Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:38

OzodlikOnline: 2014 йилда даромадингизни нималарга сарфлайсиз?


2014 йилда ўзбекистонлик истеъмолчи¸ шахсан Сизнинг харид қурбингиз ошадими ëки аксинча? Жорий йилда пулингизни нималарга¸ қандай сарфлашингизни белгиловчи омиллар нима? Душанба¸ 20 январь куни Тошкент вақти билан 21:05 дан 22:00 га қадар OzodSkype, OzodlikOnline Skype манзиллари орқали жонли суҳбатда фикр билдиринг.


Куни-кеча Euromonitor International ташкилоти истеъмолчилар ўртасида ўтказилган тадиқиқот хулосаларини эълон қилди.

“Top 10 global Consumer Trends For 2014” деб номланган бу тадқиқотда 2014 йилда глобал кўламдаги истеъмолчиларга хос деб топилган ўнта тенденция таснифлаштирилган.

Истеъмол бозорининг ҳам глобаллашиб бораëтгани ўз тасдиғини топган бу ҳисоботда дунëнинг қайси қитъасида яшашидан қатъий назар¸ истеъмолчилар қизиқишида муштарак тенденциялар борлиги айтилади.



Унга кўра¸ 2014 йилда жаҳон бўйлаб аксар истеъмолчилар ойига янги маҳсулот тақдим этаëтган смартфон бозоридаги сўнгги русумларни харид қилиш¸ ўз телефонига тобора кўпроқ дастур (apps) юклаб олиш, ҳамда қимматбаҳо ва эксклюзив брендлардан нарса сотиб олишга интиладилар.

Бу жараëнда уларга истак ва харид ўртасидаги муаммони ҳал қилган кредит карталар асосий воситачи бўлади ва тобора кўпроқ истеъмолчи Интернетда кўриб¸ ëқтирган нарсасини компютер ëки телефонидан узоқлашмай туриб онлайн сотиб олишга ўтади.

Айни пайтда¸ глобал истеъмолчига хос деб топилган тенденцияларга кўра¸ 2014 йилда борган сари кўпроқ одам ўзи¸ хусусан¸ болаларининг нима еб¸ нима ичаëтганига кўпроқ эътибор беришга¸ имкон қадар биологик тоза маҳсулотлар истеъмол қилишга ўтади.

Шунингдек¸ тобора кўпроқ одам 2014 йилда иш ва шахсий ҳаëт ўртасидаги мувозанатни топиш¸ кўпроқ вақтини оила ва жамоа билан бирга ўтказишга қаратади ва бу уларнинг маҳсулот танлови ҳамда сифатига жиддий таъсир қилади.

Яна бир трендга кўра¸ борган сари кўпроқ одамнинг нимани харид қилишига ижтимоий тармоқлар¸ улардаги реклама баробарида¸ бу тармоқлардаги таниш-билишларининг нималар сотиб олиши ҳам жиддий таъсир кўрсатади.

Глобал майдонда кўрилаëтган бу каби тенденциялар ўзбек истеъмолчисига ҳам хосми?

Ўзбекистонлик истеъмолчининг ўзига хос жиҳатлари борми¸ бўлса у нималарда кўринади?

Ўзбекистонлик истеъмолчи¸ шахсан Сизнинг харид қурбингиз 2014 йилда ошадими ëки аксинча?

2014 йилда ишлаб топадиган пулингизни нималарга сарфлашингизни белгиловчи омиллар нима - даромад ҳажми¸ эҳтиëж¸ бошқалар нима олаëтгани¸ реклама ва ижтимоий тармоқлар таъсирими?


Бу ва бошқа қатор саволлар Сиз билан OzodlikOnline жонли интерактив дастурининг душанба 20 январь куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган янги сонида муҳокама қилинади.

OzodlikOnline, OzodSkype Skype манзиллари орқали Сиз ҳам бу мулоқотда бевосита иштирок этинг.

Ўз мулоҳазалари билан суҳбатга қўшилиш истагидаги муштарийларимиз OzodlikOnline манзилига сўров юборишлари ва Skypeдаги дўстларимиз сафига қўшилишлари мумкин. OzodlikOnline Сиз учун 24 соат давомида очиқ!





OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!
XS
SM
MD
LG