Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:41

ЎХҲнинг “Одноклассники”даги саҳифаси ёпиб қўйилди


 ЎХҲнинг "Одноклассники"даги саҳифасида ҳаракат ўтказадиган намойишлар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар бериб борилган.
ЎХҲнинг "Одноклассники"даги саҳифасида ҳаракат ўтказадиган намойишлар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар бериб борилган.
Мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг “Одноклассники.ру” ижтимоий тармоғидаги саҳифаси ёпиб қўйилди. ЎХҲ раҳбарлари бунинг ортида расмий Тошкент турганини иддао қилмоқда.

Россия ижтимоий тармоғи - “Одноклассники.ру”даги ЎХҲнинг саҳифаси ўн кундирки ёпиқ қолмоқда.

Бу ҳақда Озодликка гапирган Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг Муассислар мажлиси аъзоси ва мувофиқлаштирувчиси Намоз Нормўминга кўра, саҳифа “Одноклассники.ру” маъмурияти томонидан тўсиб қўйилган.

Намоз Нормўминнинг сўзларига қараганда, “Одноклассники.ру” маъмурияти ҳаракатнинг саҳифаси “ирқий, миллий ёки диний низони тарғиб қилгани” учун тўсилганини айтиб, унинг бошқа очилмаслигини маълум қилган.

Аммо, ЎХҲ фаоли олти ойдан буён ишлаб турган саҳифанинг тўсиб қўйилишида Каримов режимининг қўли борлигини тахмин қилади.

- Конкрет ҳукуматдан гумон қиламиз. Чунки ҳукуматни қаттиқ безовта қилган ëки қўрқитиб юборгани биз шу саҳифа орқали юритган фаолиятимиз бўлган, деб ўйлайман. Бу фақат бизнинг бу гуруҳимизга қарши эмас. Ўзбекистонда тотал цензура бор. Ўзбекистонда матбуот бўғилаяпти, бутун сиëсий ва бошқа эркинликлар бўғилаяпти, шунинг бир кўриниши деб ҳисоблаймиз биз, дейди ЎХҲ фаоли.



Намоз Нормўминга кўра, “Одноклассники.ру”даги ЎХҲ саҳифасининг 26 минг аъзоси бўлган ва уларнинг аксари Ўзбекистон ичкарисидан бўлган. Суҳбатдош мазкур саҳифа ҳаракатнинг асосий ахборот майдонига айланганини айтади.

- Жуда кўп ўзбекистонлик ҳамюртларимиз билан у ерда мулоқот қилаëтган эдик ва ўзимизнинг эркинлик, адолат, Ўзбекистондаги диктатура режимига қарши тарғиботимизни шу саҳифада, шу гуруҳимиз орқали олиб бораëтган эдик. Айниқса, жуда кўп ëшлар кираëтган эди. Биз яқинда бошлаган зулмга қарши варақалар тарқатиш кампаниямизни ҳам, асосан шу одноклассникидаги гуруҳимиз орқали олиб бораëтган эдик, дейди ЎХҲ фаоли.

Суҳбатдошга кўра,бир неча кун аввал ЎХҲ “Одноклассники.ру” ижтимоий тармоғида “Каримов кет” номли янги саҳифа очган ва ҳозирча тармоқ маъмурлари томонидан бунга қаршилик бўлмаган.

Жорий йилнинг 23 январ куни ЎХҲнинг расмий веб саҳифаси - Uzxalqharakati.com сайти ҳакерлар ҳужумига учрагани боис бир неча кунга ишдан чиққан ва ҳаракат раҳбарлари бунинг ортида ҳам расмий Тошкент турганини иддао қилган эди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:39 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG