаллий ўз-ўзини бошқариш ишлари бўйича миллий агентлиги раҳбари Бахтиёр Фаттоҳов билан боғландик.

Саволимизни бир кун аввал бериб қўйганимиз учун Бахтиёр Фаттоҳов дарҳол жавобга ўта қолди.

- У нарса бўлган эмас экан. Фақат шаҳар раҳбарияти шунақа гап чиқариб, бизлар ҳам одназначно айтдик.

Озодлик: Демак, Қирғизистон ҳукуматида Қирғизистондаги ўзбек мактабларида ўқишни қирғиз тилига ўтказиш режаси йўқ.

- Йўқ. У масала кўрилгани йўқ. Бошқа гап қирғиз тилини ўқитиш соатини кўпайтириб ўзбек болаларини қирғиз тилига яхшилаб ўргатиш, деди Қирғизистон республикаси маҳаллий ўз-ўзини бошқариш ишлари бўйича миллий агентлиги раҳбари Бахтиёр Фаттоҳов.

“Ўзбек мактабларини қирғиз тилига эмас, рус тилига ўтказиш керак”

Бу фикр Қирғизистондаги “Қилим шами” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Азиза Абдурасуловадан чиқди.

Абдурасулова хоним ўтган ҳафтада Варшавада Озодлик саволларига жавоб берар экан, мана бундай деган эди.

- Афсуски, Ўш шаҳри мэри чиндан ҳам ўзбек мактабларини қирғиз тилига ўтказиш таклифи билан чиқмоқда. Буни у ўзбек мактаблари битирувчилари учун олий ўқув юртларига кириш имкониятини яратиш зарурати билан изоҳламоқда. Бироқ шуни ҳам унутмаслик керакки, Қирғизистонда деярли барча олий ўқув юртларида ўқиш рус тилида олиб борилади. Шунинг учун ўзбек мактабларини рус тилига ўтказиш таклифи билан кимдир чиқса, бундай таклифни мен тушунган бўлардим, дейди Азиза Абдурасулова.

Президент аппарати нима дейди?

Мавзу юзасидан саволимизни Варшавада Қирғизистон президенти маъмуриятининг Миллатлараро ривожланиш бўлими мудири Мира Карабаевага ҳам берган эдик.

Унинг айтишича, ҳозирда ўқиш қирғиз тилида олиб борилмайдиган мактабларда, жумладан ўзбек мактабларида қирғиз тили дарсларини кўпайтириш устида иш олиб борилмоқда.

- Жаноб Мирзақматовнинг баёнотига келсак, у сиёсатчи ва популист сифатида нима ҳақда хоҳласа, шу ҳақда баёнот бериши мумкин. Лекин бу мамлакатдаги тил сиёсатини айнан Мирзақматов  белгилайди, дегани эмас. Бу иш учун расмий ҳокимият, хусусан Таълим вазирлиги  мавжуд. Вазирлик эса, унинг сиёсийлашган баёнотини мутлақо қўллаб қувватламайди, дейди Қирғизистон президенти маъмуриятининг Миллатлараро ривожланиш бўлими мудири Мира Карабаева.
Хабар, фото ва видеоларни ОЗОДЛИКка +420 724 971 539 WhatsApp ва Telegram орқали юборинг!

Озодликнинг жонли мулоқотларида душанба ва чоршанба кунлари Тошкент вақти билан соат 19:00да OzodOvoz, OzodSkype ва Ozodlik Online Skype манзиллари воситасида қатнашинг!

Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

Xabar, foto va videolarni OZODLIKka +420724971539 WhatsApp va Telegram orqali yuboring!

Ozodlikning jonli muloqotlarida dushanba va chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00da Ozodovoz, Ozodlikonline va Ozodskype Skype manzillari vositasida qatnashing!

Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.

Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар
     
муаллиф: Муслим қаердан: Туркистан
15.10.2011 17:37
Assalamu alaykum, aziz o'zbek tuug'andar! Siz birodarlarimga tushunarli bo'lishi uchun o'zbek turkchasida yoziyapman. Sizani sharxlarizi oq'ip juda xayron q'oldim, nima bo'libdi o'zbek bolalar qirg'iz turkchasida ta'lim olishsa? O'zbekistonlik qirg'izlar o'zbekcha o'qib, so'ylashib yurishipti ku g'ing demay. Nima O'zbekistonga yarashadi bizga esa yarashmaydimi a?
Mening aylimda (q'ishlog'imda) 2-3 oila bor, juda mehnatkach farzandrari. 2 yilcha bo'ldi ularni namanganlik o'zbeklar ekanini eshitkanimga. Hech birimiz ularni o'zbek deb chetletip qoymiymiz. Qirg'izcha so'ylashishsa, dardimiz-quvonchimiz bir bolsa, dinimiz Islom bo'lsa qanday qilib yolg'izlatip qoyamiz...(?!)
Qirg'izistan, O'zbekistan, Qazaqistan, Turkiya, Turkmenistan, Azerbayjan o'lkalarining davlat tillari turkiy tillar, shu davlatlarda yashovchi turkiy millatlar davlat tillarida ta'lim olishib, gaplashishsa nur ustuga nur bo'lardi. Agar inson bir o'lkada yashap, rivujlanmoqchi bo'lsa shu davlatning qonun-qoidalariga amal qilib, tinchlikda yashashi kerak.

муаллиф: Шодиена қаердан: Уш
14.10.2011 06:16
Шахсан мен кыргыз тилида билим олишга тиш тирногим билан каршиман. Мен бу тилни урганиб манас айтиб утираманми?! Конституцияда хар бир миллат вакили уз она тилида сузлаши билим олиш ва унинг равнакига хисса кушиш хукукига эга эканлиги хакида езиб куйилган. Шундай экан биз узбеклар уз тилимизни химояси учун курашишимиз керак. Киргиз тили билан хеч каекка боролмаймиз. Сунъий тил барибир сунъий тилда.

муаллиф: ИАК,ка Алеригия. қаердан: КР.
13.10.2011 11:06
Шу маколадаги "Каримов рухсат берса ярим латинга утамиз"деган жойи менга ёкмади.Биз учун Каримов ким ?.Шахсан мен учун уни уша конхур Мелисдан фарки йук.У 2005 йили Андижонликларни кирди,Мелис 2010 йили Ушликларни.Уш киргини кунлари Уз.ТВ концерт курсатган пайтда,уша Каримов режимини душманлари Узбек мухолифати дунёни хар тарафидан туриб хамдартлик билдиришди,Уларга минг рахмат.

муаллиф: Узбек қаердан: Уш
13.10.2011 10:46
Бир хисобда балки тугридир,сабаби бугунги кунда узбек мактабини битирган ёшларни хеч ерда кераги йук,Узбек мактабларида олган билими билан,Олийгохларга киролмаса,эплаб битирган чогида хам давлат тили устин турса.Нима биз узбеклар олган билимимизни бир биримизга хат ёзгани ишлатамизми ?.Хаммага маълум Узбекистон лотин алфавитида укитади.Биз КР.лик узбеклар узимизга бир савол бериб курайлик.Биз кимиз ?.КР.да этник озчилик давлат бошкаришда бизни хукукмиз чекланган,,Узбекистон хукуматини бизни такдиримиз умуман кизиктирмайди.утган йили курдик.Рост шундай экан,биз хозирги яшаётган жойларимизда яшашга мажбур эканмиз,болаларимиз келажакда тенг хукук ва шансга эга булиши учун ё киргиз тилида укитишимиз керак,ёки Халкаро хукук нормаларига таяниб КР.кониституциясини узгартириб узбек тилига офицальное статус талаб килишимиз керак.Буни бугунги кунда хеч иложи йук дарров сепаратисга айланасиз.Шу уринда абадий савол тугилади Что делать? Кто виновать???
Жавобан

муаллиф: Узбек қаердан: Россия
13.10.2011 23:29
Ассалому алайкум!сизни фикрлариз гирт хато мен киргиз мактабни битирганман барибир хеч фойдаси йук экан паспортга( улуту озбек)ёзиб куйганку паспортни хам миллати киргиз деб алмаштиринг шунда хам исм фамилиямиз сотиб турибди э ,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,буларга гап йук
Жавобан

муаллиф: Бобир қаердан: Уш
14.10.2011 10:26
Нима килиш керак унда,айтинг бирор таклиф борми ?

муаллиф: Нодир қаердан: Тошкент
13.10.2011 10:08
Қирғиз ҳукумати ичида Мирзахмаовга ўхшаганлар кўп. Улар ҳозирча ўзларини намаён қилмаяпти. Вақт келиб сайловлар ўтса, ўзбекларга турли босимлар кўпаяди. Ўзбекистон ҳукумати ва халқи мум тишлаб ўтираверса, четдаги ўзбеларнинг аҳволига маймунлар йиғлайверади.
Жавобан

муаллиф: FARHOD қаердан: OSH
13.10.2011 14:31
TUGRI AYTASI....

муаллиф: Нигора қаердан: КР
12.10.2011 17:48
Ассолому алейкум азиз узбекларим сизлар буш келманглар мабода русча синфлари булса болларинарди русча укитинглар. колганнини оллохга топширдик хали оллох курсатади иншаоллох амиин!!!

муаллиф: uzbek қаердан: osh
12.10.2011 16:17
nima bolardi-och qornim tinch qulogim deb davlatni nima deganini qilamizda endi.....boshqa yolimizam ilojimizam yoq.....taqdirga tam beramizda endi........osh meriyasini osh uchun yozgan yangi gimnini eshitgan odam aqlidan ozishi turgan gap

муаллиф: BOBUR қаердан: OSH
12.10.2011 14:33
MELIS xali senga HUDO bor.....VAKTI KELGANDA HOR BULASAN HUDO HOHLASA,,,.....UZBEKLARNI HOR KILYABSAN SENI HUDO HOR KILADI.....

Озодлик Фейсбукда

.

Тўсиқсиз интернет ва Скайп


Ўзбекистонда "Озодлик"ка Millat.INFO прокси сайти орқали киринг.


Бу адресни яқинларингизга юборинг!


ПРОКСИГА ҲАМ ТЎСИҚ ҚЎЙИЛСА ЯНГИСИНИ ШУ ЕРДА ЭЪЛОН ҚИЛАМИЗ.
 

ОЗОДЛИК радиоси билан исталган пайт Skype орқали боғланинг!

OzodOvoz, OzodlikOnline, OzodSkype

Skype Me™! Add me to Skype

WhatsApp  +420 724 971 539

Озодлик Одноклассникида