Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:58

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон дўстлик фестивалини ўтказди


Қадамжойда ўтган тадбирда ўзбеклар, тожиклар ва қирғизлар иштирок этди.
Қадамжойда ўтган тадбирда ўзбеклар, тожиклар ва қирғизлар иштирок этди.
Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой туманида 29 май куни Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳамда расмийлари иштирокида “Фарғона-дўстлик водийси” халқаро фестивали ўтказилди.

Қирғизистонинг Боткен вилояти Қадамжой тумани марказий майдонида йиғилган одамлар турли миллат мусиқа асбоблари ижросидаги қўшиқларини тинглаб, таомлар кўргазмасига гувоҳ бўлишди. Шундан сўнг байрам махсус илмий форум билан давом этиб, Ўзбекистон, Тожикистондан келган вакилларга Қадамжой тумани ҳудудида истиқомат қилувчи турли миллат вакиларининг таклифлари айтилди.

Тадбир иштирокчилари йиғин сўнгида дўстликни мустаҳкамлаш юзасидан амалга оширилиши керак бўлган чора-тадбирлар қайд этилган резолюцияни қабул қилди.

Фестивалда иштирок этган Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Абдрахман Маматалиев бу тадбирда Ўзбекистондан ҳам вакиллар иштирок этганини, чегарадош ҳудудда яшовчи икки халқнинг дўстлигини мустаҳкамлашдан ҳар икки давлат бирдек манфаатдор эканини айтди.

- Тадбирга Боткен вилоятининг Қадамжой туманида яшовчи кўп миллатли аҳолигина эмас, Ўзбекистон ва Тожикистон вакиллари ҳам қатнашди. Бундан буён ҳам мазкур яхши анъанани давом эттириш ниятимиз бор, - деди Абдрахман Маматалиев.

“Фарғона –дўстлик водийси” деб номланган бу фестивал Қирғизистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Маҳаллий ўз - ўзини бошқариш ва миллатлараро алоқалар бўйича агентлиги томонидан уюштирилди.

- Уч республика одамлари чегаралар эндигина делимитация ва демаркация қилинаётган бир пайтда бир - биримизга сабрлилик ва бағрикенглик билан муносабатда бўлшимиз керак. Чегаранинг баҳсли ҳудудларида содир бўлган турли низоларда арзимас сабаблар билан қардош халқлар бир-бирига қўл кўтаргани, машиналар ва уйларни ёндиргани каби воқеаларга гувоҳ бўлдик. Бу ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди. Шу сабабли фестивал доирасида бу масалаларни яхшилаб муҳокама қилдик, - деди Қирғизистон Республикаси Ҳукуматига қарашли Маҳаллий ўз - ўзини бошқариш ва миллатлараро муносабатлар агентлиги раҳбари Накен Қасиев.

Тадбирда иштирок этган Ўзбекистоннинг Фарғона тумани ҳокими Содиқжон Имомалиев “Фарғона –дўстлик водийси” фестивалини кейинги йилда Ўзбекистонда ўтказиш ташаббусини ўртага ташлади.

- Тадбир дўстлик орқали тинчликни мустаҳкамилашга қаратилган. Тинчлик эса мамлакат ривожланишига, ёшларимиз келажаги порлоқ бўлишига омил яратади. Мен бугун кўрганларимдан хулоса қилиб айтишим мумкинки, халқларимиз миллат танламайди. Ҳаммамизнинг урф - одатимиз, сувимиз ҳам, қабристонимиз ҳам, қолган ерларимиз ҳам бир хил. Мен ўйлайманки, бундан кейин ҳам бундай учрашувлар кўп бўлса, яхши бўлар эди, - деди Фарғона тумани ҳокими Содиқжон Имомалиев.
XS
SM
MD
LG