Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:02

OzodlikOnline: Сессия неча пулга тушмоқда¸ ўртоқ Талаба?


Айни кунларда Ўзбекистон олий ва ўрта махсус ўқув юртларида қишки имтиҳон сессиялари бормоқда. Аксар талабаларга кўра¸ сессия пайтида порахўрлик авж нуқтага чиқади. Бу ҳақда Сиз нима дейсиз?

27 январь куни Тошкент вақти билан 21:05 дан 22:00 га қадар OzodSkype ва OzodlikOnline Skype манзилларига қўнғироқ қилиб¸ жонли суҳбатда фикр билдиринг!

Ўзбекистон олий ва ўқув юртларида йилига икки марта бўладиган имтиҳон мавсуми¸ аксар талабаларга кўра¸ ўқитувчи ва домлалар учун "ҳосил мавсуми" - фақат домла талабадан берилган билим мевасини эмас¸ кўпроқ унинг чўнтагидаги нақд пулни териб олади.

Талабаларнинг айтишича¸ ҳар бир ўқув даргоҳида ҳар бир домла ва у ўқитадиган фаннинг¸ эътибор ва мавқеига қараб¸ ўз нархи бор ва бу нарх ўз навбатида баҳо даражасига қараб¸ фарқланади.



Ўқитувчи ва ўқув юрти маъмуриятининг талабалар билан куппа кундуз куни очиқчасига амалга ошириладиган бундай савдоси боис Ўзбекистон таълим соҳаси дунëдаги энг коррупциялашган тизимга айланган.

Дунë бўйлаб коррупция вазиятини тадқиқ этиб келадиган Transparancy International ташкилоти Ўзбекистон таълим ва лия тизимини шундоқ ҳам порахўрлик ботқоғига ботган Ўзбекистондаги энг коррупциялашган соҳалар деб баҳолаб келмоқда.

Ҳар йили бир неча декан ëки домланинг пора олганлик айби билан қамалишининг¸ илдизи бутун давлат тузумига боғланиб кетган таълим соҳасидаги коррупция вазиятига мутлақ таъсир кўрсатмай келаëтгани айтилади.

Шу боис¸ ҳар гал сессия келганда¸ домла тап тортмай ўз нархини эълон қилади¸ талаба эса "сотувга қўйилган баҳо"лардан¸ қурбига қараб тортинмай танлаб олади.

Агар Сиз талаба бўлсангиз¸ ëхуд ўқув даргоҳини яқинда тугатган бўлсангиз¸ Ўзбекистон олий ва ўрта махсус тизимидаги сессия манзарасини биргаликда чизиб кўрайлик:

Ўзингиз ўқиëтган ўқув юртидаги порахўрлик¸ хусусан¸ сессия пайтидаги порахўрликни¸ қандай тасвирлайсиз - оладиган домлалар умум "устозлар армияси"нинг неча фоизини ташкил этадию¸ олмайдигани қанчани?

Сиз ўзингиз бу йилги сессияни қандай топширмоқчисиз - нечта имтиҳонни пулга¸ нечтасини ўзингиз?

Ўқиëтган дарҳонигизда билим олишнинг реал имконлари борми - ўқув машғулотларининг қанча қисми пахта¸ ҳашар¸ қурилиш¸ шанбалик деган баҳоналар билан ўтилмай қолади? Ўқитаëтганларнинг ўзида берадиган билим борми?

Атрофингизда ўзи ўқишга кириб¸ ўзи ўқиëтган талабалар борми¸ бўлса улар умум талабаларнинг неча фоизини ташкил этади?

Порахўрлик¸ домлаларнинг таъмагирлиги хусусида бирор марта маъмурият ëки ҳуқуқ идораларига арз қилганмисиз? Қилмаган бўлсангиз¸ нега?

Таълим соҳасидаги порахўрликка қарши курашга фаол қатнашиш истаги борми Сизда? Бўлса¸ бу курашнинг самарали усулларини биласизми?

Пулга ўқишга кириб¸ пулга ўқиб¸ пул эвазига диплом олишнинг ҳам шахс¸ ҳам давлат ва жамият учун қандай таҳлика солишини биласизми?


Бу ва бошқа қатор саволлар Сиз билан OzodlikOnline жонли интерактив дастурининг душанба 27 январь куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган янги сонида муҳокама қилинади.

OzodlikOnline, OzodSkype Skype манзиллари орқали Сиз ҳам бу мулоқотда бевосита иштирок этинг. Мабодо айни кун ва айни соатда Skype орқали мулоқотга қўшила олмасангиз¸ марҳамат Озодликнинг Facebook ëки Одноклассники ижтимоий тармоғидаги саҳифасига кириб¸ шарҳ ва мулоҳазаларингизни ëзиб қолдиринг¸ суҳбат давомида уларни ўқиб эшиттирамиз. Бунинг учун ижтимоий тармоқлардан Озодлик радиоси деб қидиринг ва дўстларимиз сафига қўшилинг!

Ўз мулоҳазалари билан жонли суҳбатга қўшилиш истагидаги муштарийларимиз OzodlikOnline манзилига сўров юборишлари ва Skypeдаги дўстларимиз сафига қўшилишлари мумкин. OzodlikOnline Сиз учун 24 соат давомида очиқ!





OzodlikOnline дастурида ўзбек жамиятининг илғор вакиллари билан ҳафтанинг энг асосий воқеалари, миллатнинг энг долзарб муаммолари муҳокама этилади.

Дастурни ҳар душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:05 да www.ozodlik.org ҳамда Озодликнинг Facebook саҳифасида жонли эшитинг!


OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!
XS
SM
MD
LG