Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:18

Сундсвалл судидан: Пистолетда Жуковскийнинг бармоқ изи йўқ


Швед телевидениесида Обид қорига суиқасдда айбланаётганлар устидан маҳкамадан берилган репортаждан олинган суратда Обид қорининг ўғли Довудхон (ўртада) акс этган.
Швед телевидениесида Обид қорига суиқасдда айбланаётганлар устидан маҳкамадан берилган репортаждан олинган суратда Обид қорининг ўғли Довудхон (ўртада) акс этган.
Таниқли имом Обид қори Назаровга нисбатан суиқасдга алоқадорликда айбланаётган ўзбеклар устидан бораётган маҳкамада 5 июн куни Баҳодир Пўлатовнинг кўрсатмалари тингланди. Маҳкамани кузатаётган суҳбатдошдан олинган маълумотга кўра, унинг кўрсатмаларида ҳам кўплаб зиддиятли нуқталар топилган.


Швециянинг Сундсвалл шаҳрида икки ўзбек - Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминовалар устидан бораётган маҳкамада прокурор айбланувчилар кўрсатамаларида зиддиятли, деб топган далиллар намойиш қилинмоқда.

Суднинг учинчи кунида ҳам прокурорнинг айбланувчилар билан дастлабки сўроқ-саволлари акс этган видеоматериаллар намойиш қилинди.

Ушбу маҳкамада иштирок этаётган ўзбекистонлик имом Муҳаммадсолиҳ Обутовга кўра, Баҳодир Пўлатовнинг кўрсатмалари билан гувоҳларнинг кўрсатмаларида ҳам жиддий қарама-қаршиликлар бор.

- “Стормсундга борганимизда, мен масжидга кириб намоз ўқидим, чиқдим-кетдим, Обид қорини кўрмадим”, деяпти Баҳодир. Лекин, уни йўлда кўрган ва масжидга олиб борган гувоҳ эса: “Намоздан кейин Обид қори ака келди ёнимизга, Баҳодирни у кишига таништирдик. Бирпас гаплашдик”, деяпти.
Хуллас, Баҳодирнинг кўрсатмасида ҳам противориечиялар кўп, деди Обутов.

Унинг сўзларига кўра, 5 июн тақдим қилинган айблов материалларида воқеа жойидан топилган пистолетда жиноятни содир этганликда гумон қилинган Юрий Жуквоскийнинг бармоқ излари йўқлиги айтилган.

Аммо, унга оид ДНК у қисқа муддат қолган уйдан топилган. Бундан ташқари, унинг қиёфаси Стормсунд ва Остершунд шаҳарларидаги аксар биноларга ўрнатилган видео назорат мосламаларида қайд этилгани келтирилган.

Қуйида Муҳаммадсолиҳ Обутов билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.


Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:47 0:00
Бевосита линк


Швед прокурори Кристер Петерссон киритган шикоят асосида 3 июн куни бошланган Сундсвалл суди ҳайъатига 828 саҳифалик айблов хулосаси берилган.

Суднинг навбатдаги мажлиси эса 13 июн куни бўлиб ўтади.

Обид қори Назаровга 2012 йилнинг 22 февралида уюштирилган суиқасдга алоқадорликда гумон қилинган икки ўзбек — Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминовалар ўтган йили 26 апрел кунги маҳкама қарори билан оқланган эди.

Исботини топмади, дея суд томонидан бекор қилинган айбловда ўзбекистонлик эр-хотиннинг Обид қорига ўқ узгани гумон қилинган Ўзбекистон фуқароси Юрий Жуковскийга жиноий шерик экани иддао қилинган.

Швед прокурори илгари сурган айблов асосида Обидхон қорига ўқ узганликда гумон қилинган Ўзбекистон фуқароси, 1978 йил туғилган Юрий Жуковскийнинг қаерда экани ҳам ҳозирча кенг жамоатчиликка номаълум қолмоқда.
XS
SM
MD
LG