пайшанба, октябр 23, 2014 маҳаллий вақт 10:05

Махсус дастурлар / Телевизор

"Ахборот" Каримовни ҳам цензура қилди

Ислом Каримовнинг Москвада Владимир Путин билан учрашгани ҳақида лавҳа ҳозирлаган Ўзбекистон телеканали¸ президентнинг мавзудан "ўтлаб" гапирган гапларини кесиб-ямашга уринди.

x

Мультимедиа

Аудио
Сарвар Усмон

Қизғанчиқ “Ахборот”

Кеча “Ахборот” қизғанчиқлик қилди.

Қилгандаям, келиб-келиб президентга қолганда қилди қизғанчиқликни.

15 май куни Владимир Владимирович билан ўтказган хос мулоқоти чоғида Ислом Абдуғаниевич қилган баёнотларни “Ахборот” тўлиқ эшиттирмади - вақти тиғиз бўлса керак-ки, президент айтган гапларнинг баъзи муҳим жиҳатларини четлаб ўтди.

“Ахборот”чиларниям балки, тушуниш мумкиндир.

Ахир давлат раҳбарининг Москва сафаридан бошқа воқеалар: мажлислар, йиғилишлар, семинарлар, конференциялар, симпозиумлар, тренинглар, давра суҳбатлари... шу қадар кўпки, уларнинг барчаси тўғрисида “бугун ким нима мажлис қилдийкин”, деб илҳақ бўлиб ўтирган томошабинга хабар қилмоқ керак.

Бас, “Ахборот”нинг мамлакат президенти айтганларини тўлиқ эшиттиришга вақти йўқ экан, телесюжетнинг камтигини  “Телевизор” эшиттириши тўлдиради.

Арифметика

Россия президентининг расмий сайти МДҲнинг норасмий саммити танаффусида Ўзбекистон ва Россия президентлари ўртасида бўлиб ўтган мулоқотнинг стенограммасини эълон қилди.

Ҳужжатдан рус тилидаги қисқа мулоқот чоғида иккала президент ҳаммаси бўлиб  793 та сўз ишлатгани маълум бўлади.

Россия президенти “спасибо”ларини қўшиб ҳисоблаганда 193 та сўз ишлатган.

Ўзбекистон президенти эса 600 та сўз ишлатган.

Нима учун Ислом Абдуғаниевич Владимир Владимировичдан уч баравар кўп гапирди?

Чунки, Ўзбекистон президенти ўзининг айтишича, “несколько отвлекся”.

Монтаж

Ўша “бироз чалғиган” чоғида жаноб Каримов Ўзбекистондаги демографик вазият тўғрисида гапирдики, нутқнинг ўша қисмини “Ахборот” бундай берди:

Ахборотдан парча 1
Ахборотдан парча 1i
|| 0:00:00
...
 
🔇
X


Президент нутқидан олинган бу парчани атайлаб тўлиқ эшиттирдик.

Россия президенти сайтида эълон қилинган стенограммага қиёсланса, “Ахборот”чилар ўз президенти нутқини монтаж қилгани яққол кўриниб қолади.

Журналистиканинг қаттиқ нонини совуқ сувга бўктириб еб келаётганимиз учун айтишимиз мумкинки, бировнинг нутқини томошабин ё тингловчига етказмоқчи бўлар экан, журналист кўпинча кесиб-ёпиштиришга – монтаж қилишга мажбур бўлади.

Лекин бир муҳим шарт бор: монтаждан нутқнинг мағзи-моҳиятига путур етмаслиги лозим.

Бу ақлли, лекин керакли гапимиздан кейин энди Каримов нутқидан “Ахборот” олган парчани Россия президенти сайтида эълон қилинган стенограммадан асл ҳолида келтирамиз.

“Население Узбекистана сегодня составляет без малого 30 миллионов человек. Я не говорю, что мы растём быстрыми темпами, – мы всё делаем, чтобы темпы роста нашего населения, в отличие от России, не превышали 1,2–1,3”.

“Ахборот” бу иккита гапнинг биринчисини - “Ўзбекистон аҳолиси бугунги кунда сал кам 30 миллион кишидан иборатдир” гапни олган.

Ахборотдан парча 2
Ахборотдан парча 2i
|| 0:00:00
...
 
🔇
X


Лекин биринчи гапнинг ортиданоқ келган мана бу: “Жадал суръатлар билан ўсаяпмиз (кўпаяяпмиз) деяётганим йўқ, - биз, Россиядан фарқли ўлароқ, аҳолимиз кўпайиш суръатлари 1,2 – 1,3 дан ортиб кетмаслиги учун барча чораларни кўраяпмиз”, деган гапдан “Ахборот” бир неча сўзни – “барча чораларни кўраяпмиз” “мы всё делаем, чтобы”ни олгану, бир абзац хатлаб ўтиб, кейинги абзацнинг биринчи қўшма гапи эргашган қисмини олган.

Натижада монтаждан сўнг Каримовнинг иккита гапидан тузилган гап мана бу кўринишни касб этган:

Ахборотдан парча 3
Ахборотдан парча 3i
|| 0:00:00
...
 
🔇
X


Бошингизни оғритводимми?

Лўндаси

Унда лўнда қилиб айтай. “Ахборот” ўз сюжетида президент Каримовнинг “аҳолимиз кўпайиш суръатлари 1,2 – 1,3 дан ортиб кетмаслиги учун барча чораларни кўраяпмиз” деган гапини ва “Если смотреть через эту призму, мы и в этом вопросе через пропаганду, агитацию, медицину пытаемся создать условия, чтобы темпы роста нашего населения соответствовали темпу роста экономики” деган гапининг курсивда келтирилган биринчи қисмини, яъни “аҳоли кўпайиши суръатлари ортиб кетмаслиги учун” “тарғибот, ташвиқот ва тиббиёт”дан (таъкид бизники – Озодлик) фойдаланилаётгани тушириб қолдирган.

Хўш, нима бўпти?

Ҳеч нарса бўлгани йўқ. Фақат бир нарсани ҳисобга олмаганда.

Президент хорижий оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Озодлик ҳам бир неча йилдан бери айтиб келаётган гап – Ўзбекистонда туғиш ёшидаги аёлларга уларнинг  ихтиёрларига қарши контрацептив чора-воситалар қўлланилаётгани, аёллар ҳатто стерилизация қилинаётганини билвосита тан олди.

Лекин “Ахборот” бу иқрорни эфирга бермади.

Чунки бу мавзу Ўзбекистонда тақиқланган.

Ҳатто Ислом Абдуғаниевичга ҳам!

"Ахборот" Каримовни ҳам цензура қилди
"Ахборот" Каримовни ҳам цензура қилдиi
|| 0:00:00
...
 
🔇
X
Хабар, фото ва видеоларни ОЗОДЛИКка +420 724 971 539 WhatsApp ва Telegram орқали юборинг!

Озодликнинг жонли мулоқотларида душанба ва чоршанба кунлари Тошкент вақти билан соат 19:00да OzodOvoz, OzodSkype ва Ozodlik Online Skype манзиллари воситасида қатнашинг!

Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

Xabar, foto va videolarni OZODLIKka +420724971539 WhatsApp va Telegram orqali yuboring!

Ozodlikning jonli muloqotlarida dushanba va chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00da Ozodovoz, Ozodlikonline va Ozodskype Skype manzillari vositasida qatnashing!

Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.

Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар саҳифаси
муаллиф: хоразмли қаердан: хоразм
19.05.2012 17:17
асалому алайкум сезгир сарвар ака бу писмикни не толка узбек ахбороти шу рус оператирлари хам камерани кизганди шу турки совук одамни кураман деб барча рус новости каналрини ахтардим натижа йук нима бола бу иак россиянинг твсини сотиб олганми .манимча шу путининг тепага келишишга иакниг кули бормикан .мана козок призденти шунаканги узини хурмати билан юзи илики мамнун россиядан 25 млрд д товаробарот россия билан . иакчи бир нимадан хафадей уни биров уялтиргандай писмик . хеч бир нимаси малумас бу писмикнинг

муаллиф: Fuqaro қаердан: Vatan
18.05.2012 18:32
"Axborot Karimovni tsenzura qildi" Ozodlik" esa "Fuqaro"ni...

муаллиф: Fuqaro қаердан: Vatan
18.05.2012 15:18
Sarvar aka, nutq kesilgan, chunki xalqimiz haq gapni eshitishni yoqtirmaydi. Prezident juda to´g´ri gaplarni aytibdi. Ham o´zining "avval iqtisod, keyin siyosat" degan printsipiga istisno tariqasida bu safar sodiq qolibdi. Portillatib 10-15 ta aravakash yoki mardikor tuqqandan ikkita do´xtir yoki injener tarbiyalashni o´rgansak yomon bo´lmasdi.
Жавобан

муаллиф: Тугрукхона врачи қаердан: Тугрукхона
21.05.2012 02:29
Кайсидир маънода хаксиз. Аммо, кайсидир маънода сизни маъкулламайман. Бир нафар фарзанди бор, аммо оила иккинчи (угил ёки киз)ни кутиб турганларда нима айб. Битта фарзанд билан утиб кетаверадими? Стерелизация килишда улар фарзандлар сонига кармаяпти. План топшираяптилар, квота бор. Фарзанд тугилгач, 1 минут ичида бичиб ташлашаяпти. Жуда каттик огрик булади. Дод дейди, бола киндиги кесилди деб уйлайди. Аммо 2 чи фарзанд умуман тугилмайди деб уйламаслиги аник. Хурсандчилик 2 йил давом этади. Агар бола соглом усса, улмаса... Кейин эса бир умрга битта киз ёки угил билан, бошкасига зор булиб улиб кетаверишади. Тугрукхонада доим хотинингиз ёнида туринг. Купчиликка ухшаб кучада ёки дераза ортида утириб, фарзандни кутманг. Бир умр пушаймонда коласиз. Айникса, оддий оилаларда бу холат куп учраяпти. Оллохдан куркамиз, аммо квота бажармасак ишсиз коламиз, тугри тушунинг, илтимос. Факат каргаманглар, бизни хам бола чакамиз бор.

муаллиф: yana osha қаердан: aynan osha erdan
18.05.2012 14:15
nega komentlarni tolik koymayapsizlar. karimovni yomonlagan koment bolsa darrov koyasizlar. karomov yomon podshoh emas boroz kattik kol. uni kilyatgan hizmatlarini dunyo olam korib turub.

муаллиф: Alik қаердан: Navoi
18.05.2012 10:10
Тирноқ остидан кир қидириб юраверинглар ва хурсанд бўлинглар, "Ахборот" шу иши билан сизларга битта мақола тақдим этди, Сарвар Усмонга маошини оқлаш учун яна бир имконият яратди. Бу каби танқидни чиқара олмасангиз ҳам ўзингиз ўқиб хурсанд бўларсизлар, "хурматли гастарбайтерлар"

муаллиф: Умар қаердан: Тошкент
17.05.2012 23:13
Юртбошимиз нима учун Путинга Ўзбекистон ахолисининг ўсиш суръати хақида хисобот беради. ИАК ўтмишни эслаб қўмсаб қолганга ўхшайди, русчасига ностальгия дейилади бу, ўрганган кўнгил бир ўртанибдида.Ўзбекистоннинг иқтисодини ўсиш суръатини ошириш керак, ахолини ўсиш суръатини пасайтириш ўрнига.

муаллиф: o'zbek қаердан: yerdan
17.05.2012 22:30
manosiz gaplar bekorchilikdan yozilibdi ..bo'lmasa gapni sanaganichi .. kilarga boshka ish yo'mikan odamlarga

муаллиф: uzbek қаердан: osh
17.05.2012 20:54
men bu siyosat kanchalik togri yoki no togriligini bilmayman, ammo shuni bilamanki karimov zolim podshoh emas biroz kattik kol bolishi mumkin. jurnalistlarga kelsak uzbekistondagi jurnalistlar fakat uz yurti uchun ishlaydi, yahshisini oshirib yomonini yashiradi. hozir ozbekiston rivojlanayotgan davlatlar bilan rakobatlashyapdi.

муаллиф: Аноним
17.05.2012 19:38
Оллох вадасига вафодор,Кофирни жазоси у дунёда,Золимни жазоси у дунёдахам бу дунёда хам. Зулмкорни иши яхшимас.

муаллиф: asd
17.05.2012 19:20
migrantlar,uzbek avto eng strategik uzbekiston uchun ikkovi zapret bulsa uzbekiston usish surati pastga fiyuuuufisht (milliylikni tushunmaganlarga portladi)degani
Шарҳлар саҳифаси

Озодлик Фейсбукда

.

Тўсиқсиз интернет ва Скайп


Ўзбекистонда "Озодлик"ка Millat.INFO прокси сайти орқали киринг.


Бу адресни яқинларингизга юборинг!


ПРОКСИГА ҲАМ ТЎСИҚ ҚЎЙИЛСА ЯНГИСИНИ ШУ ЕРДА ЭЪЛОН ҚИЛАМИЗ.
 

ОЗОДЛИК радиоси билан исталган пайт Skype орқали боғланинг!

OzodOvoz, OzodlikOnline, OzodSkype

Skype Me™! Add me to Skype

WhatsApp  +420 724 971 539

Озодлик Одноклассникида