Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:24

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги расмий сайти ҳак қилинди


Дастлаб сайтнинг бош саҳифасида "CLONE-SECURITY томонидан ҳужум қилинди, биз ирқчиликка қаршимиз", деган ёзув пайдо бўлди. Кейин сайт техник сабабларга кўра вақтинча ёпиб қўйилгани эълон қилинди.


20 феврал оқшомида сайтга қилинган ҳужум учун масъулиятни зиммасига олган CLONE-SECURITY хакерлар гуруҳи, Озодлик билан боғланиб, қирғиз ҳукуматининг ирқчилик сиёсатига қарши норозилик тариқасида бу амалга қўл урганини маълум қилди.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги расмий сайти Ўзбекистон байроғини ҳилпиратиб келаëтган тулпор расми билан тўсиб қўйилди. Расмнинг бир қисмида Ўзбекистон гербидаги "Ҳумо қуши" ҳам акс этган. Блок қилинган сайт марказидаги тугмача босилганида фожеавий оҳангдаги мусиқа янграйди.

Расм марказида кибер-ҳужум CLONE-SECURITY гуруҳи томонидан уюштирилгани ва "биз ирқчиликка қаршимиз" дея лотин илмлосида ëзиб қўйилган.

Ҳакерлар вакилининг Озодликка айтишича, мазкур акция 2010 йилги Ўш воқеалари ва ундан кейин Қирғизистонда "этник ўзбекларга нисбатан камситиш ҳолатларига" норозилик ўлароқ уюштирилган.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги расмийлари хакерлик ҳужуми юзасидан ҳозирча изоҳ беришмади.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг расмий вакили Жўрабой Абдураимов, идора Интернет сайтига ҳужум қилинганини тан олди.

- Бизга катта зарба бўлгани йўқ. Лекин, ҳақиқатан, ҳакер ҳужуми уюштирилгани аниқ. Бундан 10 кун аввал ҳукуматнинг расмий Интернет сайтига ҳам шундай ҳужум қилинган эди, деди Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги расмий вакили.

CLONE-SECURITY гуруҳи вакиллари 20 феврал кунги ҳакер ҳуружи акцияси доирасида Қирғизистон ҳукумат идораларига доир яна бир қатор Интернет сайтларига ҳам ҳужум қилинган.

Бу гуруҳ шу пайтгача Ўзбекистон ичкарисидаги сайтлар, асосан ҳукуматга қарашли Интернет порталларига ҳужум қилиб келаётган эди.

2011 йилда тузилгани айтилаётган гуруҳ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Миллий телерадиокомпания сайтларига ҳамла қилди.

Гуруҳ вакилларининг Озодликка айтишича, улар Ўзбекистон Исломий ҳаракатига қарашли сайтга ҳам ҳужум қилишган.
XS
SM
MD
LG