Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:33

Регистонда амфитеатр қурилиши обидани 8 сантиметрга қийшайтирди


Регистон майдонидаги қурилиш
Регистон майдонидаги қурилиш
Самарқандда тарихий Регистон майдонидаги Шердор ва Тиллакори мадрасаларига туташ майдонда янги стационар амфитеатр қурилиши қадимий обидага жиддий зарар етказди. ЮНЕСКОнинг “дунë мероси” рўйхатига киритилган Регистон майдонида халқаро конвецияга мувофиқ замонавий иншоотлар қуриш мумкин эмас.


Самарқанддаги Озодлик манбасининг айтишича¸ оғир юк автомобиллари¸ экскаватор ва самосваллар иштирокидаги бу қурилиш тугамасиданоқ қадимий обидага зарар етказилди.

Самарқанддаги тарихий обидалар таъмири билан шуғулланадиган идорадаги Озодлик манбаси Шердор мадрасаси кошинларида ёриқлар кўпайганини айтди.

- 1619 йилда қурилган ва ЮНЕСКОнинг “дунë мероси” рўйхатига киритилган Шердор мадрасаси кошинларида янги дарзлар пайдо бўлди. Майдондаги яна бир ëдгорлик 1646 йили қурилган Тиллакори мадрасасининг ички гумбазларида ҳам ëриқлар пайдо бўлди. Ëн тарафдаги миноралардан бири эса оға бошлади. Энг кейинги ўлчовда оғиш нормадан 8 см. кўп экани қайд қилинди. Бунга Регистон майдонидаги кеча ва кундуз тинмаëтган қурилиш сабааб бўлди, - дейди Самарқанддаги тарихий обидалар таъмири билан шуғулланадиган идорадаги Озодлик манбаси.
Самарқанд
Самарқанд
Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасидаги Озодлик манбасининг билдиришича¸ 5 миллиард сўм (2 миллион икки юз минг доллар) ҳаржланган ва кенг қамровда қурилиш техникаси сафарбар қилинган янги амфитеатр 10 май куни фойдаланишга топширилади.

Мулозимнинг айтишича¸ Ўзбекистон президенти Ислом Каримов назорати остидаги бу қурилиш ишлари шу кунларда туну кун тўхтамаяпти.

- Юртбошимизнинг топшириғи билан полний майдонда¸ Регистоннинг ўзида эмас¸ майдонида катта иш олиб борилаяпти. Тарихий обидаларга умуман тегилаëтгани йўқ. Бўш жойлардаги майдонда иш олиб борилаяпти. Бу ҳаммаси согласованний. Проекти чиққан¸ сметалари чиққан¸ давлат раҳбарлари билан согласованний қилинаяпти. Ҳаммасини устида ўтирибдию раҳбарлар. Бош вазир ўринбосарлари¸ ҳоким¸ НПУ бошлиғи ва ўринбосарлари¸ инженер техник состав - устида ўтирибдию ҳаммаси¸ - дейди суҳбатдош.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда Регистон майдонида ишлаëтган экскаватор ва бульдозерлар акс этган суратлар пайдо бўлди. Қадимий бино ëнида бундай қудратли техникаларнинг ишлаши мутахассисларни хавотирга солди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлигидаги Озодлик манбаси бу экскаваторлар ишни тезлаштириш ва қурилишни 10 майгача тугаллаш учун Регистон майдонига келтирилганини айтди.

- Экскаваторлар подëмник кўтарадиган оғир нарсаларни олиб кириб одам кўтармайдиган юкларни олиб чиқиб кетяпти. Олдин ҳар хил бардак услубида қилинганку. Юклаб олиб чиқиб кетаяпти, холос. У ерда кавлаш ишлари тепада бўлиб ëтибди. Энг муҳими 10 май кунигача объект топширилиши керак¸10 чида тадбир бўлади. Чеи эллик олимлар қатнашади. Ўзбекистон тарихи¸ маданияти¸ маърифати тўғрисида катта конференция бўлади. 100дан ортиқ чет давлатдан меҳмонлар келади¸ шунга улгуришимиз зарур¸ - дейди ҳокимликдаги Озодлик манбаси.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасидаги Озодлик манбаси мадрасалардан бирига оид миноранинг оғиб кетганини тасдиқлаган ҳолда бундай ҳолатнинг олдини олиш учун эҳтиëт чораларига амал қилина бошланганини ҳам айтди.

- Бизга проблеманинг кераги йўқ. Эртага битта жой йиқилиб тушса, балога қоламизку. Ўзи миноралар йиқилмасин деб 50 метр нариëқда қурилаяпти. Регистон майдонида благоустройство иш кетаяпти фақат. Биз қилаëтган объëм 600-700 миллион. Ҳокимият ҳиссаси ҳам бор. Умуман айтганда, 4-5 миллиардлик иш кетаяптида. Сўмда. У ерда освещениени тўғрилаяпти¸ ëритгичларни ўрнатаяпти¸ ëмон иш бўлаëтгани йўқ у ерда. Назоратчилар юрибди¸ археологлар юрибди. Мутахассислар ўтирибди. Менинг биринчи ўринбосарим ўша ерда бир ойдан бери ëтибди. Энг муҳими юртбошимиз бизга билдирган ишончни оқлаш¸- дейди Озодлик манбаси.
Регистон
Регистон












ЮНЕСКОнинг “Дунë мероси”( World Heritage) рўйхатига киритилган Самарқанддаги Регистон майдонида замонавий иншоотлар қуриш 1972 йилда қабул қилинган ва Ўзбекистон ратификация қилган конвенцияга кўра мумкин эмас.

Акс ҳолда бу обида ЮНЕСКОнинг “Дунë мероси” рўйхатидан чиқарилиб “Йўқолиб кетиш ҳавфи остидаги обидалар” рўйхатига киритилиши мумкин.

2009 йилда Германиянинг Дрезден шаҳридаги обида ëнида замонавий кўприк қурилгани боис Дрезден обидаси ЮНЕСКОнинг “Дунë мероси” рўйхатидан чиқариб ташланган эди.
XS
SM
MD
LG