жума, апрел 18, 2014 маҳаллий вақт 05:12

Бош мавзулар

Тошкентда Америка мустақиллиги байрам қилинди

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида Америка мустақиллигининг 237 йиллигига бағишланган тадбирдан лавҳа, 2013 йилнинг 1 июли.АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида Америка мустақиллигининг 237 йиллигига бағишланган тадбирдан лавҳа, 2013 йилнинг 1 июли.
x
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида Америка мустақиллигининг 237 йиллигига бағишланган тадбирдан лавҳа, 2013 йилнинг 1 июли.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида Америка мустақиллигининг 237 йиллигига бағишланган тадбирдан лавҳа, 2013 йилнинг 1 июли.
Матн катталиги - +
1 июл оқшомида Ўзбекистон пойтахтида Америка мустақиллигининг 237 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ҳудудида ташкил этилган қабул маросимида Ўзбекистон расмий доиралари, хорижий дипломатик корпус вакиллари ва фуқаролик жамияти фаоллари ҳозир бўлди.

Байрам тадбирида Ўзбекистон томонидан Олий Мажлис Сенати раиси Илгизар Собиров, Қонунчилик палатаси спикери Дилором Тошмуҳамедова, Бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов, Бош прокурор Рашид Қодиров, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Ички ишлар вазири Баҳодир Матлюбов ва бошқа қатор мансабдорлар қатнашди.

Тадбирда АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Крол, анъанага кўра, ўзбек тилида нутқ сўзлади. Дипломат Америка мустақиллиги жангу жадаллар эвазига эришилган неъмат  эканини урғулади.

Америкада Мустақиллик декларацияси 1776 йилнинг  4 июлида қабул қилинган. Ушбу сана АҚШда миллий байрам ўлароқ кенг нишонлаб келинади.

Жорж Кролнинг таъкидлашича, Америка суверенитетига пойдевор бўлган Мустақиллик декларацияси вақт синовидан ўтди, хусусан, ўн тўққизинчи асрда Фуқаролар уруши ва йигирманчи асрда ирқий тенглик учун кураш алангасида тобланди.


Дипломатга кўра, озодликка интиқлик туйғуси Америка халқини мустақиллик сари етаклади ва бу туйғу Ўзбекистон халқига ҳам хосдир.

Элчи Крол охирги йилларда АҚШ ва Ўзбекистон сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик бўйича катта натижаларга эришганини қайд этди. Айни пайтда, ҳамкорлик борасида ҳали фойдаланилмаган бир талай имкониятлар мавжудлигини эслатди.

Тадбир доирасида меҳмонларга Америка Қўшма Штатлари Конституциясининг ўзбек тилидаги илк нашри ҳам тақдим этилди. Элчи Жорж Крол нашрга ёзган сўзбошисида АҚШ Конституциясининг илк бор ўзбек тилида чоп этилишини “ўзгарувчан дунёда эркин халқлар сифатида демократик ҳуқуқ ва эркинликларимизни мустаҳкамлаш ҳамда ҳимоя қилиш йўлидаги умумий мақсадларни намоён этадиган тарихий ташаббус”, деб атаган.
Ўзбекистонда "Озодлик"ка DOVON.INFO прокси сайти орқали киринг.
Бу адресни яқинларингизга юборинг!
ПРОКСИГА ҲАМ ТЎСИҚ ҚЎЙИЛСА ЯНГИСИНИ ШУ ЕРДА ЭЪЛОН ҚИЛАМИЗ.
ОЗОДЛИК радиоси билан ҳар қачон скайп орқали боғланинг! OzodOvoz + OzodSkype
WhatsApp +420 724 971 539
Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар
     
муаллиф: Немо қаердан: Русвал
02.07.2013 09:38
Бу жанобларга шунака мустакиллик байрамларини нишонлаш булса! Кайси мамлакатни мустакиллиги эканлигини мутлако фарки йук.
Жавобан

муаллиф: 1 қаердан: 2
02.07.2013 19:21
нима кераги бор бошка давлатни мустакиллигини нишон лашни
.

Тўсиқсиз интернет ва Скайп


Ўзбекистонда "Озодлик"ка Millat.INFO прокси сайти орқали киринг.


Бу адресни яқинларингизга юборинг!


ПРОКСИГА ҲАМ ТЎСИҚ ҚЎЙИЛСА ЯНГИСИНИ ШУ ЕРДА ЭЪЛОН ҚИЛАМИЗ.
 

ОЗОДЛИК радиоси билан исталган пайт Skype орқали боғланинг!

OzodOvoz, OzodlikOnline, OzodSkype

Skype Me™! Add me to Skype

WhatsApp  +420 724 971 539

Озодлик Одноклассникида