Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:59

BahsOnline: Путиннинг Украина бўйича сиёсатини қўллайсизми ёки қоралайсизми?


Украина бўҳрони ва бу борадаги Россия президенти Владимир Путин сиёсати ижтимоий тармоқларда қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлаяпти. Баҳслашувчилар Путин сиёсатини қўлловчи ва қораловчилардан иборат икки гуруҳга бўлинган. Айни қарашдаги ўзбекистонликларни бугун Тошкент вақти билан соат 19:05да эфирга узатиладиган BahsOnlineга таклиф этамиз.

Кейинги кунларда ижтимоий тармоқлар, жумладан, Facebookда узлуксиз давом этаётган баҳслар мавзуи асосан, Украина бўҳрони билан боғлиқ бўлаяпти.

Ушбу баҳсда дунёнинг турли бурчагида яшаётган ўзбеклар ҳам фаол иштирок этаётганини кузатиш мумкин.
Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди

Баҳслашувчилар орасида дўстлар, ҳамкасблар, курсдошлар, ҳатто бир оила аъзолари бўлиб, улар ўзаро иккига бўлиниб, Украина бўйича Путин сиёсатини қўлловчи ва қораловчилар гуруҳида баҳс олиб бормоқдалар.

Ушбу баҳсни Озодликнинг бугунги BahsOnline дастурига ҳам олиб чиқаяпмиз.

Ozodskype, OzodOvoz ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали баҳсимизда қатнашиб, ўз позициянгизни билдиринг.

BahsOnline дастури бугун- 16 апрель, чоршанба куни Тошкент вақти билан 19.05да бошланади.
XS
SM
MD
LG