Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:57

"Ҳизбчи" Дилёр Жумабоев тергов якунлангунича ҳибсда сақланади


Калтаклангани айтилаётган Дилёр Жумабоевни уйидан ҳуқуқ-тартибот ходимлари маҳалладошларига кўрсатмай олиб чиқиб кетишди.
Калтаклангани айтилаётган Дилёр Жумабоевни уйидан ҳуқуқ-тартибот ходимлари маҳалладошларига кўрсатмай олиб чиқиб кетишди.

Қирғизистоннинг Қорасув шаҳрида 13 сентябрь куни Миллий хавфсизлик хизмати томонидан “Ҳизбут-Таҳрир”га оид адабиётларни сақлаганликда гумонланиб қўлга олинган Дилёр Жумабоев 2 ой давомида ҳибсда сақланадиган бўлди.

Ўш вилоят суди 15 сентябрь куни кечки соат еттиларда Дилёр Жумабоевни тергов якунлангунига қадар, яъни икки ой мобайнида ҳибсда сақлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик Давлат қўмитаси матбуот котиби Рахат Сулаймановнинг Озодликка айтишича, Қорасув шаҳрида “Ҳизбут Таҳрир”нинг Қирғизистон Конституцион тузумига қарши чиқиш чақириқлари бўлган экстремистик адабиётлар тарқатиш билан шуғулланган аъзолари қўлга олинган.

- Санкция берилган тинтувлар давомида бир қатор қорасувликларнинг уйида катта миқдорда тақиқланган экстремистик адабиётлар, 300дона CD, DVD, MP3 дискларда “Ҳизбут Таҳрир”нинг фото ва видео материаллари олинди ҳамда катта ҳажмдаги 10 флеш карта, компьютер техникалари топилди. Мазкур ҳолат бўйича, Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан Жиноий кодекснинг 299 -модда 5 - банди бўйича жиноят иши қўзғатилган, - деди Рахат Сулайманов.

Жумабоевни қўлга олиш жараёнини унинг ўнлаб маҳалладошлари кузатиб турди.
Жумабоевни қўлга олиш жараёнини унинг ўнлаб маҳалладошлари кузатиб турди.

Шу йилнинг 13 сентябрь куни Миллий хавфсизлик Давлат қўмитасининг пойтахт Бишкекдан келган ходимлари қорасувлик Иброҳим Шамсиддинов ва унинг акаси Убайдуллоҳ Шамсиддинов ҳамда Дилёр Жумабоевнинг уйида тинтув ўтказган. Тинтувдан сўнг улар Дилёр Жумабоев ва Иброҳим Шамсиддиновни ўзлари билан олиб кетганлар.

Убайдуллоҳ Шамсиддиновнинг уйига кирган ҳуқуқ-тартибот ходимлари тинтувдан сўнг унинг ўзига тегмай чиқиб кетган. Иброҳим Шамсиддинов ҳам бир неча соатдан сўнг қўйиб юборилган.

Дилёр Жумабоевнинг уйини тинтув қилиш пайтида маҳалладошлари унинг уйи олдига йиғилган пайт.
Дилёр Жумабоевнинг уйини тинтув қилиш пайтида маҳалладошлари унинг уйи олдига йиғилган пайт.

“Ҳизбут-Таҳрир” партияси фаоли эканини яширмайдиган Дилёр Жумабоев эса тинтувчиларни уйига қўйишни истамаган ва улардан тинтув учун рухсатнома кўрсатишни талаб қилган. Шундан сўнг махсус хизматнинг бир неча қора ниқобли ва қуролланган ходимлари дарвозадан ошиб тушишга чоғланишган.

Дилёрнинг уларга нега қаршилик кўрсатганини унинг рафиқаси Наргиза Жумабоева қуйдагича тушунтиради:

- Уларнинг мақсади ўқ - дори ташлаб туриб, буни “подставка” қилиб олиб чиқиб кетиш бўлганди. Умрбод йўқ қилиш бўлганди. Нега деганда, бу халққа кўп ёрдам бераётганди. Шунинг учун ҳам 20 кундан бери кузатувда бўлдик, - дейди Наргиза Жумабоева.

Дилёр Жумабоевни уйи тинтув қилинганида маҳаллага чақиртирилган тез ёрдам.
Дилёр Жумабоевни уйи тинтув қилинганида маҳаллага чақиртирилган тез ёрдам.

Адвокат Валериан Вахитовга кўра, Дилёр Жумабоев бундан аввал ўзини номаълум қуролланган шахслар кузатаётганини айтиб, милицияга ариза ҳам ёзган эди.

Вахитов Миллий хавфсизлик хизмати ходимларининг кечаси соат 5.30да қурол билан дарвозадан ошиб тушиши ва уни калтаклаши қонунчиликка зид келишини айтди. Унга кўра, куч тизими ходимлари Жиноий кодекс нормалари бўйича кундузи келиши ва тинтув ўтказишлари мумкин эди.

- Биз якшанба куни Ўш вилоят прокуратурасига уни тан олдириш мақсадида калтаклангани бўйича ариза ёзганмиз. Бугунги кунгача бизнинг арзимиз бўйича хеч қандай тергов ўтказилмади. Ҳолбуки, Қирғизистон Республикаси Бош прокурорининг агар қийноқ ҳоллари бўлса, дарҳол суд тиббий, суд психологик экспертизасини ўтказиш тўғрисида буйруғи бор. Биз буларнинг ўтказилишини сўраганмиз, бироқ ўтказилмади. Мана, 4 кун ўтаябдики, ҳеч қандай чора кўрилмади, - дейди Валериан Вахитов.

XS
SM
MD
LG