Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:20

Ангренлик тадбиркор: 15 миллион сўмлик товарим асоссиз мусодара қилинди


Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида автомобиль эҳтиёт қисмлари билан савдо қиладиган 45 яшар тадбиркор Бахтиёр Абдуллаев унинг 15 миллион сўмлик товари солиқ идораси томонидан давлат ҳисобига мусорада қилинганидан шикоят қилди. Унинг айтишича, Ўзбекистондаги бугунги шароитда олувчи ва сотувчи ўртасида бозор талаблари асосида шаклланган савдони амалдаги қонунларга мослаш имконсиз ва бу солиқчилар учун мулк ундиришда асосий восита бўлмоқда.


Ангрен шаҳри марказида дўкони бўлган хусусий тадбиркор Бахтиёр Абдуллаев OzodMikrofonга боғланиб, шаҳардаги 4 та дўкондан катта мидорда товарлар мусодара қилинганини айтди.

45 яшар тадбиркор автомобиль эҳтиёт қисмларини сотади. Унинг айтишича, сешанба куни дўконга бостириб келган шаҳар солиқ идораси расмийлари унинг 15 миллион сўмлик товарини тегишли тартиб асосида сотиб олинмаган, деган сабаб билан мусодара қилишган.

- Мен Тошкентдаги Сергели бозоридаги хусусий дўкондан терминал орқали товар олиб келаман. Улар хусусий тадбиркор бўлгани учун фактура қоғозини ҳам бермайди. Лекин, терминалдан карточка орқали олганим, чек қоғозларим ҳаммаси бор. Солиқчилар эса буни нақд пул билан эмас, пул ўтказиш орқали олиш керак эди, дейишдида. 15 миллион сўмлик молимни давлат ҳисобига мусодара қилиб олиб кетишди, - дея арз қилди ангренлик тадбиркор.

Унинг таъкидича, амалдаги қонунчилик Ўзбекистонда юзага келган бугунги бозор муносабатларига асло мос келмайди ва бу ноқислик исталган пайтда исталган тадбиркорни хонавайрон қилиш учун қулай восита бўлмоқда.

- Менданку 15 миллион сўмлик молни олишди. Бир танишимнинг дўконидаги 100 миллион сўмлик молнинг ҳаммасини олишди ва бир ой вақт беришди, холос. У бечора банкрот бўлди, умуман пули қолмаган. Шундоққина кўзимизнинг ўнгидан "Абу-Сахий" ширкатининг растаможка қилинмаган молларини ташиётган юк машиналари тўхтовсиз ўтиб турибди, ҳеч ким индамайди! Адолатсизлик тугайдиган кун бормикин бизда?! - дейди Ангренлик тадбиркор.

Қуйида у билан қурилган суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:00 0:00
Бевосита линк


Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG