пайшанба, феврал 23, 2012 маҳаллий вақт 09:35

Ўзбекистон

Махсус хизматлар Интернетда тузоқ қўймоқда

Ўзбекистон махсус хизматлари Ислом университети талабасини аввалига иғво билан тузоққа тушириб¸ сўнгра уни ҳибсга олдилар¸ деб хабар тарқатди Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи.

ЎХҲнинг режимга бўйсунмасликка даъват қилувчи бу варақалари Тошкентда 9 декабр куни пайдо бўлган эди.
x
ЎХҲнинг режимга бўйсунмасликка даъват қилувчи бу варақалари Тошкентда 9 декабр куни пайдо бўлган эди.

Мультимедиа

Аудио
Матн катталиги - +

22 яшар Фазлиддин Зайнуддинов ўтган йилнинг 7 декабр куни Тошкентдаги Интернет-кафеларидан бирида ўтириб¸ виртуал дунëдаги танишлари билан фикрлашади.

Ўзбекистон Халқ ҳаракати фаоли Муҳаммадсолиҳ Обутов
x
Ўзбекистон Халқ ҳаракати фаоли Муҳаммадсолиҳ Обутов
​​Ўша куни Фазлиддин билан чатга ўзини  Швецияда яшайдиган диссидент имом¸ Ўзбекистон Халқ ҳаракати фаоли Муҳаммадсолиҳ Обутов деб таништирган шахс чиқади. Шу кундан бошлаб бу виртуал таниш исломий университет талабасини Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг Тошкентдаги фаоли бўлишга ундай бошлайди.

Воқеа тафсилотларини Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов давом эттиради.

- Ўша фамилия, исм билан чиқадиган одам аслида махсус хизматдаги одам бўлади ва у билан гаплашганда Фазлиддинга  вазифа берилади ва Тошкентдаги Халқлар дўстлиги майдонининг бир жойига ëки бошқа жойларга  варақалар ëпиштириб чиқиш илтимос қилинади.

Аввало бу бола нима қилишини билмайди. Озгина вақт ўйлаб¸ кейин қизиқиб боради. Ўша ерда ростдан ҳам 70-80 тача варақа ва 100 доллар пул бўлади. Буни олади. Бир нечтасини столбаларга ëпиштирганми ëки йўқми бу менга номаълум. Хуллас бир ҳафтадан кейин буларнинг уйига милиция ходимлари келади ва буни олиб кетишади.

Бизларга маълум бўлишича, фото ва видео съëмка узоқдан қилишган варақаларни олгани ва бир-иккита жойларга ëпиштирганми йўқми¸ хуллас кузатилиб, ҳаммаси тайëр қилиб қўйилади¸ дейди Озодлик билан суҳбатда ҳуқуқ фаоли.

Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов.
x
Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов.
​​Суръат Икромовнинг айтишича¸ 22 яшар Фазлиддин Зайнуддинов 18 декабр куни қамоққа олинганида унга ҳаммомда безорилик деган уйдирма айб қўйилади ва дастлаб 15 суткалик ҳибсга ҳукм қилинади.

Аммо 15 кунлик ҳибс ўрнига уни Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасига олиб келиб¸ унга тергов давомида Ўзбекистон конституциявий тузумини ағдаришдан тортиб¸ ноқонуний диний-экстремистик гуруҳларга аъзолик каби ўта оғир айблар қўйилади.

Бундай айблардан гангиб қолган  ҳам Фазлиддиннинг ўзи¸ ҳам унинг яқинлари ниҳоятда кучли руҳий босим остида қолган ва яқинлари бу ҳақда 25 январга қадар оғиз очишга ҳам қўрқиб келган. Улар Фазлиддиннинг махсус хизлатлар фитнаси қурбони бўлганини ўз хавфсизликларини хатарга қўйиб¸ менга гапириб беришди¸ дейди Суръат Икромов.

Озодлик мухбири Фазлиддин Зайнуддиновнинг ҳозирги аҳволи ҳақида унинг яқинларига боғланганида¸ улар суҳбатлашишдан чўчидилар ва Фазлиддиннинг ҳибсдаги аҳволи ҳақидагиги саволларга “ҳаммаси яхши” деган мазмунда қисқа жавоб қилиш билан чекландилар.

Суръат Икромовга кўра¸ Фазлиддин Зайнуддинов ишини олиб бораëтган терговчи бу талаба йигитга қўйилаëтган оғир айбларни исботловчи бирор далил йўқлигини тушуниб етганидан бўлса керак¸ уларнинг айримларини олиб ташлаган.

- Учта моддани ҳозир олиб ташлашга мажбур бўлган. Нимагаки қараса исботлайдиган жойи умуман йўқ. Бунинг юридик бир кучи ҳам йўқ. Сабаби унга конкрет исботлар, далиллар керак. Бу қўйилган моддалар унга тўғри келмайди. Шунинг учун бунга ҳозир 244-модда 3-қисми (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайëрлаш, сақлаш, олиб кириш ëки тарқатиш) билан айб қўйган. Бу модда учун қамоқ жазоси уч йил деб кўрсатилган. Уч йилгача берса ҳам шартли равишда берса керак¸ деган ўйда Ўзбекистондаги диний айблар билан қамалаëтганлар иши юзасидан мустақил мониторинг олиб бораëтган ҳуқуқ фаоли.

Суръат Икромовга кўра¸ Фазлиддин Зайнуддиновнинг Интернетда  мафкуравий фитна тузоғига туширилиши Ўзбекистон махсус хизматларининг ўзгача фикрловчиларни овлаш кампаниясини виртуал дунëга кўчирганидан далолат беради.

Авваллари ўзгача фикрловчилар чўнтагига наркотик ва қурол¸ сўнгра уйига Ҳизбут-Таҳрир варақалари ва қора рўйхатдаги диний адабиëтлар ташлаб қўйиш орқали қамоққа олинган бўлса¸ эндиликда улар махсус хизматларнинг Интернетдаги турли ижтимоий тармоқлар орқали бошлаган кенг кўламли мафкуравий фитнаси тузоғига тушмоқда¸ дер экан Суръат Икромов¸ ўзбекистонлик Интернет фойдаланувчиларини огоҳлантиради.

- Ҳозир асосий курашни Интернетга кўчираяпти. Шунинг учун бу идеологик провокация ва шантаж. Агар сизга кимнингдир номидан чиқиб, мана шунақа таниқли мулохифат партияси вакили ëки чет элга кетган диндорман¸ деб гаплашмоқчи бўлса¸ бундайлар билан эҳтиëт бўлишни тавсия қиламан. Авваламбор аниқлаш керак ўша одамми ë унинг номидан кимдир унинг номини қўйиб чиқаяптими. Нимагаки шунақа провокацион нарсалар жуда кўп бўлаяпти кейинги пайтларда¸ дейди Суръат Икромов.

Ҳуқуқ фаолининг ўз кузатиш ва ҳисоб-китобидан келиб чиқиб айтишича¸ кейинги 13 йил мобайнида Ўзбекистонда ноқонуний диний гуруҳларга алоқадорлик айблари билан камида 15 минг фуқаро жиноий жавобгарликка тортилган ва уларнинг 11 мингдан ошиғи айни кунларда узоқ муддатли қамоқ жазосини ўтамоқда.

Ҳозирча Тошкент Ислом университетининг 22 яшар талабаси Фазлиддин Зайнуддинов ишининг қачон маҳкамага оширилиши ва унинг диний айблар билан қамалганлар армиясини тўлдириш-тўлдирмаслиги номаълумлигича қолмоқда. 

Махсус хизматлар Интернетга ташлаган махсус тўр сиртмоғига илинган бу йигит тақдирини келгусида  яна Озодликда кузатиб боринг.
Шарҳларни саралаш
Бу форумда шарҳ қолдиринг (12)
Шарҳлар
     
муаллиф: E'tibor қаердан: Moskva
30.01.2012 17:15
Mxhni Abutovdan boshqa ishi yo'qmikan?Bu bola bilan ham aynan Abutov gaplashganiga shubha yo'q!zamondosh.com dagi izohlarni maqolalarni o'qib ko'ringlar!
Ozodlik radiosi hodimlari,iltimos,tarafkashlik qilmanglar,Abutovni yonini olavermanglar!!!

муаллиф: Ziyo
30.01.2012 11:48
Shunchaki halqni qurqitish bulishi mumkin uyishtirib u bolaga hech narsa qilmagan, bu dunyoning emas udunyoning azobidan Ollohning uzi saqlasin hammamizni azizlar.

муаллиф: Ali қаердан: +6.GMT
29.01.2012 23:51
Пайғамбаримиз М.С.А.В айтмадми сизлар Хизбларга яъни Партияларга бўлинманглар деб,а бу М.Обутов деган шаҳс ўзини Иломий қилиб кўрсатиб яна Пайғамбар алайҳиссаломни сўзларига зид чиқиб ЎҲҲ деб ўзига ва уни ёнидаги сафдошлари
Тўлқин Қораев деганларга қўшилиб партия тузибди.
Агар шу бирон бир партия тузиш керак бўлса нима учун Абдували Қори ака Обитхон Қорилар ўша партияни тузмади?
Менимча булар Алҳамдулиллаҳ Ҳақиқий Аллоҳни Олиму Уламолари.
Баъзиларга ўхшаб чаласидан эмас,агар шарҳим чиқибла қолса ҳамда эътирозлар бўлса беъмалол ёзишинглар мумкин,мен кўпроқ жавоб шарҳни Т.Қораевдан кутган бўлардим,аслида ўша шаҳс ким?
М.Обутовман деб ўзини таништирган.Аслида хам ўша кишини ўзларидир.Бундай деганимга сабаб буларни биламан,Истамбулда ҳам кўпчилик кишиларни алдаб,Пикетга олиб чиқишганлари ҳам сир эмас.
У кишиларни яъни пикетга олиб чиқилганларни буларни кишилари пикетга ьорамиз демасдан,UZ Консули олдида Ўзбекларга байрам бўлади деб олиб борган,улар боришса у ерда пикет ўтказилаётган экан.Бу нима дегани кишиларни байрамга борамиз деб баъзиларига $ ҳам берилган,алдаб пикетга олиб чиқилган.Ўша алдамчилардан тузилган партия шуми, булар бошқарган Давлатда қандай Ҳақийқат бўлиши мумкин!
Булар ҳам,ҳозирги Диктатор! Қизлари билан бошқариб тургандан нимаси билан фарқ қилади?
Жавобан

муаллиф: Тўлқин Қораев қаердан: Швеция
31.01.2012 02:05
Ҳурматли Али! Менинг Туркияга бир мартагина борганимни исботласангиз хар ойида сизга минг доллар тулаб бораман. Долларим тикилиб кетган. Швейцария банки директорлари кенгаши яқинда менга бир хат юбориб пулларим банкга жой бўлмай қолганини, бошқа бирор мамлакат банкига пулларимнинг ярмини ўтказиб олишимни илтимос қилишди.

муаллиф: HAYRULLOH қаердан: Suzoq
29.01.2012 06:12
uzbeklar(QO`RQOQ,etalatma, aroqho`r, bangi, sutho`r, hotinboz, o`gri, aldoqchi, haromho`r, otorchi va raqqos(a),qisqasi maqtonchoq) deganda sizning hayolingizga qanday halq keladi ALLOH SUBHANAHU VA TA`ALO O`ZI ASRASIN mashinday davom etishlikdan haloyiq ko`zingni och ke4 bo`lmasdan opa-singling ho`rlandi or-nomusing bulgandi, endi bo`ldi qilaylik o`zimizni-o`zimiz aldab otorchi bo`lib ashula aytib yuraverishni bir erkaklarcha hayotga BISMILLOH deb yo`l qo`yaylik IYMONNING lazzatini tatiylik,,, bunday past bo`lmaylik GURUR qani bollar kunim o`tayabdi menga tegmasalar bo`ldida deb yuravermaylik o`zimizni o`nglaylik keyin INSHAALLOH SUBHANAHU VA TA`ALO bizga o`zining NUSRATINI BERGAY, gavro`sh gastrbayter bo`lib yuravermaylik aroqho`r bo`lib o`zingni opa-singillaringga tajavuz qilib yuravermasdan tiyilish qara buni bu davlatda erkaklar(haqiqiy) juda kamayib ketganidan qizlari har qaerlarda najaslar bilan fohishalik qilib yuribdilar uyat senlar haliham bemalol uhlab yurishibsan bomdodlarni qazo qilib HAYRULLOH HAMIDOVLAR qamoqda bo`lsa ham bu imomlarni ishi ham yo`q o`zlarini sohta obro`laridan ajrab qolishlikdan qo`rqishadi, omachi bollar sizlar haromho`r reketirlaringizlar bn maqtanmangizlar ularni ohiri inshaALLOH (S.V.T.) horlikdir menman deb yurgan yigitlarga aytardimki ana o`sha haromho`rlarga shayka bo`lmanglar ular sizlarni musulmonlardan pul undirshingiz uchun foydalanadi agar o`zlari bo`lgandami daladagi ketmonchi ham ikki marta progibga otib betiga tuflagan bo`lardi. tak-chto vse peredi karavan uje v puti inshaALLOH tol`ko nastoyashie mujiki naydut dlya sebya mestu v nem.

муаллиф: Lolahon қаердан: Allohning eridan
29.01.2012 04:09
Ассалому-алайкум азиз ватандошлар беш Ўзбекистонликларни фикрлари ҳаммани фикри ўзгача,бир-бирини қўлаш,бирлашиб харакат қилиш ўрнига,бир-бирини сотишади,ёки манави Ўзбекистондан чиқиб АҚШдан ва ғарбнинг бошқа давлатларидан сиёсий бошпана олаётганлар"СИЁСАТЧИЛАР"бир-бирларга қарама-қарши сиёсатлари билан ҳеч қачон Ўзбекистонни оддий ҳалқини ўйлашмайдилар.Мана диний этиқоти учун панжаралар ортидаги ватандошларимизни сони кундан-кунга ошиб бормоқда.Ўзбек Ўзбекни сотади,Ўзбекистон махсус хизматларида,Ўзбекистон ички ишларида ишлаётганлар хаммаси ўзбекларку??? Буларни кўриб Xaйрулла Ҳамидовни "Ўзбекларга нема буляпти"шеърини эслайман. Озодлик шарҳимни чоп этинглар,Аллоҳ рози булсин.

муаллиф: Абусаид қаердан: Россия
27.01.2012 15:21
бу дин душманларини иши улар туну кун исломга карши мумин мусулмонларни орасида фитна фасод кузгатиш учун жонларини хам аямайди улар лекин охират хам бор

муаллиф: jasan қаердан: jaslik
27.01.2012 02:38
Ha hamma biladi internet nazorat ostida,nafakat Uzbekistonda balki butun dun*e buyicha internet mahsus hizmatlar orkali nazoratda ,bu fakt.misollar kup bulmokdaku,manna AKSH da 2 uzbek ,Rossiyada ham juda kuchli nazoratda K guruhi tomonidan.Miyani chayishlar kup bulmokda har hil usullar bilan.Uzlaringga ehtiyot bulinglar birodarlar.

муаллиф: Аноним
26.01.2012 21:13
ҳамма билади ўзбекда интернет проваедерлари махсус хизмат ва интернет кафеда ишлаётган чақимчилари томонидан назорат қилинади.

бу нарса 12 йилдан буён актив. Сизлар Абутовни номини оқламоқчисилар холос.

муаллиф: ishon қаердан: madim
26.01.2012 20:54
Бу гапларга унча ишонмадим, кайси одамки юрак бетлаб 100 доллар учун шу ишни килади. минг берса хам хаётини хавф остига куйиб килмаса керак. Узбекистонда тузумга конституцияга карши чикиш ёки шунга карши варакалар таркатиш окибати улим билан баробарку.
Жавобан

муаллиф: soliha қаердан: erlik
28.01.2012 16:26
fikrongizga qushilaman
Жавобан

муаллиф: Шер қаердан: Шарт эмас
30.01.2012 08:24
100 долларни Узбек сумига айлантирингчи нима хосил булар экан