чоршанба, май 22, 2013 маҳаллий вақт 14:30

Ўзбекистон

Жамшид Каримов: Мен журналистман ва хабар беришни истайман

Ўзбекистон президентининг жияни, журналист Жамшид Каримов 6 йилдан ортиқроқ руҳий касалликлар шифохонасида тутқунликда бўлди.Ўзбекистон президентининг жияни, журналист Жамшид Каримов 6 йилдан ортиқроқ руҳий касалликлар шифохонасида тутқунликда бўлди.
x
Ўзбекистон президентининг жияни, журналист Жамшид Каримов 6 йилдан ортиқроқ руҳий касалликлар шифохонасида тутқунликда бўлди.
Ўзбекистон президентининг жияни, журналист Жамшид Каримов 6 йилдан ортиқроқ руҳий касалликлар шифохонасида тутқунликда бўлди.
Матн катталиги - +
Абдулла Искандар

Ўтган йилнинг ноябр ойида Самарқандаги руҳий шифохонадан чиқарилган Жамшид Каримов ўзи ҳақида ҳамкасбларига хабар берди.

Озодликка етиб келган ва январ ойида телефонда ëзиб олинган овоз парчасида Жамшид Каримов ўзининг журналист сифатидаги фаолиятини давом эттириш истагини баëн қилган.

- Мен Оммавий ахборот воситаси вакилиман. Мен хабарчиман, хабарлар эса доимо ҳам яхши бўлавермайди. Лекин мен  одамларга маълумот етказиш ҳаракатидан ҳеч қачон воз кечмайман. Мен сиëсатчи ҳам, ҳуқуқбон ҳам эмасман. Мен журналистман. Ортимдан пойлаб юрганлар шуни билсинларки, менинг энди йўқотадиган нарсам йўқ! Одам бир марта яшайди ва бир марта ўлади. Мен тимсоҳ каби судралиб эмас, балки қаддимни ғоз тутиб яшамоқчиман.

Суҳбат сўнгида Жамшид Каримов ўз дўсти, Канадада истиқомат қиладиган журналист Улуғбек Ҳайдаровдан бу гапларни барчага етказишни сўраган.

Жамшид Каримов билан телефонда суҳбатлашган Улуғбек Ҳайдаровнинг Озодликка айтишича сал ўтмай алоқа узилган.

- Менга Жамшид Каримов ўз дўстлари орқали иккита қўл телефони рақамларини юборди. Мен бу рақамларга қўнғироқ қилиб Жамшид Каримов билан бир неча бор суҳбатлашдим. Бу суҳбатларни ëзиб олиб барчага етказиш Жамшиднинг асосий истаги эди. Суҳбат давомида Жамшид Жиззахда доимий кузатувлар остида яшаётгани хақида хабар берди.

Улуғбек Ҳайдаров ўз дўсти билан суҳбат асносида унинг ҳудди аввалигидай ижодий режалар билан тўла ҳолда яшаëтганидан воқиф бўлади.

- Жамшид менга ўз амакиси Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ҳақида китоб ëзиш ниятини гапирди. Ана шу гапдан кейин алоқа узилди, дейди Ҳайдаров.

44 яшар Жамшид Каримов Ўзбекистон президентининг жиянидир.

У билан IWPR (Уруш ва тинчликни ëритиш институтида) 2004 йили бирга ишлаган журналист Қудрат Бобожоннинг эслашича, Жамшид ўз амакиси Ислом Каримов фаолиятини танқид қилиб келган.

Жамшид Каримов 2005 йил сентябрида ҳибсга олинган ва кейинроқ маҳкама унга нисбатан олти ойлик мажбурий руҳий муолажа ҳақида қарор чиқарган эди.

Журналист 11 йил ноябригача ëпиқ режимдаги руҳий касалхонада сақланди.

Озодлик мухбири 2008 йилда унинг онаси Маргарита Каримова билан суҳбатлашган эди. Суҳбат асносида журналистнинг онаси ўз ўғлининг бегуноҳлигини айтган эди.

2009 йилда Жамшиднинг онаси оламдан ўтди. Жамшид онасининг дафн маросимида қатнашиш учун хавфсизлик хизмати ходимлари кузатувида қисқа муддатга касалхонадан чиқарилади.

Дафн маросимидан кейин Жамшид Каримов яна руҳий касалхонага қайтарилади.

Халқаро ташкилотлар Британиядаги Уруш ва тинчликни ёритиш институти билан ҳамкорлик қилиб келган журналистнинг танқидий мақолалари учун жазоланганини айтиб келишади.

Жамшид Каримов АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг ташрифи арафасида озод қилинган эди.

Журналистнинг озод қилиниши Вашингтон-Тошкент мулоқотининг  самараси сифатида кўрилди.


Psiphon - Тўсиқларни олиб ташланг!

Ҳурматли муштарий,

Мазкур мақолага шарҳ юборишингиз Озодлик таҳририяти томонидан олқишланади. Ушбу шарҳлар эълон қилиниши учун веб-муҳаррир томонидан маъқулланиши лозимлигини ёдда тутишингизни сўраймиз. Биз шарҳларни таҳрир қилмаймиз – шарҳлар юборилган ҳолича ё эълон қилинади, ёки аксинча, ўчириб ташланади. Муштарийлар муҳокамадаги мавзу юзасидан Сизнинг фикр-мулоҳазаларинги ва танқидларингизни билишни истайди. Лекин адоват уйғотувчи ва таҳқиромуз, алоҳида шахс, гуруҳ ва миллатга нисбатан нафрат туғдиришга қаратилган ҳамда асоссиз айблов ва иддаолар келтирилган шарҳлар эълон қилинмаслигини, лутфан, ёдингизда тутишингизни эслатамиз.

Эътиборингиз учун раҳмат.
Бу форум ёпилган
Шарҳлар
     
Бу форумда ҳозирча шарҳ йўқ. Сиз биринчи бўлиб ёзишингиз мумкин
.

Тўсиқсиз интернет ва Скайп


Ўзбекистонда "Озодлик"ка Millat.INFO прокси сайти орқали киринг.


Бу адресни яқинларингизга юборинг!


ПРОКСИГА ҲАМ ТЎСИҚ ҚЎЙИЛСА ЯНГИСИНИ ШУ ЕРДА ЭЪЛОН ҚИЛАМИЗ.
 

ОЗОДЛИК радиоси билан ҳар қачон скайп орқали боғланинг!

OzodOvoz + OzodSkype

Skype Me™! Add me to Skype

WhatsApp  +420 724 971 539