Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:30

Қирғизистон чегарасини бузганларнинг асосий қисми ўзбекистонликлардир


Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, Қирғизистонда жиноят содир этган хорижликларнинг асосий кўпчилиги Ўзбекистон фуқароларидир. Ўтган йили улар Қирғизистонда 188 жиноятни содир этгани рўйхатга олинган.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги маълумотида қайд этилишича, 2013 йилда Қирғизистон ҳудудида жиноят содир этганликда айбланиб 378 ҳорижлик фуқаро қўлга олинган. Уларнинг 188 нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Уларнинг деярли барчаси чегарани ноқонуний бузиб ўтишда абланганлар.

- Иккинчи ва учинчи ўринларини эса Қозоғистон ҳамда Тожикистон фуқаролари эгаллаган. Мазкур давлат фуқаролари ҳам кўпинча чегарани ноқнуний бузишда айбланиб қўлга олинади. Қирғизистонда бебошлик қилган, йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижликлар асосан хитойликлар экан. Ўтган йили мазкур айбловлар асосида Хитойнинг 12 фуқароси қайд этилган, -деб билдирди Озодлик радиосига Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг ҳорижликлар томонидан содир этилган жиноятларга қарши кураш бўлими бошлиғи Жирғал Шабралиев.

Айни пайтда қирғизистонликлар томонидан ҳориж фуқароларига нисбатан содир этилган жиноятлар сони ҳам анчагина. Қирғизистон фуқароларидан жабр тортган ҳорижликлар асосан талаб-тўналган ва калтакланган.

-Ўтган йили ҳориж фуқаролларига нисбатан содир этилган 120 жиноят қайдга олинган. Бу жиноятларнинг 92 таси фош этилган. Ҳориж фуқароларига қарши Бишкекда 93, Чуй вилоятида 8, Ўш вилоятида 5, Иссиқкўлда 4, Боткенда 4, Норинда 2 ва Жалолободда 1 жиноят бўлган. Бу жиноятлар асосан Хитой, Туркия, Корея, Россия, Покистон фуқароларини талаб-тўнаш, калтаклаш ёки масхаралаш билан боғлиқ. Ўтган йили энг кўп жиноят Хитой фуқароларига нисбатан содир этилган. Қирғизистонлик жиноятчилар қўлидан жабрланган хитойликлар сони 35 кишига етган, -деб билдирди Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Жўрабой Абдураимов.

Ўтган йили Қирғизистонда 4 ҳорижлик қотиллик қурбони бўлган. Бу жиноятларнинг барчаси очилган.

Айтиб ўтишў лозимки, Қирғизистонда чет эл фуқаросининг ўлдирилиши юзасидан энг шов-шувли иш бўйича Бишкек шаҳар Свердловск туман милициясининг бир неча ходими айбланиб судга тортилган. Улар ўтган йилнинг июль ойида Хитой фуқароси Гуан Джун Чан Свердловск туман милиция бўлимига суҳбат учун чақирилган. Шундан бир соатлар ўтгач, унинг жасади Бишкек марказидан топилган.

Мазкур иш юзасидан суд жараёни давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG