пайшанба, апрел 24, 2014 маҳаллий вақт 05:39

Ўзбекистон

Футбол: Ўзбекистон терма жамоаси Эронга мағлуб бўлди

2014 йилда Бразилияда ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати тўртинчи саралаш босқичи ўйинлари доирасида Ўзбекистон Миллий терма жамоаси 3 июн куни Эрон терма жамоасини ўз майдонида қабул қилди.

x
Матн катталиги - +

2014 йилда Бразилияда ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати тўртинчи саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон Миллий терма жамоаси Эрон терма жамоасини ўз майдонида қабул қилди.

Тошкентдаги “Жар” стадионида маҳаллий вақт билан соат 19:00да бошланган ўйин 0:1 ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси мағлубияти билан тугади.

Ўзбекистон навбатдаги ўйинни 8 июн куни Ливанда ўтказади.

Эрон жамоасига қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасининг беш етакчи футболчиси, яъни, Осиё футбол федерацияси томонидан Осиёнинг энг яхши ўйинчиси деб эътироф қилинган ярим-ҳимоячи Сервер Жепаров, Шавкатжон Муллажонов, Санжар Турсунов, Ислом Тўхтахўжаев ва Вагиз Галиулин майдонга тушмади.

Футбол уюшмалари халқаро федерацияси – ФИФАнинг Тартиб-интизом қўмитаси бу футболчиларни “Ҳалол ўйин” принципларини бузганликда айблаб, келгуси иккита ўйиндан четлатган.

Осиё Футбол конфедерациясининг Куала-Лумпур шаҳридаги бош қароргоҳида 9 март куни ўтказилган қуръа ташлаш маросимида 2014 йилги Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларининг 4-босқичида Ўзбекистон терма жамоаси “А” гуруҳидан ўрин эгаллаган.
 
“А” гуруҳида Ўзбекистондан ташқари Жанубий Корея, Эрон, Қатар ва Ливан терма жамоалари ҳам бор.
 
Австралия, Япония, Иордания, Ироқ ва Оман терма жамоалари эса “В” гуруҳидан ўрин олган.
 
Бразилияда 2014 йилда ўтказиладиган чемпионатга иккала гуруҳдан иккитадан жамоа йўлланма олади.
Ўзбекистонда "Озодлик"ка DOVON.INFO прокси сайти орқали киринг.
Бу адресни яқинларингизга юборинг!
ПРОКСИГА ҲАМ ТЎСИҚ ҚЎЙИЛСА ЯНГИСИНИ ШУ ЕРДА ЭЪЛОН ҚИЛАМИЗ.
ОЗОДЛИК радиоси билан ҳар қачон скайп орқали боғланинг! OzodOvoz + OzodSkype
WhatsApp +420 724 971 539
Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар саҳифаси
муаллиф: elclassiko қаердан: monhetton
04.06.2012 20:01
endi MTJ bosh murabbiyi M.Qosimov. abramov ketti... u aybdor edimi kechagi oyin u-n ??? togri olldingi turdagi disvlikatsiyalar u-n u edi aybdor lekin osha oyin4ilarsiz ham tarixda ilk bora yaponiyadan ustun keldik...yana mexmonda.menim4a federatsiya oz aybini uning ketiwi va qosimovning keliwi bilan yuvdi... fikrlaringizni kutaman
Жавобан

муаллиф: bekki
06.06.2012 00:08
ko'pchilikning termamizdan kungli sovigan chog'da qandaydir o'zgarish, yangilikka muhtoj edik, balkim wuning uchundir bu uzgarish menga ijobiy b-b tuyulayapti. qosimov va qiltiriq futbochilarimizga omad!

муаллиф: eclassiko қаердан: monhetton
04.06.2012 15:07
Инсоф билан айтганда, футболчиларимиз унчалик ёмон ўйнашмади. Мағлубиятга эса омадсизлик ва хакам хатоси (бизнинг голни ҳисобламаганлиги) сабаб бўлди. Охирги сонияларда гол ўтказиб юбориш ачинарли. Эрон кучли ўйин кўрсатмади. Лекин омади келиб ютди, аслида у бу ютуққа яраша ўйин кўрсата олгани ҳам йўқ. Баъзилар норозилик билдириб, бугунги натижани "шармандалик" деб баҳоламоқдалар. Агар ҳозирги кунда бизнинг терма командамиз жаҳон чемпионатига Осиё қитъаси учун ажратилган 4 йўлланмадан бирини қўлга киритиш учун курашаётган Осиёдаги 10 та командадан бири эканини ва Марказий Осиёдан иштирок этаётган ягона команда эканини ҳисобга олсак, бунинг ҳеч қандай шармандагарчилик жойи йўқ. Ишонамизки мусобақа ҳали давом этади. Бу мағлубиятдан тушкунликка тушмасдан, курашни давом эттириш керак ва, албатта, Жаҳон чемпионатига йўлланма олишдан умидни узмаслик керак. 100% qo'wilman hali xammasi oldinda va yana bir fikr V.Abramov qoliwi kerak edi! uning jamoasi edi bu! men u bilan hohlardim match revanw boliwini. koreya bilan ham australiya bilan ham... jch2014 yetib bolmas manzil emes. kutamiz... va yana songgi yigirma yillikning eng sara frazasi bilan o'zingizni ovuting: "BORIMIZ SHU"

муаллиф: кака қаердан: бразилия
04.06.2012 14:55
узбекистон тарихда чикмаган ва чикмайди хам... узиларди кийнаб футбол корманглар чунки футбол узбекистонда монополия..хамма легионерлар пулга отилди колгани зорга кочиб кутилди узбекистондан... ривалдо сколари ва уни шогирдлари хаммаси отилди пулга гулнора ва президентларинг алдади спортни хам харомини чикарди рахбарларинг... буларди каргиши уради хали хамма термани ва шунака шарманда болиб колаверади... балик бошидан сасийди дегани бежиз эмас.. бу терма мободо чикиб колса хаетда чикмайди агар чикса жуда катта ва хунук шарманда килади узбекистонни ... изохга хожат йук болса керак...

муаллиф: мирза қаердан: Масква
04.06.2012 14:21
Узбекистон яхши уйнади

муаллиф: BAHHTE қаердан: OLISDAN
04.06.2012 10:34
Gapni ochig`ini aytsak kechangi uyinda hakam 1000 %xato qildi va bu xato futbolchilarga qattiq ta`sir qildi !Qachongacha hakamlarni xatosiyu va arablarning noqonuniy uyinlariga Uzbekiston dosh beradi bilmaymiz!Eslab kuring 2006 jahon chempiyonati saralashida ham hakamni xatosi bilan baxraynga boy bergandi mana kechagi holat ham shu narsa!

муаллиф: bitasi қаердан: bilmadim
04.06.2012 05:56
Nima endi bir marta o'ynab ohirgi 10 sekund qolganda gol o'tkazib qoyganimiz uchun "Boldi O'zbekga emas futbol oynash, yeg'ishtirib qoysin"ga o'tib oldilami?! Heh 2 oy oldin Yaponiyani yutkanimizda rasa boshdagi do'ppini osmonga otvotkan edilaku! O'zbek halqi o'zi shunaqade, kimdur o'zini tomdan tashasa u ham tashlash kerak, o'rtaga tushib oynasa u ham o'ynash kerak. Holisona fikr chiqaradigan bolsek bugun O'zbekiston yomon oynamadi, 90 daqiqa to'p bizada boldi va o'yinni BIZ boshqardik! Gol uraman deb oldinga o'tkanimizda (gol urish uchun oldinga o'tmasdan iloji yoq) ula qarshi-hujum bilan gol urdi. Shu holos. Bu futbol, bugun yutasan ertaga yutkazasan. Lekin dod-voy solib O'zbek futbolini yerga urish shart emas!!! Atrofga qaraylik, Osiyoda kuchli 5talikga kiramiz, yana sanga nima yetishmayapti nafsi to'ymagan "O'ZBEK" ?!?!?!

муаллиф: Футбол ишқибози қаердан: Арабистон
04.06.2012 01:22
Инсоф билан айтганда, футболчиларимиз унчалик ёмон ўйнашмади. Мағлубиятга эса омадсизлик ва хакам хатоси (бизнинг голни ҳисобламаганлиги) сабаб бўлди. Охирги сонияларда гол ўтказиб юбориш ачинарли. Эрон кучли ўйин кўрсатмади. Лекин омади келиб ютди, аслида у бу ютуққа яраша ўйин кўрсата олгани ҳам йўқ. Баъзилар норозилик билдириб, бугунги натижани "шармандалик" деб баҳоламоқдалар. Агар ҳозирги кунда бизнинг терма командамиз жаҳон чемпионатига Осиё қитъаси учун ажратилган 4 йўлланмадан бирини қўлга киритиш учун курашаётган Осиёдаги 10 та командадан бири эканини ва Марказий Осиёдан иштирок этаётган ягона команда эканини ҳисобга олсак, бунинг ҳеч қандай шармандагарчилик жойи йўқ. Ишонамизки мусобақа ҳали давом этади. Бу мағлубиятдан тушкунликка тушмасдан, курашни давом эттириш керак ва, албатта, Жаҳон чемпионатига йўлланма олишдан умидни узмаслик керак.
Жавобан

муаллиф: Asadbek қаердан: Uzoq Sharq
04.06.2012 14:57
Фикрингиз жуда тугри. Малум сабаб билан ман уйинни кура олмадим. Интернет маълумотларидан ва дустлар изохидан шуни булдимки терма жамоа ёмон уйнамаган. Билдирилган "Доно" "Сермазмун" "Ватанпарвар" шарх эгаларига эса офарин, отангга рахмат дегим келди. Уларга саволим бор узлари мактабда туп тепганда синф жамоасини захира уриндигида утирганлари ёки майдон четида туп олиб келувчи вазифасида булганлари шундок шархларидан билиниб турибди. (Бу махаллага махалла ошга уйнаш ёки синфга синф уйин эмас жахон чемпионатига саралаш) Хайрон коламан, манимча базилар бу узи канака уйин (рамийми ёки уртокликми, Осиё уйинларига саралашми жахон чемпионатига саралашми) фаркига хам бормаса керак. 3 йилча олдин бир танишим билан (иккаламиз хам бошка давлатда ишлар эдик) Узбекистон футболи хакида гаплашсам (Терма жамоа бир ишлаётган давлат билан уйнаши керак эди ман уйинни стадионга тушиб куришни таклиф килгандим), ей куйсанчи бизникилар уйнашни билишмайди деганди (Бошка дустларимиз билан барибир бордик уша уйинга), кейин ман сурадим качон охирги марта терма жамоани уйинини курдиз десам, эслай олмади. Ана сизга Ватанпарварлик ана сизга ишкибозлик. Нима эмиш бизникилар барибир эплай олмасмиш!!! Кизик БИЗНИКИЛАР эплай олишмаса СИЗ кандай дунёга келгансиз дейдиган одам йук (узр ибора учун)!!! Футбол уйнаш узбекларга эмас эмиш, эй шошманг биродар сиз бутун бошли миллат номидан фикр билдирворманг! Агар эплай олишмаса кандай килиб шу боскичга етиб келишди (Япония ва Шимолий Кореяни орта колдириб) бу тасодиф эмас ОКАла, тасодиф бир марта буиши мумкин, бутун бошли саралаш боскичида тасодиф билан гурухда биринчи булиш имконсиз. Агар эплай олишмаса канакилиб чет эл клубларида туп суриб юришибти (номма ном эслаш шартмасдир-а) Энди кейинги боскич масаласи бу албатта ута жиддий бу ерда кучсиз ракиб йук умуман (Эрон бу сизга Монголиямиди бугун нечта уришаркин деб утирсак) Эрон осиёни кучли жамоаларидан бири эканлигини билиш учун Олий малумотли булиш ёки ЧЕТ элда ишлаш шартмасдир-а!!! Мана биринчи уйин бой берилди, энди хар хил улчамдаги ЧУПларни улоктириб кейинги уйин хакида уйлаш керак булди. Мураббий алмашибти деб укидим, манимча бекор килишибди. Охиригача имкон бериш керак эди. Галаба козонса мактаб осмонларга олиб чикиб куямиз, шеър кушиклар битамиз уларга атаб, маглубят булса хаммаси эсдан чикиб тош отишни бошлаймиз ёки мураббийни алмаштирамиз! Бу нотугри маглубятни хам тан ола билиш бу мардлик. Шарманда сузини тугри жойда ишлатсак яхши буларди. Бу маглубият шармандалик эмас!
Хуллас олга УЗБЕКИСТОН!
(ЧУПчилар ва Тошотарларга эса хеч канака гапим йук инсоф узилага берсин, нари борса кейинги уйинларни курми куя колила булди олам Сирдарё и узр ГУЛИСТОН демокчидим)!
Жавобан

муаллиф: Аноним
04.06.2012 08:23
prosta betta oddiy xolat hakamlarni aybi boldi halos,gol golligicha qolganida ruxlanib yana 1-2 ta gol urushardi,chunki eron ham hujumga zor berishi aniq edi.manimcha videotasmasi bilan FIFAga oyinni qayta otkazishni murojaat qilishlari kerak,natija qanday bolishidan qatiy nazar,chiqmagan jondan umid.Ozodlik shu haqda UFFga qong'iroq qilib bilila,Vatan uchun olg'a!!!
Жавобан

муаллиф: iHamiko қаердан: Turkey
04.06.2012 03:04
Fikrizga qo'shilaman birodar Uzb da ham hatoliklar boldi lekin oyinda top faqat uzbekistonda boldi hakam hato qildi InshaAlloh qolgan o'yinlarda yutish nasib qilsin Hayrulla Hamidovni aytgan gapi bor Sen urmasang senga urishadi :)

муаллиф: abdulloh қаердан: uzbekiston
03.06.2012 23:22
e gap yuq silarga yana bir marta odamdi sharmanda qildilarin uzi silar JAHON CHEMPIONATIDA uynashaga arzimisilar.... SHARMANDA
Жавобан

муаллиф: bitasi қаердан: bilmadim
04.06.2012 09:42
San O'zbek bolib turib O'zbekistonga ballet qilishga arzimisan! YOQOL!
Жавобан

муаллиф: iHamiko қаердан: turkey
04.06.2012 02:56
o'zi ko'rdizmi bu o'yinni? birodar bu o'yin boshida men ham so'kdim 20 sekund kolganda gol urishdi lekin Uzb-tonni golini hisoblashmadi buerda hakamlarni aybi bor 4 bosqichga chikomagan davlat bor sizga uhshaganlar sharmanda qiladi otirvolib koment yozib hudo hohlasa boshka oyinlarda yutish nasib kilsin deng oldinda yana 3ta davlat bor, men uzim Kirgizstondan Uzbekman Uzbekistonni Futboliga har doim qo'llab kelaman choyxonada otirovirmasdan bollarilardi futbolga berilar bunaqada airportgayam chikomimiz degandi Hojiboy Tojiboev rahmatlik

муаллиф: farux қаердан: madrid
03.06.2012 22:39
silar uzbek bupturib ishonmaselar kim ishonadi boshka. Inshalloh UZB fudbolini kelajagi bor
Жавобан

муаллиф: futbol
03.06.2012 23:15
Узбекистонни ва футболини келажаги порлок,сен хафа булмай келажакни пойла.

муаллиф: Uz қаердан: Uz
03.06.2012 22:38
Qisqasi rasvo qildilaring, Uzbekiston futbolchilari uz ustida ishlamaydi. Menimcha kechasi bilan restoranda utirib aroq pivo ichib ertasiga uyinga tushsa kerak. Sharmandalar! Esiz shuncha davlat tomonidan bulayotgan xarajatlar. Undan kura bu pullarni boksgami bosgqa bir sport turini rivojlantirishga ishlatsa bular ekan
Шарҳлар саҳифаси
.

Тўсиқсиз интернет ва Скайп


Ўзбекистонда "Озодлик"ка Millat.INFO прокси сайти орқали киринг.


Бу адресни яқинларингизга юборинг!


ПРОКСИГА ҲАМ ТЎСИҚ ҚЎЙИЛСА ЯНГИСИНИ ШУ ЕРДА ЭЪЛОН ҚИЛАМИЗ.
 

ОЗОДЛИК радиоси билан исталган пайт Skype орқали боғланинг!

OzodOvoz, OzodlikOnline, OzodSkype

Skype Me™! Add me to Skype

WhatsApp  +420 724 971 539

Озодлик Одноклассникида