пайшанба, апрел 24, 2014 маҳаллий вақт 18:32

Бош мавзулар

Қашқадарë вилояти ҳокими ишдан олинди

x
Матн катталиги - +
Садриддин Ашур
Озодлик манбаларига кўра, 26 сентябрь куни Қаршига борган Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокими Туроб Жўраев ишдан бўшатган. 27 сентябрь куни Қаршига сафар қилган президент Ислом Каримов эса Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зафар Рўзиевни ҳоким вазифасига тайинлаб келган.


Қашқадарëнинг муваққат ҳокими Зафар Рўзиев.Қашқадарëнинг муваққат ҳокими Зафар Рўзиев.
x
Қашқадарëнинг муваққат ҳокими Зафар Рўзиев.
Қашқадарëнинг муваққат ҳокими Зафар Рўзиев.
27 сентябрь куни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Қашқадарё вилояти Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этган.

Сессияда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаб келган Зафар Рўзиев Қашқадарё вилоят ҳокими этиб тайинланган.

Қашқадарё вилояти ҳокимлигида ишлайдиган Озодлик манбасига кўра, президент сессияда Туроб Жўраев фаолиятидаги камчиликларни кескин танқид қилган.

Расман тасдиқланмаган маълумотга кўра, Туроб Жўраев йиғилишдан сўнг мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва молиявий жиноятларда айбланиши мумкин.

Аввалига Сурхондарëга ҳокимлик қилган Туроб Жўраев Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасига 2011 йилнинг 30 ноябрида ўтказилган эди.

Ислом Каримов ўша кунги йиғилишда Туроб Жўраевнинг қаттиққўллигини мақтаб¸ Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасига тайинлаган эди.

Озодликка бир-биридан мустақил икки манбанинг хабар беришича, Туроб Жўраевнинг фавқулодда, айни пахта терими мавсуми қизиган пайтда ишдан олинишига унинг вилоят Миллий хавфсизлик хизмати раисини ургани сабаб бўлган. Бироқ расмий манбалар бу хабарни ҳозирча тасдиқлагани йўқ.

Айни пайтда¸ кейинги ҳафталар давомида Қашқадарë пахтазорларида бир ҳафта ичида уч нафар ҳашарчи талаба нобуд бўлди ва БМТ қошидаги Халқаро меҳнат ташкилоти кузатувчилари Ўзбекистондаги болалар ва мажбурий меҳнат вазиятини бевосита ўрганаëтган бир пайтда Қашқадарëда содир бўлган бундай ўлимлар Тошкент ғазабини қўзғагани айтилмоқда.

Туроб Жўраев Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасида ишлаб юрган пайтда нафақат қаттиққўллиги, балки муштумзўрлиги билан ҳам ном чиқарган эди.

Сурхондарё вилоятининг Музробод туманидаги Зиёдилло Қўлдошев маҳалласида истиқомат қилган 50 яшар фермер Исмоил Тўраназаров 2011 йилнинг сентябрь ойида вилоят ҳокими Туроб Жўраев тазйиғидан сўнг ўзини осиб қўйган эди.

Сурхондарёлик фермерлардан бири Туроб Жўраевнинг муштумзўрлиги ҳақида Озодликка шундай деган эди:

- Сурхондарë ҳозирги Туроб Жўраевдай вилоят ҳокимини ҳали кўргани йўқ. Сурхондарëни умуман қаттиқ босим остига олиб ташлаган. Бундан олдинги ҳокимлар ҳам ишлаган, жуда ажойиб ҳокимлар. Лекин бу ҳоким¸ қўполроқ айтганда¸ тюремний жизн қилиб ташлаган Сурхондарëда. Айниқса¸ фермерларга нисбатан. Сурхондарë лагеру фермерлар аристонлар. Бу одам бошчилигидаги надзирателлар уриб, тепиб, энг каттаси Жўраев Туроб бўлиб турибди, деган эди музрободлик фермер.

2011 йилнинг 25 октябрь куни Жарқўрғон тумани ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда Туроб Жўраев саккизта коллеж директорини калтаклаган эди.

Туроб Жўраев Қашқадарё вилояти ҳокими этиб тайинлангандан сўнг ҳам айни шу услубдаги "қаттиққўллик" фаолиятини давом эттиргани айтилади.

Исми сир қолишини сўраган қашқадарёлик фермерлардан бирининг айтишича, Туроб Жўраев аксарият фермерларнинг кўкариб ётган экинзорларини ҳайдатиб ташлаб, ўрнига пахта эктирган:

- Одамлар хурсанд бўлаяпти. Чунки одамларнинг кўм-кўк полизларини, гуллаб турган қовун пайкалларини ҳайдаттириб ташлаган эди. Одамларга жуда ҳам жабр қилиб юборганди, буни Худо ҳам кўриб турибдида, деди қашқадарёлик фермер.

27 сентябрь куни президент томонидан Қашқадарë вилояти ҳокими вазифасига тайинланган Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимида ишлаб келган Зафар Рўзиев вазир бўлгунга қадар Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими, Ўзбекистон президентининг қишлоқ хўжалиги ва сув масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифаларида ишлаган.
Ўзбекистонда "Озодлик"ка DOVON.INFO прокси сайти орқали киринг.
Бу адресни яқинларингизга юборинг!
ПРОКСИГА ҲАМ ТЎСИҚ ҚЎЙИЛСА ЯНГИСИНИ ШУ ЕРДА ЭЪЛОН ҚИЛАМИЗ.
ОЗОДЛИК радиоси билан ҳар қачон скайп орқали боғланинг! OzodOvoz + OzodSkype
WhatsApp +420 724 971 539
Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар саҳифаси
муаллиф: Камрон қаердан: Ватан
29.09.2013 08:29
Шу мажлисни кўриб, ҳам кулиб, ҳам ачиниб ўтирдим. Прездент режаларни, рақамларни ўқиб эшиттиряптию, тутулиб, адашиб кетяпти, шошиб пишиб ўқияпти. У ҳам бу режаларнинг анча қисми қоғозда қолиб кетишини билади, амалга ошгани ҳам чала чулпа хўжакурсин бўлиб, откатлар хисобига бўлишини ҳам билиб туриб ўқияпти.

Мулозиму амалдорлар, хатто қандайдир талабалар сўзга чиқиб, ёш болага ўхшаб подхалимлик қилиши, мақташни ҳам эплолмаслиги кулгили. 20 йилдан бери ҳал бўлмаган систематик муаммоларни "бирпасда ест қиламиз" охангида ваъдалар бериши кулгили. Лекин уларнинг шу даражада кўр кўрона фикрлайдиган, ўзини мажбурлаб бир нарсаларни гапирадиган бўлиб қолгани аянчли. Улардан умидвор содда халкнинг алданиб яшаши аянчли. Оддий элементар муаммолар хал қилинмаганидан инсонлар ўлиши, инвалид бўлиши, йўқ жойдан мусибатларга дучор бўлиши аянчли.

Фермерлар билан сухбатлашяпти. "Нима камчилик", деса фермер "яхшиям сиз боракансиз" дейди. "Даромадинг қандай", деса "сизни худо етказди", дейди. "Нима таклифлар бор", деса "дунё тургунча туринг, абадий яшанг" дейди. "Орзуинг нима" деса "сиз билан учрашдим, энди армоним йўқ" дейди. Кулгили эмасми? Аянчли эмасми?

муаллиф: Al Farob қаердан: Turkiston
28.09.2013 13:02
"Аҳмоқ подшолигида ҳоқонлар жоҳилликни, эркаклар қўрқоқликни, аёллар бузуқликни касб қилиб оладилар"

муаллиф: Salohiddin қаердан: Qarshi
28.09.2013 12:07
Карши тарихда 2 та инсон хокимлик вактида узгариш сезилган 1 чиси Шароф Рашидов 2чиси Нуриддин Зайниев. Колгани келиб факат еб ичиб ........ кетган.Кашкадарё халки роса гапга кирадиган баликка ухшан инсонлардир буларга бошликни факат шуларни ичида усган кишлок ишларига бе ихтиер алокаси булган,ва хозир замон талабини хам муккамал тушинадиган инсон булса яхши буларди. Мен шундан инсон деб Карши шахар хокими Шухрат Турсунов деб биламан.Тугрисини айтсам Кашкадарё халкига ачинаман,Четдан караганда Кашкадарё Тошкент учун хом-ашё базасига айланган.Хеч качон бизда бирор замон талаби асосидаги укув даргохлари йук укув даргохлари бор лекин хаммаси кишлок хужалигига асосланган мен хохлардимки илм фан техника таракиети учун иктисодий сийесий замонавий кишлок хужалик техникаси ишлаб чикарилса ёки шу уринда ишлар олиб борилса. Биз бечораларни хам кулимиздан кетмон ва лапатка тушармиди....
Жавобан

муаллиф: salim қаердан: qashqadaryo
29.09.2013 11:04
Gapizga qushilaman!

муаллиф: Roman қаердан: Chukotka
28.09.2013 06:27
Талабалик давримиз эди Термиз шахрида стадион курилишга хар куни ишга олиб чикар эди бизларни. Бир неча бор гувохи бўлдик хар доим Туроб Жўраев келганда албатта Ректорни, Согликни саклаш бошкармаси бошлигини, халк таълими бошкармаси бошлигини ва шунга ўхшаш катталарни хаммани олдида тарсакилаб, муштлаб хакорат килиб, хаммани олдида шарманда килар эди. Нега одаминг кам, нега одамларинг ишламайди деб сўраб муштлаб юборганини ўша ердагилар гувохи бўлганлар.

муаллиф: Аноним
28.09.2013 04:42
Жу'раев энди маориф вазири бу'лган давридаги килмишларига хам жавоб бериши керак. Президент совгаси тарикасида таркатиладиган мактаб ашёларини етказиб бериш учун ташкил этиладиган тендер савдоларидан накд 15% олар эди. Йиллик 25млрд су'мни 15%ни хисоблаб ку'ринглар ва буни 5 йилга ку'пайтиринглар... Туроб Жу'раевни отиб юборса бу'лаверади!!! Афсус, у'лим жазосига мораторий эълон килинган.

муаллиф: карши рост гапиради қаердан: шахарли бола
28.09.2013 02:19
каршиликлар хаккиларингни талаб килинглар куркманглар уша ммх хадимидан тугри йулни ушлаб охиргача боринглар хакикатни изланглар бизни имомларни камаб узбек кизларини бузишга йул куймашимиз керак гулнора опачани кулок соломанглар у нажжи

муаллиф: зафар қаердан: сурхон
27.09.2013 21:30
у жуда ифлос хоким булган сурхондареда харбир одам сукади

муаллиф: Бобобек қаердан: Карши
27.09.2013 20:53
Туроб жураевдек бунака одам киёфасидаги махлукка каттикрок жазо куриш хакли.

муаллиф: Anonym
27.09.2013 20:30
Agar viloyat MXX boshlig'ini urishgacha borgan bo'lsa, aniq Bekoboddan maxsus "mehmonxona" tashkillashtirib qo'yishgandir.

p.s Hali hech qaysi hokimning jur'ati yetmagan bu ishga. O'zidan oldingi hokimlar qanday ishdan olinganini bir surishtirib ko'rmagan ekan-da...

муаллиф: Azizik қаердан: towkent
27.09.2013 20:21
Qachon Ozodlikni mobil versiyasida Karimov o'rniga boshqa bir inson tayinlanganini ko'rar ekanmiz-a? :)
Шарҳлар саҳифаси
.

Тўсиқсиз интернет ва Скайп


Ўзбекистонда "Озодлик"ка Millat.INFO прокси сайти орқали киринг.


Бу адресни яқинларингизга юборинг!


ПРОКСИГА ҲАМ ТЎСИҚ ҚЎЙИЛСА ЯНГИСИНИ ШУ ЕРДА ЭЪЛОН ҚИЛАМИЗ.
 

ОЗОДЛИК радиоси билан исталган пайт Skype орқали боғланинг!

OzodOvoz, OzodlikOnline, OzodSkype

Skype Me™! Add me to Skype

WhatsApp  +420 724 971 539

Озодлик Одноклассникида