Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:26

OzodNazar: Россия нега бирдан ўзбекистонлик рус тиллилар ғамини ея бошлади?


OzodNazarнинг бугунги меҳмони профессор Муқимжон Қирғизбоевнинг китоби.
OzodNazarнинг бугунги меҳмони профессор Муқимжон Қирғизбоевнинг китоби.
“Биз ташқи қаршиликка ҳам аниқ дуч келамиз, лекин биз миллий манфаатларимизни узлуксиз ҳимоя қилишга тайёрмизми ёки уларни мудом бой бериб, чекинаверамизми – шу масалани ўзимиз учун ҳал қилиб олишимиз керак. Баъзи ғарблик сиёсатчилар бизни ҳозирданоқ нафақат санкциялар, балки ички муаммоларимизнинг ҳам кескинлашиб кетиши мумкинлиги билан қўрқитмоқда. Уларнинг нимани назарда тутаётганини билиш истаги бор. Балки улар бешинчи колонна аталмиш “миллий сотқинларни” назарда тутаётгандирлар...”

Бу гапни Россия Президенти Владимир Путин Қримни Россияга қўшиб олиш масаласи овозга қўйилган референдум ўтказилганидан икки кун ўтиб, 18 апрель куни ирод этган катта нутқида айтган эди.

Хабарлар Россия барча постсовет мамлакатлари, жумладан Ўзбекистонда “миллий манфаатларини узлуксиз ҳимоя қилиш” йўлидаги ҳаракатларини жадаллаштириб юборганини кўрсатиб турибди.

Бу жадаллашув, табиийки, Кремль постсовет мамлакатларида ўзининг, Путиннинг таъбири билан айтганда, “бешинчи колонна”сини парваришлашни бошламадими, деган саволни пайдо қилмоқдаки, уни ўзбекистонлик олим, сиёсий фанлар доктори, профессор Муқимжон Қирғизбоевга бердик.

Профессорнинг фикрича, ташвишга ўрин йўқ. Ҳар қалай, ҳозирча. Суҳбатни тинглаб кўрингчи, балки жаноб Қирғизбоев ҳақдир?

Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди
XS
SM
MD
LG