чоршанба, июл 23, 2014 маҳаллий вақт 04:09

Бош мавзулар

Пахтага чиқмаган қўшиқчи лицензиядан айрилди

x

Ўзбекистонлик таниқли қўшиқчи Жасур Умеров пахтага чиқмагани учун "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси тарафидан танқид қилинди ва лицензиясидан маҳрум бўлди.



11 октябр куни "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг “пахта мавсумида ўзбек санъаткорларининг иштирокига” бағишланган махсус мажлисда таниқли қўшиқчи Жасур Умировнинг “касал бўлдим дея баҳона қилиб”, пахтага чиқмагани учун лицензиядан махрум қилингани бошқаларга ўрнак сифатида айтилди.

Бу ҳақда "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмасининг ўзини таништирмаган мулозими Озодликка маълумот берди.

Суҳбатдошга кўра¸ қўшиқчи Жасур Умиров “ëлғондан ўзини касал деб эълон қилиб, пахтага чиқмаганлик ва миллий менталитетга зид ашула айтгани учун жазоланган."

Суҳбатдошга кўра, хонанда лицензиясидан айрилишидан аввал "Маша” номли қўшиқ куйлаб, унга клип ҳам суратга олиб қўйган эди.

Айнан мана шу қўшиқ ҳам Жасур Умировнинг “миллий-маънавий қадриятларимизга, одоб-аҳлоқ меъёрларига ва менталитетимизга зид бўлган қўшиқлар яратгани”ига мисол сифатида “кескин танқид”га учрагани айтилди.

Жасур Умиров кейинги 4 ой ичида икки марта лицензиядан маҳрум қилинди.

Шу йилнинг 18 июнь куни "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан тақдим этилган лицензия талабларига риоя қилмаганлиги учун Жасур Умиров  лицензиядан маҳрум этилган эди.

“Ойсара опанинг қизи Жумагул” қўшиғини айтиб танилган 27 яшар ўзбек қўшиқчиси Жасур Умиров "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан “миллий-маънавий қадриятларимизга, одоб-аҳлоқ меъёрларига ва менталитетимизга зид бўлган қўшиқлар яратилиб, эфирга узатилаётганлиги кескин танқид қилинган” ҳолда лицензиясидан маҳрум қилингани айтилган эди.

Мустақиллик байрамиига бағишланган тадбирлар репетициясига кечиккани Жасур Умировнинг лицензиясидан маҳрум қилинишига асос бўлгани Озодликка билдирилган эди.

Ана шундан кейин Жасур Умировнинг “тавбасига таянганини ҳисобга олган” "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси август охирида ҳонанданинг лицензиясини қайтариб берди.

Жасур Умировга берилган лицензия октябр ойида яна бекор қилинди. Бу сафар ашулачи “ўзбек миллий бойлиги бўлган пахтани териб олиш сафарбарлигини” писанд қилмаганликда айбланди.

"Сафар муборак, пахтакорлар”

"Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ашулачиларнинг пахта теримчиларига хизмат қилиши учун "Сафар муборак, пахтакорлар”, деган режани амалга ошира бошлади.

"Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг ўзини таништирмаган мулозими пахтага бориши шарт бўлган қўшиқчиларнинг рўйхати тузилганини маълум қилди.

- Рўйхатга тушган қўшиқчилар ҳар қандай шароитда ҳам пахтага боришга мажбур¸ уларнинг концерт¸ гастрол ëки касалликни баҳона қилиб, пахтадан қолишига йўл қўйилмайди, деди "Ўзбекнаво” мулозими Озодлик билан суҳбатда.

Суҳбатдош пахта мавсумида қатнашмаганлар аëвсиз жазоланииши ва пахта мавсумида фаол қатнашганлар тақдирланишини ҳам билдирди.

- Масалан, 2013 йилги пахта мавсумида фаол қатнашган Ўзбекистон халқ аристи Озодбек Назарбеков ичида бир миқдор пул бўлган пластик карта билан мукофотланди¸ дейди мулозим.


Uzbekistan - Cotton, Ozodbekning rasmi, 2013, WhatsAppUzbekistan - Cotton, Ozodbekning rasmi, 2013, WhatsApp
x
Uzbekistan - Cotton, Ozodbekning rasmi, 2013, WhatsApp
Uzbekistan - Cotton, Ozodbekning rasmi, 2013, WhatsApp
Пахтага бормаган ашулачилар қора рўйхатга киради
Пахтага чиқмаган ўзбек ашулачиларини жазолаш аввалги йиллар ҳам кузатилган эди.

Бу йил лицензиядан маҳрум қилинган мусиқий гуруҳнинг исмини айтмаган вакили, Озодлик билан суҳбатда, “пахтага бормаган ашулачилар қора рўйхатга киритилади”¸ деган фикрни билдирган эди:

- Олдин битта нарса бўлган ака. Ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан "санъаткорлар пахта теримчиларига бориб¸ концерт қилсин"¸ деган жойи бўлган эди. Ўшанга пахта теримларига бизни чақиришган, хуллас, бир кун биттаси телефон қилиб, “Ака, хизмат бор” деди. “Қаерда?” десам, “Чинозда” деди.

“Ака, бизнинг вақтимиз йўқ. Клип сëмкамиз бор”. “Йўқ, бориб бермасанглар бўлмайди. Мана шунча пул бераркан”. “Аниқми? Сизлар ҳам бўласизларми?” дедим. “Ҳа” деди. Кейин 1000 доллар берди қўлимга. Эртаси куни соат 9 да ўртоқ бошлиқ ҳурматли Азамат Ҳайдарович хоналарига чақиртирдилар. “Нимага давлат тадбири пахта учун пул олаяпсизлар?”. “Биз пахталигини билганимиз йўқ”, деб сразу пулни қайтариб бериб, ундан ташқари Чинозга, Тўйтепага, Юқори Чирчиққа, Давлат солиқ академияси коллежига бориб, хизматларни ўтаб, чиройли қилиб келдик. Лекин пахталигини билмаганмиз пул олаëтганда.

Шу тушунмовчилик бўлган ўртада. Бундан бошқа ортиқ тушунмовчилик бўлмаган. Лекин шу давргача айтилган "Ëшлар фестивали" борми, давлат тадбирлари борми вилоятларда, "Меҳрибонлик уйлари" борми, биринчи айтишлари билан сразу бориб берамиз¸ дейди суҳбатдош.

 

Ашулачилар жилови “Ўзбекнаво” қўлида

“Ўзбекнаво” эстрада концерт бирлашмасининг ўз исмини айтмаган мулозими, Озодлик билан суҳбатда, ашулачилар билан ишлашнинг “ўзига хос нозик тарафлари” борлигини айтиб берди:

- Булар билан қаттиқ гаплашмасангиз бўлмайди. Сал бўш келсангиз, кеча пайдо бўлиб уч-тўрт мухлис орттирган ашулачи сизни бемалол тортинмасдан ҳақорат қилаверади. Босар-тусарини билмаган ҳофизларни рамкада ушлаб туриш учун “Ўзбекнаво” эстрада концерт бирлашмасининг лицензия келишуви мавжуд. “Ўзбекнаво”дан лицензияси бўлмаган бирорта ашулачининг қўшиқ айтишга ҳаққи йўқ, дейди мулозим.

Суҳбатдошга кўра, "Ўзбекнаво" ашулачиларни лицензиядан мосуво қилишдан олдин улар билан тарбиявий соатлар ўтказади

Масалан, жорий йил бошида “Ўзбекнаво“ эстрада бирлашмаси ўтказган мажлисда ашулачиларнинг "очиқ-сочиқ кийиниши¸ беҳаë турмуш тарзи" танқид қилинган эди.
Хабар, фото ва видеоларни ОЗОДЛИКка +420 724 971 539 WhatsApp ва Telegram орқали юборинг!

Озодликнинг жонли мулоқотларида душанба ва чоршанба кунлари Тошкент вақти билан соат 19:00да OzodOvoz, OzodSkype ва Ozodlik Online Skype манзиллари воситасида қатнашинг!

Озодлик шахсингиз сир қолишини кафолатлайди.

Xabar, foto va videolarni OZODLIKka +420724971539 WhatsApp va Telegram orqali yuboring!

Ozodlikning jonli muloqotlarida dushanba va chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00da Ozodovoz, Ozodlikonline va Ozodskype Skype manzillari vositasida qatnashing!

Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.

Бу форум ёпилган
Шарҳларни саралаш
Шарҳлар саҳифаси
муаллиф: Дадо қаердан: Россия
15.10.2013 21:04
Канака кушикчи у жипирик, умуман берилмасин бунака тиракиларга ашула айтиш хукуки.

муаллиф: 111
15.10.2013 07:42
Masha bachkana bulishi mumkin , lekin bu degani litceziyadan mahrum qil degani emas . Uzi klipni harajatiga kuyadi holos.

муаллиф: Аноним
15.10.2013 03:27
Googoosha nega pahtaga pahtaga terimiga chiqmadi,a aytgancha u sanatkor emasku u zulimkor

муаллиф: shedzod қаердан: kazan rossiya
15.10.2013 02:02
bu ishlar hammasi tepadagi xoromxorlarni ishi

муаллиф: Аноним
14.10.2013 23:46
бориш керак хама пахтага

муаллиф: Эрнест қаердан: Непал
14.10.2013 23:04
Ким у Жасур Умиров. Пахтага борса қўшиқни халқ учун айтади. Бориб 3, 4 та қўшиқ айтса нима бўлибди. Лицензиясини бир умрга бекор қилиб юбориш керак унақаларни. Булар ўзи ёмон ўрганди, фонограммада 1, 2 та қўшиқ айтиб 500 доллар олиб кетади. 500 доллар учун одамлар ойлаб ишлайди. Товба, ким бўлибди у чмо.

муаллиф: Аноним
14.10.2013 22:17
shu sanatkorla bulmasa kimga kerak uzbek navoni birparcha keraksiz qogozi shular borki uzbek navoni kuni utyapti qora qozoni qaynayapti

муаллиф: ilxom қаердан: uzgen
14.10.2013 20:56
Боплапти мен ххурсанман.

муаллиф: дангаса қаердан: мен
14.10.2013 20:54
неча кг пахта терса лицензия берарканааааааа

муаллиф: ПАХТА2013 қаердан: ДУБАЙ
14.10.2013 20:54
SHU paxtani deb ota bobolarimiz tinchlik bilishmagandi. Mustaqillikdan keyin xam tugamas ekanda. Endi endi aniq kurinayapti sovet davrida xam yuqorini buyrugi bilan deb majburlab terdirilgan paxta, dindan qaytarishlar (yuqori) buyrugi bilan emas uzimizni ichimizdagi ilonlar tomonidan (yuqori) dagilarga yaxshi kurinish uchun uylab topilgaligi
Шарҳлар саҳифаси

Озодлик Фейсбукда

.

Тўсиқсиз интернет ва Скайп


Ўзбекистонда "Озодлик"ка Millat.INFO прокси сайти орқали киринг.


Бу адресни яқинларингизга юборинг!


ПРОКСИГА ҲАМ ТЎСИҚ ҚЎЙИЛСА ЯНГИСИНИ ШУ ЕРДА ЭЪЛОН ҚИЛАМИЗ.
 

ОЗОДЛИК радиоси билан исталган пайт Skype орқали боғланинг!

OzodOvoz, OzodlikOnline, OzodSkype

Skype Me™! Add me to Skype

WhatsApp  +420 724 971 539

Озодлик Одноклассникида