Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:01

БМТга арз қилган Ҳусанбой Рўзиев: Андижонда отишма эмас, қатлиом бўлган


Бундан 9 йил аввал - 13 май куни Андижондаги Бобур майдонида юз берган воқеа гувоҳи¸ ҳозир Ҳолландияда сиëсий қочқин сифатида яшаëтган 40 яшар Ҳусанбой Рўзиев юзлаб тинч намойишчи ўлими юзасидан БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасига ариза киритди. У 2005 йилнинг 13 майида Андижонда юзлаб бегуноҳ инсон ўлимига олиб келган воқеани Ўзбекистон ҳукумати уюштирган қатлиом, деб билишини таъкидламоқда.


Ҳусанбой Рўзиев Ўзбекистон ҳукуматининг 2005 йил 13 май куни Андижонда бўлган қирғин учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қаршисида жавоб беришини талаб қилган андижонлик биринчи қочқиндир.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Женевадаги инсон ҳуқуқлари комитетига топширилган аризада Ҳусанбой Рўзиев 2005 йилнинг 13 майида Андижонда юзлаб бегуноҳ инсонларининг ўлимига олиб келган воқеаларга гувоҳ бўлганини бир гувоҳ сифатида тасвирлайди ва бу юзадан жавобгарлар аниқланишини талаб қилади.

Андижон воқеаларининг тўққиз йиллиги арафасида тақдим этилган бу шикоят ариза Париждаги "Ўтюраклар клуби" инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳамда АҚШда жойлашган The Open Society Foundations ташкилоти томонидан тайёрланди.

Ҳозир Ҳолландияда яшаëтган Ҳусанбой Рўзиев 2005 йил 13 май кунигача халқ орасида "Акромийлар идораси" деб айтилган ун тегирмонида ишлаб келган.

Қуйида Андижон воқеалари гувоҳи билан суҳбатни тинглашингиз мумкин:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:01 0:00
Бевосита линк


2005 йил 13 май куни Андижоннинг Бобур майдонида содир бўлган қонли воқеаларда расмий Тошкент ҳисобича 187 киши, мустақил манбалар ҳисобича мингга яқин одам ўлдирилган.

Бобур майдонидаги қонли фожиадан кейин халқаро жамоатчилик мустақил текширув ўтказишни талаб қилган, бироқ расмий Тошкент рад этган.

Шу таҳлит, юзлаб одам қирғинбарот қилинган 13 май фожиаси йиллар оша сиру синоатларга кўмилганича қолмоқда.

XS
SM
MD
LG