Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:15

"Пахтазористоннинг Энг Зўр Эртакчиси" танловида қатнашинг!


В. Уфимцевнинг "Батум" картинаси (парча)
В. Уфимцевнинг "Батум" картинаси (парча)

Бор экану йўқ экан, оч экану тўқ экан, бўзчи белбоғсиз экан, газчи маёқсиз экан, светчи шам ёқармиш, соқовлар гап сотармиш...

Эртакнинг боши Озодликдан бўлди, танаси тингловчидан. Мана, ўқинг:

Пахтазористонлик Светжон билан Газхоним турмуш қуришибди. Турмуш қуришибдию бахт тоғорасида чўмилишибди, бирин-кетин бир ўғил, бир қиз кўришибди. Ўғилнинг исмини Движок, қизнинг исмини Газбалон қўйишибди. Орадан кўп ўтмай Светжон билан Газхоним ажрашибди. Светжон аччиқ қилибдию Ўрусияга кетворибди. Газхоним аччиқ қилибдию Чинмочинга кетворибди. Пахтазористонда Движокжон билан Газбалонхон етим қолишибди...

Тингловчидан келган эртак шу жойда охирига етмай узилиб қолди. Эртакчи билан алоқаям узилиб қолди. Бориб билайлик, десак, Пахтазористон узоқ. Борганимизда ҳам қайси кўй, қайси кўчадан излардик уни?!

Шунинг учун эртакнинг давомини ёзишни Сиз тингловчига таклиф қилмоқчимиз. Марҳамат, ижодни бошланг. Эртакнинг давомини ёзиб, Озодликка йўлланг. Устига "Пахтазористоннинг Энг Зўр Эртакчиси", деб ёзиб қўйинг.

Ғолибларга "Пахтазористоннинг Энг Зўр Эртакчиси", деган унвоннинг қўшқўллаб топширилишни биздан кутаверасиз.

XS
SM
MD
LG