Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:31

Москвадаги ўзбек жамоалари Навоий таваллуд кунини нишонлашди


9 феврал куни Москвадаги ўзбек жамоалари Ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 573 йиллигини нишонлади. Москванинг Серпуховская майдонидаги шоир ва мутафаккир ҳайкали олдига гулчамбарлар қўйилди, шаҳар Миллатлар Уйида шоир ижодига бағишланган мусиқий-адабий кеча уюштирилди.



Москвада яшаётган ўзбек жамоалари Алишер Навоий таваллуд топган кунни кенг нишонлади.

Асосий тантаналар шоирнинг Москвада Серпуховская майдонида ўрнатилган бронза ҳайкали ёнида бўлиб ўтди. Баландлиги 4,5 метр бўлган ёдгорлик 2002 йилда Тошкент шаҳар маъмурияти томонидан Москва шаҳрига совға қилинган.

Эрталабки соат 9 ларда Навоий ёдгорлиги олдига яқинда тузилган Москва шаҳар Ўзбеклар миллий-маданий автономияси вакиллари ва Ўзбекистон элчихонаси маъмурлари йиғилди.

Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчиси маслаҳатчиси Равшанбек Алимов йиғилганларни шоирнинг таваллуд кини билан табриклади. Алишер Навоий ёдгорлиги олдига йиғилганлар шоирнинг шеърий асарларидан парчаларни эшиттирди.

Москвадаги ўзбеклар жамоаси вакиллари шоир бронза ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Соат 11ларда Навоий ҳайкали ёнига Москвадаги яна бир ўзбеклар жамоаси – Ўзбек, ўзбекистонликлар бутунроссия конгресси аъзолари келди. Россиянинг турли ўлкаларидан келган жамият аъзолари вакиллари ёдгорлик пойига гулчамбарлар қўйди, шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий хотирасига илиқ сўзлар гапирилди.



Икки нафар ўспирин йигит шоирнинг асарларини рус тилида ижро этди.
Ўзбеклар, ўзбекистонликлар конгресси шоир таваллуд куни муносабати билан Москванинг Миллатлар Уйида мусиқий-адабий кеча уюштирди.

Бу кечада Ҳазрат Алишер Навоий шеърлари афғон, форс-тожик, татар, рус, қозоқ ва ҳатто ҳинд тилида янгради.

Тадбирда Москвада фаолият юритаётган ўзбек миллий рақс гуруҳи иштирок этди.

Москвадаги ўзбек жамоалари А.Навоий таваллуд кунини нишонлашди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:21:05 0:00

Миллатлар Уйида йиғилганларнинг эътиборини яна бир йигит ўзига тортди.
25 ёшли москвалик Иван Айнадский ўзбек тилини Интернет орқали мустақил равишда ўрганаётганини билдирди. Иван кеча иштирокчиларини соф ўзбек тилида табриклаб, олқишларга сазовор бўлди.

Тадбирга келган меҳмонларга ўзбеклар жамоаси томонидан ўзбек палови тортиқ қилинди.

XS
SM
MD
LG