Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:44

"Отам 21 йилдан бери қамоқда, чиқишидан дарак йўқ"


2012 нинг 3 сентябрида Жаслиқдаги қамоқхонадан чиқарилган хат парчаси.
2012 нинг 3 сентябрида Жаслиқдаги қамоқхонадан чиқарилган хат парчаси.
OzodMaktub - Озодликнинг янги рукни. Бу рукн остида Сиз тингловчидан келаётган хатлардан баъзиларини - кўпчилик учун характерли бўлганларини эълон қилиб боришга қарор қилдик. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган мактуб муаллифи ўзининг ҳам, 1993 йилдан бери қамоқда ўтирган отасининг ҳам исм-фамилиясини тўлиқ келтирган. Бироқ биз исмларни келтирмасликка қарор қилдик.

Отам 1957 йил, 27апрелда туғилган.

1993 йили 15 ярим йилга озодликдандан маҳрум бўлган эдилар.

Навоийдаги Қизилтепа УЯ муассасасида ўз жазо муддатини ўташ вақтида отамга яна 3 йил қўшиб берилди ва жами 18 ярим йилга озодликдан маҳрум бўлдилар.

Мен ўша вақтларда ёш бола эдим. Онам ва бир укам билан қолганмиз.
Отам 2008 йил декабрида Қорақалпокистон Республикаси, Қўнғирод тумани, Жаслиқ посёлкасидаги (УЯ 64/71) муассасага қолган охирги 3 ярим йиллик жазосини ўташи учун ўтказилдилар.

Жами 18 ярим йиллик жазо муддатлари 2011 йил августида тугаши ҳаммага маълум эди ва биз бу кунни қанчалик кутиб яшаган бўлсакда, отамга жазо муддати тугашига бир ой қолганида 5 йил 27 кун қўшиб бердилар.

Айтингчи, бизларда ҳақиқат бор бўлса, нега отам бутун умрини камокда ўтказишлари керак?

Мен 21 йил аввал отамдан айрилган вақтимда 13 ёшли бола эдим.

Укам бир ёшда эди.

Онам эса 33 ёшда икки нафар фарзанди билан ёлғиз қолганди.

Биз ота меҳрига зор бўлиб онамнинг тарбиясида катта бўлдик.

Мен ҳозирда 35 ёшдаман икки нафар ўглим бор.

Отамнинг умри қамоқда ўтиб кетди.

Агар адолат бўлса, қани ўша адолат, ҳақиқат?!

Одам ўлдирган ҳам, ҳаттоки хизбчилар хам чиқяпти.

Нега менинг отам узоқ муддат, яъни 21 йил ўтирса хам ўз вақти келиб ҳам ОЗОД бўлмайди?!

Аксинча қўшиб бериляпти. Бирон маротаба амнистияга тушмаса, ҳозирда 2 ярим йил муддати қолган бўлса ҳам ҳаттоки колонияга чиқмаса?

Отам қилган хатосидан пушаймонлигини тан олса-да, ҳозирда ёши 57 га кириб,

21 йилдан бери ўтирса-да, қани ҲАҚИҚАТ?

Онам ҳам толиқдилар.

Отам қамоқда ўтириб, ота-онасини , укасини йўқотдилар.

Ҳаттоки яқинроққа келтириб беришларини сўрасак, рад жавоби доимгидек.
Муддао не?

Отам охирги пайтларда кўп ўлими ҳақида гапиради, бизлар эса сиқилишдан, эзилишдан нарига ўтолмай қолдик.

Қолган умрларини оиламизда фарзандлари, набиралари даврасида ўтказсалар дейман.

Отам қилганидан пушаймондалар.

Ҳаттоки ОЗОДЛИК йулида шу ЮРТдан чиқиб кет, десалар ҳам розилар.

Сизлардан умид килиб, бирор натижаси, иложиси борми, дея ёрдам сурайман.
Илтимос билан, (имзо)
XS
SM
MD
LG