жума, август 01, 2014 маҳаллий вақт 18:51

Минтақа

Мақсад нима? Саводсизларни кўпайтиришми?

Ўш шаҳар ҳокимияти Ўшдаги ўзбек мактабларини лотин алифбосига ўтказиш ва дарсларни қирғиз тилида олиб бориш ташаббусини кўтармоқда.

Ўш шаҳар мэрияси бир неча ойдан бери Ўшда ўзбек тилидаги таълим тизимини йўқ қилишнинг турли усулларини таклиф қилиб келмоқда.
Ўш шаҳар мэрияси бир неча ойдан бери Ўшда ўзбек тилидаги таълим тизимини йўқ қилишнинг турли усулларини таклиф қилиб келмоқда.
Шерзод
Ўш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Талай Собиров, шаҳардаги ўзбек мактабларини лотин алифбосига ўтказиб, ўқишни қирғиз тилида олиб бориш давр талаби эканини айтди: 

- Бу бир зумда амалга ошиб кетадиган иш эмас. Ўзбек мактабларига лотин алифбосини киритиш керак ва дарсларни қирғиз тилида олиб бориш лозим. Сабаби, ўзбек мактабининг битирувчилари ўрта йўлда қолаяпти. Қирғиз тилини билмайди ёки лотин алифбосини билмайди. Ўзбекистон олийгоҳларига кириш учун имтихонда лотин алифбосида ёзиш керак, ўзимизда ўқийман деса Қирғизистонда барча олийгоҳларда дарслар қирғиз тилида ўтказилади. Булар қирғиз тилини  билишмайди, қирғиз тилида ёзишни ҳам билишмайди, - деди Талай Собиров.

Ўш шаҳар Таълим бошқармаси раҳбари Гулайим Машрапованинг айтишича, ўзбек мактабларини лотин алифбосига ўтказиш катта ҳаражатларни талаб қилади. Бундан ташқари бу ишни амалга оширишга Қирғизистон Маориф вазирлигининг розилиги керак:

- Ўқиш ўзбек тилида олиб борилувчи шаҳардаги 20та мактаб 34 фоизгина китоб билан таъминланган. Агарда айтилаётган ғоя амалга ошириладиган бўлса, айтилган мактабларнинг барчасига китоблар керак, кадрлар керак. Демак бу ишга ҳам энг аввало кўп пул талаб қилинади. Шунингдек, бу масала сўзсиз тарзда Қирғизистон Маориф вазирлиги билан келишилган ҳолда ва вазирлик розилиги  билан амалга оширилади,- деди Гулайим Машрапова.

Айтиш жоизки, Ўшдаги ўзбек мактабларида 1999-2000 йилларда ҳафтада 1 соатдан лотин алифбоси  фани ўқитилган. Кейинчалик лотин алифбоси ўқитилиши Қирғизистон давлат ўқув дастуридан олиб ташланган ва лотин алифбоси дарслари тўхтатилган.

Айни пайтда Ўшдаги ўзбек мактаби директорлари ҳозирча бу ташаббусдан бехабар эканларини айтишмоқда:

- Ҳали бери бу ҳақда биз маълумот олмадик. Мен ҳозир бу борада бирон нарса ҳам дея олмайман. Агар лотин алифбосини ўргансак,  Ўзбекистонда чоп этилган китобларни ўқишда ёрдами бўлади. Лекин ўқув режаси бўйича лотин алифбоси қай даражада ўргатилиши тўғрисида ҳеч нарса эшитмадик, - дейди Ўшдаги Хамза мактаби директори Одилжон Турғунов.

Ўшлик айрим  ота-оналар ҳам мазкур ташаббусни қўлламасликларини билдирмоқдалар:

- Биз мактабларда қирғиз тили ўқитилишига розимиз. Лекин бу ерда лотин графикасини ўқитиш борасида гап бормоқда. Менимча, бунинг келажаги йўқ. Болаларимиз лотин графикасини ўрганиб Ўзбекистонга борса ҳам ўқишга қабул қилинмайди, - деди ўшлик Мухторхон опа.

Ўшда жами 50 ўрта таълим мактаби бор. Уларнинг 20 тасида ўқув ўзбек тилида олиб борилади.

Ўшлик айрим мутахасислар эса, шаҳар ҳокимиятининг ўзбек мактабларини лотин алифбосида қирғиз тилини ўқитиш ташаббусини ўйламай айтилаётган қуруқ сўз сифатида баҳоламоқда. Негаки, бундай мактаб ўқувчилари оғзаки қирғиз тилини ва ёзма лотинни билиши билан на Ўзбекистонда ва на  Қирғизистонда ўқишга кира олади.

Қўшимча қилиб ўтамиз, шу йилнинг 30 сентябр куни Ўш шаҳри мэри Мелис Мирзақматов ўзбек мактабларида таълимни қирғиз тилига кўчириш лозимлиги тўғрисида баёнот берганди. Шундан сўнг қирғизистонлик ўзбекларнинг июн фожеасидан сўнг пайдо бўлган ташвишларига яна бир ташвиш қўшилган. Бироқ бу масала жамоатчилик орасида катта норозиликларни келтириб чиқаргани сабабли амалга ошмай қолган.
Хабар, фото ва видеоларни ОЗОДЛИКка +420 724 971 539 WhatsApp ва Telegram орқали юборинг!

Озодликнинг жонли мулоқотларида душанба ва чоршанба кунлари Тошкент вақти билан соат 19:00да OzodOvoz, OzodSkype ва Ozodlik Online Skype манзиллари воситасида қатнашинг!

Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

Xabar, foto va videolarni OZODLIKka +420724971539 WhatsApp va Telegram orqali yuboring!

Ozodlikning jonli muloqotlarida dushanba va chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00da Ozodovoz, Ozodlikonline va Ozodskype Skype manzillari vositasida qatnashing!

Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.

Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар саҳифаси
муаллиф: Рахматиллох қаердан: Шахри Найнаво
26.11.2011 11:05
Эй азиз миллатдошлар!
Қўйилаётган масаланинг туб мохияти тўғрисида бахслашиш (бир биримиз билан жанжаллашиш эмас!!!) ўрнига нима билан шуғулланмоқдамиз?
Қатлиом амалга ошмади иншаоллох! Энди бошқача йўллар қидирилмоқда, пайқамаяпсизларми? Бизларнинг савиямиз қанчалик паст бўлса улар шунчалар суюнишади ва охир оқибат болаларимиз фақат "прислуга" "фаррош", "аравакаш" дан нари ўтолмайдиганлардан бўлиб қолишади ёппасига.
Қушнинг икки қаноти росмана ривож топмас экан у бир қаноти билан харчанд чиранса хам уча олмайдику. Ухровий ва дунёвий илм сохиби бўлишга интилайлик. Лекин болани 6-7 ёшдан "хужрага тиқиб", у ёғини Оллох береди деб, дунёвий илмдан бебахра этсак хам катта гунохга қоламиз. Чунки бу дунёни хам Оллох Таоло синов қилиб бериб қўйибди. Бу дунёда хам чиройли, иймонли яшаш, замонавий мусулмон бўлиб, илм - фан ютуқларидан бебахра бўлмай ризқимизни териб юрсак неси ёмон!?
Қирғизистондаги ўзбек мактабларида ўқитиш асосан ўз она тилимизда бўлмоғи керак. Рус ва қирғиз тилларини мукаммал билишга хам тамонлама интилишимиз, бундай ишга хамжихат бўлиб, ўзоро келишиб бир программа таклиф қилишимиз керак деб ўйлайман.
Физика, химия, биология, география, математика ва шунга ўхшаган дарсликларни айни қирғиз китобларини таржима қилиб ўқиш жараёнига киритиш энг афзал йўл, менимча. Чунки у китоблар мамлакат идоралари тамонидан тасдиқдан ўтган, мактаб программаларига мос ва хоказо. Юқори синфларга ўтган сари рус тили, керак бўлса қиргиз тилида сабоқларни кўпайтириб борилса яхши бўлар эди. Сизлардан оқилона таклифларни кутаман.....

муаллиф: Шодиёна қаердан: Уш
25.11.2011 22:20
Ким нима деса, десин, аммо мени киргиз тилини лотин ёзувида узбек мактабларида укитилишига каршиман. Лотин ёзувида узбек тилида укитилаверсин. Киргиз тилини кучада хам урганса булаверади. Хаммадан хам бу тил билан узокка бориш мумкин эмас. Киргизларнинг узлари хам фарзандларини рус мактабларида укитишяпти.

муаллиф: Одам қаердан: Уш
24.11.2011 00:55
Шарх ёзган Ali/Kg+.Жудаям психологик бомбардировка буйча устаси фаранг экансиз.Сиз Хадис,Курондан мисоллар келтириб,узбек ёшларини,замонавий илим олишга чакирмайсизми.Кинояга атака килмасдан.
Жавобан

муаллиф: Ali қаердан: Kg+-
24.11.2011 15:20
Ҳурматли Одам!
Маслаҳатингиз учун Раҳмат!
Алҳамулиллаҳ,нима бўлса ҳам Психолог бомбардировкачи бўладими,
бошқаси бўладими.Аллоҳга Шукурлар бўлсин. Мусулмон қилиб,Буюк Роббимиз ўзини танитиб қўйганига.Баъзиларга ўҳшатиб ким томондан яралиб ким унга Ризқ бераябди,уни фарқига етмайдиган қилиб қўймаганига яна бир бор Аллоҳга Шукур.!
Ким кимга қандай Илм бераётганидан сизни хабарингиз бўлмаса керакли кишилардан қизиқиб билиб олишингиз мумкин,агар ўшандай кишилар билан муъомалада бўлсангиз!
Сиз бу ерда баъзи кишиларга Адвокатли қилмасдан,гап нима ҳақида кетаябди.Ким кимни Ҳақорат қилди,шу нарсага эътибор берингда.
Мен шу кишини камчилигидан сиз айтганлардан қўлдан келганча мисол келтириб тушунтиришга ҳаракат қилаябман.
Мана мисол бир Мусулмон киши Аллоҳ учун Пайғамбаримиз М.С.А.В Соқол қўйганлар мен ҳам шу Суннат Аъмални қиламан деса,яна бошқа бир киши чиқиб уни билиб туриб Пайғамбаримиз М.С.А.В
қилган ишни уни Умматларидан бири бажарса ўша қилган ишлари Суннат дейилади.Кимки уни Суннатни бажарган кишини мазах қилса билиб туриб у автомат равишда Диндан чиқади.Сабаби у киши мазах килувчи, Пайғамбаримиз М.С.А.В ни мазах қилган бўлади.
Ўшани билибми бимайми мазах қилиб Мусулмонларни Ҳақорат қилсаю мен ва менга ўҳшаган киши эй Ўшлик Ўзбек бундай қилма Миллатчи.Атеист.Даҳрий бўлиб қоласан деса Ҳақорат бўлармиш.Улар ҳоҳлагандай қилиб мазах қилса Ҳақорат эмас экан.
Сиз Одам шу нарсаларга яхшилаб эътибор берингда.Мени бомардировкачи Психологга чиқармай!***********************************

муаллиф: Музаффар қаердан: Россия
23.11.2011 19:58
Ассалому-алайкум,азиз биродарлар.Шархни кимга атаётганлигимни ёзишим шарт эмас.Менинг айтмокчи булганим:Расулуллох с.а.с дан хадис буни хамма билади."Илмни жоиз булса хатто Чиндан урганинг"деганлар. Чин деб Хитойни назарда тутганлар,яъни дунёвий илмларни.Бундан хулоса инсон бу дунёда хам охират илми ва дунёвий илмни эгаллашга харакат килиши керак.Кимда ким факат охират илми ёки факатгина дунёвий илмнигина укиш керак деса хато килади.Биласизларми,бизнинг ожиз тамонимиз нимада,биз бир-биримизни тушиниб ,бир ёкадан бош чикара олмаётганимизда.Нега энди биз узга миллат вакиллари катори фарзандларимизнинг келажаги хакида кайгуришда сускатслик килишимиз керак.Фарзандларимиз келажаги ва равнаки йулида олдимиздан тош чикса кемириб,сув чикса симириб барча кийинчиликларга бардош беришга нахот узимизда шижоат топа олмасак,ёки кучимиз факатгина бир-биримизга кесатик килишгагина етадими?Биродарлар эсингиздан чикарманг,барчамиз Машхаргохда фарзандларимизнинг такдири учун жавоб берамиз.Хуллас менинг фикрим узининг эркаклик гурурим бор деб англаган инсон фарзандларининг икки тамонлама тула тукис илм олишларига шароит яратиш йулида жижоат билан харакат килиши хам фар хам карз.Хурматли шархни кузатувчи азиз ва хурматли Редакторлар илтимос шу шархимни чикаринг ,шоят эркакларимиз керакли хулоса чикариб олишса.Бу ёги виждонингизга хавола.Ассалому-алайкум ва Рахматуллохи ва баракотух
Жавобан

муаллиф: Allox Quli Allox Bandasi қаердан: Bu Yurtga Mehmon
25.11.2011 10:26
Hurmatli Muzaffar akamisiz lekin men sizni birodar deb murojat kildim. Birodar men maktabni ozbek tilida tamomlaganman. Men okigan mahalda lotin tili ham kirgiz tili ham bolgan kirgiz tilini ham lotin tilini ham bilaman. Siz hak gapdi gapirdiz. Islomiy darsdi ham dunyoviy darsdi ham mukammal bilish kerak. Endi aytingchi bu Melis kilayotgan ishi yahshimi? Ozingiz aytingiz farzandimizi tarbiya kilish ozimizi vazifamiz deb. Togrisi men farzandimi unday maktabda okitmagan bolardim. Chunki unda oz uilisini bilmay osadi.

муаллиф: Ali қаердан: Kg+
23.11.2011 14:15
Ҳурматли Редактор Жаноблари.!
Бизни, сиз шарҳимиз остига эслатма қатори ёзган шарҳга жавоб шарҳ ёзган эдим, қаёққа ғоийб бўлди.Мендан кегин ёзилган бошқа шарҳ пайдо бўлди.Ёки у ерда яна Ҳақорат сўзлар бор эканми, сиз бизга маданий саъвиямизни ошириш ҳақида ўйлаб кўришни айтган эдингиз.Қани айтингчи ким кимга маданий саъвия ҳақида гапириш керак экан аслида.Мен Атеист Даҳрий деганим ҳақорат эди,сизнингча! Мана сизга яна бир мисол қатори бу Ҳақоратга кирадими йўқми? Агар бунисини ҳам чиқармасангиз керак.


----''муаллиф: Узбек қаердан: Ушлик
15.11.2011 22:58
Узбекни бойлари, Мелисни ота килишиб олиб, уни оркасидан кун куриб,бойликларига бойлик кушиб юришибди.''

------ **Эчки сакол уламолар, уни хакига дуо килишиб,Ош.Тв.дан чикиб Оллохни номидан ,узбекларни тобелика чакиришябди.''----мана бу сўзлар сизнингча Ҳақорат эмас ва қайси маданий саъвияси ошиб кетган кишини сўзлари.!

Оддий халкни ичида Мелисга спонсрлик килиб саёхатга юборадигани йук,*узлари бир коп кумирга зор булиб юришибди.Ажаб эмас ,Россияга мадикорлика кетган, Ушлик мард йигитларни биронтасини,ошиги олчи булиб колса,кайтиб келганда спонсерлик килиб колса!

Ҳурматли Редактор айтингчи қайсиниси Ҳақорат қилган.!
Мен сизга Даҳрий Атеист,деганимани сабабини тушунтириб берай,ўзингиз ҳам яхши тушунсангиз керак.
Бир киши Аллоҳни таниб уни буйруқларини тан олса,у киши Муъмин-Мусулмон ҳисобланиди.Яъни Мусулмон киши дейилади.
Агар яна бошқа киши Аллоҳни танимай уни буйруқларини менсимай,
ҳамда Аллоҳни суюкли Пайғамбари бўлмиш Муҳаммад С.А.Вни Суннатларини масалан Соқол қўйиш бу Суннат Аъмал.Уни мазхара қилган Бадбаҳт Динсизни Атеист ёки Даҳрий дейиладида.!Яратган Роббисини тан олмаганди яна айтаман бу Худосиз бўладида,Худосизни Даҳрий дейди яъни Худосиз дегани бўлади.!
Hurmatli Redaktor sharhni hohlang chiqaring hohlang chiqarmang unisi yana qaytraman IYMONingizga havola agar u b'olsa.Kechagi sharhimda Alhamdulillah IYMONLIK e'kansiz deb yozgan e'dim!..............
Жавобан

муаллиф: Узбек қаердан: Ушлик
26.11.2011 01:53
Таксир узлари хам соколи булсангиз керак.Нима десагиз денгу, шахсан мен, сизга ухшаган унта саколидан, кура иккита олий маълумотли,замонавий миллатпарвар,инсоният учун наф келтирадиган одамни хурмат киламан.Сувни сингани ерга сепаверинг.Шарх ёзиб фикр билдиришга хамма хакли,окни ок,корани кора деб айтишга хаклиман.Хаётда куриб турибмиз,мулалар билан омилар орсидаги фаркни.
Жавобан

муаллиф: Мен хам Узбек қаердан: КР
24.11.2011 19:00
Таксир кечирасизу, сиз киргиз судияларидай сиртдан хукум чикарманг,ким Дархий,ким Жанати,ким Дузахи буни яратган узи билади.Ушликларни психологик холатини хисобга олган холда ,улардан хафа булиш керак эмас.
Жавобан

муаллиф: Асадулло қаердан: Чилонзор
26.11.2011 01:29
Жудаям тугри ёзибсиз.куйди хам эчкини хам уз оёги билан осади.Бу таксир жа орикча фонат экан.Ушлик Узбек хам хакикатни ёзибди,Хокимларни пинжига кирволиб,халкни алдётган,эчки сакол муллолар жуда куп.
Жавобан

муаллиф: Ali қаердан: Kg+-
25.11.2011 11:46
муаллиф: Мен хам Узбек қаердан: КР
24.11.2011 19:00.Ҳурматли мен ҳам Ўзбек.Сиз ҳам ҳафа бўлмайсизу Ҳақни айтган яхшида.
Сизу бизни яратган Зот яъни Аллоҳ.Ким қандай,ҳамда нима Аъмал қилса Жаннатга ,нима қилса Дўзаҳга киришини ўзини Китоби бўлмиш
Қуръонда ҳамда Пайғамбаримиз М.С.А.Вни Ҳадисларида айтиб ўтган.сиз тўғри айтибсиз Яратганни ўзи билади,ким нима бўлишини дебсиз.Тўғри ўша сиз айтган яратган деганингиз сизу бизни Роббимиз Аллоҳ бўлади.Ҳамда Даҳрий ким Даюз ким ҳаммасини айтиб ўтган.Ҳамма нарсани билиб туриб Гуноҳ қилиб яна ким қаерга тушади,Аллоҳ билади деб юриш бу умуман но тўғри.Ўшликларни Психологиясига келсак биз ҳам узоқда яшамаймиз ўша сиз айтган Психология бизда ҳам бор , Асабларимиз роса торайган.Лекин Сабр деган нарса ҳам бор шуни эсдан чиқармаслик керак.Астағфируллоҳ.
---- .Ушликларни психологик холатини хисобга олган холда ,улардан хафа булиш керак эмас. ---
Бу гапингиз билан Ўшликлар Псих демоқчимисиз.Ундай бўлмаса керак мен таниган нечта Алҳамдулиллаҳ деган Ўшлик кишилар бор.Улар бундай сиз айтган Псих эмас.Яна бир нарса сизга эсдан чиқай дебди.Аллоҳгаю уни Пайғамбарларига ҳамда уни буйруқ кўрсатмаларига қарши чиққан киши билиб туриб.
У кишини беъмалол Динсиз Муртадми,Даҳрийми Атеистми десангиз бўлаверади.!

муаллиф: мико қаердан: россия
23.11.2011 02:24
эх майли отказсин оша тилига лекин биринчи синфдан колган синфлар бутир олсин, сларга маслахатим русский,английский тилини иложи борича оргатинглар! !!

муаллиф: farhod қаердан: moskva
22.11.2011 13:42
ey azizlarim hamma til ollohniki,uni organish ziyon emas.ozgina tambeh beray-okitgiz kesa rus klasida oting bolangizni,men rus klasini yakunlaganman ozbek tilini ham kirgiz tilini ham bilaman ,buni hech korkinchli eri yok.men osh shahrini 14- orta maktabini yakunlaganman ozbek sinflar juda kop edi lekin bitirgunimizcha 1 ta sinf koldi .sabab?hamma tirikchilik gamida 7 sinfdan boshlab ,okiydigonlari 8 odam edi osha 8 odam 1 sinf edi.ozi ota onalar bollar okish bn ish yogu tagin voy maktab unaka voy bunaka,hudoga shukur yanayam bor ekan osha maktab ,yok bosa nima kilardik,demokchi bolganim hayotni boricha kabul kilaylik dostlar,azizlar

муаллиф: ....MaHfiY.... patriot қаердан: Osh {reg.UZBEK}
21.11.2011 17:16
qanaqasiga 1999 -2000 chi yillar o`zbekiston lotin alifbosi fanimas eski o`zbek yozuvi olib tashlangan , shahsan o`zim 1996 dan 2007 gacha o`qiganman biz 4-chi sinfdan 9 - chi sinfgacha o`qiganmiz lotin alifbosini {o`zbekistondegi 3-4 chi sinflardi alifbe kitobini :D}

муаллиф: ...mahfiy.... қаердан: Osh {reg. UZBEK }
21.11.2011 17:06
o`tgan tarixga qarelar , Turkiston ASSR paydo bo`lganda biz o`rta osiyoliklar arab alifbosidan lotin alifbosiga o`tkazilgan , keginchalik 4 -5 yildan song` kril alifbosiga o`tkazildi , arab alifbosidan kril alifbosiga birdaniga o`tkish uchun o`rtada rol oynalgan ...
Agar bizda ham lotin alifbosida qirgiz tilini ishlab o`zbek maktablariga beradi , kegnchalik lotin alifbosiga qirgiz tilida tog`ri kelmayabti deb qirgiz alifbosiga otkaziladi. Shu bahonasida Qirgizstonlik o`zbek bolalari o`z tilini to`liq o`zlashtira olmidi masaln adabiy tildi , kegnchalik bizam xitoydagi dunganlar kabi bob qolamizmikin deb oyleman

муаллиф: RE-201vk қаердан: osh
21.11.2011 16:58
san o`ylab yozin , bitiruvchilar na lotin alifbosini na qirg`iz tilini biladimish , maktabda ikkiga oqiganam lotin darsidan besh oladi buni hamma biladi KG dagi uzbek maktablar , kegn qirg`iz tilini hamma chunadi lekin kopchilik diktant yozolmidi , chunki qirgiz tili fanida darsga kirmasdan yurishkanda ...
Шарҳлар саҳифаси

Озодлик Фейсбукда

.

Тўсиқсиз интернет ва Скайп


Ўзбекистонда "Озодлик"ка Millat.INFO прокси сайти орқали киринг.


Бу адресни яқинларингизга юборинг!


ПРОКСИГА ҲАМ ТЎСИҚ ҚЎЙИЛСА ЯНГИСИНИ ШУ ЕРДА ЭЪЛОН ҚИЛАМИЗ.
 

ОЗОДЛИК радиоси билан исталган пайт Skype орқали боғланинг!

OzodOvoz, OzodlikOnline, OzodSkype

Skype Me™! Add me to Skype

WhatsApp  +420 724 971 539

Озодлик Одноклассникида