Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:42

Қумқўрғонда милиция бошлиғи ҳибсга олинди


8 февраль куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, полковник Эшбой Тўрақулов МХХнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўз хизмат хонасида ҳибс этилди.


“Озодлик”нинг Қумқўрғондаги манбаларига кўра, 42 ёшли милиция зобити бир неча шахсдан систематик равишда пора олганлик ва коррупцияда айбланмоқда.

- Тўрақулов ўша куннинг ўзида Термизга олиб кетилган. СНБнинг подвалида сўроқ бераётган экан. Органлар начальник мелисанинг аввалги ишларини ҳам текшираётган экан. Одамлар: “Барибир срок олади, СНБга тушганлар қутулолмайди”, дейишяпти. Бунинг устига, Тўрақуловнинг устидан ёзувлар (шикоятлар демоқчи — таҳр.) кўп эди, - дейди манба.

Қумқўрғон туман ИИБнинг навбатчилик қисми ўз раҳбарининг ҳибсга олингани борасидаги маълумотни инкор қилмади.

Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг “Сурхон тонги” газетаси ходими эса милиция катта зобити Тўрақуловга нисбатан вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси (Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилгани ва тергов ҳаракатлари МХХнинг вилоят бошқармаси тергов бўлими томонидан олиб борилаётгани ҳақида маълумотга эга эканини айтди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йиллар ичидада Тошкент вилоятининг Қибрай туман ИИБ бошлиғи, подполковник Жаллолиддин Матҳолиқов, Самарқанд шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ўткир Норшодиев, Қарши тумани ИИБ тергов бўлими бошлиғи, полковник Воҳид Абдуллаевлар порахўрликда айбланиб, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати томонидан ҳибсга олинганди.
XS
SM
MD
LG