Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:45

OzodNazar: “Собиқ вазир Зокиржон Алматовни оғир қисмат кутмоқда”


Тошкентдаги бир биридан мустақил бир неча норасмий манбадан олинган хабарларга қараганда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Андижон фожеасидан кейин (2005 йил, май) ишдан четлатилган раҳбари Зокиржон Алматовнинг онаси вафот этган.

Алматовлар оиласининг бу фожеавий йўқотиши бир неча йилдан бери ҳукуматдан ташқарида юрган собиқ вазир шахсига яна бир бор қайтишга баҳона бўлди.

OzodNazarнинг бугунги суҳбатдоши тажрибали журналист, таниқли публицист Шароф Убайдуллаев билан мавзуни бироз кенгроқ олдик: Нима учун ўзбек жамиятида собиқ мулозимнинг қадри йўқ?

Шуни ҳозирданоқ эслатиб қўймоқчимизки, Шароф Убайдуллаев OzodNazarнинг бугунги мавзуини тўлароқ очишга хизмат қиладиган бир неча воқеани ҳам айтиб бердики, у ҳикояларни яқин кунларда алоҳида эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Шароф Убайдуллаевнинг OzodNazarини тингланг.

OzodNazar: “Зокиржон Алматовни оғир қисмат кутмоқда”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:18:20 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG