сешанба, сентябр 23, 2014 маҳаллий вақт 21:20

Ўзбекистон

Ўзбек доирачиси Чехия-Словакия талантлари танловининг 2-босқичига ўтди

x
Ўзбекистонлик 33 яшар Фарҳод Тошев Прага шаҳрида “Чехия ва Словакия талантларни излайди” танловида доира чалиб, жюрилар олқишини қозонди. Ўзбекистонлик 33 яшар Фарҳод Тошев Прага шаҳрида “Чехия ва Словакия талантларни излайди” танловида доира чалиб, жюрилар олқишини қозонди.

Фарҳод бухороча зарбоп тўнда саҳнага чиқиб, доирани чала бошлагач чех ва словак юлдузларидан иборат жюри ҳайъати аъзолари унинг маҳоратига қойил қолишди.

Ҳар учала жюри уни танловнинг навбатдаги босқичига ўтиши учун овоз берди.

Асли Бухородан бўлган Фарҳод Тошев Озодлик билан суҳбатда бу ўзи учун кутилмаган хол бўлганини айтади.

- Анча йиллардан буён шу танловни кузатиб борар эдим. Бу сафар мен ҳам ўзимизни миллий доира санъатини европаликларга кўрсатмоқчи бўлдим. Биринчи навбатда мени оёғимдаги миллий этик, шолвор, Бухородаги қуббадўзлар тиккан тўнимни кўриб улар “оҳ” деворишди. Доирани чалиб тугатганимдан кейин, яна чал дейишди. Кейин учала жюри ҳам “ано”, деб мени навбатдаги босқичга ўтказишди, - дейди Фарҳод.

“Чехия ва Словакия талантларни излайди” танловида ўзбекистонлик биринчи бор қатнашяпти.

Танлов жюри ҳайъати аъзолари бўлган машҳур чех модератори Леош Мареш, таниқли қўшиқчи Люциа Била ва словакиялик машҳур продюссер Ярослав Славиклар учун ўзбек доиракашининг чиқиши янгилик бўлди.

- Леош Мареш Ўзбекистон ҳақида эшитганман, пойтахти Самарқанд, деганида словак продюссери Яро Славик уни тўғирлаб қўйди. Яро, “мен биламан Ўзбекистонни пойтахти Тошкент, буларда энг зўр таом палов”, деди. Хуллас, санъатимизга, маданиятимизга қизиқишяпти. Ҳозир танловни иккинчи босқичига ўтдим, оҳиригача бораман Худо хоҳласа, - дейди Фарҳод Тошев.

Лекин, танловнинг финал босқчига ўтиш учун ўзбек доирачиси янада кўпроқ маҳорат кўрсатиши керак бўлади.

- Эндиги чиқишимда, икки ва учта диора билан чиқмоқчиман. Кейинги босқичларига ҳам бундан кучлисини тайёрлаб қўйибман. Доирани бармоғимда айлантириб чиқаман.  Ўзбекистондаги таълим олган устозларимнинг дуоси билан Европани юраги Прагада доира санъатини кўп қирраларини кўрсатишга ҳаракат қиламан, -  дейди бухоролик доирачи Фарҳод Тошев.

“Чехия ва Словакия талантларни излайди” танловида хорижликлар ҳам қатнашиши мумкин.

2011 йилда қирғизистонлик раққос Атай Умурзоқов мазкур танлов ғолиби бўлган эди.

Танлов ғолибини 100 минг евролик пул мукофоти ва АҚШнинг Лас Вегас шаҳрига саёҳат кутмоқда.
Хабар, фото ва видеоларни ОЗОДЛИКка +420 724 971 539 WhatsApp ва Telegram орқали юборинг!

Озодликнинг жонли мулоқотларида душанба ва чоршанба кунлари Тошкент вақти билан соат 19:00да OzodOvoz, OzodSkype ва Ozodlik Online Skype манзиллари воситасида қатнашинг!

Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

Xabar, foto va videolarni OZODLIKka +420724971539 WhatsApp va Telegram orqali yuboring!

Ozodlikning jonli muloqotlarida dushanba va chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00da Ozodovoz, Ozodlikonline va Ozodskype Skype manzillari vositasida qatnashing!

Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.

Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар
     
муаллиф: Аноним
09.10.2013 16:02
Kim bu yalan oyok

муаллиф: абдугафур қаердан: питер
09.10.2013 13:17
Videosini quyvoriyla iltimos

муаллиф: maira қаердан: almata
09.10.2013 08:51
text muallifi dalboeb,fitnachi va yolgonchi Farxod Tashev buxorodan emas Qashqadaryodan,xavaskor emas professional doirachidir...nimani yozishlaringni bilmay qoldilaringmi sotqinlar.hammang picha pulga onangni ham sotasan ifloslar

муаллиф: Аноним
08.10.2013 22:25
yashang pane Tosheve. omad sizga!

муаллиф: Мистер икс қаердан: Хабаровск
08.10.2013 18:18
Омад. Худо хохласа танловда голиб чикинг ва узбек миллатини танитинг. Омад

муаллиф: Dan қаердан: Daniston
08.10.2013 17:25
Mallllades! Omad!

Озодлик Фейсбукда

.

Тўсиқсиз интернет ва Скайп


Ўзбекистонда "Озодлик"ка Millat.INFO прокси сайти орқали киринг.


Бу адресни яқинларингизга юборинг!


ПРОКСИГА ҲАМ ТЎСИҚ ҚЎЙИЛСА ЯНГИСИНИ ШУ ЕРДА ЭЪЛОН ҚИЛАМИЗ.
 

ОЗОДЛИК радиоси билан исталган пайт Skype орқали боғланинг!

OzodOvoz, OzodlikOnline, OzodSkype

Skype Me™! Add me to Skype

WhatsApp  +420 724 971 539

Озодлик Одноклассникида