Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:34

Вазир ўлимида гумонланганлар ҳибсга олинди


Анвар Жабборов.
Анвар Жабборов.

Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси ўтган ҳафта пойтахтда собиқ маданият вазири Анвар Жабборовни ўлдирганликда гумон қилинаётган шахслар ҳибсга олингани хабар қилинди.

Марҳум қариндошларининг айтишича, ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қотилликда гумон қилинган бир неча киши қўлган олиниб, тергов ҳаракатлари бормоқда. Ҳибсга олинганлар орасида собиқ вазирнинг курсдош дўстлари ҳам бор.

Маълум бўлишича, вазир ўлдирилишидан аввал оғзи елим пластик билан ёпилиб, қийноққа солинган. Бир неча соатлик қийноқлардан сўнг юрак қисмига ўткир тиғли предмет (пичоқ) билан зарба берилган.

Эслатиб ўтамиз, 56 яшар Анвар Жабборов шу йилнинг 8 май куни хизмат хонасидан олиб чиқиб кетилган ва унинг чавақланган жасади шаҳардаги кўп қаватли уйлардан бирининг ертўласидан топилган.

У бир неча йиллар “Ўзбекнаво” гастрол концерт бирлашмаси раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида фан, таълим ва маданият масалалари бўйича бош консультант, 2009 йилнинг 16 мартидан 2011 йилнинг 17 январигача Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазири, сўнгра Республика “Ўзбекмузей” жамғармаси раиси лавозимида ишлаб келган.

19 май куни пойтахтдаги “Регистон” ресторанида Республика “Ўзбекмузей” жамғармаси раиси Анвар Жабборовни хотирлаб, элга ош берилди. Ҳукумат расмийлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда собиқ вазирнинг кўплаб қариндошлари келган маъракада хатми Қуръон қилиниб, амру маъруф ўқилди.
XS
SM
MD
LG