Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:11

Москвада Наврўз байрами нишонланди


22 март куни Москвада 8 маротаба Наврўз байрами нишонланди. “Лужники” Давлат концерт залида ўтган “Наврўз-2014” умумшаҳар тадбирида Марказий Осиё, Кавказ, Бошқирдистон ва Татаристон диаспоралари жамоатчилик ташкилотлари ва элчихоналари ҳамкорлигида ташкил этилди.

22 март куни Москвада 8 маротаба Наврўз байрами нишонланди. “Лужники” Давлат концерт залида ўтган “Наврўз-2014” умумшаҳар тадбирида Марказий Осиё, Кавказ, Бошқирдистон ва Татаристон диаспоралари жамоатчилик ташкилотлари ва элчихоналари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Москвада 8 маротаба “Наврўз-2014” кенг нишонланди.

Сўнгги бир-икки йил давомида Осиё халқлари баҳор байрами Россия пойтахтида диаспоралар, давлат ва жамоатчилик ташкилотлари иштирокида ўтказилмоқда.

Тадбир Москва шаҳар ҳокими вакили, Минтақалараро ҳамкорлик ва миллий сиёсат Департаменти бошлиғи Юрий Артюх ва Россия Федерация Кенгаши раиси биринчи муовини Александр Торшин табрик сўзлари билан очилди.

Соат 14да бошланган Наврўз байрами бир неча қисмга бўлинди. Лужникидаги “Россия” залида тантанали концерт дастуридан ташқари халқ амалий санъати ва миллий касб-ҳунар ижоди намуналари ярмаркаси, миллий таомлар ошхоналари иш олиб борди. Тадбир меҳмонларига Наврўзнинг асосий таоми - сумалак тортилди.
Москвада Наврўз байрами нишонланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:58 0:00


Тадбирнинг асосий концерт дастури тожик, татар, бошқирд, талиш, афғон, туркман, озар, рус, қирғиз, қозоқ ва Кавказ халқари тилларидан ташкил топган қўшиқ ва рақслардан иборат бўлди. Бироқ, залнинг ярмидан кўпини ташкил топган ўзбекистонликлар негадир ўзбек тилида куй-қўшиқлар янграмагани ва рақслар ижро этилмаганидан ҳайратда қолди.

Ташкилотчилардан олинган маълумотга кўра, Москвадаги “Наврўз-2014” тадбирига 6 мингдан зиёд москвалик ва шаҳар меҳмонлари ташриф буюрди.

Байрам тадбирини ташкиллаштиришда Афғонистон, Озарбайжон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Татаристон ва Ўзбекистон элчихоналари иштирок этгани айтилди.

Наврўз байрами Россиянинг ўзбек-тожиклар яшовчи барча бошқа минтақаларида ҳам нишонланди.
XS
SM
MD
LG