якшанба, ноябр 23, 2014 маҳаллий вақт 15:32

Ўзбекистон

Айрим ўшликлар яна Ўзбекистондан бошпана изламоқда

Турли партиялар ўртасидаги сиëсий рақобатнинг можарога айланиб¸ яна миллий тус олишидан чўчиëтган ўшлик ўзбеклар ўз аҳли аëллари ва қарияларини сиëсий эҳтирослар босилгунга қадар Ўзбекистондаги қариндошлариникига ўтказишга уринмоқда.

x
Бу ҳақда Озодликка ўзбек-қирғиз чегарасидаги Дўстлик назорат-ўтказиш пунктига яқин жойда яшовчи манба хабар қилди.

Бу манбанинг Skype орқали билдиришича¸ Ўшдан Ўзбекистон томонга ўтувчилар сони кўпайгани муносабати билан ўзбек чегарачилари сони икки бараварга оширилган ва чегара назорати кучайтирилган.

“Айланма йўллар жуда қаттиқ назоратга олинган. Ҳар бир одамни обдон текшириб ўтказишаяпти. Агар эрталаб 4-5 да келиб¸ Ўзбекистон тарафга ўтиш учун навбат олишмаса¸ иккинчи кунга қолиб кетишаяпти. Ҳар кун ўтиш учун 500 дан 700 нафаргача одам навбатда турибди. Қирғиз чегарачилари тезроқ расмийлаштириб¸ ўтказиб юборишаяапти¸ аммо ўзбек чегарачилари ва таможнячилари анча секин қимирлашаяпти. Ўтказиш учун пора олишганини кўрмадим¸ аммо ҳаракат жуда секин. Ўшлик йигитлар ўзлари қолиб¸ болалари ва ота-оналарини ўтказишаяпти. Сайлов тинч ўтса¸ қайтишади”¸ деб ëзди Озодликка чегарадаги вазиятни бевосита кузатган ўз манбаси.

2 март куни Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани ҳудудида жойлашган "Дўстлик" чегара пункти билан боғланиб¸ у ердаги расмийлардан авҳолни ўрганишнинг имкони бўлмади.

Озодлик суҳбатлашган ўшлик ўзбек йигитлар¸ Ўшда сайловолди жараëнлари қизиб бораëтган бир кезда¸ айрим оилалар эҳтимолий зўравонликлардан қўрқиб¸ ўз яқинлари муҳофазасини таъминлаш мақсадида уларни Ўзбекистондаги қариндошлариникига ўтказиб қўяëтганини тасдиқлади.

- Ўзбеклар бу нарсалардан қўрқиб қолдида. Ишонмай қолдида. Тўполон бўлса, у ëққа, бу ëққа, Ўзбекистонга қарияларни, бола-чақаларини ўтказишиб, страховка қилишаяптида. Олдин ғафлатда қолиб кетишди кўрдингизку. Ўтказгани ўтказаяпти. Сақлаяптида¸ деди Озодлик мухбири суҳбатлашган ўзбеклардан бири.

Ўш шаҳар кенгаши депутатлигига сайловлар арафасида айрим миллатчи унсурлар тўполон чиқса¸ яна ўзбекларнинг жони ва молига кўз тикиб тургани ҳақида шаҳарда дув-дув гап¸ шундан қўрққанлар¸ ўз билганича оиласини қўришга ҳаракат қилаяпти¸ дейди биринчисидан мустақил иккинчи ўшлик манба.

- Паника бўлаяпти. Митинг қиламиз, уруш қиламиз Бишкеккада энди, мана шунақа гаплар бор. Ҳа, бор, бор ўтказишаяпти. Қўрққан қўрқади. Паника бор¸ дейди яна бир ўшлик.

Ўшлик ўзбек журналисти Салтанатхон опа¸ шаҳардаги мухолиф партияларнинг 1 март куни ўтказган сайловолди митинги муносабати билан шаҳарликлар орасида қўрқув ҳислари ëйилганини айта туриб¸ бу хавотирнинг нафақат ўзбек¸ балки бошқа миллат вакиллари орасида ҳам мавжудлигини таъкидлайди.

- Безовталик нафақат ўзбек миллати, бошқа миллатлар орасида ҳам бор. Кеча мен мактабларни ҳам кузатдим. Ўша ерда ҳам мактабларга ўқувчилар кам борган. Ота-оналар қўрқиб жўнатмаган болаларини. Эртага, бугун митинг бўларкан, яна митингда ҳар хил воқеа бўлиб қолармикан деган ўйдада. Қирғиз дўстларимизнинг ўзи ҳам жўнатмаган мактабга болаларини. Кечадан бери ошхоналар, йўлларда кузатаяпман, ошхоналар кеча ҳам ишлагани йўқ. Соқчи билан турадиган дўконлар ишлаяпти. Соқчиси йўқ дўконлар ишламаяпти. Бозорларни айланган эдим. Одам ҳам кам, сотувчи ҳам кам, олувчи ҳам кам. Қўрқишаëтган ери¸ партия билан партия ўртасида уруш чиқиб кетишидан ҳам одамлар чўчияпти¸ дейди ўшлик журналист.

Айни пайтда¸ ўшлик ўзбеклар орасида кескинлашиб бораëтган сайловолди жараëнидан туғилаëтган таҳликаларга қарамай¸ ўз уйида қолиб¸ сиëсий тадбирнинг тинч якун топишига умид қилаëтган оилалар ҳам талайгина.

Шундай оила бошлиқларидан бири Ойбек гапиради.

- Ўзбекистон томонга қандай ўтамиз? Ўзбекистон томонлари ҳамма ëқ берк бўлса. Мана шу ерда Худодан кўрганимиз, пешонамизга ëзгани¸ деб ўтирамиз бир бошга бир ўлим деб. Чегарага бориб шундай ўтиб кетавермайсизку. Унақа ўйимиз йўқ. Худо хоҳласа тинчлик бўлади, ҳаммаси тинчлик бўлади¸ деяпти энди. Худодан тилаб турибмиз¸ илойим тинчлик бўлсин деб. Энди  Ўзбекистонга ҳам ўз тинчлиги керакда. Бизнинг Ўзбекистондан ҳафсаламиз пир бўлгани йўқ. Нимага десангиз, у ерда бизнинг қариндош-уруғларимиз бор, опаларимиз бор¸ лекин ўз уйингдан¸ ўз ватанингдан яхши жой йўқ. Шунинг учун ҳеч қаерга кетишни ўйлаëтганимиз йўқ¸ дейди 2 март куни Озодлик мухбири билан суҳбатлашган ўшлик ўзбек оиласи бошлиғи.
Хабар, фото ва видеоларни ОЗОДЛИКка +420 724 971 539 WhatsApp ва Telegram орқали юборинг!

Озодликнинг жонли мулоқотларида душанба ва чоршанба кунлари Тошкент вақти билан соат 19:00да OzodOvoz, OzodSkype ва Ozodlik Online Skype манзиллари воситасида қатнашинг!

Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

Xabar, foto va videolarni OZODLIKka +420724971539 WhatsApp va Telegram orqali yuboring!

Ozodlikning jonli muloqotlarida dushanba va chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00da Ozodovoz, Ozodlikonline va Ozodskype Skype manzillari vositasida qatnashing!

Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.

Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар
     
муаллиф: abdulloh қаердан: usa
04.03.2012 02:57
YOOOO Alloooh!!! butun makbul duolar bilan soraymiz..norasida godaklarni hakki hurmati va beli bukilgan kariyalarni hakki hurmati butun musulmon mamlakatlari katori Osh baldasini ham oz panahingda asra samoviy aroziy insiy va jinniy balolardan, zulumlardan,garotlardan ozing hifz ayla Ya HafizAlloh!!!İnsonlarga ozing insof ber!!! omin...

муаллиф: ошлик қаердан: ош
04.03.2012 01:55
илохим тинч утсин бу сайловлари киргизми узбекми оддий халкга тинчлик керак бу амалпарастларни уйинларидан юрак ховучлаб куркуда утирган онажонларимизни опа сингил гудакларимизни оллохим уз панохида асрасин.ёмонларга уз максадлари йулида хар ишга кодир махлукларга узинг кифоя кил.омиийн.

муаллиф: holis
03.03.2012 21:50
avvalam bor tinchlik bulsin kolaversa endi iyn vokeasi kaetarilmaedi hudo hohlasa hozir uzbda sieosat boshkacharok oldingidan karaaaabbbb turmidi endi uni tugandar ham anglagan uje ahli etadi esli cho uzimizga husheor bulaelik shu kerakligi sanokli soatlar oldida

муаллиф: Субҳидам қаердан: Ўш
03.03.2012 16:43
Кеча шаҳар мэри талабалар билан учарашув ўтказди. Учрашув давомида бир неча масалалар кўтарилди, шулар қатоида Ўшдаги Алишер Навий боғини "Ёшлар боғи" деб номини ўзгартирилиши масаласи ҳам мэр талабалар томонидан (аксарияти қирғиз) жанобларига берилди. Мэр бу масала яқин кунларда ижобий хал қилинишига ваъда берди. Бу нимадан далолат беради? Ўзбекларинг маънавий дунёсини ҳам йўқ қилишдан! Мен эсимни таниганимдан буён бу боғ Алишер Навоий деб аталиб келган! Яқиндагина мажақланиб кетилган Алишер Навоий хайкални қайта тикланган эди.
Жавобан

муаллиф: Ilhom қаердан: Osh
04.03.2012 17:16
Assalomalekum aziz birodarlar ! Abdulloh sizni duolarizga katta rahmat insha alloh hamma erda tinchlik boladi allohim oshlik musulmonlardi panohingda asra yomonlarga insof ber ozodlik sizlarga ham rahmat

муаллиф: Оштук кыргыз
03.03.2012 08:43
Урматтуу озбек туугандар! Силер эле эмес биз деле тажадык бул митиндерден. Жакында жазгы талаа иштери башталат, ошону ойлогондун ордуна бул "жепжутаттар" только оздорунун кызыкчылыгын ойлошот. Эмнеси болсо да тынчылык бослун - суранаарыбыз ошол.
Жанагы озбек тууганыбыз туура айтыптыр "...- Ўзбекистон томонга қандай ўтамиз? Ўзбекистон томонлари ҳамма ëқ берк бўлса. Мана шу ерда Худодан кўрганимиз, пешонамизга ëзгани¸ деб ўтирамиз бир бошга бир ўлим деб. Чегарага бориб шундай ўтиб кетавермайсизку. Унақа ўйимиз йўқ. Худо хоҳласа тинчлик бўлади, ҳаммаси тинчлик бўлади¸ деяпти энди. Худодан тилаб турибмиз¸ илойим тинчлик бўлсин деб. Энди Ўзбекистонга ҳам ўз тинчлиги керакда. Бизнинг Ўзбекистондан ҳафсаламиз пир бўлгани йўқ. Нимага десангиз, у ерда бизнинг қариндош-уруғларимиз бор, опаларимиз бор¸ лекин ўз уйингдан¸ ўз ватанингдан яхши жой йўқ. Шунинг учун ҳеч қаерга кетишни ўйлаëтганимиз йўқ..."
Жавобан

муаллиф: Ilhom қаердан: Osh
04.03.2012 17:21
Asalomalekum musulman dostor ! Abduloh sizgeda chon rahmat musulmandardi allah ozy saktasyn sogushta ech kimge kerekmes jamandarga insaf surayly allahdan azattyk sizgeda chon rahmat
Жавобан

муаллиф: oshlik ozbek
03.03.2012 16:42
oshtuk kirgizga--- hamma kirgiz ham sizdey bolsaydi..........
Жавобан

муаллиф: Оштук кыргыз
04.03.2012 11:02
Мен ойлойм, Кыргызстанда кандай болгондо да жакшы кишилер, кыргызы болобу, озбеги, же орусубу баари бир бар, алар копчулукту тузот. Бирок беш кол бирдей эмес да. Эси жок, элди, журтту, мамлекетибизди ойлобогон, жеке башын ойлогондар да жок эмес. Ошондуктан бир бирибезге жок дегенде жакшы созубузду аябайлы. Айтышатко жакшы созго жылан ийниден чыгат деп. Откон кишилерибиз отту кетти, аларды кайра алып келе албайбыз, алардын жаткан жайы жаннаттан болсун. Калгандарыбыз ынсап берип аман бололу. Мына Ошто бугун шайлоо болуп отуп жатат, вроде бы барыы тынч эле, эгер сырттан бироолор эле аралашпаса. Баарынарга аманчылык каалайм.

муаллиф: plt қаердан: asia
03.03.2012 01:02
birinchidan ALLOH ozi sahlasin korkishga hojat yok bazi odamlar bor kochalarda mahallarda bomagan gap tarkatip yurganlar hozir juda kop hozir KİRGİZİSTONNİ prezidenti bor hammasini hisobini olgan insha ALLOH yahshilik bn otadi

муаллиф: иброхим халилиллох қаердан: омск
02.03.2012 22:33
ИНШААЛЛОХ тинч отади ОЛЛОХ сакласа бало йок сакламаса даво

муаллиф: Бахром қаердан: Уш
02.03.2012 22:20
Хурматли Озодлик радиоси.дойим объектив яхши маълумотлар бериб борасизлар рахмат.Бирок шу макола ,оркали Ушлик узбекларга яна зиён буладиган булдида,сабаби бу маколани Узбекистон рахбарлари хам укийди.Яна Ушликлар келаябди экан деб ховфсираб,не кийнчиликлар билан очилган чегарани ёпиб куйиши ховфи бор, шунинг учун чегара ,Узбек-Киргиз муносабаларига ойид маколаларни ,жабирланган узбекларга зийни тегмайдиган килиб фильтерлаб беришингларни илтимос килиб кетар эдим.

муаллиф: Kozi қаердан: Korahoniylardan
02.03.2012 20:30
Tort kunlik blakadaga bardosh bergan haloyk bir kunlik mitingga irodasini berib koyshtida Osh halkidan bir dona iltimosim siyosiylashmay uyda jimgina otirsa ozidan ozi hal boladi koladi
Panikaga hech ham hojat yok. Hafssizlaiklari yagona Ollohga omonat. Ollohim <oshliklarni> iymonini baquvat qil!!!!!!!!!!

муаллиф: Аноним
02.03.2012 19:20
ха тугри бу гаплар паника кучли утган сафар росттан гафлатта колгандик энди бу партиялар бир бири билан урушишади шекилли илохим узбекимни аллох уз панохида асрасин урушда канчадан канча киргизлар бойишиб колганди илохим бу сафар жонимиз ва молимизни аллохга омонат килдик
Жавобан

муаллиф: Аноним
03.03.2012 13:18
уруш бўлса ҳам Жилдиз Жолдошова қилади чунки митингда июнь воқеасини ҳукумат истамётса сепаратистлар билан тижорат қилишни тўхтатишсин деяпти. Бу гапи билан ўзбеклар билан Атамбаев савдолашмасин дегани Бабановни эса кур ва татарлар билан савдолашмасин деяпти. Бу гаплар тагида гап бор.
Жавобан

муаллиф: ozoda қаердан: turkiya
02.03.2012 22:46
omiin
Жавобан

муаллиф: Иброхим Халилиллох қаердан: омск
02.03.2012 22:36
ИНШААЛЛОХтинч отади ОЛЛОХсакласа бало йок сакламаса даво
Жавобан

муаллиф: Бахром қаердан: Ош
02.03.2012 21:51
Хаммамизни Аллох уз панохида асрасин.
Жавобан

муаллиф: Uzbek қаердан: Osh
02.03.2012 20:54
Allohim bu kunlardan o'tishga uzbegimga sabir ber tinchlikda yashashdi hohlemiz hechkimga keragi yoq urushdi yosh godaklar qizlardi oz panohinda asragin allohim
Жавобан

муаллиф: holid қаердан: suzok
04.03.2012 13:11
Житель города Жалал-Абад добровольно сдал оружие и боеприпасы. Об этом сообщает сотрудник пресс-службы УВД Жалал-Абадской области Таалайбек Сусунбаев.
3 марта 2012 года 47-летний житель города Жалал-Абад Исабек Анарбаев добровольно сдал сотрудникам УВД Жалал-Абадской области автомат Калашникова АКМ-74 калибра 7,62 мм с магазином и 20-ю боевыми патронами.

Оружие и боеприпасы мужчина нашел в 2010 году во время в июньских событиях в парке по имени ВЛКСМ по улице Красина в городе Жалал-Абад.

По найденному оружию назначена баллистическая экспертиза, а нашедший и сдавший оружие освобождается от уголовной ответственности, кроме этого будет вознагражден.

За 2 месяца 2012 года со стороны населения добровольно сдано 5 единиц оружия, из них: 3 пистолета и 2 автомата Калашникова.
urush mahalda tarkatilgan kurollarni kaytarib opkegan kirgizlarni voznagrajdat kilishyapti. bunisiga nima deysilar?
Жавобан

муаллиф: (.........)??? қаердан: vladivastok.
03.03.2012 20:07
kirgiztonlik. yani oshlik uzbek-kirgiz birodarlar harhil pravakatsyaga ishanmelar. alloh sabir bersin...((( inal lilahi va ina lilahi rojim.)))

Озодлик Фейсбукда

.

Тўсиқсиз интернет ва Скайп


Ўзбекистонда "Озодлик"ка Millat.INFO прокси сайти орқали киринг.


Бу адресни яқинларингизга юборинг!


ПРОКСИГА ҲАМ ТЎСИҚ ҚЎЙИЛСА ЯНГИСИНИ ШУ ЕРДА ЭЪЛОН ҚИЛАМИЗ.
 

ОЗОДЛИК радиоси билан исталган пайт Skype орқали боғланинг!

OzodOvoz, OzodlikOnline, OzodSkype

Skype Me™! Add me to Skype

WhatsApp  +420 724 971 539

Озодлик Одноклассникида