Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:13

Гулнора Каримова: Онам мени йўқ қилишга киришди!


Гулноранинг онаси Татьяна Каримова билан 2012 йил Мустақиллик байрамида тушиб қолган расми.
Гулноранинг онаси Татьяна Каримова билан 2012 йил Мустақиллик байрамида тушиб қолган расми.

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова Twitter саҳифаси ёпилиб қолишидан аввал шов-шувли маълумотлар битилган мактубни эълон қилди. Рус тилида ёзилган хатнинг ўзбек тилига таржимасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.


Кўпчилик рўй бераётган ҳодисалар нимадан ва қандай келиб чиққанини билмай ҳайрон қолмоқда... Ҳозирча буни таҳлил қилиш фурсати бўлмаса керак... вақт – энг яхши тошу тарозу...

Мени ҳар доим ҳаёт қизиқтирган, сен ҳар куни қилишинг мумкин бўлган ва қилаётган нарсаларинг, баъзан ҳеч нарса қилмагандек бўлиб кўринади, ҳатто Фондларнинг (Фонд форум демоқчи-таҳр.) навбатдаги бир ойлик статистикасида юз минглаб турли авлод одамлари учун тадбир ва лойиҳалар амалга оширилгани, вилоятлардаги Келажак Овози, Меҳр Нури ва Аёллар Кенгаши марказларига қилинган сафарлар акс этганда ҳам... Менинг I’m alive (Мен тирикман-таҳр.) қўшиғимдаги сўзлар шу ҳақда...



Гулнора Каримова мактубни Twitter саҳифаси ёпилишидан бироз аввал эълон қилди.
Гулнора Каримова мактубни Twitter саҳифаси ёпилишидан бироз аввал эълон қилди.
Лекин мен бу беҳуда эмаслигига ишонаман!

Мени бошқа нарса ҳайрон қолдиради – нега одамлар, жуда яқин одамлар, ўзларининг профилари (хўжайинлари демоқчи-таҳр.) ва ташқаридаги манфаатдорлар қўлида қурол бўлиб, бу нарсаларни йўқ қилишади?! Ҳамма замонларда бундай фурсатдан фойдаланиб, рўй бераётган ҳодисалардан анча аввал программалаштирилган фитна уруғини сочишади.

... рўй бераётган ҳодисалардан анча аввал программалаштирилган фитна уруғини сочишади.
Гулнора Каримова
Замонавий дунёда бу мақсадлар учун бутун бошли таҳлил тузилмалари, ширкатлар ва психоаналитиклар ишлайди. Ҳеч нарса ўз-ўзидан рўй бермайди!

Мен ўзимнинг саркаш табиатим ҳамда ишлайдиган, яратадиган ва ижод қиладиган одамларни доимий ҳимоя қилишим билан анчадан бери баъзилар учун ноқулай бўлиб қолдим. Ҳатто ҳозир ҳам вилоятларда аёлларни бепул диагностика қилиш, Йил Аёли (Лучшая женщина года), Янги Авлод (Новое Поколение), КО (Голос будущего), вилоят КО (Келажак овози демоқчи-таҳр.) Ёш Тадбиркорлар Мактабларида мастер класслари ва Дилемма ёшлар клубида саралаш танловлари бйўича ИШЛАЁТГАНлар ҳақида ўз лентамда (Twitter саҳифамда демоқчи-таҳр.) информацияни...бахтли болалар, аёллар, профессионаллар ва ёшларнинг юзлари акс этган фотоларни кўриш мен учун бироз ғалати – бу ҳаммаси кўрпа тагида рўй бераётган беспределга ўзига хос контрастдир.

Буни тушиниш мумкин, айниқса, пули бор ва мутлақ ҳокимиятга интилаётган одамлар учун! Лекин яқинлар учун эмас...

Менинг инсоний қаддим (шахс сифатида ўсишим, демоқчи-таҳр.) оиламиздаги аёллар учун доимий ноқулайлик ҳиссига сабаб бўлиши тарихи ҳар доим бўлган...лекин бу вазиятдан келиб чиқиб ва улар (онам билан синглим демоқчи-таҳр.) билан мулоқот қиладиган одамларга боғлиқ тарзда ўзгариб боради!

!!!!Ҳиссётга берилганингда хато қилмаслигинг кафолатланмаган!!!!

Менинг инсоний қаддим оиламиздаги аёллар учун доимий ноқулайлик ҳиссига сабаб бўлган
Гулнора Каримова
Мен бу ҳақда онамга (президент рафиқаси Таьяня Каримова-таҳр.) анчадан бери айтмоқчи бўлганман... у мен “унинг ишларига аралашадиган бўлсам”, мен билан боғлиқ нарсани йўқ қилишни ваъда қилди! Лекин унинг (онамнинг демоқчи-таҳр.) “ишларида” кейинги 2 йилдан бери рўй берган нарсалар ташвишга сабаб бўлмай қолмади.

Ҳамма “ўғирлаётган бўлса, нима бўпти” қабилидаги умумий кайфият, солиқсиз ва давлат божларисиз эксклюзив тарзда фаолият юритган Абу Сахий аслида бутун мамлакат учун, мамлакат иқтисодини айланиб ўтувчи божхона бўлиб қолган. Бу ширкат самолёти Ўзбекистон билан Хитой, Туркия, БАА ўртасида бориб-келиб туради ва ноқонуний товар айланмаси очиқланиб қолмаслиги учун маҳсулотларни эшикнинг тагигача олиб бориб беради.

Акбар Абдуллаев онам ва синглимга ишлаган
Гулнора Каримова
Бундан 1,5 йил аввал Фарғонадаги бир нечта заводга алоқадор қатор одамлар ва қариндошларга қарши бошланган ишнинг авж нуқтаси ва финали октябрь ойида – бугун оммавий ахборот воситаларида танилган онамнинг жияни Акбарнинг (Татьяна Каримова жияни Акбар Абдуллаев-таҳр.) қамалиши билан якунланди.

У (Акбар Абдуллаев демоқчи-таҳр.) ва унинг катта командаси онам ва синглимга (Лола Каримова-таҳр.) ишлаган, уларнинг баъзилари ҳозирда хорижда. Улар учун бир нечта уй, дача, квартира қуриб берган, уларнинг истаган нарсалар, синглим учун юлдузлар иштирокидаги базмлардан тортиб онам учун кийим ва тақинчоқларгача олиб беришган. Ҳар қандай “майда-чуйда”, бозор-ўчардан тортиб люстраларгача талаб қилиниши биланоқ Акбар тарафидан дарҳол етказилган!

ФНПЗда ёки “Кварц”да онамнинг қаноти остида хамирдан ишлар қил суғургандек борар эди.
Гулнора Каримова
У шунингдек, ҳар бир янги очилаëтган болалар уйи, ижтимоий объектларни жиҳозлаб берган, жумладан Қувасойдаги марказ, Хлебушкина номидаги болалар уйи, қариялар уйи “Сен Ёлғиз Эмассан” жамғармаси ва шахсан Лола раҳнамолигида очилган бошқа маросимларни уюштириб берган.

Умумий ҳисобда бу каби 25 та объект, жумладан Тошкент яқинидаги Кумушкондаги масжид қурилган.

Мен у (Акбар Абдуллаев-таҳр.) билан “босар-тусарини” билмай қолгани ва унинг устидан Фарғона ва айниқса ФНПЗда (Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи-таҳр.) шикоятлар кўпайиб кетгани сабабидан анча вақт гаплашмаганман. ФНПЗда ёки Лола таъсисчи бўлган “Кварц”да (Қувасойдаги “Кварц” заводи-таҳр.) ишлар онамнинг қаноти остида хамирдан қил суғургандек борар эди.

Акбар Абдуллаев Тимур Тиллаев билан жанжаллашган...
Гулнора Каримова
Шунга қарамасдан, онамнинг унга қарши таъқиблари кучайиб қолганидан кейин (кимдир буни Тимур Тиллаев билан жанжалга боғлайди, кимдир унинг, (яъни Акбарнинг-таҳр.) Москвадаги барча олган нарсаларини кўз-кўз қиладиган янги жазмани, яна кимдиир Акбарнинг диний фаоллиги ва натижада болалар уйларига қилган ҳомийлиги “бошқаларни” сояда қолдириб юборгани билан боғлайди), Акбар менга муроажаат қилди.

Бу пайтда унинг одамлари 2012 йилнинг ёз ойларидан бошлаб қамоқда ўтирган эди, Акбар эса уларни қамоқдан чиқаришга ҳаракат қилаётган эди. У 2012 йилнинг августида ўз одамларини чиқаришда ҳамма нарсага тайёр бўлгани учун мамлакатга қайтди.

У (Акбар Абдуллаев-таҳр.) талаб қилиниши биланоқ мамлакат ичи ва хориждаги барча мулкини топшириб, бошқалар номига ўтказиб берди.

Акбар вақти-соати келиб портлайдиган бомбага айланди
Гулнора Каримова
Менинг ялинишларим онамга кор қилмади ва у қайсарлик қилди, оқибатда ФНПЗ, ёғ-комбинатлари ва бошқа заводларда текширувлар кучайди, ваъадаларга қарамасдан одамлар жабр кўрди!

Ўшандан бери ҳамма нарса қандай қилинганини билгани учун Акбар вақти-соати келиб портлайдиган бомбага айланди!

Унинг ҳикоялари тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада эди, мен ва атрофдаги бошқалар кўпчилик бу ҳикояларни эшитишни истамас эди.

Онам Акбарни қаматди, мени эса йўқ қилишга киришди ...
Гулнора Каримова
Мен Акбарнинг илтимоси билан уни отамнинг (президент Ислом Каримовнинг-таҳр.) олдига олиб кирмоқчи бўлганимда, онам тездагина “ишга киришди” ва 2013 йилнинг октябрида уни қамоққа ташлади, мени эса бунинг учун йўқ қилишни ваъда қилди!

Мана у ҳозир (Татьяна Каримова-таҳр.) шу ваъдасини бажаряпти!

Яқинларим орасидаги тортишувлар туфайли шунча одам, кимнингдир фарзандлари ва ота-оналари жабр кўраётгани ачинарли!
XS
SM
MD
LG